Москва ливиялик фельдмаршал Халифа Ҳафтар ва Россия президенти Владимир Путинга хизмат қилувчи ҳарбийлашган ташкилот – «Вагнер» гуруҳини қўллаб-қувватлаш учун Ливияга ўз қирувчи самолётларни юборгани фош бўлди. Сешанба (26 май) куни АҚШ ҳарбийлари буни тасдиқловчи кенг кўламли ва аниқ-равшан далилларни тақдим этишган.
«Россия авиабазасидан ҳавога кўтарилган қирувчи самолётлар Сурияга олиб келинган, уларнинг Россияда ишлаб чиқарилганини яшириш мақсадида бўялган ва Ливияга келтирилган», дейилади АҚШ Қуролли кучларининг Африка қўмондонлиги (AFRICOM) баёнотида.
«Россия Ливияда тарозу палласини ўз тарафига оғдиришга уринаётгани аниқ», деди AFRICOM қўмондони, генерал Стивен Таунсенд. «Худди Сурияда бўлаётгани каби, улар «Вагнер» сингари ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланадиган ёлланма гуруҳлардан фойдаланиб, Африкадаги ҳарбий ҳозирлиги кенгайтирмоқда.»
«Россия Ливия можаросига алоқадорлигини рад этиб келаётганига анча бўлди», деди у. «Энди эса буни инкор қилиб бўлмайди. Биз Россияга Ливияга тўртинчи авлод реактив қирувчи самолётлари билан учиб келаётганига ҳар қадамда гувоҳ бўлдик.»
«Ливия Миллий Армияси (ЛМА) ҳам, хусусий ҳарбий компаниялар ҳам бу жангариларни давлат кўмагисиз – Россиядан оладиган ёрдамcиз қуроллантириш, фойдаланиш ва қўллаб-қувватлашга қодир эмас.»
Вашингтонда сўзлаган Пентагон вакили Жонатан Хоффманнинг айтишича, руслар «тахминан 14 хилдаги» турли жанговар самолётларни юборишган.
Ливияда БМТ томонидан тан олинган Миллий келишув ҳукумати (МКҲ) Ҳафтарни қўллаб-қувватлаган юзлаб россиялик ёлланма жангарилар пойтахт Триполи жанубидаги жанговар ҳудудлардан кўчирилганини эълон қилганидан бир кун ўтиб, шундай баёнот берилган.
Кремль учун ҳақиқатнамо инкор
Хусусий ҳарбий компания кўринишида фаолият юритувчи «Вагнер» гуруҳидан фойдаланиш Кремлга ҳақиқатнамо инкор остида ўз манфаатларини илгари суриш ва ўзининг гибрид урушларини амалга оширишга имкон беради.
«Вагнер» Кремлнинг стратегик, геосиёсий манфаатлари бўлган давлатларда ҳарбий операциялар ўтказади, бу каби манзаралар Москва таъсир қилмоқчи бўлган давлатлар, жумладан Марказий Африка Республикаси, Украина, Судан, Сурия, Венесуэла каби дунёнинг бошқа кўплаб қайноқ нуқталарида кузатилмоқда.
6 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Вагнер гуруҳи Ливияда Ҳафтарни қўллаб-қувватлаб жанг қилаётганини тасдиқлади.
Вагнер гуруҳи Сурия президенти Башар Асад режими қўлловидаги сиёсий партия кўмагида суриялик ёшларни Ливияга ёлланма аскарликка ёллаш бўйича кенг қамровли чораларни мувофиқлаштирмоқда.
МКҲ «Вагнер» гуруҳини ўтган ой кичик миқёсли зарин гази ҳужумида айблар экан, гуруҳнинг Сурияда ёллаш фаолиятини олиб бораётгани ҳамда Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпуси (ИИПК) билан алоқаси сабабли Ливияда COVID-19 коронавируси тарқаётгани ҳақида далиллар пайдо бўлган.
«Жаноб Ҳафтар янги ҳаво ҳужумини режалаётгани ҳақида эълон қилганини бутун дунё эшитди. Улар Россия томонидан етказиб берилган, россиялик ёлланма учувчилар бошқарадиган самолётларда ливияликларни бомбардимон қилишади», деди Таунсенд.
Ҳафтарнинг Москва ёрдамида Триполини қўлга олишга уриниши натижасида юзлаб одам, жумладан ўнлаб тинч аҳоли ҳалок бўлган ва 200 мингдан ортиқ одам бошпанасиз қолган.
Европа учун хавотир
Кремлни Ливия халқининг манфаатлари қизиқтирмайди, у минтақада ўзининг стратегик мақсадларига эришиш учун ҳаракат қилмоқда, деб хабар берган AFRICOM расмийлари.
«Агар Россия Ливия соҳилидаги базани қўлга киритса, кейинги мантиқий ҳаракат –доимий узоқ масофага ҳужум қила оладиган имкониятларни жойлаштириш бўлади», деб айтган АҚШнинг Европа-Африкадаги ҳаво кучлари қўмондони, генерал Жефф Хариджиан. «Бу воқеа юз берган тақдирда, Европанинг жанубий қанотида хавфсизлик билан боғлиқ реал муаммоларни келтириб чиқаради.»
Воқеа ўз тасдиғини топадиган бўлса, Россия жанговар самолётларининг жойлаштирилиши 2011 йилда қабул қилинган БМТнинг қуроллар эмбаргосининг яна бир бор бузилишини англатади.
Январь ойида дунё етакчилари эмбаргони қўллаб-қувватлаш ва низога аралашишни тўхтатишга келишиб олганлар, аммо БМТ иккала томон ҳам қурол-яроғ ва жангариларни қабул қилиб олаётганликлари ҳақида огоҳлантирган.
Бундан ташқари, АҚШ денгиз кучлари Россиянинг СУ-35 жанговар самолетлари сешанба куни АҚШнинг Ўртаер денгизи устидан учаётган P8-A кузатувчи самолётларига жуда яқин парвоз қилган. Бу ўтган икки ой ичида учинчи «хавфли ва нопрофессионал» ҳаракат бўлган.
Россиянинг хатти-ҳаракатлари низонинг чўзилиши ва «икки томондан ҳам қурбонлар ва қийноқларнинг» авж олиши хавфини кучайтиради, деб хабар берган AFRICOM.
Қурол билан ўзганинг ерига киришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ким шундай қилса, улар босқинчи ва террорчилардир, уларни лаънатлаш ва ўлдириш керак! Агар яхши инсонлар бу ишни қилмаса, Яратганнинг ўзи буни амалга оширади! Тажовузкор мамлакат аҳолининг камайишини, касалликлар, нефт ва газ инқирозлари ва бошқа мусибатларни кўради!
Жавоб беришФикрлар 8
Москванинг ўзи террорчилардан ҳам баттар
Жавоб беришФикрлар 8
Фейк, сайтдаги ҳамма маълумотлар фейк, қора рўйхатга тиқиш керак. Бу ердаги битта гапга ҳам ишонманг.
Жавоб беришФикрлар 8
АҚШ аралашгунига қадар Ливияда ишлар қандай эди
Жавоб беришФикрлар 8
Америка шунча йил Россия армиясининг Украинада бўлганини исботлай олмади. Энди эса учта эски МиГ Россия ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли эканлигини бир зумда исботлабди. Бу мақола эмас, сафсата бу.
Жавоб беришФикрлар 8
Россия – террорчиларни қўллайдиган давлат
Жавоб беришСен ҳақсан
Жавоб беришФикрлар 8
Ливия халқини ким ўйлайди?!
Жавоб беришФикрлар 8