Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

Ўзбекистон ва Қирғизистон одам савдосига қарши кураш рейтингида юқорилади

Канат Алтинбаев

11 июн куни «Родник» (Чашма) нодавлат ташкилоти ходимлари ва полиция нозири Олмаота шаҳридаги бозорда харидорларга одам савдоси таҳдиди юзасидан тушунтириш-профилактика ишларини олиб бормоқда. [Родник]

11 июн куни «Родник» (Чашма) нодавлат ташкилоти ходимлари ва полиция нозири Олмаота шаҳридаги бозорда харидорларга одам савдоси таҳдиди юзасидан тушунтириш-профилактика ишларини олиб бормоқда. [Родник]

БИШКЕК/ТОШКЕНТ – 2020 йилда Қирғизистон ва Ўзбекистон одам савдосига қарши кураш соҳасида ютуқларга эришди, дейилади АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган йиллик ҳисоботда.

1 июл куни АҚШ Давлат департаменти дунё бўйлаб одам савдосига қарши курашдаги ютуқ ва камчиликлар сарҳисобига бағишланган «Одам савдоси тўғрисидаги» 2021 йилги ҳисоботини эълон қилди.

Давлат департаменти веб-сайтида маълум қилинишича, ушбу ҳисобот хорижий ҳукуматларини одам савдоси муаммосига эътибор қаратишда АҚШ тарафидан қўлланадиган асосий дипломатик восита ҳисобланади.

Шунингдек, бу ҳужжат «жаҳонда одам савдосига қарши курашда ҳукумат томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатларнинг кенг қамровли манбаи бўлиб, у АҚШ ҳукуматининг инсон ҳуқуқлари ва ҳуқуқ-тартибот фаолиятига оид ҳаётий муҳим масалада глобал етакчиликка содиқлигини акс эттиради», дейилади хабарда.

11 июн куни «Родник» (Чашма) нодавлат ташкилоти ходимлари ва полиция нозири Олмаота шаҳридаги бозорда харидорларга одам савдоси таҳдиди юзасидан тушунтириш-профилактика ишларини олиб бормоқда. [Родник]

11 июн куни «Родник» (Чашма) нодавлат ташкилоти ходимлари ва полиция нозири Олмаота шаҳридаги бозорда харидорларга одам савдоси таҳдиди юзасидан тушунтириш-профилактика ишларини олиб бормоқда. [Родник]

Ҳисоботга кўра, Ҳисоботга кўра, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари 2020 йилда одам савдосига қарши курашни жадаллаштириб, Тожикистон ва Қозоғистонни ўз ичига олувчи 2-даражали гуруҳга ўтган.

Бу поғона ҳукуматнинг 2000 йилги Одам савдоси қурбонларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Актнинг (TVPA) минимал стандартларига тўлиқ жавоб бермаслигини, аммо бу меъёрларга риоя қилиш учун жиддий ҳаракатларни амалга ошираётгани англатади.

Хусусан, Қирғизистон ҳукумати одам савдосига қарши курашиш бўйича миллий ҳаракатлар режасини ишлаб чиққан, одам савдоси билан боғлиқ ҳодисалар бўйича тўхтатилган текширувларни қайтадан бошлаган ва ўнлаб қирғизистонлик болаларни қуролли можаро ҳудудларидан эвакуация қилган.

Ҳукумат мобил илова ишлаб чиқиб, одам савдоси қурбонлари учун ишонч телефонини ишга туширди, ушбу масала юзасидан ахборот кампаниясини бошлади, ижтимоий соҳа ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, прокурор ва судялар учун тренинглар ташкил этди.

Махсус видеомурожаат билан чиққан АҚШнинг Қирғизистондаги ишончли вакили Брайан Стиммлернинг айтишича, Қўшма Штатлар Қирғизистоннинг ўтган йилги саъй-ҳаракатларидан руҳланган.

«Умид қиламизки, бу йил Қирғизистондаги одам савдоси қурбонлари адолат қарор топганини, уларни сотганлар эса жиноятлари учун судланиб, қамоққа ташланганини кўрадилар», деди Стиммлер.

2020 йилда Ўзбекистонда меҳнат назорати, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва фуқаролик жамиятининг одам савдосига қарши курашга оид фаолияти жадаллашди ва фуқаролар мажбурий меҳнатдан бош тортиш ва бу борадаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар бериш зарурлигини кўпроқ англай бошладилар, дейилади АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси баёнотида.

Марказий Осиё мамлакатларининг одам савдосига қарши курашида Қўшма Штатлар кўмак ёрдам кўрсатиб келади.

2019 йил сентябр ойида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Марказий Осиёда хавфсиз миграцияга оид лойиҳани бошлаган бўлиб, у Winrock International томонидан Марказий Осиёнинг беш мамлакатида амалга ошириб келинмоқда.

USAID веб-сайтида ёзилишича, беш йилга мўлжалланган ушбу лойиҳанинг мақсади одам савдоси жабрдийдаларининг имкониятларини кенгайтириш, уларга кўрсатиладиган хизматлар самарадорлигини таъминлаш ва заиф гуруҳларни ҳимоя қиладиган тизимлар яратиш орқали одам савдосига қарши курашишдир.

Коронавирус ва одам савдоси

АҚШ Давлат котиби Антони Блинкен яқинда қилган йўлланма мурожаатида кучайтираётганини айтди.COVID-19 пандемияси, иқлим ўзгариши ва дискриминация каби глобал инқирозлар зулмга учраган одамларнинг аҳволини оғирлаштираётгани ва одам савдоси олдидаги заифлигини янада кучайтираётганини айтди.

«Қачондир одам савдосига барҳам берилишига умид қилар эканмиз, биз бу ғайриинсоний дискриминация ва адолатсизлик занжирини бузишимиз керак», деб ёзган Блинкен.

Қирғизистон миграция хизматининг собиқ мутасаддиси, одам савдосига қарши кураш бўйича бишкеклик мутахассис Улан Шамшиевга кўра, меҳнат ёки жинсий эксплуатация учун одамларни қонунга хилоф равишда бошқа мамлакатларга ташиш ва сотиш Қирғизистонга хос асосий муаммо ҳисобланади.

Айниқса, сўнгги йилларда болалар савдоси билан ҳолатлар тез-тез юз бермоқда, дейди у.

«Хорижда бундай жиноятларни тергов қилиш ва жиноятчиларни жавобгарликка тортиш мушкул масала», деди Шамшиев.

«Бундан ташқари, бу каби ҳодисалар кўпинча очиқланмайди – масалан, жинсий тажовузга учраган кўп аёллар ошкор бўлишдан қўрқиб, полицияга хабар бермайдилар».

Ўзбекистон ҳам худди шундай муаммолар билан юзма-юз келмоқда.

2020 йил июн ойида Ўзбекистоннинг одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича миллий комиссияси одам савдоси билан боғлиқ барча жиноятларнинг 43 фоизи янги туғилган чақалоқларни пуллаш билан боғлиқлигини айтган.

Аёллар болаларни асосан қашшоқлик туфайли ёки никоҳсиз ҳомиладорликни яшириш учун сотишга уринадилар. Чақалоқлар 200 дан 20000 долларгача бўлган нархларда сотилади, баъзида уларни квартираларга алмаштиришади.

Одам савдосига қарши самарали курашишнинг ягона усули бу барча томонлар– давлат, халқаро ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг фаол ҳамкорлигидир, дейди «Родник» нодавлат ташкилоти раҳбари, олмаоталик Нина Балабаева.

«Фуқароларнинг саъй-ҳаракатлари ҳам муҳим. Бу курашга ҳар бир инсон ўз ҳиссасини қўшиши мумкин: у шубҳали воқеалар тўғрисида полицияга хабар бериши, керак бўлганда ёрдам кўрсатиши ва бир чеккада турмай, муҳим ва фойдали маълумотларни тарқатишда ёрдам бериши мумкин», деди Балабаева.

Россия ва Хитой «минимал стандартларга» жавоб бермайди

Қирғизистон ва Ўзбекистон тарафидан эришилган такомиллашув АҚШ Давлат департаменти 3-даражали деб баҳолаган Россия ва Хитойнинг кўрсаткичларидан кескин фарқ қилади.

Давлат департаментига кўра, бу даражадаги ҳукуматлар « TVPA-нинг минимал стандартларига тўлиқ жавоб бермайди ва бунинг учун жиддий ҳаракат қилаётгани йўқ».

Россия Шимолий Кореялик ишчиларининг мажбурий меҳнатидан фойдаланишда фаол иштирок этмоқда, деб қўшимча қилди у.

«Ўтган йилларда Корея халқ демократик республикаси (КХДР) Россияда меҳнат лагерларига эга бўлгани ва минглаб Шимолий Кореяликларни мажбурий равишда эксплуатация қилганига қарамай, ҳукумат Шимолий Корея ишчиларини одам савдоси белгилари ва Шимолий Кореяликларнинг одам савдоси қурбони бўлгани билан ҳолатларни текширмаган», дейилади ҳисоботда.

Хитой ҳукумати эса ўтган тўрт йил ичида асосан мусулмонлардан иборат этник уйғурлар, қозоқлар, қирғизлар, ўзбеклар ва тожиклар, шунингдек Хитойнинг Шинжон вилоятидаги бошқа этник озчиликлар вакилларини оммавий ҳибсга олиб, уларга қарши сиёсий ва мафкуравий қайта тарбиялаш ишларини олиб борган, деб таъкидлаган Давлат департаменти.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500