Сунъий йўлдошлар орқали олинган фотосуратлардан Москва Ливияда Вагнер гуруҳига жанговар самолёт, зирҳли машиналар, ҳаво мудофааси тизимлари, қурол-аслаҳалар етказишда давом этаётгани маълум бўлмоқда, дейилади АҚШ Африка қўмондонлигининг (AFRICOM) 24 июль кунги баёнотида.
Вагнер гуруҳи Россия президенти Владимир Путиннинг режалари, Кремль манфаатлари ва гибрид урушларини ҳақиқатнамо инкор билан амалга оширувчи ҳарбий ташкилотдир.
Суратларда июль ойи ўрталарида Россия ҳарбий юк самолётлари, жумладан ИЛ-76 Вагнер ёлланма жангчиларини, Россия ҳаво мудофааси ускуналари, жумладан SA-22 тизимини Ливиянинг оловли нуқталарига етказиб бергани акс этган.
«Россия Вагнер гуруҳига қурол-аслаҳа ва қурилмалар етказиб бериш билан Ливиядаги ножўя ҳаракатларини давом эттирмоқда», деди АҚШ денгиз пиёда кучлари корпуси генерал-майори Бредфорд Геринг. «Суратлар уларнинг доимий раддияларини фош қилмоқда.»
Жорий ой бошларида AFRICOM Ливиянинг Триполи шаҳри атрофида Вагнер гуруҳи бетартиб ҳолатда ер миналари ва қўлбола портловчи мосламалар ўрнатиб чиқаётгани акс этган фотосуратларни эълон қилган эди.
Ҳафтарнинг ёлланма жангарилар билан келишмовчиликлари ва Ливия миллий армиясига (ЛМА) қарши жангдаги қатор йўқотишларига оид хабарлар фонида Москванинг мамлакатни эгаллаб олишга уриниши Путин учун тобора ноқулай тус олиб бормоқда.
Чунки Россия терроризмни қўлловчи давлат
Жавоб беришФикрлар 1