Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

Россия оммавий ахборот воситалари пандемия шароитида Марказий осиёлик мигрантларга нисбатан нафратни авж олдирмоқда

Максим Енисеев

2020 йил 17 апрел куни Москвадаги метро бекатида фуқаронинг ҳужжатларини текшираётган ниқобли полициячилар. [Димитар Дилкофф/AFP]

2020 йил 17 апрел куни Москвадаги метро бекатида фуқаронинг ҳужжатларини текшираётган ниқобли полициячилар. [Димитар Дилкофф/AFP]

ТОШКЕНТ – Россиянинг ҳукуматпараст оммавий ахборот воситалари одамлар орасида коронавирус туфайли келиб чиққан ваҳимадан фойдаланиб, Марказий Осиёдан келган меҳнат мигрантларини разил ва жиноятчи қилиб кўрсатишга уринмоқда, дейди кузатувчилар.

Айрим нашрлар пандемия вақтида жиноятчиликнинг ўсишига «гастарбайтерлар» ва «осиёликлар» айбдор деган даъводаги мақолалар ва фикр-мулоҳазаларни чоп этган.

«Мигрантлар москваликларни тунаб, уларнинг озиқ-овқат ва пулларини тортиб ола бошладилар. Москва ҳуқуқ-тартибот органлари ва полиция эса бу ҳолатга бепарво қарамоқда», деб ёзган апрел ойи ўрталарида рус миллатчиси Виталий Дробишев ўзининг «LiveJournal»даги блогида.

Россиянинг айрим оммавий ахборот воситаларида «Оч қолган гастарбайтерлар овқат учун одамларни тунай бошлади» ёки «Эпидемия мигрантлар ғалаёнига сабаб бўлиши мумкин» каби сарлавҳали мақолалар чоп этилган.

«Саховат» ташкилоти кўнгиллилари апрел ойида Москвадаги супермаркетда мигрантлар учун озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олишмоқда. [Facebook]

«Саховат» ташкилоти кўнгиллилари апрел ойида Москвадаги супермаркетда мигрантлар учун озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олишмоқда. [Facebook]

«Саховат» хайрия жамғармаси кўнгиллилари апрел ойида Москвадаги мигрантлар оилаларига озиқ-овқат тарқатмоқда. Энг аввало аёллар, қариялар, ёш болали оилалар ва ногиронларга ёрдам кўрсатилган. [Facebook]

«Саховат» хайрия жамғармаси кўнгиллилари апрел ойида Москвадаги мигрантлар оилаларига озиқ-овқат тарқатмоқда. Энг аввало аёллар, қариялар, ёш болали оилалар ва ногиронларга ёрдам кўрсатилган. [Facebook]

Шундай хабарларнинг бирида Москва яқинида Мудофаа вазирлигининг икки юқори мартабали мансабдорини талон-тарож қилишда айбланган «осиёликлар тўдаси» ҳақида ҳикоя қилинган.

Баъзи нашрлар ва муаллифлар эҳтимолий «таҳдидлар»дан келиб чиқиб, мигрантларга нисбатан ксенофобия кайфиятини авж олдиришга уринаётган бўлса-да, бу таҳдидлар ҳаққоний асосларга эга эмас.

Жумладан, Глобализация муаммоларини ўрганиш институти директори Михаил Делягин ҳам апрел ойи бошида «Свободная Пресса» интернет нашрига берган интервьюсида асоссиз айбловларни илгари сурган.

«Гастарбайтерлар энди супермаркетлар олдида одамларга ҳужум қилмоқда», деб иддао қилган у.

Бироқ, Делягин бу сўзларни тасдиқловчи ҳеч қандай далил келтирмай, «одамлар шундай дейишяпти» деб айтган, холос.

Нафрат қўзғаш сиёсати

«Бундай асоссиз баёнотлар Россия жамиятида ксенофобия муҳитини авж олдирмоқда», дейди медиа-технологиялар бўйича ўзбекистонлик мутахассис Игорь Фахритдинов.

«Оммавий ахборот воситалари ҳеч қандай статистик маълумотлар келтираётгани йўқ. Мигрантлар орасида жиноятчилик даражаси ўзгармаган бўлиши мумкин. Жиноятлар Россия фуқаролари томонидан ҳам содир этилади. Лекин, оммавий ахборот воситалари ваҳима уйғотиш мақсадида айнан мигрантларни нишонга олмоқда», деди у.

Мигрантлар «тушунарсиз, қўрқинчли ва нотаниш «душман», шу боис уларни бошқаларнинг хатоларида ҳам айблаш мумкин», деб қўшимча қилди у.

Расмийлар мамлакатда жиноятчилик даражаси пасайганини тан олгани боис, жиноятчилик ва меҳнат мигрантлари ҳақидаги бундай гап-сўзлар воқеликка зид келмоқда.

«Кўчадаги жиноятлар камайди, чунки кўчаларда ҳеч ким йўқ», дейди Москвада мигрантлар одамларга ҳужум қиляптими, деган саволга жавоб берган Россия Федерал хавфсизлик хизмати генерали Александр Михайлов RF-SMI янгиликлар сайтига.

У мигрантлар яшаш жойларидаги аҳоли зичлиги вирус тарқалишига сабаб бўлаётганидан хавотир билдирган, холос.

Ижтимоий тармоқлардаги фикр-мулоҳазалардан маълум бўлишича, мамлакат бошига тушган мусибатларда меҳнат мигрантларини айблаш турли оқибатларни келтириб чиқармоқда.

Фойдаланувчилар 19 апрел куни «Интересная Москва» (Қизиқарли Москва) Facebook саҳифасида эълон қилинган Ўзбекистон фуқаролари иштирокидаги жиноят видеотасвирига жавобан сўкиш ва ҳақоратли сўзлар билан изоҳ қолдиришган.

Баъзилар эса мигрантлар тўғрисидаги фейк хабарларга ишонмасликка чақирганлар.

«Қаердан биласиз бунинг сохта эмаслигини? Видеоёзув санаси қани? Нима учун фейклар билан тўлиб-тошган ва айрим шахсларнинг манфаатига хизмат қиладиган манба маълумотларини тарқатаяпсиз?» деб ёзади фойланувчилардан бири.

«Яхшиси, инсонийликни йўқотманг ва ўзингизни ҳам ўлдирадиган нафратни қўзғаманг», дейди у.

Ўзбекистонлик мигрант Павел Сорокин эса ўзининг позитив фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Унинг айтишича, аксар россияликлар ОАВнинг меҳнат мигрантлари ва жиноятчиликка оид жазавасига ишонмайди.

«Мен Санкт-Петербургда яшайман, бу ерда ватандошларим жуда кўп», деди у. «Одамлар орасида ҳеч қандай негатив йўқ, пандемия вақтида ҳам. Буларнинг бари оммавий ахборот воситалари орқали тарқатилмоқда.»

Иқтисодий муаммолар хавотирга сабаб бўлмоқда

Жамоатчилик Россия ҳукуматининг инқироз даврида қабул қилган чораларини етарли эмас деб ҳисобламоқда, деган эди «Левада-центр» маркази директори Лев Гудков апрел ойи охирида «Свободная Пресса» нашрига берган интервьюсида.

«Одамлар пандемия билан боғлиқ офат ва инқироз кўламини, нефт нархининг пасайиши ва рублнинг қадрсизланишини англаб етгани сари, уларнинг ғазаблари кучайиб боради», деди у. «Бундай шароитда ҳукуматнинг қўллаб-қувватлаш чоралари халқни масхара қилиш бўлиб кўринади.»

Айни вақтда Россия иқтисодиёти бевосита мигрантлар оқимига боғлиқ бўлиб қолмоқда.

«Коммерсант» газетасининг ёзишича, 2026 йилга бориб Россияда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 3 миллиондан кўпроқ кишига камайиши кутилмоқда (йиллик камайиш – 400 минг киши).

Халқаро миграция ташкилотига кўра, 2019 йилда Россия 11,5 миллиондан ортиқ хорижий мигрантларни қабул қилган.

«Коммерсант» нашрига кўра, ўтган йилнинг июнида Ленинград вилояти губернатори ўринбосари Дмитрий Ялов Россия иқтисодиёти мигрантларга қарам эканлигини эътироф этган эди.

У вилоят меҳнат ресурсларининг қарийб 10 фоизи ва қурилиш соҳасида банд бўлган ишчиларнинг 40 фоизи мигрантлардан иборат эканини айтган.

Тузоқдаги ишчилар

Меҳнат мигрантлари Россия иқтисодиётида муҳим роль ўйнаса-да, ҳукумат ишидан айрилган ва яшашга пули қолмаган ишчиларга айтарли ёрдам бераётгани йўқ.

Бу ҳам етмагандек, улар ўз мамлакатларида халқаро авиақатновлар тўхтатилгани сабабли уйларига ҳам қайта олмаяптилар, Россияда эса уларга иш йўқ.

«Россия ҳукумати оддий фуқаролар ва тадбиркорларга етарли даражада иқтисодий ёрдам бермаётгани учун айрим Кремл танқидчиларининг ҳужумига учради. Мигрантлар эса давлат ёрдамини олишга ҳақли ҳам эмас», деб ёзади Reuters.

Агентлик ўз мақоласида муҳожирлардан бири – тожикистонлик Ибрагим Ортиқовнинг сўзларини келтирган.

Ҳукумат мигрантларни ўз юртига қайтармаса ёки уларга молиявий ёрдам бермаса, улар учун фақат «учинчи вариант – ўлим» қолади, деди у.

Россияда қийин аҳволда қолган мигрантларга хайрия ташкилотлари ва кўнгиллилар ёрдамга келган.

«Закот» жамғармаси уларга озиқ-овқат тарқатмоқда ва маънан қўллаб-қувватламоқда. Шунингдек, «Дом Доброты» ташкилоти ҳам ўз ёрдамини аямаяпти.

Москвадаги кўнгиллилар Ўзбекистон элчихонаси кўмагида «Саховат» ёрдам марказини ташкил қилишди. Бу ерда мигрантлар озиқ-овқат маҳсулотларини олишлари мумкин.

Биринчи навбатда аёллар, қариялар, ёш болали оилалар ва ногиронларга ёрдам кўрсатилмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 5

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Мигрантларга қарши эмас, улар олиб келган сабабларга қарши курашиш керак. Сабаби эса – янги пайдо бўлган буржуазия, ўз либосини ўзгартирган коммунистлар.

Жавоб бериш

Бизнинг амалдорчаларимиз меҳнатга лаёқатли аҳолини Россияга тиқиштирдилар ва энди бу ҳар доим иш беради деб ўйлайдилар! Гап Россиянинг республикаларимизга таъсирининг фойдали эканлиги эмас, иложсизлик ҳақида! Афсуски, ўзларида текинхўрлар етарли эканини ҳисобга олган ҳолда, Россиядан бошқа ҳеч бир мамлакат мигрантларимизни иш учун қабул қилмайди.

Жавоб бериш

Америкаликларнинг бу сайти қўшниларни руслар ва россияликларга қарши қайрамоқда! Руслар сизлар учун шаҳарлар ва давлатлар қуришган — ношукур ҳайвонлар.

Жавоб бериш

Қўрқоқ руслар Марказий Осиёга бостириб киришган. Шаҳарларни вайрон қилдилар, туркий халқларни ўлдирдилар. Қатлиом уюштирдилар. Қўрқоқ Россия шу асрда парчаланади, унинг халқлари эса озод бўлади. Сизларга Московия ва Новгороднинг ўзи етади. Бошқа ерлар тарихан сизларга тегишли эмас. Бегона ҳудудларни қайтаришингиз керак. Узоқ ва азобланиб ҳалок бўлинг, эй қўрқоқ рус махлуқлари.

Жавоб бериш

Россия бир тўда нацист ва фашистлардир

Жавоб бериш