Карвонсарой
Сиёсат

Путин ҳукмронлигининг «умрбод президентлик» билан мустаҳкамланиши сиёсий стагнация хавфини юзага келтирмоқда

Карвонсарой ва AFP

Россия президенти Владимир Путин Иккинчи Жаҳон урушида фашистлар Германияси устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини нишонлаш маросимида Кремль ва Қизил майдон узра парвоз қилаётган ҳарбий самолётларни кузатмоқда, Москва, 9-май, 2020 йил. [Алексей Дружинин/Спутник/AFP]

Россия президенти Владимир Путин Иккинчи Жаҳон урушида фашистлар Германияси устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини нишонлаш маросимида Кремль ва Қизил майдон узра парвоз қилаётган ҳарбий самолётларни кузатмоқда, Москва, 9-май, 2020 йил. [Алексей Дружинин/Спутник/AFP]

МОСКВА – Президент Владимир Путин ўтган ҳафтада ўз ҳукмронлигини узайтиришни кўзда тутувчи тарихий сайловлар чоғида россияликларни ўз фарзандлари ва набираларига ташлаб кетишни хоҳлайдиган мамлакатни тасаввур қилишга чақирди.

Лекин, қачонлардир унинг ўрнини ким эгаллайди, деган муҳим саволни ортга сураётган Путинга Кремлнинг ҳафсаласини пир қиладиган узоқ йиллик сиёсий турғунлик даври хавф солаётган бўлиши мумкин, дейди таҳлилчилар.

Айнан шундай турғунлик даври – 1960-йилларнинг ўрталаридан 1980-йилларнинг ўрталарига қадар давом этган машъум «Период застоя» Совет Иттифоқининг парчаланишини тезлаштириб, Россияни узоқ йиллик хаосга етаклаган эди.

Ўша вақтда бўлгани каби, русларни ўзгаришлардан ноумид қилиш хавфли бўлиши мумкин.

Москва марказида тиланчилик қилаётган кампир, 2019 йил. Россия иқтисодиётининг узоқ йиллардан бери қулашда давом этаётгани оддий россияликлар ҳаётини қийинлаштирган. [Юрий Кадобнов/AFP]

Москва марказида тиланчилик қилаётган кампир, 2019 йил. Россия иқтисодиётининг узоқ йиллардан бери қулашда давом этаётгани оддий россияликлар ҳаётини қийинлаштирган. [Юрий Кадобнов/AFP]

Путин «русларни эндорфинлар ва бирдамлик ҳисси билан тўйинтириш» мақсадида пухта ҳисоб-китоб билан ҳар йилги Ғалаба парадини 24 июнга – референдумдан тахминан бир ҳафта олдинга кўчирди.

Путин «русларни эндорфинлар ва бирдамлик ҳисси билан тўйинтириш» мақсадида пухта ҳисоб-китоб билан ҳар йилги Ғалаба парадини 24 июнга – референдумдан тахминан бир ҳафта олдинга кўчирди.

«Режимнинг заифлиги – ҳокимиятни топшириш механизмига эга эмаслигида», дейди «Медуза» янгиликлар сайтининг бош муҳаррири Максим Трудолюбов.

Президент ва унинг жамоаси Путиндан кейин қачондир ҳокимият тепасига келадиган одам масаласини эркин ва адолатли сайловлар орқали ҳал этилишига «мутлақо ишонмайди», деди у.

«Улар ўзларини ҳеч қачон ўлмайдигандек тутмоқдалар».

20 йилдан бери президент ёки бош вазир сифатида ҳукумат тепасида ўтирган Путин январ ойида Конституцияга пенсиялар ва минимал иш ҳақини ошириш бўйича популистик чораларни ўз ичига олган бир қатор ислоҳотларни киритишни таклиф қилган.

Уларда Кремлда анчадан бери тарғиб қилинаётган консерватив қадриятлар мустаҳкамланган: жумладан, уларнинг бирида мамлакатнинг «Худога эътиқоди» тилга олинган бўлса, бошқаси бир жинсли никоҳларни қонунан тақиқлашни кўзда тутади.

Шундан сўнг, 67 ёшли Путин ўзининг президентлик муддатларини нолга тенглаштирувчи ва унга 2036 йилга қадар ҳокимият тепасида қолишга имкон берувчи шошилинч тузатишларни қўллаб-қувватлади. Бу чора «умрбод президент» бўлиш учун ўйлаб топилган ҳийла сифатида танқидга учраган.

Ислоҳотларга «қодир эмас»

Сиёсатшунос Татьяна Становаяга кўра, бу ўзгаришлар шунчаки Путиннинг президентлик муддатини нолга тенглаштиришгина эмас.

«Ислоҳотларга, анъанавий қадриятлар ва социал ҳуқуқларга тааллуқли барча ўзгартишларга етарлича баҳо бермаслик хато бўлади», деди у.

«Бу Россияни, амалдаги режимни янада мустаҳкамлаш, Путин меросини қонунийлаштиришнинг бир усули.»

Россияликлар 1 июлда якунланган бир ҳафталик овоз бериш жараёнида бу ислоҳотларни қўллаб-қувватладилар – сайловчиларнинг 77,92 фоизи уларни ёқлаб овоз берди.

Шунга қарамай, ёқлаб берилган овозлар Путин учун қийин бўлган даврга тўғри келмоқда ва Россия етакчисининг тийиқсиз рейтингини акс эттирмайди.

Сўнгги ойлар давомида Путинга бўлган ишонч рейтинги тарихий минимумга тушиб, 59 фоизни ташкил этган, бу қисман ҳукуматнинг коронавирус пандемиясига қарши барвақт жавоб чораларигина эмас, балки давомли иқтисодий таназзул билан ҳам боғлиқ.

Таҳлилчиларга кўра, Путин шундоқ ҳам бир неча йилдан бери даромади камайиб кетганидан қийналган россияликларга пандемиянинг иқтисодий оқибатлари зарба бермасидан аввал сайловни ўтказиб олишни хоҳлаган.

Аммо, Кремль узоқ муддатли истиқболда иқтисодиётни қайта қуриш ва президентнинг пасайиб бораётган рейтингини тиклашга ёрдам берувчи зарурий ўзгаришларни амалга оширолмаслиги мумкин, дейди кузатувчилар.

Путин «туб иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга қодир эмас», дейди Шимолий Ирландиянинг Белфаст шаҳридаги Қироллик университети профессори, сиёсатшунос Александр Титов.

«У буни уддалай олмаса, аста-секин Брежнев давридаги сингари турғунлик юзага келиб, унинг аҳоли орасидаги обрўси ва легитимлиги камаяди.»

«Путин учун паранойя»

Становая бу фикрга қўшилишини ва яқин йилларда Путин маъмурияти иқтисодиёт самарадорлигини ошириш ёки бизнесни ҳимоя қилишга қодир бўлмаслигини айтади.

«Ҳозирги вайтда Путин учун энг муҳими – ҳеч бўлмаганда молиявий ва ижтимоий инқирозларга йўл қўймаслик.»

Мустақил сўровлардан маълум бўлишича, айниқса ислоҳотларга қарши чиқаётган ёш сайловчиларнинг ҳафсаласи пир бўлгани сезилмоқда.

Путин ҳукмрон элита таркибига ёш сиёсий арбобларни кирита олмади ва ҳокимиятни ёш сайловчиларга маъқул келадиган ислоҳотларга қодир бўлган янги сиёсатчиларга топшириши даргумон, деб қайд этади таҳлилчилар.

«Россияда аллақачон авлодлар ўзгарадиган вақт келган. Бу жараён қачон ва қандай ўтиши – вақт масаласи, холос», деди Трудолюбов.

Кремлнинг кво-мақомни сақлаб қолиш йўлидаги қатъияти «Путин паранойясига» олиб келиши мумкин, деб қўшимча қилди у. Бу аста-секин вазиятни янада қалтислаштиради.

Кремль ворис танлаш масаласини қанчалик кейинга қолдирса, ўзгаришлар «шунчалик кескин бўлади», деб ҳисоблайди Титов.

«Ўзгаришлар талабини жуда узоқ вақт тўхтатиб турадиган бўлсангиз, у керагидан анча радикалроқ шаклда намоён бўлади».

Марказий Осиёликларнинг истеҳзолари

Путиннинг Россияни яна ўнлаб йиллар давомида бошқариши эҳтимоли кўпчилик Марказий Осиёликларни хавотирга солмоқда.

«Россиядаги иқтисодий турғунлик, катта эҳтимол билан Қирғизистондаги ижтимоий-иқтисодий вазиятга таъсир қилади», дейди бишкеклик иқтисодчи Элмира Суранчиева.

«Россияда ишлайдиган қариндошларининг пул жўнатмалари ҳисобига кун кўрадиган минглаб оилаларнинг иқтисодий аҳволи ёмонлашиши турган гап.»

«Бу Қирғизистоннинг Россияга мустаҳкам иқтисодий интеграцияси, аниқроғи, Россияга қарамлигининг оқибатларидан бири, зеро биз Евросиё иқтисодий иттифоқининг ришталарига ўралиб қолганмиз», деди у.

Ўтган ой Россияни протекционизмда айблаган Қирғизистон Россия етакчилигидаги иқтисодий блокни бойкот қилиш масаласини кўрган эди.

«Қозоғистонда жамоатчилик фикри Россия билан сиёсий интеграцияни қабул қилмайди», дейди Қозоғистон ҳукуматининг марказий коммуникация хизмати иқтисодий таҳлилчиси Нур-Султонлик Газиз Абишев.

«Қозоғистонлик миллатчилар Москванинг империалистик шовинизмига қаршилик қилаётган бир вақтда, шаҳарлик либераллар Россиянинг аксилғарб қарашлари ва одамларга Ғарб нақадар ёмон ва Россия нақадар ажойиб эканлигини уқтириш ҳаракатларидан ғазабга тушмоқда.»

«Путин президентлиги узайтирилганидан яхшилик кутмайман», дейди тошкентлик мактаб ўқитувчиси Умар Юнусов.

«У 20 йиллик ҳукмронлиги давомида ҳанузгача нефть ва газ экспортига қарам бўлиб қолаётган мамлакат иқтисодиётини модернизация қилгани йўқ.»

«Энди Россия иқтисодиёти пандемия сабабли узоқ муддат ўткир муаммолардан азият чекади, россияликлар эса қийинчиликларга чидашга мажбур бўладилар», деди у.

«Ўзбекистон Россия билан иқтисодий муносабатларга умид боғлаши керак ёки йўқлигини қайта кўриб чиқиши зарур.»

(Мақолага Канат Алтинбаев ўз ҳиссасини қўшди.)

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 5

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

mani fikrim shuki. Birlashgan ozar birlashmagan tozar.

Жавоб бериш

Республиканинг Россия, Хитой каби давлатларга карам булишлигига йул куйилмаслиги лозим, аксинча ривожланган давлатлар ривожланишидан киёс олган холда мамлакатни ривожлантиришимиз ва мустакиллигини саклашимиз лозим.

Жавоб бериш

Хабаровск (шаҳри) Путинга қарши исён кўтарди. Унинг ҳукмронлиги поёнига етиб бормоқда

Жавоб бериш

Москва, Митино. Полиция ходимлари фуқаронинг паспорт ва уяли телефонини олиб қўйди https://www.youtube.com/watch?v=I4Ehvcy6dwY

Жавоб бериш

Россияда конституциявий тўнтариш юз берди. Олдинда – фуқаролар уруши ва эҳтимол, Россиянинг парчаланиши.

Жавоб бериш