Карвонсарой
Иқтисодиёт

Жаҳон банки Марказий Осиёда озиқ-овқат инқирози юз бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

Анна Карр

Тараздаги деҳқон бозори, 29 май. Жаҳон банки иқтисодчиларига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини тиклашга эътибор қаратишлари керак. [Айдар Ашимов]

Тараздаги деҳқон бозори, 29 май. Жаҳон банки иқтисодчиларига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини тиклашга эътибор қаратишлари керак. [Айдар Ашимов]

ОЛМАОТА – Жаҳон банки маълумотларига кўра, коронавирус Марказий Осиё мамлакатлари озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солмоқда, вазиятни ўнглаш учун давлатлар қишлоқ хўжалигини фаол равишда ривожлантириши ва ҳамкорликни кенгайтириши лозим.

Яқин келажакда – келаси уч ой ичида – минтақа давлатлари муайян қийинчиликларга дуч келиши мумкин, деди Жаҳон банкининг қишлоқ хўжалиги бўйича катта иқтисодчиси Сергий Зоря 2 июнь куни минтақавий ОАВ ва экспертлар ҳамжамияти учун ўтказилган онлайн-брифингда.

«Жумладан, айрим озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларнинг кескин кўтарилиши мумкин, натижада даромад пасайгани сабабли аҳолининг заиф қатламлари учун уларни сотиб олиш қийинлашади», деди Зоря.

«Марказий Осиёда озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолининг харажатларининг 40-60 фоизини ташкил қилади, бу эса дунёнинг бошқа минтақаларига нисбатан одамларни нархларнинг кўтарилиши олдида кўпроқ заифлаштиради», деди у.

Харидлардан сўнг супермаркет ёнида ўтирган аёл, Тараз, 29 май. [Айдар Ашимов]

Харидлардан сўнг супермаркет ёнида ўтирган аёл, Тараз, 29 май. [Айдар Ашимов]

Жаҳон банкига кўра, келаси олти ойда минтақада иқтисодий муаммолар туфайли озиқ-овқатга бўлган талабнинг пасайишини кутилмоқда. Бунга жумладан, меҳнат мигрантлари даромадининг пасайиши ва ўз оиласига пул юбора олмаслиги сабаб бўлади, деди Зоря.

Фермерларга банклардан олган кредитларини тўлаш қийин бўлади, деб қўшимча қилди у.

«Пандемия шароитида Марказий Осиё мамлакатлари озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат секторини қўллаб-қувватлашга қаратилган тезкор чораларни қабул қилдилар», деди Зоря. Хусусан, минтақа давлатлари озиқ-овқат захираларини ишга солиб, уларни янада мустаҳкамлай бошладилар, экспортни чеклаш ва озиқ-овқат импорти тарифларини пасайтириш орқали озиқ-овқат нархлари устидан маъмурий назорат ўрнатиб, нархларни пасайтирдилар».

Бундай шароитда қишлоқ хўжалиги Марказий Осиё мамлакатларига иқтисодий ўсишни тиклашга ёрдам беради, у орқали бошқа соҳаларга қараганда кўпроқ иш ўринлари яратилиши мумкин, деди у.

Унинг сўзларига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарияти қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини тиклашга ва минтақада озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга эътибор қаратишлари лозим.

Шу билан бирга, Жаҳон банки мамлакатларга ветеринария хизматларига ҳамда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларини компьютерлаштириш учун кўпроқ сармоя киритишни тавсия қилмоқда.

Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш Жаҳон банкининг Марказий Осиёдаги устувор йўналишларидан биридир, дейди ЖБнинг Марказий Осиё бўйича минтақавий раҳбари Лилия Бурунчук.

«Бугунги кунда минтақада ўзаро ҳамкорликда умумий қиймати 1,6 миллиард долларга тенг лойиҳаларни амалга оширмоқдамиз. Улар ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва янги иш ўринлари яратиш мақсадида қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва модернизация қилишга қаратилган», деб қўшимча қилди у.

Бурунчукнинг сўзларига кўра, сўнгги икки ойда Жаҳон банки соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш, иқтисодиёт ва аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини қўллаб-қувватлаш учун Марказий Осиё мамлакатларига 370 миллион доллардан кўпроқ маблағ ажратган.

Қозоғистондаги некбинлик

Коронавирус пандемияси туфайли муаммолар сақланиб қолаётган бўлса-да, Қозоғистон бўҳронга дош бера олиши айтилмоқда.

Қозоғистонда аҳолининг харид қобилияти коронавирус туфайли келиб чиққан муаммолар туфайли кескин пасайган, дейди олмаотадалик иқтисодчи Арман Бейсембаев.

Хизмат кўрсатиш сектори жиддий зарар кўрди, чунки бу соҳадаги ҳамма ташкилотлар ҳам карантин тугаганидан кейин фаолиятини тиклай олмайди. Кўпчилиги эса ишчилар сонини камайтириб, маошларни қисқартиради, деди у.

«Аммо бу фақат Қозоғистонда эмас, бутун дунёда юз бераётган ҳолат. Қозоғистон иқтисодиёти яқин орада карантиндан олдинги ҳолатига қайтмайди. Лекин, озиқ-овқат хавфсизлиги борасида жиддий муаммолар бўлмаслиги керак», деди Бейсембаев.

Қозоғистон энг зарур озиқ-овқатлар – ун, макарон маҳсулотлари, сабзавотлар ва ўсимлик ёғи билан ўз-ўзини таъминлай олади, деди у.

Карантин пайтида озиқ-овқат етказишда муаммолар юзага келди, сабаби Қозоғистон ҳам дунёдаги бошқа мамлакатлар каби ҳеч қачон бундай пандемия билан тўқнаш келмаганди, деб қўшимча қилди Бейсембаев.

Унинг айтишича, бизнес эгалари ҳар қандай вазиятга ечим топадилар ва логистикага оид муаммоларни доим ҳал қиладилар.

«Дунё карантиндан чиқишни бошлади, савдо ва мамлакат чегаралари аста-секин очилмоқда. Олти ой ичида ҳаёт ҳам аввалги суръатига қайтса керак. Карантинга эса қайтилмайди деган фикрдаман», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 5

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россия касал, бузуқ чала давлат.

Жавоб бериш

Қачон Қозоғистон дунё харитасидан ўчиб кетаркин?

Жавоб бериш

Россия завол топиб бормоқда ва бу бежиз эмас.

Жавоб бериш

Аслида, Марказий Осиё давлатларида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳозирги вазият инқироз белгиларини намоён этмоқда. 2020 йил кузда озиқ-овқат тақчиллиги билан боғлиқ тартибсизликлар рўй бермаслиги учун Қозоғистон зудлик билан ўз чегараларини бутунлай очиши керак. Акс ҳолда, бу минтақадаги ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг беқарорлашувига ва энг аввало, Қозоғистонинг ўзида турли шакллардаги экстремизмнинг намоён бўлишига олиб келиши мумкин.

Жавоб бериш

Фақат Россия билан эмас ))

Жавоб бериш