Карвонсарой
Атроф-муҳит

Қозоғистон атроф-муҳитга етказилган зарар учун «Роскосмос» агентлигидан пул ундирмоқчи

Канат Алтинбаев

Россиянинг Протон-М ракетаси Россия ижарага олган Бойқўнғир космодромидан учирилмоқда. [КИРИЛЛ КУДРЯВЦЕВ/ AFP]

Россиянинг Протон-М ракетаси Россия ижарага олган Бойқўнғир космодромидан учирилмоқда. [КИРИЛЛ КУДРЯВЦЕВ/ AFP]

ОЛМАОТА – Россия Бойқўнғир космодромидан ракета учириши ортидан Қозоғистон экологиясига етказган зарарини қоплашдан бош тортар экан, қозоғистонлик депутатлар Москвадан товон пули ундириш йўлларини изламоқдалар.

Россия 1994 йилдан бери Қозоғистондан ижарага олинган дунёдаги энг йирик космодром ва унинг яқинидаги шаҳардан фойдаланиб келади. Россия у ердан шу кунгача ҳарбий ракеталар учиради.

Парламент қуйи палатаси (Мажилис) депутатлари 12 май куни Россиянинг жанубий Қизилўрда вилоятида жойлашган Бойқўнғир космодромидан фойдаланиши билан боғлиқ экологик зарарни муҳокама қилдилар.

Ўтган 20 йил давомида Россиянинг «Роскосмос» агентлиги 110 та Протон-М ракетасини учирган, улардан 11 тасининг парвози муваффақиятсиз якунланган.

Россия ракета парвозлари туфайли Қозоғистон экологиясига етказган зарарини қоплашдан бош тортар экан, қозоғистонлик қонун чиқарувчилар уни компенсация тўлашга мажбур қилиш йўлларини изламоқдалар. Бойқўнғир космодроми, 2019 йил, 25 сентябр. [baikonurtour.com]

Россия ракета парвозлари туфайли Қозоғистон экологиясига етказган зарарини қоплашдан бош тортар экан, қозоғистонлик қонун чиқарувчилар уни компенсация тўлашга мажбур қилиш йўлларини изламоқдалар. Бойқўнғир космодроми, 2019 йил, 25 сентябр. [baikonurtour.com]

Олмаота яқинидаги кўлдан сув ичаётган сайғоқлар. Қозоғистонлик депутатларга кўра, 2015 йилда Қозоғистонда Қизил китобга киритилган сайғоқларнинг оммавий нобуд бўлиши Россиянинг Бойқўнғирдаги аэрокосмик фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкин. [Анатолий Устиненко/AFP]

Олмаота яқинидаги кўлдан сув ичаётган сайғоқлар. Қозоғистонлик депутатларга кўра, 2015 йилда Қозоғистонда Қизил китобга киритилган сайғоқларнинг оммавий нобуд бўлиши Россиянинг Бойқўнғирдаги аэрокосмик фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкин. [Анатолий Устиненко/AFP]

Бу ракеталар Ғарб мамлакатларда тақиқланган, 1-тоифадаги ўта заҳарли гептил ёқилғисини ишлатади.

Аввалги фалокатлар натижасида бир неча ўн тонна гептил тупроқ, сувга ва ўсимликларга зиён етказган.

Бу йил Россия Бойқўнғирда худди шу тоифадаги яна учта ракета учиришни режалаштирган.

Компенсация талаби

Яқин ҳафталар давомида қозоғистонлик қонун чиқарувчилар Қозоғистонда экологик муаммолар келтириб чиқараётган Россияга нисбатан қонун ишлаб чиқиш ва ундан компенсация талаб қилишни режалаштирмоқдалар.

Назарий жиҳатдан, Кремл атроф-муҳитга етказган зарарини қоплаши керак, амалда эса тўловлардан қочиш учун турли бюрократик кечикишларни баҳона қилмоқда, деб айтган 12 май куни бўлиб ўтган парламент мажлисида ташқи ишлар вазири ўринбосари Марат Сиздиков.

«Масалан, Россия 2018 йилдаги фалокат учун моддий зарарни умуман қопламаган», дейди Сиздиков Россиянинг Союз-FG ракета ташувчиси парвозидаги носозликлар сабаб 22 тонна ёқилғининг тўкилиб кетганини назарда тутиб.

Шунингдек, Россия Қозоғистонга 2013 йилда Бойқўнғирдан учирилган 600 тонна гептил, азот тетроксиди ва керосин ташиган Протон-М ракетасининг портлаши билан боғлиқ зарарларни қопламаган.

Бу портлаш туфайли атроф-муҳитга 13 миллирд тенге (ўша вақтдаги валюта курсида 86 миллион АҚШ доллари) зарар етказилган, деб тахмин қилган ўшанда Қозоғистон экология ва сув ресурслари вазирлиги.

Аммо Россия компенсация тўлашдан бош тортмоқда.

Портлаш натижаси Россия ракетасининг қолдиқлари келиб тушган ҳудудлар аҳолиси экологик зиён учун товон пули тўланишини талаб қилмоқда, деб айтган Мажлис раиси Нурлан Нигматулин 12 май куни бўлиб ўтган йиғилишда.

«Нима учун бу расмиятчиликлардан фуқароларимиз азият чекиши керак?», деб савол берган Нигматулин.

У рақамли ривожланиш, инновация ва аэрокосмик саноат вазири Багдат Мусинни «зарар учун Россиянинг товон тўлаши шартларини аниқ кўрсатиб берадиган» ҳужжатни ишлаб чиқишга чақирди.

Хавфли ракеталар

Россиянинг ракеталари парвоз йўналишидан чиқиб кетиб, кўп қаватли уйларга қулаши ҳам мумкин, дейди Қарағанда экологик музейининг ривожлантириш бўлими раҳбари Дмитрий Калмиков.

«Биз профилактика чораларини кўриб, яқин атрофда яшайдиган аҳолини хавфсиз ҳудудга кўчиришимиз керак», деди Калмиков. «Акс ҳолда, кенг кўламли вайронагарчиликлар ва кўплаб қурбонлар берилиши мумкин.»

Гептил фақат ракета тушган жойга зарар етказмайди, балки 100 метр радиусдаги одамлар учун ҳам хавф туғдиради, деди у.

«Роскосмос» атмосферага бир неча тонна гептил чиқарибгина қолмай, заҳарли чиқиндиларни Қозоғистондан ижарага олинган ерларга кўмади, дейди «Байконур Эко Мониторинг» экологик нодавлат ташкилоти раиси Марат Даулетбаев.

«Ҳудудда, шу жумладан болалар ва чақалоқлар орасида саратон ва (барвақт) ўлимлар кўп учрамоқда», деди у. «Кўп болалар нуқсонлар билан дунёга келмоқда.»

Мажилис депутати Асқарбек Уисимбаевга кўра, 2015 йилда Қозоғистонда Қизил китобга киритилган сайғоқларнинг оммавий нобуд бўлиши Россиянинг Байконурдаги аэрокосмик фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкин.

2015 йил июнь ойи бошига келиб, Қозоғистонда 132 мингдан ортиқ сайғоқ нобуд бўлган, 2014 йилда уларнинг сони 256 мингта ташкил этгани инобатга олинса, бу ҳалокатли йўқотишдир.

«Бу чинакам фалокат, чунки сайғоқлар қозоқлар учун салкам муқаддас жониворлар ҳисобланади», деди Уйсимбаев.

Совет мероси: атроф-муҳитга етказилган талафот

Россиянинг атроф-муҳитга нисбатан ўта эътиборсизлиги Совет даврида яшаган қозоқларга яхши таниш.

Москва 1949 йилдан 1989 йилгача Семипалатинскда (ҳозирги Семей) одамлар саломатлигини умуман эътиборга олмай, қарийб 460 та ядро синовини ўтказган.

Япония ва Қозоғистоннинг ҳамкорликда ўтказган текшируви натижасида Семипалатинск атрофида яшовчи маҳаллий аҳоли орасида турли саратон касалликлари, туғма нуқсонлар ва юрак-қон томир хасталиклари даражаси ошгани аниқланган, дейилади 2016 йилги EurasiaNet ҳисоботида.

Ҳозирги вақтда Россия ўз атом электр станцияси лойиҳасини Қозоғистонга мажбуран ўтказишга уринмоқда. Бу уринишлар 1986 йилги Чернобил фожиаси билан яхши таниш бўлган қозоғистонликларни ғазабга солган. Украинада 1986 йил юз берган Чернобил фожиаси – русларнинг ядро реакторидаги авария натижасида келиб чиққан ёнғин сабабли Европа бўйлаб радиация тарқалган эди.

Шифокорларга кўра, АЭС портлаши туфайли 30 та одам бевосита ҳалок бўлган. Аммо, ҳалокатдан кейинги йиллар давомида Украинада, шунингдек қўшни Россия ва Беларусда радиациядан заҳарланиш натижасида минглаб одамлар ҳаётдан кўз юмгани айтилади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 10

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

«Ижара ҳақини ошириш вақти келди» деб тушундим.

Жавоб бериш

Биз бу парвозларни Бойқўнғирдан 200 км радиусда сезамиз. Об-ҳаво ўзгаради, одамларнинг қон босими кўтарилади, умумий аҳволи ёмонлашади. Юқори даражадаги саратон ва эндокринологик касалликлар кузатилмоқда.

Жавоб бериш

Русларга Бойқўнғирдан фойдаланишни тақиқлаш керак; бизни заҳарлашни бас қилишсин. Россиянинг ўзида ракета учирса бўладиган жойлар етарли.

Жавоб бериш

Шартномани бекор қилиш керак, тамом-вассалом.

Жавоб бериш

Шартномага кўра Россия ҳар бир авария учун пул тўлаши керак. Тўламаса, ҳайдаш керак. Ўзларининг талончиликдан иборат «Восточний» лойиҳасини тезроқ қуриб битирсин ундан кўра. Уч йил олдин якунлашга ваъда беришган, аммо силжиш йўқ.

Жавоб бериш

Санкциялар босими, ҳокимиятдаги ўғрилар ва мутлоқ қашшоқлик туфайли охиригача ҳам қура олишмаса керак!

Жавоб бериш

Мен «Бойқўнғир»нинг 25 йиллик ижараси бекор қилинишини талаб қиламан; Молиявий компенсация талаб қиламан

Жавоб бериш

Мустамлакачиликнинг қандай фойдаси бор?

Жавоб бериш

Мустамлакага айлантириш давом этмоқда

Жавоб бериш

Бунинг нимаси мустамлакачилик?! Ҳеч ким ҳеч қачон осон пуллардан воз кечмайди!

Жавоб бериш