Карвонсарой
Хавфсизлик

Украина ўз ҳудудларининг бир қисмини қайтариб олар экан, Россия қўшинлари ваҳима билан ортга чекинмоқда

Карвонсарой ва AFP

10 сентябр куни Харков вилоятининг Балаклея шаҳрида олинган ушбу суратда вайрон қилинган Россия ҳарбий машинаси акс этган. [Хуан Баррето/AFP]

10 сентябр куни Харков вилоятининг Балаклея шаҳрида олинган ушбу суратда вайрон қилинган Россия ҳарбий машинаси акс этган. [Хуан Баррето/AFP]

КИЕВ, Украина – Украина кучларининг шимолий Харков вилоятига кутилмаган ҳужумидан саросимага тушиб қолган Россия аскарлари ортга чекина бошлаган.

Душанба (12 сентябр) куни Украина ҳарбийлари йирик қарши ҳужум натижасида сўнгги 24 соат ичида 20 дан ортиқ аҳоли пунктларини қайтариб олганини маълум қилди.

«Сўнгги 24 соат ичида Украина қуролли кучлари душманни 20 дан ортиқ аҳоли пунктларидан қувиб чиқарди» ва «улар устидан тўлиқ назорат ўрнатди», дейилади Украина армиясининг кундалик брифингида.

«Ортга чекинаётган Россия қўшинлари шошилинч равишда ўз позицияларини ташлаб қочиб кетмоқда», деб қўшимча қилинади армия баёнотида.

Харков вилоятидаги шаҳарни Россия қўшинларидан озод қилган украин қўшинлари Украина байроғи билан селфи тушмоқда, 10 сентябр. [Украина Бош штаби/Twitter]

Харков вилоятидаги шаҳарни Россия қўшинларидан озод қилган украин қўшинлари Украина байроғи билан селфи тушмоқда, 10 сентябр. [Украина Бош штаби/Twitter]

Суратда: Харков вилоятининг Балаклея шаҳрида вайрон қилинган Россия танки, 10 сентябр. Украина кучларининг айтишича, шу куни улар яшин тезлигидаги қарши ҳужум билан мамлакат шарқидаги Купянск шаҳрига кириб, Россия қўшинларини асосий логистика марказидан сиқиб чиқарганлар. [Хуан Баррето/AFP]

Суратда: Харков вилоятининг Балаклея шаҳрида вайрон қилинган Россия танки, 10 сентябр. Украина кучларининг айтишича, шу куни улар яшин тезлигидаги қарши ҳужум билан мамлакат шарқидаги Купянск шаҳрига кириб, Россия қўшинларини асосий логистика марказидан сиқиб чиқарганлар. [Хуан Баррето/AFP]

Дам олиш кунлари Украина жануб ва шарқда, жумладан Изюм, Купянск ва Балаклеяда ҳам Россияга қарши жангларга катта муваффақиятларга эришилганини маълум қилган.

Охирги беш кун ичида Украина «Россия кучлари апрел ойидан бери олиб борган барча операциялари давомида қўлга киритганидан кўпроқ ҳудудларни қайтариб олди», деб хабар берган якшанба куни Урушни ўрганиш институти «Вашингтон Пост» газетасига таяниб.

Украинанинг бу ойдаги қарши ҳужуми ҳар икки томоннинг бир неча ой давомидаги сезиларсиз муваффақиятидан сўнг ҳайратланарли ҳудудий ютуқлар келтирди.

«Сентябр ойи бошидан бери 3000 квадрат километрдан ортиқ ҳудуд Украина назоратига қайтарилди», деди украиналик генерал Валерий Залужний якшанба куни ижтимоий тармоқдаги баёнотида.

Ваҳимага тушган Россия қўшинлари қуролларини ташлаб қочишган. Жума куни Харков вилоятининг Зализничное шаҳрида «руслар ўғирланган велосипедларда оддий фуқаролар кийимини кийиб қочганлар», деб ёзади Washington Post якшанба куни.

«Улар винтовкаларини шунчаки ерга ташлаб юборишган», дейди Зализничноеда яшовчи Олена Матвиенко Washington Post нашрига.

Жанг майдонида рақибига қарши тура олмаган Россия Украина электр станцияларини вайрон қилишга ўтган.

Якшанбага ўтар кечаси берилган зарбалар ортидан Украина шарқидаги вилоятларда кенг миқёсдаги электр таъминоти узилишлари кузатилди. Ташқи ишлар вазирлиги вакили Олег Николенко бу ҳодисани «Россиянинг Украина шарқидаги улкан йўқотишлари ва чекинишидан сўнг умидсизлик чораси» деб таърифлаган.

Якшанба куни ўзининг кундалик мурожаатида Украина президенти Владимир Зеленский электр таъминоти «Харков ва Донецк вилоятларида бутунлай, Запорожье, Днепропетровск ва Суми вилоятларида эса қисман узилганини» айтди.

Аксар ҳудудларда электр таъминоти тезда тикланган.

Россиядаги ғазаб

Бу ўз истаги билан ушбу танлов урушини бошлаган Россия президенти Владимир Путин учун машъум хабар бўлиб, унинг мамлакатидаги уруш тарафдорлари Украинадан тарқалган шармандали тасвирлар ва видеоёзувлардан ғазабга тушганлар.

Урушни қўлловчилар Путинни шанба куни томоша чархпалагининг очилиш маросими қатнашганини танқид остига олишган, бу вақтда Россия қўшинлари Украинада ўз жонини сақлаб қолиш учун қочаётган эди.

«Миллиард рубллик байрам ташкиллаштиряпсизлар», деб ёзган россиялик блогерлардан бири шанба куни New York Times газетасига кўра. «Сизларга нима бўлган ўзи?»

Россия ҳарбийлари Украинадаги мағлубиятларини камайириб кўрсатишда давом этар экан, россияликлар «мудофаа вазирлигига ва тез орада бутун ҳукуматга ишонмай қўяди», деб огоҳлантирган уруш тарафдори бўлган блоггер Юрий Подоляка жума куни Телеграмда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Энди Донецк ва Луганскни қайтариш керак. Кейин Қримни.

Жавоб бериш

Нега бу масхарабоз хоин қримликларнинг бандерачи Украина таркибига кирмоқчилигини билиш учун референдум ўтказмайди?

Жавоб бериш