Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

Тинч фуқароларга қарши ҳужумлар давом этар экан, Украина ЕИдан Путинни «ҳарбий жиноятчи» деб тан олишни сўрамоқда

Карвонсарой ва AFP

11 март куни Москвада видеоалоқа орқали Россия Хавфсизлик кенгаши мажлисига раислик қилаётган Россия президенти Владимир Путин. [Михаил Климентьев/Спутник/AFP]

11 март куни Москвада видеоалоқа орқали Россия Хавфсизлик кенгаши мажлисига раислик қилаётган Россия президенти Владимир Путин. [Михаил Климентьев/Спутник/AFP]

БРЮССЕЛ, Белгия – Пайшанба (17 март) куни Украина мудофаа вазири Европа Иттифоқи депутатларини Россия президенти Владимир Путинни «ҳарбий жиноятчи» деб тан олишга чақирди ва иттифоқни Москва кучларига қарши курашиш учун қурол етказиб беришни кучайтиришга ундади.

Россия кучлари Украинага 24 феврал куни бостириб кирган.

Мудофаа вазирининг бу талаби чоршанба куни АҚШ президенти Жо Байден Россия кучларининг Украина шаҳарларини бомбалагани учун Путинни «ҳарбий жиноятчи» деб атаб, Кремлнинг ғазабини қўзғаганидан кейин янграган.

Россия жанговар самолётлари ва артиллерияси Киев, Харков, Мариупол ва бошқа шаҳарлардаги тинч аҳоли пунктларига зарбалар бериб, жаҳон ҳамжамиятини қораловига учраган.

16 март куни Россия бомбаси туфайли вайрон бўлган Мариупол театри. У 1000 дан ортиқ тинч аҳоли учун бошпана бўлиб турган эди. Украина расмийлари бино ташқарисида иккита жойга рус тилида «Болалар» сўзини ёзиб қўйган эдилар. [Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба/Twitter]

16 март куни Россия бомбаси туфайли вайрон бўлган Мариупол театри. У 1000 дан ортиқ тинч аҳоли учун бошпана бўлиб турган эди. Украина расмийлари бино ташқарисида иккита жойга рус тилида «Болалар» сўзини ёзиб қўйган эдилар. [Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба/Twitter]

16 март куни Украинанинг Мариупол шаҳридан эвакуация қилинганлар Запорожье яқинида савдо марказининг автотураргоҳига олиб келинган, бу ер ҳозирда қочқинларни рўйхатга олиш маркази бўлиб хизмат қилмоқда. Шаҳар маъмуриятига кўра, Россия босқини бошланганидан бери Мариуполни 2100 нафардан ортиқ фуқаро тарк этган. [Эмре Кайлак/AFP]

16 март куни Украинанинг Мариупол шаҳридан эвакуация қилинганлар Запорожье яқинида савдо марказининг автотураргоҳига олиб келинган, бу ер ҳозирда қочқинларни рўйхатга олиш маркази бўлиб хизмат қилмоқда. Шаҳар маъмуриятига кўра, Россия босқини бошланганидан бери Мариуполни 2100 нафардан ортиқ фуқаро тарк этган. [Эмре Кайлак/AFP]

Халқаро жиноий суди прокурори Карим Хон урушнинг тўртинчи куни – 28 февралда Россиянинг Украинадаги эҳтимолий ҳарбий жиноятларини тергов қилиш режаларини очиқлаган, деб хабар берган турли нашрлар.

Чоршанба куни Россия самолёти қамалдаги Мариупол шаҳрида жойлашган, 1000 дан ортиқ аёл ва болалар учун бошпана вазифасини ўтаб турган театрга бомба ташлади.

Украина расмийлари бино ташқарисида иккита жойга рус тилида «Болалар» деб ёзиб қўйилган эди.

«Мавҳумликда ўтган мудҳиш тундан сўнг, ниҳоят Мариуполдан хушхабар бор... Театрнинг бомбапаноҳгоҳига шикаст етмаган. Вайроналар тозаланмоқда. Одамлар тирик чиқиб кетмоқда», деб ёзган ўзининг Facebook саҳифасида Донецк вилоятининг собиқ ҳокими Сергей CNN хабарига кўра.

Театрдан бошпана топганларнинг ҳаммаси омон қолганми-йўқми ҳали аниқ эмас эди.

CNBC телеканалига кўра, театрнинг «юракни эзувчи» бомбаланиши «шафқатсиз ва ёвуз» амалиёт бўлди, дейди АҚШнинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотидаги элчиси Майкл Карпентер ташкилотнинг Венадаги доимий кенгашида қилган чиқишида.

Кремлнинг «давлат даражасидаги терроризми»

Аввалроқ, 9 март куни Мариуполдаги болалар шифохонасининг Россия ҳаво зарбалари остида қолиши натижасида бир бола ва икки катта ёшли фуқаро ҳалок бўлган эди.

«Бу шунчаки уруш эмас. Бу давлат даражасидаги террор. Босқинчининг мунтазам армияси тинч аҳолини қасддан йўқ қилмоқда», деди Европа Иттифоқи депутатларига видеоалоқа орқали юзланган Украина мудофаа вазири Олексий Резников.

«Мен Европа парламентининг барча аъзоларига мурожаат қилиб, АҚШ қилгани каби Путинни ҳарбий жиноятчи деб тан олишга чақираман».

Унинг айтишича, Путин босқини бошлаганидан бери уч ҳафта ичида Украина бўйлаб 400 дан ортиқ мактаб, 110 касалхона ва 1000 дан ортиқ турар жой бинолари вайрон бўлган.

Уч ҳафтадан бери давом этаётган урушда 14 мингдан ортиқ Россия аскари ҳалок бўлди, дея қўшимча қилди у.

Резников Европани кўпроқ қурол етказиб бериш учун кўмаклашишга чақирди.

«Биз ғалаба қозонамиз. Бу ғалаба Украина учун қанчага тушади – масала шунда», деди у.

«Русларни тўхтатиш мумкин, ғалаба қозониш мумкин, аммо бизга ёрдам керак».

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Ғарб Украина ҳукумати ёрдамида мамлакатни бомбардимон қилиб, тинч аҳолини ўлдирмоқда ва ҳаммасида Россияни айбламоқда. Россияни айблаётган барча нарсаларни ўзлари амалга қилишмоқда. Шайтонлар. Россиядан нафратланувчиларнинг бари эса уларни тасдиқлаб, очиқ ёлғонларини тарқатмоқда.

Жавоб бериш

Узоқ вақтдан бери авж олиб келган сўнгги кунлардаги воқеаларни қалб оғриғи ва қайғу билан кузатиб бормоқдамиз. Ғарбдаги душманлар ва АҚШ узоқ вақт Россияни улар билан том маънода урушга киришиш учун гиж-гижлашди. Улар сайёрамизнинг ёвуз кучлари бўлиб, нур ва Россия раҳбариятининг эзгу ишлари улар учун бегона ва номақбул. Улар инсоний қадриятларни, мамлакат раҳбариятининг нурли ташаббусларини топташ ва йўққа чиқариш учун жуда кўп ресурсларни жалб қилишган. ИБЛИСЛИК ТАБИАТИ ШУНДАЙКИ, У ЎЗИНИНГ ИФЛОС ВА ЖИРКАНЧ АМБИЦИЯЛАРИГА ЭРИШИШ ЙЎЛИДА ҲЕЧ НАРСАДАН ТАП ТОРТМАЙДИ, ЖУМЛАДАН, РОССИЯГА НИСБАТАН АДОВАТЛИ ХУРУЖЛАР, ХАЛҚЛАР ОРАСИГА НИФОҚ УРУҒИНИ СОЧИШ, ИҒВОЛИ МАҚОЛАЛАРГА ВА ТЕЛБА МУХОЛИФАТГА ҲОМИЙЛИК ҚИЛИШДАН ҲАМ. ЛЕКИН ҲАММА НАРСАНИ ЧЕГАРАСИ БОР. ВАТАНИМИЗНИНГ ХАВФСИЗЛИК МУАММОЛАРИНИ ТИНЧ ЙЎЛ БИЛАН ҲАЛ ҚИЛИШДА САБР КОСАСИ ТЎЛАР ЭКАН, ШАЙТОНЛАР МАНИПУЛЯЦИЯСИНИ ДАВОМ ЭТИБ ТУРГАНИДА ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ДАДИЛЛИК БИЛАН БОШҚА УСУЛЛАР ЁРДАМИДА КУРАШГА ЎТМОҚДА. БУ УРУШ ЭМАС; БУ БУТУН ИНСОНИЯТ УЧУН ГУМАНИТАР ЁРДАМДИР, МАВЖУДЛИГИМИЗНИНГ ЯНГИ ЎЛЧАМИГА ЎТИШ ПАЛЛАСИДА ЁВУЗЛИК ВА МУҒОМБИРЛИКДАН ХАЛОС БЎЛИШ УЧУН.(ҲОЗИР ҒАРБ РОССИЯГА НИСБАТАН АСЛ НИЯТЛАРИНИ ЯШИРИБ КЕЛГАН БАРЧА НИҚОБЛАР ЯХШИГИНА КЎРИНИБ ТУРИБДИ), ҲАСАД, НАФРАТ, ОЧКЎЗЛИК ВА ВА БЕФОЙДА ТУҲМАТ. МЕН ҲАҚИҚИЙ ЮЗИНИ «ХАЙРЛИЛАР» НИҚОБИ ОСТИДА ЯШИРГАН ШАЙТОНЛАР ТАБИАТИНИНГ НАМОЁН БЎЛИШИ РЎЙХАТИНИ УЗОҚ ДАВОМ ЭТТИРИШ МУМКИН.

Жавоб бериш

Уларнинг истаги одамлар қалбига Севги ва Ҳақиқатга тўла мусаффо ва тиниқ шабаданинг кириб келишига йўл қўймасликдир. Улар сайёрани ўзларининг худбин назариялари зулмати ва сояси билан тўлдиришни истайдилар. ЛЕКИН ФАҚАТ БИТТА ҲАҚИҚАТ БОР!!!! ЖИНЛАР РОССИЯНИ ҚАНЧАЛИК ТАҲҚИРЛАМАСИН, РУҲИМИЗ УЛАРДАН БАРЧА ҚИЛМИШЛАРИ УЧУН СИНЧИКЛАБ ҚАСОС ОЛАДИ. УЛАРНИНГ ТАРАФИНИ ОЛГАНЛАРНИ ОСМОНДАН МАХСУС ҚАСОС КУТИБ ТУРАДИ. ҲОЗИР КОИНОТНИНГ БАРЧА НУРЛИ КУЧЛАРИ РОССИЯ БИЛАН, ПРЕЗИДЕНТИМИЗ БИЛАН, МИЛЛИАРДЛАР ОРАСИДАН ИНСОН ҚАДРИЯТЛАРИ ҲИМОЯСИ УЧУН ТУРГАН ЯГОНА ИНСОН БИЛАН. ЯРАТГАННИНГ ЭНГ ОЛИЙ ИЛОҲИЙ ИБТИДОСИ УНИНГ ҲАР БИР ҚАДАМИ ВА ҚАРОРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛСИН. ПЛАНЕТА ҚОРА КУЧЛАР СЎРАГАН АЪРОФГА АЙЛАНАДИ. БУ ТУН ЎЗИГА ХОС, ЖОҲИЛЛИКНИ ВАЙРОН ҚИЛУВЧИ ХУДОНИНГ КЕЧАСИ. ИНСОН ЖОҲИЛЛИГИ ВА КЎРЛИГИГА БАРҲАМ БЕРИЛИШИ САЙЁРА ВА КОИНОТ ИНТИЛГАН БЕЛГИГА АЙЛАНСИН. 3/12022 – 3/2/2022

Жавоб бериш