Саломатлик

COVID-19 Марказиё Осиё бўйлаб қайта авж олмоқда

AFP

image

Коронавирус ва пневмония билан касалланганлар учун мўлжалланган тиббий муассаса олдида тез тиббий ёрдам машинасидаги қарияга ёрдам бераётган тиббиёт ходими, 5 июль, Бишкек. [Данил Усманов/AFP]

БИШКЕК – Қирғизистон пойтахти Бишкекда коронавирус бўйича қайноқ линия сифатида фаолият кўрсатаётган call-марказда телефон қўнғироқларига жавоб бераётган кўнгиллилар қамалда қолишди.

Call-марказ координатори Асхат Абдикеримовнинг айтишича, 60 дан ортиқ тиббиёт ходими ва талабалардан иборат жамоа ҳафтасига камида 3000 та қўнғироқни қабул қилмоқда.

«Call-марказ эндигина очилган пайтда нотиббий аҳамиятга эга кўплаб қўнғироқлар бўлар эди», дейди Абдикеримов AFPга.

«Энди эса деярли барча қўнғироқлар коронавирус белгилари аниқланган одамлардан келиб тушмоқда.»

Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон май ойидан карантин чекловларини юмшата бошлаганидан сўнг, Бишкек – минтақада қайта авж олган касалликнинг янги марказига айланган.

Ҳатто ҳанузгача вирусдан холи эканлигини даъво қилиб қилаётган Туркманистон ҳам душанба (6 июнь) куни ёпиқ мамлакатнинг пандемияга қарши чораларини ўрганиш учун келган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 10 кунлик миссиясини қабул қилди.

Қирғизистонда тасдиқланган кунлик касалланишлар сони бу ой икки баравар кўпайиб, 500 дан ошган – бу карантин чоралари юмшатилган май ойи охиридан бери коронавирусга чалинган беморларнинг умумий сонидан кўпроқ.

Мамлакатда 8000 дан зиёд бемор рўйхатга олинган бўлса-да, беморлар билан тўлган касалхоналар, ижтимоий тармоқлар ёрдамга муҳтожларнинг хитоблари ва ҳамдардлик билан тўлиб-тошганидан хулоса қилиб, ҳақиқий рақамлар бундан анча юқори эканлиги айтилмоқда.

Таҳлилчиларга кўра, коронавируснинг ташхисланмаётгани ёки ўлим сабаби деб топилмаётганига асосан икки омил – тест тўпламларининг етишмаётгани ва уларнинг сифатсиз эканлиги сабаб бўлмоқда.

Яқинда касалхонага айлантирилган пойтахтдаги асосий ёпиқ спорт мажмуасида томчидори олиш учун навбатда турган 54 яшар Айгул Сариқбоева ҳали ҳам вирус учун тест топшира олмаган.

Аммо ўпка томографияси ўтказилиши ортидан Сарикбаевага пневмония ташхиси қўйилган – унинг айтишича, вирус келтириб чиқарган бундай ҳолатдан унинг ён-атрофидагилари ҳам азият чекмоқда.

«Баъзида ўйлаб қоламаган: мен билганларим орасида касал бўлмаган одам қолдими? Ҳамма касал», деди у AFP билан суҳбатда.

Касалланганлар сони тўрт марта ошиб, 48000 тага етар экан, Марказий Осиёнинг энг бой давлати бўлган Қозоғистонда ҳам касалхоналар тўлиб тошган ва дори таъминотида муаммолар юзага келган.

Cобиқ пойтахт Олмаотада дори сотиб олиш учун навбатда турган Евгений Ереминнинг айтишича, буваси вирусдан вафот этиши ва кекса онаси жиддий касалланиб қолгунигача у коронавирусни «ҳазил» ва «сиёсий ўйин» деб ўйлаган.

Заиф бўғинлар

Қозоғистон март ойидаги айрим чекловларни қайтадан жорий қилган бир пайтда, Қирғизистон расмийлари такроран карантин жорий этмоқчи эмас.

Касалликнинг авж олиши ортидан бутун минтақада мансабдорларни халқаро донорлар маблағларини ўзлаштираётганликда айблаш кучайган.

Кўпчилик наздида ёрдамлардан оқилона фойдаланилган жой – Бишкекдаги қўнғироқлар маркази бўлди, июнь ойида икки кўнгилли вирус юқтирганидан кейин у дезинфекция учун ёпилган.

Айримлар апрел ойида атиги 12 нафар кўнгилли билан иш бошлаган ва беморлар учун кейинги даволанишга оид маслаҳатлар берадиган марказ ходимлари сонини ошириш кераклигини айтганлар.

Аммо лойиҳани аввал-бошдан қўллаб-қувватлаган Сорос жамғармасининг миллий филиали директори Шомил Ибрагимов кўпроқ одам ёллаш билан катта натижага эришиб бўлмаслигини айтган.

«Биз марказни (янада) кенгайтиришимиз мумкин, аммо бу билан кўчма бригадалар ёки касалхоналардаги ётоқлар кўпайиб қолмайди», деди Ибрагимов.

«Тизимнинг қаерига боқманг, заиф жойлар бор.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0
Сиёсат * Мажбурий 1500 та белги қолди (1500 max)