Карвонсарой
Хавфсизлик

Кузатувчи ташкилотга кўра, Украинадаги Россия миналари муҳим тақиқ битими учун «энг катта муаммо» бўлиб қолмоқда

Карвонсарой ва AFP

Украинанинг яқинда қайтариб олинган Херсон вилоятида олиб борилган тозалаш ишлари чоғида тўпланган танкка қарши миналар, 14 ноябр. [Олександр Гиманов/AFP]

Украинанинг яқинда қайтариб олинган Херсон вилоятида олиб борилган тозалаш ишлари чоғида тўпланган танкка қарши миналар, 14 ноябр. [Олександр Гиманов/AFP]

КИЕВ – Украинадаги Россиянинг янги ишлаб чиқарилган миналари 25 йил аввал имзоланган миналарни тақиқлашга оид муҳим битими учун улкан муаммо бўлиб турибди, деб баёнот берган кузатувчи ташкилот 17 ноябр куни.

Пиёдаларга қарши янги миналарни ишлаб чиққан Москва Украинада яқинда, 2021 йилда ишлаб чиқарилган миналарни қўллаган, деб хабар беради Миналар ва кассетали ўқ-дорилар бўйича кузатувчи ташкилот.

Кузатувчи ташкилотнинг йиллик ҳисоботида айтилишича, Украинада 2022 йилнинг дастлабки 9 ойи давомида миналар ва портловчи моддалар оқибатида 277 нафар одам ҳалок бўлгани аниқланган, бу 2021 йилдаги 58 та қурбон билан солиштирганда беш баравар кўп.

«Россия 24 феврал куни ҳужум бошлаганидан бери унинг қуролли кучлари Украинада пиёдаларга қарши камида етти хил минадан фойдаланган», дейилади унда.

Украина давлат фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари Харков яқинида UNITED24 платформаси орқали харид қилинган Украинанинг биринчи Armtrac-400 номли миналардан тозаловчи махсус машинани журналистларга намойиш қилмоқда, 27 октябр. [Сергей Бобок/AFP]

Украина давлат фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари Харков яқинида UNITED24 платформаси орқали харид қилинган Украинанинг биринчи Armtrac-400 номли миналардан тозаловчи махсус машинани журналистларга намойиш қилмоқда, 27 октябр. [Сергей Бобок/AFP]

Кузатувчи ташкилотнинг таъкидлашича, Россия аскарлари ортга чекиниш ва позицияни тарк этишдан аввал «Украинада минали тузоқлар ва қўлбола портловчи қурилмаларни қолдирган».

Бир қатор вилоятларда «сочилувчи миналардан» фойдаланилган, дейилади унда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги (UNHCR) маълумотларига кўра, мамлакат шарқида Россия ҳужумидан аввал ҳам миналар жойлаштирилгани боис Украина дунёдаги энг кўп миналанган мамлакатлардан бири ҳисобланган.

«Украина миналар ва урушдан қолган портловчи мосламалар қолдиқлари қурбонлари сони бўйича дунёда тўртинчи ва автомобилларга қарши миналар ҳалокатлари бўйича учинчи ўринда туради», деб хабар берган ташкилот апрел ойида.

«Босқинга қадар Шарқий Украинада тахминан 2 миллион киши миналар туфайли жароҳатланиш ёки ўлим хавфи остида бўлган, аммо Украинадаги инқироз кучайиб боргани сари қуруқликдаги миналар ва урушдан қолган портловчи мосламалар қолдиқлари тобора кўпроқ одамларга хавф солишда давом этади», дейилади ҳисоботда.

Ўзидан кейин аҳолининг ҳаёти ва саломатлигига жиддий таҳдидлар қолдириш Кремлга хос одатлардандир. Гарчи унинг кетиши 1991 йилда Совет Иттифоқи парчаланганида зўравонликдан холи бўлган эса-да, у Марказий Осиёда ҳам худди шундай қилган.

«Улкан муваффақиятсизлик»

Ҳисоботда айтилишича, Россия ва Мьянманинг миналардан фойдаланиши бундан 25 йил аввал, 1997 йил 3 декабрда Оттавада (Канада) имзоланган новаторлик келишуви – Миналарни тақиқлаш шартномасига соя солган.

Тақиқ битимига жами 164 давлат риоя қилади, улар биргаликда заҳирадаги 55 миллион дона пиёдаларга қарши миналарни йўқ қилишган.

Россия бу битимни имзоламаган, Украина эса имзолаган.

«Бу – миналарни тақиқлаш битимини имзолаган мамлакат ўз ҳудудида бошқа мамлакат қўйган миналарга дуч келиши билан боғлиқ илк ҳолат. Миналарга оид келишув учун бу катта муваффақиятсизликдир», дейди ҳисобот муҳаррирларидан бири, Human Rights Watch ташкилотининг қуролланиш ҳуқуқи бўйича раҳбар Мэри Уэрхэм.

«Пиёдаларга қарши миналар ҳеч қандай ҳолатда қўлланилмаcлиги керак бўлган қурол ҳисобланади», деди у матбуот анжумани чоғида.

Украинадан Россия босқини бошланганидан бери йўқ қилиниши керак бўлган 3,3 миллион мина захирасининг бир қисмини ишлатгани ҳақидаги иддаоларга жавоб бериш сўралган.

Ҳисоботда айтилишича, миналарга қарши шаклланаётган меъёрга нисбатан пайдо бўлган «энг катта муаммо»ни «янги фойдаланиш ҳолатида кўриш мумкин».

«Миналар тинч аҳолини ҳалок қилиш ва жароҳатлаш, тирикчилик воситаларини йўқ қилиш, ердан фойдаланишни чеклаш ҳамда 60 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларда асосий хизматлар ишига путур етказишда давом этмоқда», деб қўшимча қилди у.

2021 йилда дунё бўйлаб 50 та ҳудудда энг камида 5544 та ҳалокат қайд этилиб, ундан 2182 таси ўлим билан якунланган, дейилади ҳужжатда.

2013 йилда 3456 кишидан иборат энг қуйи рекорд қайд этилган.

Сурия ва Афғонистон энг кўп жабрланган

2021 йили Сурияда миналар туфайли кетма-кет иккинчи йил 1227 та қурбон қайд этилган.

Ундан кейинги ўринда 1074 та қурбон билан Афғонистон қайд этилган, бу мамлакатда ўн йилдан бери ҳар йили мингдан зиёд ўлим ҳолатлари қайд этилади.

Колумбия, Ироқ, Мали, Нигерия ва Яманда ҳам ўтган йили 100 дан ортиқ қурбонлар қайд этилган.

Қурбонларнинг ёши, жанговар ҳолати ва жинси аниқ бўлган ҳолатларда 76 фоиз қурбонлар тинч аҳолига мансуб бўлса, шуларнинг ярми ёш болалар бўлган. Қурбонларнинг 81 фоизи эркак киши бўлган.

2021 йилда миналарни Мьянма ва Россия қуроллар кучларидан ташқари, Марказий Африка республикаси, Колумбия, Конго демократик республикаси, Ҳиндистон ва Мьянмадаги нодавлат қуролли гуруҳлар ҳам ишлатган.

Дунё бўйлаб тахминан 45 миллион дона пиёдаларга қарши миналар мавжудлиги айтилади.

Энг катта захира Россияда (26,5 миллион) бўлиб, ундан кейинги ўринларда битимни имзоламаган Покистон (6 миллион), Ҳиндистон, Хитой ва Қўшма Штатлар (уч миллион) туради.

60 ҳудудда ҳали ҳам миналар мавжуд

Ўтган йили 133 квадрат километрга яқин ҳудуд миналардан тозаланди, уларнинг ярмидан кўпи Камбоджа ва Хорватияга тўғри келди.

117 мингдан ортиқ пиёдаларга қарши миналар йўқ қилинди, дейилади ҳисоботда.

Аммо камида 60 та ҳудуд ҳанузгача пиёдаларга қарши миналарга тўла, фақат Шри-Ланка ва Зимбабве тозалаш ишларини белгиланган муддатга қадар якунлашга улгурадиган кўринади.

Жабрланганларга ҳам етарли даражада ёрдам кўрсатилмаган, дейилади хабарда.

«2021 йилда ҳам соғлиқни сақлаш ва реабилитация тадбирлари етарли даражада молиялаштирилмай, ортиб бораётган кўплаб муаммоларга дуч келди», дейилади унда. Миналардан тозалаш ишларига ажратилган глобал ёрдам 7 фоизга камайиб, 2021 йилда 598,9 миллион долларни ташкил қилди.

24-марта тақдим этилган йиллик ҳисобот Миналар ва кассетали ўқ-дорилар мониторинги, Ер усти миналарини тақиқлаш бўйича халқаро кампаниянинг тадқиқот ва мониторинг бўлими ҳамда кассетали ўқ-дорилар коалицияси нодавлат ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россия ҳеч қачон келишувларга риоя қилмаган

Жавоб бериш