Карвонсарой
Саломатлик

АҚШ Ўзбекистонга 1,2 миллион дозадан ортиқ Pfizer вакцинасини хайрия қилди

Карвонсарой

image

АҚШ ҳукумати тарафидан Ўзбекистонга ҳадя қилинган 1214460 доза Pfizer коронавирусга қарши вакцинаси. [АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси]

ТОШКЕНТ – Америка Қўшма Штатлари COVID-19 вирусига қарши кураш доирасида Ўзбекистонга 1,2 миллион дозадан ортиқ Pfizer вакциналарини беғараз тақдим этди. Бу ҳақда Тошкентдаги АҚШ элчихонаси шу ҳафта бошида хабар берган.

1214460 доза вакцина ўзбекистонликлар ҳаётини ҳимоялаш ва вируснинг янги турлари тарқалишининг олдини олишга хизмат қилади, дейилади баёнотда. Хайрия ёрдамининг санаси маълум қилинмаган.

Мазкур ёрдам COVID-19 вакциналарини етказиб бериш бўйича COVAX дастури доирасида АҚШ ҳукумати тарафидан дунё мамлакатларига хайрия қилинган 500 миллион дона вакцинанинг бир қисмидир.

«Биз имкон қадар кўпроқ одамга хавфсиз ва самарали вакцина етказиб беришга ҳаракат қиляпмиз. Вакцинация қамровини дунё миқёсида кенгайтириш пандемиядан чиқишнинг энг яхши йўлидир», дейди АҚШ элчиси Даниел Розенблум.

image

13 сентябр кунги сурат: Тошкент халқаро аэропортида коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси ортилган юк машинаси олдида суратга тушаётган мутасаддилар. Қўшма Штатлар яқинда Ўзбекистонга 1,2 миллион дозадан ортиқ вакцинани ҳадя қилган. [АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси]

«Бу вакцина ёрдамлари одамлар ҳаётини сақлаб қолиш, жаҳон иқтисодиётини тиклаш ва янги COVID-19 турлари хавфини бартараф этишга хизмат қилади», деди у.

Ушбу хайрия ёрдамидан олдин, июл ойида ҳам АҚШ Ўзбекистонга 3 миллион доза Moderna вакцинасини беғараз тақдим этган эди.

COVAX дастури доирасида Ўзбекистонга шунингдек, АҚШ ҳукумати томонидан қисман молиялаштирилган қарийб 1 миллион доза AstraZeneca вакцинаси ҳам етказиб берилган.

АҚШ бутун дунё бўйлаб жами 140 миллиондан ортиқ COVID-19 вакциналарини етказиб берди, яна юз миллионлаб вакцина етказиш жараёнида. Америка Қўшма Штатлари COVAX дастурининг энг йирик донори ҳисобланади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500