Карвонсарой
Саломатлик

Юқори мартабали расмий: Глобал пандемияга Хитойнинг коронавирусга оид воқеликни яшириши сабаб бўлган

Карвонсарой

АҚШ аллергик ва юқумли касалликларни ўрганиш миллий институти директори Энтони Фаучи 5 апрель куни Вашингтонда бўлиб ўтган коронавирус бўйича ишчи гуруҳининг мажлисидан сўнг режадан ташқари брифингда сўзламоқда. [Эрик Барадат/AFP]

АҚШ аллергик ва юқумли касалликларни ўрганиш миллий институти директори Энтони Фаучи 5 апрель куни Вашингтонда бўлиб ўтган коронавирус бўйича ишчи гуруҳининг мажлисидан сўнг режадан ташқари брифингда сўзламоқда. [Эрик Барадат/AFP]

ВАШИНГТОН – Дунёда пандемияга қарши олиб борилаётган курашдаги муҳим шахслардан бири – доктор Энтони Фаучига кўра, Xитой расмийлари янги коронавирус масаласида аввал-бошдан шаффоф бўлганларида, дунё ҳозирда COVID-19га қарши кураш учун анча яхши ҳолатда бўлар эди.

Дунё бўйича тахминан 1,3 миллион киши COVID-19 вирусини юқтирган ва 70 мингга яқин одам ўлган. Бу рақамлар тезлик билан ўсиб бормоқда.

3 апрель куни PBS Newshour нашрига берган интервьюсида, 1984 йилдан бери АҚШ аллергия ва юқумли касалликларни ўрганиш миллий институтига раҳбарлик қилиб келаётган ва ҳозирда АҚШнинг коронавирус бўйича махсус ишчи гуруҳининг аъзоси бўлган Фаучи касаллик тарқалиши авж олган илк ҳафталар ҳақида батафсил сўзлаб берган.

Қуйида интервьюнинг бир қисми келтирилган. Тўлиқ интервьюни ушбу ҳавола орқали ўқиш мумкин.

Жуди Вудрафф (мухбир):

Сиз вазият жиддийлигини, бу шунчаки навбатдаги вирус эмас, балки анча хатарлироқ нарса эканлигини қачон англагансиз?

Энтони Фаучи:

Январ ойининг бошларида, хитойликлар дастлаб «бу шунчаки ҳайвондан одамга юққан ва одамдан одамга юқмайдиган вирус» эканлигини иддао қилганларидан кўп ўтмай маълум бўлдики, аслида бундай эмас – бу одамдан одамга юқадиган вирус эди.

Жуди Вудрафф:

Хитойликлар бошида бу масалада шаффоф бўлмаганларидан хабардорсиз деб ўйлайман. Энди шундай савол туғилмоқда, одамлар сўраяпти, агар улар бошидан шаффофроқ бўлишганида, бу вирус тарқалишининг олдини олармиди ёки шунчаки кўпроқ мамлакатларга тайёргарлик учун кўпроқ вақт берган бўлармиди?

Энтони Фаучи:

Хўш, Жуди, менимча, ҳеч нарса бу вирус тарқалишининг олдини ололмасди. Осон тарқаладиган, касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари шундай бўлган касаллик одамлар орасида пайдо бўлганида, бўлар иш бўлган эди.

Аммо бир нарса бошқача бўлиши мумкин эди – буларнинг ҳаммаси тугаганидан кейин, одамлар аслида нима содир бўлганини таҳлил қилишга уриниб, бу ҳақда ўйлаб кўрадилар – агар биз бу (вируснинг) жуда тер тарқалишини аввалроқ, у Хитойдан чиқиб кетмасидан туриб билганимизда эди, менимча, бошқа давлатлар зудлик билан Хитой учун ўз эшикларини ёпар эдилар. Чунки, буларнинг бари Хитойда пайдо бўлганини унутмаслик керак.

Қолаверса, хитойликларнинг кўплиги ва саёҳатлар сайёрадаги кундалик ҳаётимизнинг бир қисми эканлиги инобатга олинса, умуман олганда Хитойдан, айниқса Ухань ва Хубей вилоятларидан саёҳат қилувчиларнинг кўплиги билан Хитойнинг ўзи пандемия тарқалишига сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Шу тариқа, ўйлашимча, шаффофликнинг кечиккани юқорида таъкидлаб ўтганимга, яъни бу вирус бутун дунёга тарқалиб кетишига таъсир қилган.

Жуди Вудрафф:

Буларнинг бари бевосита Хитой расмийлари билан боғлиқ, деб айта оламизми?

Энтони Фаучи:

Шунақага ўхшайди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

У ноҳақ; хитойликлар дунёга билганларини ўша заҳоти айтишган эди. Дунё эса ўша заҳоти чора кўрмади. ЖССТ ўзи ниманидир кутди, масалан маълум сонда одамлар ўлишини ва ҳоказо. ЖССТ пандемия тарқаганини эълон қилиш ёки қилмасликни ўйлагани мени ғазаблантирди. Агар давлатлар раҳбарлари барча чораларни кўрганларида, дунё бундай ҳолатга тушмаган бўлар эди.

Жавоб бериш