Карвонсарой
Хавфсизлик

Ҳибсга олинган россияпараст фаолнинг Кремл томонидан қўллаб-қувватланиши Қирғизистонда норозилик келтириб чиқарди

Канат Алтинбаев

Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ГКНБ) россияпараст фаол, «Элдик Кенеш» (Халқ кенгаши) сиёсий партияси етакчиси, 64 ёшли Роза Нурматовани ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олишни режалашда айбланган 100 кишилик гуруҳ раҳбари деб топган. [ГКНБ матбуот хизмати]

Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ГКНБ) россияпараст фаол, «Элдик Кенеш» (Халқ кенгаши) сиёсий партияси етакчиси, 64 ёшли Роза Нурматовани ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олишни режалашда айбланган 100 кишилик гуруҳ раҳбари деб топган. [ГКНБ матбуот хизмати]

БИШКЕК – Шу ой бошида Қирғизистон хавфсизлик хизмати ходимлари «ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга уринишда» гумон қилиб, 30 дан ортиқ одамни ҳибсга олгани ҳақидаги хабарлар бутун мамлакатни ларзага келтирган.

Россияпарастликда айбланган гуруҳ раҳбари Роза Нурматова ҳам ҳибсда сақланмоқда.

«Гуруҳ бир йил давомида ўз тарафдорларини кўпайтириш ва бутун мамлакат бўйлаб энг норози фуқароларни ўз сафига жалб қилиш бўйича мақсадли ҳаракатларни амалга ошириб келган», дейилади Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг (ГКНБ) 6 июн кунги баёнотида.

«Фитначи» гуруҳга турли ижтимоий қатламлар ва мамлакат ҳудудларидан 100 дан ортиқ қирғизистонлик аъзо бўлган ва бу режада ҳар бир шахснинг ўз ўрни ва аниқ вазифалари бор эди, дейилади ГКНБ хабарида.

7 ноябр куни Болшевиклар инқилобининг 105 йиллигига бағишланган тадбир чоғида Бишкекдаги Владимир Ленин ҳайкали ёнида Қирғизистон коммунистик партияси тарафдорлари Украинадаги урушга қарши бўлган «ҚирғизСоц» марксист ёшлар ташкилоти билан тўқнаш келган. [Вячеслав Оселедко/AFP]

7 ноябр куни Болшевиклар инқилобининг 105 йиллигига бағишланган тадбир чоғида Бишкекдаги Владимир Ленин ҳайкали ёнида Қирғизистон коммунистик партияси тарафдорлари Украинадаги урушга қарши бўлган «ҚирғизСоц» марксист ёшлар ташкилоти билан тўқнаш келган. [Вячеслав Оселедко/AFP]

Россия президенти Владимир Путин (ўнгда) 15 сентябр куни Самарқандда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити доирасида Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашди. [Александр Демянчук/Спутник/AFP]

Россия президенти Владимир Путин (ўнгда) 15 сентябр куни Самарқандда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити доирасида Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашди. [Александр Демянчук/Спутник/AFP]

ГКНБга кўра, «улар ўз жиноий режаларининг фаол босқичини [аниқлик киритилмаган] ҳодиса юзасидан жамоатчилик норозилиги келиб чиқиши билан дарҳол амалга оширишни кўзлаганлар.»

Шунингдек, терговда аниқланишича, гумондорлар гуруҳи «ташкилий ишларни молиялаштириш ва асосий мансабдор шахсларга маош бериш» учун тез орада хориждан катта миқдорда пул олишни кутаётган эди.

ГКНБ пуллар қайси давлатдан келишига аниқлик киритмаган бўлса-да, россияпараст фаол, номи совет бошқарув тизимидан қолган «Элдик Кенеш» ёки «Халқ кенгаши» сиёсий партияси раҳбари Нурматовани гуруҳ етакчиси деб топган.

У мунтазам равишда яширин йиғилишлар уюштирган бўлиб, уларда «давлат идораларига қарши мафкуравий ташвиқот олиб борилган ва аъзолар ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаб олиш режаларини муҳокама қилганлар», дейди Қирғизистон хавфсизлик идоралари.

Қўлга олинганларнинг барчаси ГКНБ ҳибсхонасида сақланмоқда, дейилади баёнотда.

Советча кайфиятдаги аксилғарб сиёсатчи

Нурматованинг Қирғизистон сиёсатидаги катта тажрибаси унинг ҳозирги рақибларига сезиларли даражада қўл келган. У 2005 йилда ҳукуматнинг ижтимоий сиёсат ва маданий тараққиёт департаменти директори лавозимида ишлаган.

Нурматова 2011-2012 йилларда партия раҳбари сифатида ўша даврда парламент депутати бўлган мамлакат президенти Садир Жапаров ва ГКНБ директори Қамчибек Ташиев тарафдорларининг штабини бошқарган.

Ўшанда у Жапаров ва Ташиев уюштирган митингларда иштирок этган.

ГКНБ тергов тафсилотларини очиқламай, журналистларга фақат ҳибсга олинганлар ўртасидаги телефон суҳбатлари, жумладан, уларнинг режалари ва тарафдорларни йиғиш жараёни муҳокама қилинган телефон суҳбатлари аудиоёзувларини тақдим этган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг қайд этилишича, бу Қирғизистондаги биринчи бундай ҳодиса эмас. Бироқ, аввалги ҳодисалар муносабати билан ҳуқуқ-тартибот идоралари жиноий ишлар бўйича тўлиқроқ маълумот берган бўлса-да, бу иш сир тутилган.

Ушбу шов-шувли ҳибслар Кремлнинг ташвиқоти воситаси сифатида танилган Россия оммавий ахборот воситаларда ҳам ёритилди.

Боз устига, Россия оммавий ахборот воситалари Нурматовани адолат курашчиси ва аксарияти руслардан иборат этник озчиликлар ҳуқуқларининг ҳимоячиси қилиб кўрсатган.

Ўтмишда Нурматова Қирғизистоннинг собиқ президенти, 2010 йилда ҳокимиятдан ағдарилган, ўз мамлакатида унча хуш кўрилмаган раҳбар Қурманбек Бакиевни танқид қилган, деб ёзади «Московский комсомолец» газетаси.

Ундан бошқа сабаблар қатори Қирғизистондаги озчиликлар вакилларини, жумладан русларни ҳокимиятдан четлатгани учун норози бўлишган.

2012 йилда Нурматова Канаданинг Centerra Gold компанияси иш олиб бораётган Қумтор олтин конини миллийлаштириш талаблари янграган норозилик намойишларида қатнашган, деб қўшимча қилади Россия нашри. Кон Жапаров президент бўлгач, 2021 йилда тўлиқ миллийлаштирилган.

Умуман олганда, Нурматова Ғарб билан боғлиқ барча нарсаларга қарши чиққан ва Совет Иттифоқининг ўтмиши, анъанавий қадриятлари ва эски негизларига хайрихоҳ бўлган.

Март ойи охирида Нурматова Бишкекда бўлиб ўтган давра суҳбатида АҚШнинг Қирғизистонга гўёки салбий таъсири ҳақида гапириб, мамлакатда Ғарбнинг бағрикенгликка оид қадриятлари пайдо бўлаётганини қоралаган эди.

Нурматованинг Россия билан яқинроқ ҳамкорлик тарафдори эди, деб хабар беради «Московский комсомолец».

«Тарихларимиз муштарак, совет ўтмиши – бу анъанавий қадриятлардир», деб айтган у тадбир чоғида. «Бугунги глобаллашув даврида, биз фақат бирлашсаккина, маънавий ва ахлоқий қадриятларимизга бундай қўпол аралашувларга қарши кураша оламиз. Нега бутун маконда ягона мафкурани шакллантирмаслигимиз керак?»

«Ғарб қадриятларини мажбуран сингдириш жараёни» тўхтатилиши керак, деб қўшимча қилади у.

Россия учун «жуда хавотирли»

Нурматованинг ўзи ва гуруҳининг ҳибсга олиниши юзасидан берилган Кремл баёноти Қирғизистонда қизғин муҳокамага сабаб бўлди.

5 июн куни Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Қирғизистондаги «давлат тўнтаришига уриниш» ҳаракатини «жуда хавотирли» деб атаб, Кремл «янгиликларни диққат билан кузатаётганини» айтди.

Кремлнинг муносабати Нурматова Москва қўлловида эканлигидан даракдир, дейди кўплаб кузатувчилар.

ГКНБ Россиянинг фитнада айбланаётган гуруҳ фаолиятига алоқадорлиги ҳақида ҳеч қандай далил келтирмаган бўлса-да, барча тафсилотлар ва ҳолатлар гуруҳ билан Россия ўртасида қандайдир алоқа мавжудлигидан далолат беради.

Кремл постсовет давлатлари устидан ўз таъсири ва назоратини кучайтириш учун одатда маҳаллий аҳоли орасидаги агентларидан фойдаланади, дейди бишкеклик сиёсатшунос Аскат Дукенбаев.

«Кремл одатда бу ишни ҳеч бўлмаганда дастлабки босқичда жамоат арбоблари орқали амалга ошириши ҳам ҳақиқат», деди у.

Унинг таъкидлашича, Кремл ҳибсларга ҳатто қирғиз матбуоти бу воқеалар ҳақида хабар беришидан аввал, бир неча соат ичида зудлик билан муносабат билдирган.

«Кремлнинг Қирғизистонда нафақат ҳукумат ичида, балки фаоллар ҳамжамиятида ҳам бир тўда жосуслари бор, дейди Orbita.kg сайтининг сиёсий шарҳловчиси Марс Абаев.

«Улар Москванинг кўрсатмаси билан сиёсий ва маданий жараёнларни назорат қилиб, уларга таъсир ўтказади. Бу суверенитетимизга реал таҳдиддир», деди у.

«Қирғизистон устидан назоратни мустаҳкамлаш мақсадида Путин бошқарувга ўз одамини, жумладан, давлат тўнтариши орқали ҳам ўрнатишга уриниб кўриши мумкинлигини истисно этмайман», деб қўшимча қилди у.

Шу билан бирга, Жапаров бутун президентлик даврида Кремлга мойил сиёсат юритиб келган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Нима учун Россия ҳар ерда бошқа давлатларнинг ишига бурнини тиқади?

Жавоб бериш

Қирғизистонда руслаштиришга тўлиқ курашишимиз керак.

Жавоб бериш