Хитой ҳукумати Шинжондаги минглаб масжидларни бузиб ташлаган. Жума (25 сентябр) куни Австралиядаги тадқиқот марказларидан бири ушбу нотинч минтақадаги кенг кўламли инсон ҳуқуқлари бузилишига оид ҳисоботини эълон қилди.
Бир миллиондан ортиқ уйғурлар ва аксарияти мусулмон бўлган бошқа туркийзабон миллатлар вакиллари мамлакат шимоли-ғарбидаги лагерларга ташланган, маҳаллий аҳоли эса анъанавий ва диний амаллардан воз кечишга мажбур қилинган, дейди ҳуқуқбон ташкилотлар.
Сунъий йўлдош тасвирлари ва статистик моделлаштиришга асосланган ҳужжатларга кўра, Хитой ҳукумати 16000 га яқин масжидни вайрон қилган ёки уларга зарар етказган, дейилади Австралия стратегик сиёсат институти (ASPI) ҳисоботида.
ASPIнинг тўлиқ ҳисоботи билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
![Шинжондаги Ордам Мозор мақбарасининг сунъий йўлдошдан олинган аввалги ва кейинги суратлари (2013 ва 2018 йиллар). Хитой ҳукумати 10-11 асрларда барпо этилган ва минтақа мусулмонлари учун қадрли саналган бу жойни бутунлай вайрон қилган. [ASPI]](/cnmi_ca/images/2020/09/25/26263-beforeandafter-585_329.jpg)
Шинжондаги Ордам Мозор мақбарасининг сунъий йўлдошдан олинган аввалги ва кейинги суратлари (2013 ва 2018 йиллар). Хитой ҳукумати 10-11 асрларда барпо этилган ва минтақа мусулмонлари учун қадрли саналган бу жойни бутунлай вайрон қилган. [ASPI]
Вайронагарчиликларнинг аксарияти сўнгги уч йилда содир этилган ва тахминан 8500 масжид вайрон қилинган, дейилади ҳисоботда. Урумчи ва Қашғар шаҳарларининг атрофига катта зиён етказилган.
Бузилишдан омон қолган кўплаб масжидларнинг гумбаз ва миноралари олиб ташланган. Тадқиқот натижаларига кўра, Шинжон атрофида 15 ярим мингдан камроқ бутун ва зарар кўрган масжидлар қолган.
Ушбу маълумот тасдиғини топадиган бўлса, бу 1960-йиллардаги Маданий инқилоб ортидан бошланган бир неча ўн йиллик ғалаёнлардан бери минтақадаги масжидлар сонининг энг қуйи кўрсаткичи бўлади.
Шинжонда тадқиқот маркази томонидан ўрганилган христиан черковлари ва буддизм ибодатхоналарининг бирортасига ҳам шикаст етмаган.
ASPI маълумотларига кўра, Шинжондаги масжидлар, қабристонлар ва зиёратгоҳлар каби исломга оид йирик объектларнинг деярли учдан бир қисми ер билан яксон қилинган.
Ўтган йили AFP томонидан ўтказилган текширув давомида минтақада ўнлаб қабристонлар вайрон қилингани аниқланган, жасадлар қолдиқлари ва бузилган қабрларнинг ғиштлар ҳар ерга сочилиб кетган.
25 сентябр кунги ҳисобот ASPI минтақадаги ҳибсда сақлаш марказлари тармоғи аввалги тахминларга қараганда анча каттароқ эканлигини аниқлаганидан бир кун ўтиб эълон қилинган.
Бу кетишда Исломни фашизм деб тан олишади
Жавоб беришТўхта, қадрдоним. Ислом турлича. Дунёга Европадан туриб бошқариладиган, радикаллаштирилган ислом хавф солади. Улар асл исломни ёмонотлиқ қилиш ва ўзлари ёқтирмайдиган давлатларда нифоқ уруғини сочиб, бир ўқ билан икки қуённи ўлдиришга уринмоқдалар. Уларнинг тушунчасида бир дунёда – битта дин бўлиши керак.
Жавоб беришФикрлар 36
Аллоҳми, Худоми – барча нарсага қодир Зотнинг кўзлари бор ва у ҳамма нарсани кўриб турибди! Ҳисоб-китоб куни албатта келади ва у яқин
Жавоб беришФикрлар 36
Хитой ислом дунёси ва айниқса қўшни республикалар учун катта таҳдиддир. Кеч бўлмасдан АҚШдан Хитойга 1000 та ядро бомбасини ташлашини сўрашимиз керак
Жавоб беришФикрлар 36
Улар махлуқлар, одам эмас. Ғайриинсоний қилмишлари учун Аллоҳ уларнинг жазосини берсин, омин
Жавоб беришФикрлар 36
Иншааллоҳ, яқинда бу вайронагарчиликларга шерик бўлганлар ва Хитой яксон қилинади. Хитой фуқаролари ўзларини пок деб билишади ва тошга ибодат қилишади. Улар қимирлаган нарсани ейди... ҳатто...
Жавоб беришФикрлар 36
Кўргани кўзим йўқ!!!
Жавоб беришФикрлар 36
Исломни ёмон кўраман, унинг ёрдамида одамларни фойдаланишади ва эксплуатация қилишади, британ бизнеси бу.
Жавоб беришАллоҳ ҳам сени ёмон кўради, шунинг учун уни топмагансан.
Жавоб беришДин ҳақида бунақа гаплар гапириш қанчалар даҳшат. Ҳаммамизни бошқариб турадиган ягона Зот бор... Бунақа ифлос гапларни ўқишнинг ўзи ҳам қўрқинчли. Тек қўй, кечир ва эзгу амаллар билан машғул бўл, шунда ҳаётинг қандай яхшиланиб боришини кўрасан... Сен қандай ўлчов билан ўлчасанг, сенга ҳам шундай ўлчов қўлланилади...
Жавоб беришФикрлар 36
Жоҳиллар
Жавоб беришФикрлар 36
Жин урсин бу буддистларни, кўргани кўзим йўқ. Ер юзидан қирилиб кетсин илойим
Жавоб беришФикрлар 36
(ҲАР ҚАНДАЙ) ДАВЛАТ КУЧАЙГАНИ САРИ СУРБЕТЛАШИБ БОРАДИ ! БУ ДАВЛАТ СУРБЕТЛИГИ ВА ЎЗБОШИМЧАЛИГИНИНГ БЕЛГИЛАРИДАН БИТТАСИ ХОЛОС! ИНСОНИЯТ ТАРИХИДА БУНДАЙ ҲОЛАТЛАР ТАЛАЙГИНА! ОДАМЛАР ЎЗИНИНГ ЎНГЛАБ ОЛИШИ УЧУН ЯНА МИНГ ЙИЛЛАР КЕРАК, АГАР БУ ВАҚТГА БОРИБ ОДАМЗОТ ИНДИВИД СИФАТИДА ЙЎҚОЛИБ КЕТМАСА !
Жавоб беришФикрлар 36
Афсуски, буларга бас келадиган Чингизхон йўқ; бу сариқ машакларнинг ҳаммасини қирган бўларди
Жавоб беришФикрлар 36
Хитой ўз-ўзини вайрон қилиш тарафга кетмоқда, бу жараён Яратганнинг иродаси билан тезлашсин илойим
Жавоб беришФикрлар 36
«... ўз ортидан одам суяклари ва вайрон бўлган мақбараларни қолдирган». СТОП! Мусулмонларни ҳеч қачон мақбараларга кўмишмайди!
Жавоб беришМозорлар назарда тутилган бўлса керак
Жавоб беришФикрлар 36
Аллоҳ буюк, [тушунарсиз жумла]
Жавоб беришФикрлар 36
Ҳақиқатми бу???
Жавоб беришФикрлар 36
Аллоҳ жазосини берсин!
Жавоб беришАллоҳ [ўчирилган]
Жавоб беришСен Аллоҳнинг жазосига йўлиқасан. Пайғамбар айтганки, ким Аллоҳни сўкса, ғайритабиий ўлим билан ўлдирилади
Жавоб беришМен провославман, сендака Яратганни сўкадиган одамга айтадиганим: сен аҳмоқ ва маразсан.
Жавоб беришФикрлар 36
Маразлар
Жавоб беришФикрлар 36
Дунё аста-секин тубсиз жарга қулаб бораётганга ўхшайди, лекин одамлар буни кўришни истамаяптилар ёки ҳамма ўз муаммолари билан банд. Пул, пул, пул – деярли барчанинг фикру хаёли. Кунлар шу тарзда ўтиб боряпти. Биргина Хитой марксизм сиёсати билан ҳамма нарсани сотиб олиб, бутун сайёрани «хитойлаштириш»га уринмоқда. Аммо Худо буюк зот, ҳар бир одам учун ҳисоб-китоб вақти келади.
Жавоб беришФикрлар 36
Қозоғистондаги уйғурлар айниган. Мақолани ўқир экансан, Қозоғистонга ва қозоқ анъаналарига, тилига ҳурмат билан муносабатда бўлиш керак. Қозоғистонда уйғурлар камситилмайди.
Жавоб беришНега сенинг тилингни ҳурмат қилишлари керак? Сен аввал бошқаларни ҳурмат қилишни ўрган, кейин ўзингга ҳурмат талаб қил
Жавоб беришКим ҳурмат қилмаяпти, қизиқ? Тил ва Қозоғистон – бу ерда туғилган кўплаб уйғурлар учун ватан демакдир. Улар меҳнат қиляпти, айнигани йўқ. Уйғурлар қонунга мувофиқ ишлаяпти ва яшаяпти. Уйғурлар орасида тиланчилар йўқ ва бўлмайди ҳам, чунки улар бир-бирларига ёрдам беришади. Хитойликлар эса қилмишига яраша жазо олади. Хурсанд бўлиш керак эмас, у ерда фақат уйғурлармас, барча мусулмонлар, шу жумладан қозоқлар азият чекишмоқда.
Жавоб беришФикрлар 36
Мусулмон биродарлар, бу янгиликларга ишонманглар – Америка бу ерда беқарорликни юзага келтириш учун қасддан шундай хабарларни тарқатмоқда
Жавоб беришФикрлар 36
Аллоҳ ҳаммасини кўриб турибди ☝️
Жавоб беришФикрлар 36
Яқинда Тожикистондагидек ҳукуматимиз Хитойдан қарзларини узиш учун ниманидир бериши керак бўлади. Тарихга назар соладиган бўлсак, хитойликлар доим исталган мамлакатга пора бериб, ҳукумат мансабдорларини сотиб олишган, кейинроқ эса қарзлари ўрнига ниманидир тортиб олишган. Бизнинг берадиган нимамиз бор...
Жавоб беришФикрлар 36
Аллоҳ Хитой халқи ханларнинг жазосини беради ҳали. Улар низо қўзғамоқдалар. Аммо сотқин араблар турк халқларини, уйғурларни ҳам, қозоқларни ҳам сотишди; вақти келганда бунинг учун жавоб беришади!
Жавоб беришАрабларнинг бунга дахли йўқ; кет билан бармоқни адаштирма
Жавоб беришЖуда алоқаси борда, араблар Хитойга бориб, хитой ҳукмдори билан қўл сиқишиб, «қайта тарбиялаш лагерларини» қўллаб-қувватладилар, хитойликлар тўғри қилаётганликларини айтишди
Жавоб беришФикрлар 36
Ваҳшийлар. Хитойликлар бутун дунёга душман. Фақат Қозоғистон уларнинг ноғорасига ўйнаяпти.
Жавоб беришКўрамиз, Қиёмат куни Аллог сизларга шафқат қилармикин
Жавоб беришФикрлар 36