Карвонсарой
Иқтисодиёт

«Аэрофлот» ва «Газпром» кўрган улкан зиён Россиядаги иқтисодий тушкунликдан дарак бермоқда

Карвонсарой ва AFP

Россиянинг Амур вилояти, Свободний шаҳри яқинидаги Амур газни қайта ишлаш заводида оғир техника ўрнатилмоқда, санасиз сурат. [Газпром]

Россиянинг Амур вилояти, Свободний шаҳри яқинидаги Амур газни қайта ишлаш заводида оғир техника ўрнатилмоқда, санасиз сурат. [Газпром]

МОСКВА - Россиянинг байроқдор авиаташувчиси «Аэрофлот» ва энергетика гиганти «Газпром» душанба (31 август) куни жиддий молиявий зарар кўргани ҳақида эълон қилар экан, мамлакат иқтисодиёти оғир аҳволда қолаётгани маълум бўлган.

Россиянинг авиация соҳаси етакчиси бўлган «Аэрофлот» апрел-июнь ойларида 35,8 миллиард рубл (490 миллион доллар) миқдорида соф зарар кўрганлигини маълум қилди. Ўтган йилнинг худди шу даврида компаниянинг соф фойдаси 6,8 миллиард рублни (93,6 миллион доллар) ташкил этган эди.

Даромад йилига 85,3 фоизга пасайиб, 25,5 миллиард рублга (350 миллион доллар) тушган.

Қарийб бир асрлик тарихга эга собиқ совет авиаташувчиси сўнгги йилларда катта ислоҳотларни бошдан ўтказган.

«Аэрофлот» Россия авиация соҳасининг етакчиси ҳисобланади. [«Аэрофлот» сайти]

«Аэрофлот» Россия авиация соҳасининг етакчиси ҳисобланади. [«Аэрофлот» сайти]

Аммо март ойидан бери пандемия туфайли йўловчилар сони кескин камайиб кетди.

«2020 йилнинг иккинчи чорагида, энг аввало, апрел ва май ойларида «Аэрофлот» гуруҳига тегишли аксарият авиақатновлар COVID билан боғлиқ чекловлар сабабли тўхтатилган», деди авиакомпания бош директорининг савдо ва молиявий масалалар бўйича ўринбосари Андрей Чиханчин.

Август ойида «Аэрофлот» 10 дона Airbus A350 самолётини етказиб бериш 1-2 йилга кечиктирилишини айтган.

«Газпром» даромади кескин пасайган

Энергетик гигант «Газпром» компанияси 31 август куни коронавирус пандемияси ва нефт-газ нархларининг пасайиши туфайли 2020 йилнинг биринчи ярмида соф фойда 25 баравар камайганини эълон қилган.

Давлат назоратидаги компаниян июнь ойида тугаган ярим йиллик ичида 32,9 миллиард рубл (450 миллион доллар) соф фойда кўрди, ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 836,5 миллиард рублни (11,4 миллиард доллар) ташкил этган.

Россия корхоналарига рублнинг қадрсизланиши ҳам салбий таъсир қилган.

2020 йил биринчи ярмида Европага йиллик сотувлар ҳажми 16 фоизга камайган, даромад эса деярли икки баравар пасайди.

Нефт-газ саноати олдида турган муаммоларга «юқори баҳо бериш мушкул», дейди Газпром бошқарув қўмитаси раисининг ўринбосари Фамил Содиқов.

Иқтисодий пасайиш

Россиянинг икки машҳур компаниясининг сўнгги кўрсаткичлари иқтисодий таназзулдан дарак берар экан, президент Владимир Путиннинг ислоҳотларга қодир эканлиги шубҳа остида қолмоқда.

Путиннинг рейтинги сўнгги ойларда ҳукуматнинг коронавирус пандемиясига қарши барвақт чоралари, шунингдек давомли иқтисодий бўҳрон туфайли энг паст тарихий кўрсаткич – 59% фоизга тушиб кетган.

Путин «туб иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга қодир эмас», дейди Шимолий Ирландиянинг Белфаст шаҳридаги Қироллик университети профессори, сиёсатшунос Александр Титов.

«У буни уддалай олмаса, аста-секин Брежнев давридаги сингари турғунлик юзага келиб, унинг аҳоли орасидаги обрўси ва легитимлиги пасаяди.»

Бу орада Россиядаги Марказий Осиёлик мигрантлар иқтисодий таназзулдан номутаносиб равишда жабр кўрдилар.

Россия президенти ҳузуридаги Халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси томонидан ўтказилган сўровга кўра, Россиядаги Марказий Осиёлик меҳнат мигрантларининг қарийб 40 фоизи карантин пайтида ишдан бўшатилганлигини айтган, деб ёзган эди июл ойида «The Moscow Times» нашри.

Россияликлардан эса 23 фоиз одам ишдан айрилганини айтган.

Россияда март ойи охиридан май ойи ўрталарига қадар давом этган карантин пайтида ҳақ тўланмайдиган меҳнат таътилига чиқарилган Марказий Осиёлик мигрантлар улуши 75 фоизни ташкил қилган, руслар орасида эса бу кўрсаткич 48% бўлган.

Россияда мигрантларнинг шундоқ ҳам оғир бўлган яшаш ва ишлаш шароитлари бу йил янада ёмонлашди, деган эди июл ойида Қирғизистоннинг Тўқмоқ шаҳридан келган, ҳозирда Москвада яшаётган Улан Оморов.

«Мен таниган аксар Қирғизистон ва қозоғистонликларнинг ҳафсаласи пир бўлган ва ортиқ бу ерда қолишни хоҳламаяпти», деди Оморов.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

ЕОИИ Россия манфаатлари доирасидагина иш кўради

Жавоб бериш

Яқин-яқингача Газпром дунёдаги энг йирик компаниялардан бири эди. Энди у ярим банкрот ҳолатда. Россиянинг фашист ташқи сиёсати унга жуда қимматга тушади. Европада газ ва нефть бозоридан ҳайдалади. Ундан кейин Россия молиявий инқирозга учраши ва Путиндан воз кечиши муқаррар. Россия Ғарбга яна бир бор мағлуб бўлади. Попкорн оволинглар, томоша қизиқ бўлади.

Жавоб бериш

Айнан

Жавоб бериш