Карвонсарой
Саломатлик

Суратларда: Қирғизистоннинг туризм соҳаси COVID-19 пандемиясидан ўнгланишга ҳаракат қилмоқда

Мақсад Осмоналиев

Чўлпон-отадаги кимсасиз пляж. Бу йили ўтган йилгига нисбатан жуда камчилик дам олгани келган. Иссиқкўл вилояти, Чўлпон-ота шаҳри, 23 июль. (Мақсад Осмоналиев)

Бекжон ва Элдиёр бургутларини қўлларига қўндирган ҳолда мижоз қидириб пляж айланмоқдалар. Болалар қушлари билан суратга тушиш эвазига туристлардан пул ишлаганлар. Улар бу йил бир кунда 300-400 қирғиз сўми (3,90-5,20 АҚШ доллари) ишлаб топишяпти. Ўтган йили эса бундан икки баравар кўпроқ пул топишган. Иссиқкўл вилояти, Чўлпон-ота шаҳри, 23 июль. (Мақсад Осмоналиев)

Бишкеклик тўққиз яшар Омон Иссиқкўл бандаргоҳининг темир устунлари орасида сузмоқда. Пандемия кўпчилик болалар учун саёҳат ва таътилларнинг бекор бўлганини англатган. Иссиқкўл вилояти, Чўлпон-ота шаҳри, 23 июль. (Мақсад Осмоналиев)

«Мовий Иссиқкўл» санаторийсининг ойналарини юваётган ишчи. Дам олиш маскани раҳбарияти вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида имкон қадар саломатлик ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилишга уринмоқда. Иссиқкўл вилояти, Чўлпон-ота шаҳри, «Мовий Иссиқкўл» санаторийси, 23 июль. (Мақсад Осмоналиев)

Санаторий меҳмонлари иссиқ парафин муолажасини олишмоқда. Маскан ичида ниқоб тақиш мажбурий. Тарихда илк марта санаторий ўз имкониятларининг «учдан бири билан ишлаяпти», дейди «Мовий Иссиқкўл» санаторийси менежери Лира Батирбекова. «450 та жойдан 150 тасигина банд. Биз Россия ва Қозоғистондан меҳмонлар кутгандик, аммо пандемия туристлар йўлига ғов бўлди. Бу йил кутилганидек даромад қилолмаймиз», деди у. Иссиқкўл вилояти, Чўлпон-ота шаҳри, «Мовий Иссиқкўл» санаторийси, 23 июль. (Мақсад Осмоналиев)

Олтинқум дам олиш маскани карантинга ёпилган. Айрим меҳмон уйлари даромад камлиги сабаб вақтинча ўз фаолиятини тўхтатган. Иссиқкўл вилояти, Чон Сари-ой, 24 июль. (Мақсад Осмоналиев)

Дам олувчилар Марко Поло курорти бандаргоҳида сайр қилмоқда. Бу йил Қозоғистон ва Россиядан меҳмонлар келмади, дейди меҳмонхона менежери. «Аммо биз маҳаллий туризм учун хизмат қиляпмиз. Ҳозирда 70 та меҳмонимиз бор. Ўтган йили шу пайтда 520 та меҳмонимиз бор эди», деди у. Бўз Бешик, Иссиқкўл вилояти, 26 июль. (Мақсад Осмоналиев)

«Relax» меҳмон уйи эгаси Сайрагул Макеева мижозларни кутмоқда. Ўтган йили шу вақтда бу ерда деярли бўш жой йўқ эди, дейди Макеева. У бир кишидан кунига 1000 қирғиз сўми (35 АҚШ доллари) тўлов олган, аммо бу йил шунинг учдан бири олиняпти. Меҳмонлар асосан шанба-якшанба кунлари келишади. Чўлпон-ота, Иссиқкўл вилояти, 24 июль. (Мақсад Осмоналиев)

Қоракўллик меҳмонлар ўтган йилларга солиштирганда анча бўшаб қолган «Relax» меҳмон уйида тушлик қилишмоқда. Чўлпон-ота, Иссиқкўл вилояти, 24 июль. (Мақсад Осмоналиев)

Қоракўл-Бишкек йўли четида ишлаган сотувчилар туризмдан яхшигина даромад олишган. Улар мева-сабзавот ва бошқа маҳсулотларни сотишган. Бу йил савдо ҳажми пасайиб кетган: бир кунда икки ёки уч челак ўрик, гилос ёки қорағат сотиляпти, ўтган йилларда бир кунда деярли 20 челак мева сотилган. Қора-ой, Иссиқкўл вилояти, 24 июль. (Мақсад Осмоналиев)

«Эпос» сувенирлар дўкони сотувчиси Меерим ўйинчоқ бўрини чиройли ҳолатга келтириш учун тарамоқда. «Сувенирлар сотуви ҳажми энг камида 95% га тушиб кетди», дейди «Эпос» дўкони менежери Алиса Александровна. Бишкек, 29 июль. (Мақсад Осмоналиев)

Талас вилояти туристлари Жетиўғуз дарёси оқимини томоша қилишмоқда. Жетиўғуз дараси – мамлакатдаги энг севимли дам олиш ва саёҳат масканларидан бири. Жетиўғуз дараси, Иссиқкўл вилояти, 25 июль. (Мақсад Осмоналиев)

Тоғ ёнбағридан тушиб келаётган қирғиз чавандоз йигитлари. Жетиўғуз дараси, Иссиқкўл вилояти, 25 июль. (Мақсад Осмоналиев)

От минган қизлар. Сўнгги йилларда Кўк-Жайик яйловига келаётган туристлар сони кўпайиши ортидан маҳаллий аҳоли турли хизматларни таклиф қилиш билан даромад топишга ўрганган эдилар. Улардан бири – от миниш. От эгаларидан бири Қилич отда яйловдан шаршарагача тоғ ёнбағри бўйлаб сайр учун 300 қирғиз сўми (3,90 АҚШ доллари) олади. Жетиўғуз дараси, Иссиқкўл вилояти, 25 июль. (Мақсад Осмоналиев)

Тепалик ёнбағрида қизи билан сайр қилаётган она. «Сказка» каньони ҳам хушманзара табиатли жой бўлиб, машҳур дам олиш масканлари сирасига киради. Тонг тумани, Иссиқкўл вилояти, 25 июль. (Мақсад Осмоналиев)

Бронза тоғ қўйи ҳайкали устидаги набирасини суратга олаётган қария. «Пандемия чекловлари сабабли Иссиқота курортимиз 300 кишилик жойга фақат 100 кишини қабул қилди», дейди курортнинг бош шифокори Г. Асакеева. Иссиқота курорти, Чуй вилояти, 27 июль. (Мақсад Осмоналиев)

Бишкек марказидаги «Kyrgyz Travel» агентлиги. Иқтисодий муаммолар сабабли сайёҳлик агентликлари ўз офисларини сотишга ёки ижарага беришга мажбур бўлишмоқда. (Мақсад Осмоналиев)

БИШКЕК – Янги коронавируснинг тарқалишига оид қайғули статистика Қирғизистоннинг инқироздан жабрланган туризм соҳасига ўз таъсирини ўтказмоқда.

Дунё миқёсидаги касалланишлар сонини кузатаётган Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, сешанба (11 август) ҳолатига Қирғизистонда COVID-19га чалинганларнинг умумий сони 40455 тани, ўлганлар эса 1478 тани ташкил этган.

Тестларнинг етишмаётгани, аксари Хитойда ишлаб чиқарилган тест тўпламларининг сифатсиз эканлиги туфайли кўп ҳолларда коронавирус ташхиси қўйилмаяпти ёки ўлим сабаби деб топилмаяпти.

«Иккинчи тўлқин бўлмаслигига умид қиламиз, лекин биз бунга максимал даражада тайёр бўлишимиз керак... Айни пайтда ҳукумат барча чораларни кўрмоқда», дейди Қирғизистон касалликлар профилактикаси ва давлат санитария-эпидемиология назорати департаменти директори муовини вазифасини бажарувчи Толон Исаков душанба (10 август) куни 24.kg нашрига.

Пляжга кираверишдаги огоҳлантирувчи белги меҳмонларга пандемия давридаги тақиқлар ва қоидаларни ёдга солмоқда. Қора-ой, Иссиқкўл вилояти, 24 июль. (Мақсад Осмоналиев)

Ўтган йили туризм соҳаси улуши ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизини ташкил қилган. Иқтисодчилар 2023 йилга келиб, бу кўрсаткичнинг 7 фоизга етишини тахмин қилган эдилар.

Пандемия бу башоратларни пучга чиқарди.

«Мамлакатнинг туризм соҳасидаги даромади 70% дан 80% гача камайиши мумкин», деган эди Қирғизистон туризм департаменти раҳбари ўринбосари Киял Кенжематова Озод Европа/Озодлик радиосининг қирғиз хизматига март ойида.

COVID-19 вируси кўпчилик сайёҳлик агентликлари даромадларини пасайтириб юборган.

Бишкекдаги «Kyrgyz Travel» агентлиги менежери Ислом Азимов «кўплаб ходимларини мажбурий ва ҳақ тўланмайдиган таътилга» чиқаргач, компания офисини сотиш ёки ижарага беришга қарор қилган.

Шифохоналар, дорилар ва тиббий ходимларнинг етишмаслиги ва Марказий Осиёда тушунмовчилик ва саросима келтириб чиқариш мақсадида давомли тарзда хорижий дезинформация кампанияларининг олиб борилиши вазиятни оғирлаштирмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500