ТРИПОЛИ – Ливиянинг бирдамлик ҳукумати кучга тўлиб борар экан, ливиялик ҳарбий лидер Халифа Ҳафтар ва унинг мамлакатни эгаллаш ҳаракатларига ёрдам бериш учун юборилган Кремль ёлланма жангчилари ўртасидаги низо кучаймоқда.
Келишмовчилик Хафтарнинг Россия президенти Владимир Путин мақсадлари учун хизмат қилувчи хусусий ҳарбий ташкилот – «Вагнер» гуруҳи олдидаги қарзи сабабли келиб чиққан. Бу ҳақда Ҳафтарга яқин ҳарбий манбалар Arabic Post нашрига маълум қилди. Қарз миқдори 150 миллион долларга тенг.
Ҳафтар ўтган йили ниҳоясига етган шартнома пулини тўлашдан бош тортган, бунга сабаб маблағ етишмовчилиги эмас, балки россияликларнинг битим бўйича ўз мажбуриятларини бажара олмаганидир.
Манбага кўра, Вагнер гуруҳи Ливияга юборган Сурия, Беларусь ва сербиялик «янги ёлланган жангчилар» тажрибасиз ва самарасиз бўлиб чиққан.
Қатор араб оммавий ахборот воситалари «Вагнер» гуруҳининг суриялик ёшларни ёллаш бўйича кенг қамровли ҳаракатлари ҳақида хабар берган эди.
Ҳафтарнинг сафдошлари Ливияга юборилган «Вагнер» ёлланма аскарлари билан келиша олмаяпти, деб хабар берган манба уларнинг уқувсиз ва самарасиз эканлигига ишора қилиб.
Ҳафтарга содиқ ҳарбий лидерлар, шунингдек, Вагнер гуруҳи Миллий келишув ҳукуматининг (МКҲ) дронларидан ҳимояланишга қодир эмаслиги юзасидан хавотир билдирган, деб хабар беради The Arabic Post.
Ҳафтар ўз позицияларини бой бермоқда
Ўтган ой МКҲ Ҳафтар билан иттифоқчи бўлган Ливия миллий армиясидан (ЛМА) икки кун ичида еттита шаҳарни тортиб олган, деб хабар беради МКҲ 13 апрел куни.
Шу куннинг ўзида полковник Муҳаммад Ғунуний МКҲ Ҳаво мудофааси кучлари Абу Қурайн туманида Ҳафтарга тегишли самолётларни тутиб қолгани ҳамда Хитойда ишлаб чиқарилган иккита самолёт ва битта Ми-35 вертолётини уриб туширганини айтди, деб хабар беради Ал-Жазийра.
Таҳлилчиларнинг фикрича, ушбу операцион муваффақиятлар МКҲ стратегияси мудофаадан ҳужумга ўтганини англатади.
Душанба (18 май) куни МКҲ Ҳафтарга содиқ кучларга қарши эришилган яна бир ғалаба ҳақида эълон қилган.
«Триполидан 140 км жануби-ғарбда жойлашган ал-Ватия базаси озод қилинганини фахр билан эълон қиламиз», деб баёнот берди МКҲ бош вазири Файёз ал-Сарраж.
«Бугунги ютуқ уруш битганини англатмаса-да, барча шаҳарлар ва минтақалар озод қилиниб, демократияга таҳдид солувчи мустабид ҳаракат тор-мор этиладиган ғалаба онларига бизни ҳар қачонгидан ҳам яқинлаштиради», деди у ўз баёнотида.
Сўнгги ҳафталарда МКҲ кучлари Ал-Ватия атрофидаги таъминот тармоқларини нишонга олган ҳолда Ҳафтар кучларига қарши ҳаво ҳужумларини кучайтирдилар.
МКҲ кучлари вакили Муҳаммад Ғунуний 17 майдан бери авиабазада Россияда ишлаб чиқарилган учта зенит мажмуаси йўқ қилинганини айтди.
Хабар қилинишича, Ҳафтар ҳарбий ҳаво кучлари фойдаланиб келган ал-Ватия базаси МҲКнинг бир ҳафталик қамалидан сўнг эгалланган.
Arabic Post нашрининг ёзишича, Ҳафтар ҳарбийлари йўқотишларда қисман «Вагнер» гуруҳининг самарасиз ёлланма аскарларини айбламоқда.
Нашрга кўра, ҳозирда «Вагнер гуруҳи» снайперлари ва жангарилари Триполи жанубидаги Тархун ва Касир Бенгашир туманларида бўлиб турибди, Тобрук ва Дерна портларига жойлаштирилган ёлланма жангчилар эса логистика, артиллерия ва дронларни қўллаб-қувватлаш билан банд.
Москва Ливия можаросини авж олдирмоқда
«Вагнер» гуруҳининг минглаб пудратчилари Кремлнинг бир нечта хорижий можаролари, жумладан Сурия, Украина, Марказий Африка Республикаси ва Ливиядаги низоларида қатнашаётгани айтилади.
6 май куни БМТ Хавфсизлик кенгаши «Вагнер» гуруҳининг 800 дан 1200 гача жангариси бир йилдан бери МКҲга қарши ҳужум олиб бораётган Ҳафтарни қўллаб-қувватлаётганини маълум қилган эди.
Путин Ливия ҳудудида Россия ҳарбийларини борлигини рад этган.
Россиянинг Ҳафтарни қўллаб-қувватлаши «можаронинг сезиларли даражада авж олиши ва Ливиядаги гуманитар вазиятнинг оғирлашувига олиб келди», деди Россияга ўз эътиборини қаратган АҚШ Давлат департаменти расмийси Крис Робинсон.
«Кўпинча Вагнерни Россиянинг хусусий қўриқлаш компанияси деб хато ўйлашади, у аслида Россия ҳукуматининг воситаси. Кремл ундан ўз мақсадларига эришиш учун арзон ва хавфсиз восита сифатида фойдаланади», деди у 7 май куни журналистларга.
Ливиядаги «жуда оғир ва замонавий қуроллар»нинг фотосуратлари «Вагнер» гуруҳининг шунчаки хусусий компания эмаслигини кўрсатди, деди у.
«Вагнер» гуруҳининг Ҳафтар кучларини қўллаб-қувватлаши Ливия суверенитети ва минтақавий хавфсизлигига нисбатан ҳурматсизликдир, деб айтган АҚШнинг Ливиядаги элчиси Ричард Норланд 16 май куни Лондоннинг «Ал-Қудс ал-Арабий» газетасига берган интервьюсида.
АҚШ давлат котибининг Мағриб ва Миср бўйича ёрдамчиси ўринбосари Генри Вустернинг айтишича, Кремль Москванинг минтақадаги таъсирини кучайтириш учун театр сифатида Сурия сафига қўшилган Ливия бўйича ўз позициясини ўзгартириши эҳтимоли кам.
«Россия Ливия можаросига сармоя киритганидан кейин, энди бу ердан чиқиб кетади, деб ўйлаш хато», деди у.
Русларнинг оғзи хатна қилинганларга тўлди :))
Жавоб беришФикрлар 8
Расмдаги маймунлар ким бўлди? Руслар уларга тўғри юришни ўргатяптими?
Жавоб беришБитта тасқара бор эди. Кремл деворлари ортидаги чодирда яшар эди ...
Жавоб беришБу шайтоннинг тулуми; Худо буни сайёҳлар кўз ўнгига чиқариб қўйган, унга туфлаб ўтишлари учун!
Жавоб беришФикрлар 8
Путин Россиянинг Суриядаги ҳарбий иштирокини инкор этаётган эканми??? Мақолада бемаъни гаплар ёзилибди ))))
Жавоб беришПутин Россия ҳарбийларининг Ливияда эканлигини рад этмоқда. Ўқишни биласизми ўзи?
Жавоб беришФикрлар 8
Россия – одамхўрлар мамлакати!
Жавоб беришФикрлар 8
Ўзига ўхшаб ёмон яшашлари учун Иван ўзини не кўйларга солмади
Жавоб беришФикрлар 8