Карвонсарой
Сиёсат

Путиннинг пандемия вақтида парад ва референдум ўтказиш режаси одамлар ҳаётини хавф остида қолдирмоқда

Карвонсарой ва AFP

Иккинчи жаҳон урушининг 75 йиллигини муносабати билан ҳавога кўтарилган Россия ҳарбий самолётлари, Москва. Кремль ҳар йилги Ғалаба куни парадини 24 июнда ўтказмоқчи. (Россия мудофаа вазирлиги)

Иккинчи жаҳон урушининг 75 йиллигини муносабати билан ҳавога кўтарилган Россия ҳарбий самолётлари, Москва. Кремль ҳар йилги Ғалаба куни парадини 24 июнда ўтказмоқчи. (Россия мудофаа вазирлиги)

МОСКВА – Россия президенти Владимир Путин мамлакатда COVID-19 коронавируси билан боғлиқ мураккаб шароит россияликлар учун хатарли бўлиши мумкинлигига қарамай, сиёсий жиҳатдан манфаатли оммавий тадбирларни режаламоқда.

Путин Россияда коронавирусга оид инқироз кучайгани ҳақида хабар берганидан бир ҳафта ўтмай, конституциявий ислоҳотлар бўйича сайловларни тезлаштиришга қарор қилган. 1 июлга белгиланган сайлов унга чекланмаган муддатга Кремлда қолиш имконини беради.

Россияда ҳар куни минглаб касалланиш ҳолатлари қайд этилаётганига қарамай, Путин танқидчилар наздида ёмон бошқарилган ва унинг рейтингига салбий таъсир кўрсатган, аммо бир вақтнинг ўзида норозиликларга йўл бермаган инқирозни ўзгартирмоқчи.

Аммо, бу билан сайловларнинг легитимлигига путур етиши хавфи бор.

Россия президенти Владимир Путин 1 июнь куни Марказий сайлов комиссияси раҳбарияти ва конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашди. (Кремль)

Россия президенти Владимир Путин 1 июнь куни Марказий сайлов комиссияси раҳбарияти ва конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашди. (Кремль)

Кремль «одамлар эпидемия оқибатларини тўлиқ англамаган ва ҳаёт изига тушаётганидан мамнун эканлигидан фойдаланиб қолмоқчи», деди Россиянинг «Сиёсий мутахассислар гуруҳи» илмий маркази раҳбари Константин Калачев AFP нашрига.

«Одамлар ёмон кайфиятдан халос бўлмоқчи ва оқибатларни ҳали тўла англаб етмаяпти», дейди Москвадаги Карнеги маркази ходими Александр Баунов.

Амалдаги қонунчиликка кўра, Путин кетма-кет икки муддат хизмат қила олмаслиги сабабли 2024 йилдан кейин президент бўлиб қола олмайди.

Агар ўзгаришлар маъқулланса, Россиянинг Бош қонуни унинг аввалги президентлик муддатларини «нолга тенглаштиради».

Путин жорий йил бошида ўзгаришларни эълон қилган пайтда конституциявий сайлов даставвал 22 апрель куни ўтказилиши режалаштирилган ва Россия парламентининг иккала палатасида ҳам тезда маъқулланган эди.

Аҳоли орасида ўтказилган сўровга кўра, коронавирус долзарб муаммога айланганидан сўнг омманинг сайловга қизиқиши камайган.

Ортиқча кечикиш россияликлар вируснинг иқтисодга, жумладан ишсизликка таъсирини чуқурроқ ҳис қилишини англатади, дейди таҳлилчилар.

Хатарли сайлов

Аммо шунга қарамай, сайловни 1 июлга белгилаш қалтис қарор, чунки Россияда эпидемия тугашига ҳали анча бор.

Кунлик касалланиш ҳолатлари барқарорлашган бўлса-да, улар 9 минг атрофида. Айни вақтида, худди шундай касалланиш ҳолатлари қайд этилган мамлакатларда ўлим кўрсаткичларининг паст эканлигига қарамай, Россиядаги расмий ўлим ҳолатлари сони ортиб бормоқда.

Аммо, қирғизистонлик собиқ дипломат Мурат Конокбаевга кўра, Россия ҳукумати мамлакатдаги пандемияга оид ҳолатни тўлиқ ошкор қилмаяпти. Хусусан, унга кўра, ўлим статистикаси сезиларли камайтириб эълон қилинмоқда.

Овоз бериш «дўконга чиқиб келишдан ҳам хавфсизроқ бўлади», деб ваъда берган Россия сайлов комиссияси раҳбари Элла Памфилова.

Сайлов жараёнини кузатувчи «Голос» гуруҳига кўра, сайловчиларнинг тана ҳароратини текшириш ва сайловларни очиқ ҳавода ўтказиш режалари расмийларнинг «пандемия вақтида сайлов жараёнини ўтказиш нақадар хавфли» эканлигини англаётганидан дарак беради.

Мухолифат сиёсатчиси Любовь Соболь ўзининг Twitter саҳифасида шундай деб ёзган: «Вақтни ортга қайтариш учун Путин одамлар ҳаёти ва саломатлигини хавф остига қўйишга ҳам тайёр».

Айрим ҳудудларда июнь ойида ҳам давом этаётган карантин шароитида сайлов қандай ўтказилиши номаълум.

Путин бунгача коронавирус тарқалишига қарши чоралар самарасизлигини тан олган эди. Апрелда ўтказилган сўровлардан бири унинг рейтинги энг қуйи тарихий кўрсаткич – 59 фоизга тушганини кўрсатган.

Путинга нисбатан «жамоатчилик хайриҳоҳлиги сусайган», деди Баунов. «Энди эса у раҳбарият, яъни ўзи учун расман рефендерум ўтказишни таклиф қилмоқда.»

Коронавирус чекловлари шароитида сайлов участкаларига бориш сохталаштириш хавфини янада кучайтиради.

«Ягона муаммо натижаларни легитимлаштиришдир», деди Калачев ёқлаб берилган овозлар сони жуда кўп бўлса, ишончсизлик ва норозилик кучайишини башорат қилар экан.

Сайлов комиссияси раҳбари Памфилова эҳтимолий «можаролар» ва натижалардан «шубҳаланиш» хавфини инобатга олган ҳолда почта орқали овоз бериш эҳтимолини рад этган.

Унга кўра, айрим ҳудудларда овоз бериш жараёни онлайн тарзда ўтказилиши мумкин.

«Голос» ташкилотига кўра эса, вирусга қарши чоралар «сайловда овоз беришни сохталаштириш учун чекланмаган имкониятлар яратади».

Ниқоб тақиб олганлар бир неча марта қайта овоз беришлари, сайлов будкаларини мунтазам равишда дезинфекция қилиш эса бюллетенларни оммавий тўлдириш учун кенг йўл очади.

Сайлов арафасида полиция референдумга қаршиларнинг якка тартибдаги намойишларини тўхтатиш учун ҳам карантин чоралари қўлланилишини айтиб огоҳлантирган.

Ғалаба кунига бағишланган парад бошқа кунга кўчирилди

Сайлов – Путиннинг вирусдан олдинги кун тартибига қайтишга шошилаётгани ва пандемияни орқага ташлашга уринаётгани билан боғлиқ ягона ҳолат эмас.

Кунлик касалланиш ҳолатлари камайишни бошлар экан, унинг биринчи қилган иши Қизил майдонда 9 май куни ўтиши керак бўлган ҳарбий парадни бошқа кунга кўчириш бўлди. У конституциявий ислоҳотларга оид сайловдан бир ҳафта аввал – 24 июнь куни бўлиб ўтади.

Путин режими тадбирда қатор давлат раҳбарларининг иштирокини таъминлашга ҳаракат қилмоқда ва олий даражадаги ташрифларни мувофиқлаштириш устида ишламоқда.

Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков «давлатлар раҳбарлари графигини тузиб чиқиш учун вақт кам» эканлигини тан олар экан, бу жараён «ҳар бир мамлакат билан индивидуал равишда» мувофиқлаштирилаётганини айтди.

Путиннинг минглаб аскарлар иштирокидаги тантанали юриш билан ўтадиган оммавий тадбир ўтказиш режаси Марказий Осиё мамлакатларида ҳайрат ва хавотир билан қарши олинмоқда. Ҳозирча минтақада Қирғизистондан ташқари ҳеч бир давлат бу тадбирда иштирок этишини тасдиқламаган.

«Коронавирус Путиннинг асосий режаларини – унинг президентлик муддатларини нолга айлантирадиган конституциявий ислоҳотлар референдуми ва Ғалаба куни парадини барбод қилди», дейди қирғизистонлик собиқ дипломат Мурат Конокбаев.

Лекин, у табиийки, вазиятдан фойдаланиб, қуролларини кўз-кўз қилишдан ўзини тия олмади», деди у.

«Бу Путин учун шуҳратпарастлик паради ва у одамлар соғлиғини хавф остига қўйишга тайёр», дейди Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон миллий университети ўқитувчиси Гулмира Сулеева.

Кремлдагилар Европада Иккинчи жаҳон уруши тугаганининг 75 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтадиган тадбир жамоатчилик кайфиятини кўтаришига ва референдумдаги иштирокини таъминлашига ишонмоқда.

«Улар ғалаба парадининг сафарбарлик таъсирига умид боғламоқда», деб хабар беради «Ведомости» газетаси Кремлга яқин манбага таяниб.

«Бунинг учун ҳозиргидан қулайроқ вақт бўлиши мумкин эмас», деди сиёсий экспертлар гуруҳи аъзоси Калачев.

[Мақолани тайёрлашга Олмаотадан Канат Алтинбаев кўмаклашди.]

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 7

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Оч кўзлар билан бировнинг чўнтагидаги пулни санаяпсиз... Доллар эса ҳатто ёғ босган юзлар учун ҳам камёб матоҳга айланиб боряпти. Шундай экан, тинчланинг ва русча ҳасад билан ҳасад қилманг.

Жавоб бериш

Нимага Путин ҳукуматда қолиши учун сайлов ўтказиляпти??? Ҳаммаси ҳал қилиб бўлинган - одамлар хоҳласа-хоҳламаса уларда танлови йўқ.

Жавоб бериш

Мен ушбу мақола муаллифига ёзаяпман. Сиз Марказий Осиёдасиз. Путин, Россия - сизга нимага керак? Ўзинингиздаги муаммоларни ҳал қилинг; Россияликлар сизнинг ёрдамингизсиз ҳаммасини кўриб турибди. Ёки тўлашаётган ҳақни ҳалоллаб олиш учун ҳақорат қиляпсизми?

Жавоб бериш

Россия муҳим қўшни ва унинг ишлари Марказий Осиё учун манфаатли

Жавоб бериш

Сайёрамиздаги ҳар бир т и р и к мавжудотнинг Россия, Тахт ва ҳозирги «Дунёни титратувчи одам» билан алоқаси бор!!!

Жавоб бериш

Россиядаги ирқчилик https://www.youtube.com/watch?v=jDe349HICOE

Жавоб бериш

Унда «Ўлмас полк»ни Юқумли полк деб номлаш керак))

Жавоб бериш