Карвонсарой
Иқтисодиёт

Россиядаги иқтисодий турғунлик Марказий Осиёни устуворликларни қайта кўриб чиқишга ундамоқда

Канат Алтинбаев ва AFP

Москвада тиланчилик қилаётган аёл, 2019 йил 27 март. Россиянинг 2019 йилги иқтисодий кўрсаткичлари ҳукумат башорат қилган ижобий прогнозлардан анча ёмон бўлиб чиққан. (Юрий Кадобнов/AFP)

Москвада тиланчилик қилаётган аёл, 2019 йил 27 март. Россиянинг 2019 йилги иқтисодий кўрсаткичлари ҳукумат башорат қилган ижобий прогнозлардан анча ёмон бўлиб чиққан. (Юрий Кадобнов/AFP)

ОЛМАОТА – Москванинг иқтисодий стратегиясидаги муваффақиятсизликлар Марказий Осиёлик меҳнат мигрантлари учун сезиларли бўлди. Уларнинг кўпчилиги иш жойини йўқотмоқда ва ишга жойлаша олмаяпти.

Мамлакат иқтисодий тараққиёт вазирлигига кўра, 2019 йилда Россия ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 1,4 фоизга ошган, ўтган йили бу кўрсаткич 2,5 фоизни ташкил этган.

Ҳатто бундай паст кўрсаткичлар ҳам Россиянинг иқтисодий ҳолатига юқори баҳо бериш бўлади.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, Россиянинг 2019 йилдаги ялпи ички маҳсулоти 1,2 фоизга тенг бўлган.

Олмаотадаги қурилиш объекти, 11 декабрь. (Файл)

Олмаотадаги қурилиш объекти, 11 декабрь. (Файл)

2015 йилда нефть нархи тушиб кетгач, Москва ўз иқтисодий стратегиясини ўзгартирди, харажатларни кенг миқёсда қисқартириш ва бюджетни тежаш йўлини танлади. 2014 йилда Кремль Қримни ноқонуний аннексия қилганидан сўнг Ғарб давлатлари томонидан киритилган санкцияларидан азият чекди.

Аҳоли даромади инфляция суръатларига дош беролмай тушиб кетиши натижасида турмуш даражаси ҳам ёмонлашган. 2013 йилдан 2018 йилгача Россияда аҳоли даромади бир йилда 5,3 фоизга ошган бўлса, инфляция кўрсаткичи ўртача 7,4 фоизга ошган. Бу ҳақда Россия федерал статистика хизмати (Росстат) хабар берган.

2019 йилнинг биринчи чорагида Россия аҳолисидан 14,3 фоизининг ойлик маоши 10753 рублни (март ойидаги курс бўйича 165 АҚШ доллари) ташкил этиб, кун кечириш учун зарур бўлган кўрсаткичдан ҳам пастроққа тушган. Бу 20,9 миллион киши ёки ўтган йилгига нисбатан ярим миллионга кўп демакдир.

Бу Россия иқтисодиётидаги муҳим секторлардан бири ва Марказий осиёлик меҳнат мигрантлари учун иш манбаи бўлган қурилиш соҳасига сезиларли таъсир кўрсатди.

Росстатга кўра, 2019 йилнинг биринчи чорагида Россиядаги қурилиш компанияларининг 45 фоизи иш ҳажмининг камайгани ҳақида хабар берган.

Иқтисодчиларга кўра, қурилиш соҳасидаги пасайиш натижасида 2020 йилда қурилаётган биноларнинг ярмигина фойдаланишга топширилади, деб хабар беради Rambler.ru.

Марказий осиёликлар учун оғир дамлар

Тошкентлик Норбек Аҳмедов ўтган йили Россиянинг Новосибирск шаҳридан қайтиб келган. У бир неча ой давомида қурилиш соҳасида иш топа олмаган.

«Россияда иш топиш жуда қийин бўлиб қолган», деди у. «Бир неча йил олдин мен қурилиш ва таъмирлаш ишларини бажариб бир ойда 1000 АҚШ доллари ишлаб топар эдим, ҳозир эса умуман бундай имконият йўқ.»

Сўнгги йилларда, қашшоқликка юз тутаётган россияликлар маҳаллий иш бозорида Марказий осиёликлар билан рақобатлаша бошладилар, деди Аҳмедов.

«Аввал Россияда қурилиш ёки юк ташишда ишлашни истайдиган россияликлар жуда кам эди, ҳозир эса улар иш танламаяпти ва иш берувчилар ҳам уларни маъқул кўрмоқда», деди у.

Айни дамда Аҳмедов Тошкентдаги чинни заводида меҳнат қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, маош яхши. У ҳозир ва кейинчалик ҳам Россияга ишлашга кетмоқчи эмас.

Ғазабнок фуқаролар

Россия президенти Владимир Путин феврал ойи ўрталарида Санкт-Петербургга сафари чоғида оддий россияликларнинг ўз норозилигини очиқчасига билдираётганига гувоҳ бўлди.

AFPнинг хабар беришича, феврал ойи ўрталарида Путин кутилмаган вазият билан юзма-юз келди – россиялик аёл унга «ойига 10800 рубл (161 АҚШ доллари) ногиронлик нафақасига бир ой яшаб бўладими?» деб савол берди.

Санкт-Петербургга ташрифи чоғида Путиннинг олдига тўпланган ўткинчи фуқаролар уни мобил телефонлари орқали тасвирга олганлар.

Аёл Путиндан: «Aйтинг-чи, 10800 рубл (161 доллар) билан бир ой яшаса бўладими?» деб сўраган.

«Менимча, бу жуда қийин», деб жавоб берган Путин паст овозда Россия ОАВда тарқалган видеотасвирда.

Путиннинг бу рақамлардан бехабарлигини тахмин қилган аёл кундалик харажатларни санаб ўтган.

Унинг айтишича, бир марта озиқ-овқат дўконига бориш билан камида 1000 рубл (15 доллар) сарфланади, хонадон учун коммунал тўловлар эса ойига камида 4000 рублга (60 доллар) тенг.

«Бизда ҳали ҳам жуда катта ижтимоий муаммолар бор», деди Путин.

«Унда нега улар ҳал қилинмаяпти?» деб эътироз билдирди аёл.

«Ҳал қилиняпти», деди Путин.

Россияни қайта кўриб чиқиш

Россиядаги иқтисодий турғунлик Марказий Осиё давлатларини Россиянинг стратегик шерик сифатидаги аҳамиятини қайта кўриб чиқишга ундаган.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳукумат тепасига келганидан кейин дунёга ўз эшикларини оча бошлаган Ўзбекистон январ ойида Россия раҳбарлигидаги Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо бўлишдан бош тортди. Бунинг ўрнига у кузатувчи мақомини танлаган.

«Биз бу иттифоққа аъзо бўлиб кирмаяпмиз», деган эди Мирзиёев ўшанда ўз нутқида.

«Битта нарсани билиб қўйинглар. Ҳеч ким мустақилликни ҳеч кимга бериб қўймайди. Мустақиллик халқ ишонган президентнинг қўлида», деди у.

Бу қарор кўплаб ўзбекистонликлар Россияда меҳнат мигранти бўлиб ишлаётган бир пайтда қабул қилинди.

Ўзбекистоннинг олдида меҳнат миграциясини қўллаб-қувватлашдан муҳимроқ вазифалар бор, дейди Тошкентдаги «Билимлар карвони» илмий-тадқиқот маркази директори Фарҳод Толипов.

«Тошкент ЕОИИга аъзо бўлиш-бўлмаслик масаласида меҳнат миграциясига ўхшаган омилларга таянмаслиги керак. Бу масалани Москва билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали ҳал қилиш ҳам мумкин», деди у.

Бу орада АҚШ Марказий Осиё мамлакатлари учун тобора жозибадор шерикка айланиб бормоқда.

Феврал ойида АҚШ Давлат котиби Майк Помпеонинг айрим постсовет мамлакатлар, жумладан Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташрифи янги иқтисодий битимлар, хусусан, сармояларни жалб қилиш масаласида анча самарали бўлди.

Марказий Осиёнинг икки республикаси раҳбарлари АҚШ билан ҳамкорликни кучайтириш истагини яширмадилар.

«Россиянинг қандай йўлни тутишидан қатъи назар, Ўзбекистон ва Қозоғистон АҚШ билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини намойиш қилмоқдалар», деган эди Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича москвалик эксперт Аркадий Дубнов 3 феврал куни Россиянинг «Эхо Москвы» мустақил радиостанцияси эфирида.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 7

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россия учун Марказий Осиё давлатларининг ривожланмаслиги ва Россиядан камида икки қадам орқада қолиши жуда муҳим. ЕОИИ айнан шунинг учун тузилган! Россия санкциялар остида, иқтисодиёт ривожланмаяпти, Марказий Осиё мамлакатларида эса ялпи ички маҳсулотнинг йилига камида 5 фоизлик ўсиши кузатилмоқда! Бундай ўсиш суръати давом этса, улар ўз-ўзини бемалол таъминлай оладиган мамлакатга айланади ва Россия измига юришдан тўхтайди! Шунинг учун ҳам ЕОИИга қўшилганидан бери Қирғизистон ва Арманистонда бирорта автомобиль заводи қурилмади! Бир дона трактор заводи ҳам йўқ! Бу ҳақда ўйламасангиз ҳам бўлади! Ҳамма нарсани Россиядан сотиб олинг ва аграр давлат бўлиб қолаверинг! Доим Россиянинг ортидан юринг! Акс ҳолда, Россияга бўйсунмай қўясиз!

Жавоб бериш

АҚШ ва Хитой бозоридаги ҳар қандай кўнгилсизликлардан Россиянинг ҳимоясизлигини тан олиш вақти келди, руслар улар билан рақобатлашиши учун 200 йил керак бўлади...

Жавоб бериш

Россия руслар учун, этник камчилик учун эмас

Жавоб бериш

Президентнинг матбуот котиби Дмитрий Песков, Конституцияга «давлат ҳосил қилувчи халқлар» тушунчасини киритиш этник озчиликлар ҳуқуқларига путур етказмайди, деб баёнот берди. Аввалроқ Владимир Путин Давлат Думасига давлат ҳосил қилувчи халқларнинг тили сифатида рус тилини расмий давлат тили эканлиги ҳақида ўзгартиш киритишни таклиф қилган эди. Давлат қурилиши ва қонунчилик қўмитаси президентнинг ташаббусини маъқуллади.

Жавоб бериш

Бундан 10 йил аввал Россияда ҳаёт зўр эди, лекин улар Қримни танлаш билан бўм-бўш чўнтакларни танладилар

Жавоб бериш

Аслида санкциялар жуда яхши иш беради, улар Россияни ночорликка етаклашга улгурди

Жавоб бериш

Қашшоқлик ва қонунсизлик Большевиклар Москвасининг минг йиллик кучли асосидир

Жавоб бериш