Карвонсарой
Таҳлил

Россия расмийлари мигрантларни Украинадаги фронтга юборишга чақирмоқда

Рустам Темиров

Энди Кремлнинг Украинага босқинида Марказий Осиёликлардан руслар учун жон беришни кутишмоқда.

Энди Кремлнинг Украинага босқинида Марказий Осиёликлардан руслар учун жон беришни кутишмоқда.

ТОШКЕНТ – Россия расмийларининг мигрантларга қарши навбатдаги баёнотлари қурбонлар сони ортиб бораётган бир пайтда Марказий Осиёликларни Украинадаги фронтга жўнатиш мавзуига қаратилди.

«Нима учун ҳар йили Россияга фуқаролик олиш учун Марказий Осиёлик эркаклар дивизиялари келади-ю (биргина жорий йилнинг илк чорагида Россия аҳолиси 45 минг тожикистонликка кўпайди), лекин биз уларни фронтда кўрмаяпмиз?», деб ёзган Россия давлат думаси депутати Михаил Матвеев 6 май куни Телеграмда.

«Россия туб халқларининг эркаклари у ерда ўз ватанлари учун жон бермоқдалар, асосан руслар, уларнинг ўрнини юз минглаб осиёликлар эгаллаган», деб қўшимча қилди у.

У мигрантларнинг Россия фуқаролигини олиши, лекин фронтда жанг қилмаслиги адолатсизлик эканини таъкидлаб, бунинг асосий сабаби қўш фуқаролик эканини айтди.

«Агар сиз [Марказий Осиёлик мигрантлар] фронтга бормаган бўлсангиз, фуқаролик бурчингизни бажармаяпсиз. Унда марҳамат қилиб, ватанингизга кетинг», деди Россия тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин.

«Агар сиз [Марказий Осиёлик мигрантлар] фронтга бормаган бўлсангиз, фуқаролик бурчингизни бажармаяпсиз. Унда марҳамат қилиб, ватанингизга кетинг», деди Россия тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин.

17 феврал куни Москва кўчаларини тозалаётган қирғизистонлик мигрант. [Данилл Каримов]

17 феврал куни Москва кўчаларини тозалаётган қирғизистонлик мигрант. [Данилл Каримов]

«Шаҳарларимиз кўчаларида улар жуда кўп. Бу бошқа бир муаммони - жиноятчилик муаммосини келтириб чиқармоқда», деб қўшимча қилди у.

Россия расмийлари анчадан бери жиноятчиликнинг ортиб бораётганини мигрантлар билан боғлаб келади.

«Россияликлар фронтда бўлиб турганида, мигрантлар бизга ичкаридан зарба бермоқда...», деди Россия тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин 11 май куни XI Санкт-Петербург халқаро юридик форумида.

Одамларнинг таклифи шу: улар Россия фуқароси бўлса, фуқаролик олган бўлса, марҳамат қилиб, фронтга борсин», деди у.

«Агар сиз [Марказий Осиёлик мигрантлар] фронтга бормаган бўлсангиз, фуқаролик бурчингизни бажармаяпсиз. Унда марҳамат қилиб, ватанингизга кетинг», деди Бастрикин.

«Жон солиғи»

Жанг майдонида Россиянинг қурбонлар сони ортиб бораётган бир пайтда Кремл мигрантларга ишчи кучи манбаи сифатида қарамоқда.

АҚШ расмийларининг ҳисоб-китобларига кўра, 1 май ҳолатига Украина шарқидаги беш ойлик жангларда 20 мингдан ортиқ россиялик аскар ҳалок бўлган, яна 80 минг нафари жароҳатланган.

Британия мудофаа вазирлигининг 8 май куни Твиттерда эълон қилинган разведка маълумотларига кўра, россиялик ҳарбийлар Украинада хизмат қилиш учун Марказий Осиёлик ишчиларни жалб қилишни кўзламоқда.

Ёлловчилар масжидлар ва иммиграция идораларига бориб, ҳарбий хизматга ёзилиш эвазига мигрантларга юқори маош ва бонуслар ваъда қилишган, деб қўшимча қилди у.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Бош прокуратураси хориждаги фуқароларни бошқа давлатлар қуролли кучлари ёки ёлланма қўшинлари сафига қўшилмасликка, жанговар ҳаракатларда иштирок этмасликка чақириб, бунинг учун жиноий жавобгарлик борлиги ҳақида огоҳлантирган.

Урушда Дума депутатларининг фарзандари ҳалок бўлмаслиги учун Россия ҳукумати марказий осиёликларни фронтга юбормоқчи, деб айтган «Озодлик» нодавлат ташкилоти президенти, олмаоталик Галим Агелеуов.

Улар Украинадаги урушга 400 минг нафар «кўнгиллини» жалб қилишга оид вазифани шу тариқа амалга оширмоқчи, деди у.

«Россияга заҳира аскарлар етишмаётгани аниқ. Биз Путин учун Кремлнинг Украинадаги урушида ўлиш орқали «жон солиғини» тўлаш вақти келган «укалармиз», деди Агелеуов Карвонсарой нашрига.

«Агар Россия ҳукумати Марказий Осиёлик мигрантларни муваффақиятли ёллай олса, улар катта эҳтимол билан россиялик аскарлар жуда катта йўқотишларга учраётган фронтга юборилади», дейди Агелеулов.

Мигрантлар заҳираси

Кремл илгари сураётган мигрантофобия россияликлар эътиборини ҳақиқий муаммолардан чалғитиш учун керак, дейди ўзбекистонлик ҳуқуқбон Валентина Чупик. Унинг ўзи ҳам 2021 йилда Россиядан депортация қилинган.

«Бир нечта омил бор, улардан бири мигрантофобия бўлиб, у россияликлар диққатини ҳақиқий муаммолардан чалғитиш учун қўлланилади», деб айтган Чупик Карвонсарой нашрига.

«Яна бири – ушбу мигрантлар мансуб бўлган мамлакатлар ҳукуматларини агар улар Россияни халқаро майдонда қўллаб-қувватламаса, сайловчиларини қириб ташлаш билан қўрқитишдир», деб айтган Чупик.

Сиёсий етакчилар эълон қилаётган муваффақиятларга қарамай, ҳатто россиялик фуқароларнинг ўзи ҳам урушга боришни истамаяпти, деб айтган тожикистонлик сиёсатшунос Шокир Ҳакимов.

Қолаверса, ҳарбий хизматга чақирилувчи аҳоли қатлами ўртасида ватанпарварлик туйғусини намоён этиш зарурлиги ҳақида жамоатчилик фикрини шакллантириш йўлидаги ташвиқот сезиларли натижа бермаяпти, деди Ҳакимов.

«Агар ҳозирга қадар бизнинг ватандошларРоссиядаги иш берувчиларга арзон ишчи кучи бўлган бўлса, энди жанг майдонига жалб қилинадиган заҳирадаги аскар сифатида кўрилади», деб айтган Ҳакимов Карвонсаройга.

Марказий Осиё ҳукуматлари Россия фуқаролигидан воз кечиш ёки зудлик билан ватанга қайтишни тарғиб қилиш керак, деб айтган қирғизистонлик журналист Адил Турдикулов.

«Қўш фуқароликни расмийлаштириш мумкин эмаслиги ҳақида ватандошларимизни бир неча бор огоҳлантирганмиз. Биринчидан, бу қонунга зид. Қонунимиз иккита паспортга эга бўлишни тақиқлайди», деди Турдикулов Карвонсаройга.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 7

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Нимаси ёқмаяпти? Қасамёд қилиб, Россия паспортини олдингми? Фронтга марҳамат. Истамайсанми? Паспортингни ташлаб, оилангни, болаларинг ва қолганларни олиб, чемоданингни тайёрлаб, вокзалга бор ва қишлоғингга қайт.

Жавоб бериш

Мен Россия фуқаролигини олмаган хорижликлар ҳам мажбуран ёллангани билан боғлиқ ҳолатларни эслайман. Албатта, ўтакетган қонунсизлик бу.

Жавоб бериш

Ҳозир бунинг мавриди бўлмаса-да, улуғ инсон бўлган, ватан учун кўп урушларда қатнашган бобомга бугун ҳурмат бажо келтирмоқчиман. Оиласи уни бевосита урушда қатнашмагани учун танқид қилган, чунки унинг акаси Иккинчи жаҳон урушида асир тушиб орден олган эди. Лекин менинг бобом яхши кўринишга эга, ёзув-чизув ва қоғоз ишларини яхши биладиган одам эди. У фронт ортида жанг қилди ва кўплаб урушларда ўз халқини ва хайрли ишларни қўллаб-қувватлади. У аёлларга суюкли инсон эди, шунинг учун у жуда кўп нарсаларни кўрди. Қаерда бўлсангиз ҳам, Худо сизни раҳмат қилсин бобожон, сизни соғинаман, яқиндан билиш учун кўпроқ вақт ажратсам эди дейман, лекин вафот этганингизда мен ҳали жуда кичкина эдим. Раҳмат сизга бобо...

Жавоб бериш

Мақталган Россия армияси қаёққа кетди, мигрантларнинг орқасига беркиняптими

Жавоб бериш

Қизиғи шундаки, Жанг майдонидаги йўқотишлар фонида Кремл мигрантларга инсон ресурси сифатида қарамоқда. Ажойиб! Улар одамларни урушда фойдаланиш мумкин бўлган рақамларга айлантирмоқда. Ўлганлар ва ярадорлар ўрнини кимдир тўлдириши керак-ку, тўғрими?

Жавоб бериш

Яна бир қизиқ фикр: мигрантлар кўчада жиноятчилик муаммосини келтириб чиқаради. Бизга ўзм шу, яъни жиноятчиларнинг кўплигини етишмай тургандими? Албатта, Россия расмийлари жиноятчилик даражасининг ошишига кимнидир айбдор қилишга уста ва бу ҳолатда мигрантлар жуда яхши нишонга айланади.

Жавоб бериш

Унда Тожикистондаги русларни оғир ишларга жалб қилиш керак.

Жавоб бериш