Карвонсарой
Хавфсизлик

Россиянинг иғволи баёнотлари Қозоғистоннинг ўз ҳарбий доктринасини янгилаш қарори тўғри бўлганини исботлади

Канат Алтинбаев

Сурияда фаолият олиб бораётган Россиянинг ёлланма аксарлари, ижтимоий тармоқларда тарқалган сурат. Россиянинг хусусий ҳарбий компанияларни (ХҲК) ишга солиши Қозоғистон хавфсизлиги учун жиддий муаммо ўлароқ қайд этилган. [Файл]

Сурияда фаолият олиб бораётган Россиянинг ёлланма аксарлари, ижтимоий тармоқларда тарқалган сурат. Россиянинг хусусий ҳарбий компанияларни (ХҲК) ишга солиши Қозоғистон хавфсизлиги учун жиддий муаммо ўлароқ қайд этилган. [Файл]

ОЛМАОТА – Сўнгги ҳафталарда россиялик сиёсатчиларнинг кўплаб ҳақоратомуз ва ирредентистик баёнотлари 2017 йилда Қозоғистон ҳарбий доктринасининг янгиланиши оқилона қарор бўлганини тасдиқлади.

Ўша йили Қозоғистон расмийлари 2014 йилда Кремлнинг Украинага қарши «гибрид уруш» олиб борганини ёдда тутган ҳолда олти йил ичида илк марта мамлакат ҳарбий доктринасини ислоҳ қилган эдилар.

Аввалги ҳарбий доктринада жанговар экстремизм ва терроризмга қарши курашга кўпроқ эътибор қаратилган бўлса, янги таҳрирдаги ҳужжатда чегара бўйлаб қуролли можаролар ва уларни юмшатиш чораларига кенг ўрин ажратилган.

Янги ҳужжатда мамлакатга қарши қўлланиши мумкин бўлган гибрид уруш хавфи зикр қилинади. Унда гибрид уруши «ҳарбий-сиёсий ва ҳарбий-стратегик мақсадларга... ноҳарбий воситалар, шунингдек, вазиятни беқарорлаштириш учун бошқа давлатлар, террористик ва экстремистик ташкилотлар ва айирмачилик ҳаракатларининг салоҳиятидан фойдаланган ҳолда эришиш» деб тавсифланган.

10 декабр куни Россия телевидениесининг «Большая игра» кўрсатувида Вячеслав Никонов Қозоғистон ҳудудларини «Россиянинг улкан совғаси» деб атаган.

10 декабр куни Россия телевидениесининг «Большая игра» кўрсатувида Вячеслав Никонов Қозоғистон ҳудудларини «Россиянинг улкан совғаси» деб атаган.

Декабр ойида бўлиб ўтган жонли эфир чоғида Тожик-афғон чегарасидаги жанговар ҳаракатлар фахрийлари Республика уюшмаси раиси, оқтовлик Мурат Мухамежанов (чапда) Россия парламенти аъзоси Евгений Фёдоровни (ўнгда) Россиянинг Қозоғистон ҳудудларини эгаллаб олиши ҳақидаги гап-сўзлари учун танқид қилмоқда. [Belrusinfo / YouTube]

Декабр ойида бўлиб ўтган жонли эфир чоғида Тожик-афғон чегарасидаги жанговар ҳаракатлар фахрийлари Республика уюшмаси раиси, оқтовлик Мурат Мухамежанов (чапда) Россия парламенти аъзоси Евгений Фёдоровни (ўнгда) Россиянинг Қозоғистон ҳудудларини эгаллаб олиши ҳақидаги гап-сўзлари учун танқид қилмоқда. [Belrusinfo / YouTube]

Шунингдек, унда «хусусий ҳарбий қўриқлаш компанияларини» ишга солиш ва «глобал ва минтақавий кучларнинг таъсир соҳалари учун кураши», «минтақани ҳарбийлаштириш» ва «муайян давлатнинг дунёдаги мавжуд тартибни ўзгартиришга уриниши» ҳақида сўз юритилган.

«Украина шарқида қўлланилган операциялар турлари ва тактикаларнинг аниқ зикр қилингани – бу масалаларнинг Қозоғистон сиёсатчилари диққат марказида эканлигидан далолат беради», деб хулоса қилган эди Вашингтонда жойлашган Jamestown Foundation таҳлилий маркази 2017 йилда.

Баҳсли «совға»

Бу каби огоҳликнинг зарурлигини кўрсатувчи россиялик сиёсатчилар орасида Вячеслав Никонов ҳам бор.

10 декабр куни Кремл қўлловидаги «Биринчи канал»да чиқиш қилган телебошловчи ва Россия давлат Думасининг таълим ва фан бўйича қўмитаси раиси Никоновнинг сўзлари Қозоғистон суверенитетига бевосита таҳдид ўлароқ янгради.

«Қозоғистон мавжуд эмас эди. Шимолий Қозоғистонда (руслар келгунига қадар) одамлар яшамаган. Қозоғистон ҳудуди – Россия ва Совет Иттифоқининг улкан совғасидир», деб айтган Никонов ўзи бошловчилик қиладиган «Большая Игра» (Катта ўйин) телешоусида.

Бу воқеадан бир неча кун ўтиб, Россия давлат думасининг бошқа бир депутати Евгений Фёдоров «Belarusinfo» YouTube-каналида мамлакат ҳудудини назарда тутиб, Қозоғистон «совға учун миннатдор бўлиши кераклигини» таъкидганди.

«Совға деб тан олмас экансиз, уни қайтариб беринг, чунки сиз уни ноқонуний олгансиз – Россия шундай дейишга ҳақли», деди Фёдоров.

Эҳтимол, депутатлар Россия президенти Владимир Путиннинг аввалги баёнотидан руҳланмаганида, бундай иғволи, ҳатто хавфли баёнотлардан тийилган бўлар эди.

Собиқ совет давлатлари «рус халқининг ҳадяларини» қайтаришлари керак, деб айтган Путин 21 июн куни «Россия-1» давлат канали эфирида.

Бир неча ойлик сабрдан кейин, декабр ойида Қозоғистон ҳукумати Никоновнинг сўзларига жавобан рус дипломатига расмий нота топширган.

«Россиялик сиёсатчилар тарафидан Қозоғистонга нисбатан тез-тез янграётган иғволи сўзлар мамлакатларимизнинг дўстона муносабатларига жиддий путур етказмоқда», дейилади ТИВ баёнотида.

«Салбий оқибатлар»

Бу ҳодиса Қозоғистон аҳолиси томонидан, айниқса хавотири кучайиб бораётган шимолликларнинг кескин эътирозига сабаб бўлди.

Ўтган йил декабрда Озод Европа/Озодлик радиосининг (RFE/RL) қозоқ хизмати Долматово қишлоғида бўлди. Россия чегарасидан 4 километр масофада жойлашган бу ҳудудда фақат этник руслар истиқомат қилади. Бу ерда яшовчилар Москванинг хатти-ҳаракатига нисбатан ўз нафратини изҳор этган.

«Уларнинг бундай дейиши хато», деб айтган маҳаллий фуқаролардан бири Иван Коломейцев RFE/RL нашрига. «Совет Иттифоқи кўп йиллар аввал қулаган, ҳар бир давлатнинг ҳудуди белгиланган, чегаралар ажратилган.»

«Бутун ҳаётим давомида Қозоғистонда яшаганман, бу ерда ҳеч ким русларни камситмаган», деди у. «Мен Қозоғистон фуқаросиман, кўчишни хоҳлаганимда аллақачон кўчиб кетган бўлардим. Болаларим, набираларим ҳам Қозоғистонда.»

Шимолий Қозоғистон вилоятининг бир гуруҳ жамоатчилик фаоллари Ташқи ишлар вазирлиги ва президент маъмуриятига Дума депутатларини танқид қилиб мактуб юборган.

Бу фикрлар нафақат ҳақоратли, балки хавфли ҳам, деб айтган журналист ва жамоат арбоби Омир Ескали RFE/RL радиоси билан суҳбатда. Бу гаплар «шовинизм ва айирмачилик» келтириб чиқариш учун айтилган, дейди у.

Қозоғистоннинг шимолидаги қустанайликлар аҳил ашайдилар, дейди Байтурсунов номли Қустанай давлат университети талабаси Серик Алмагамбетов.

«Биз ягона ҳамжамият сифатида бирликда яшаяпмиз. Ҳам қозоқ, ҳам рус байрамларини нишонлаймиз, бу ерда маданиятлар аралашиб кетган», деди у Карвонсарой нашрига.

«Аммо бунга ўхшаш фикр-мулоҳазалар салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.»

«Россия яккаланиб қолади»

«Дашт йиғиси» филмининг продюсери Ернар Маликов россиялик сиёсатчиларнинг фикр-мулоҳазаларини халқаро миқёсда даҳшатли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган «мутлақо номақбул провокация», деб атаган.

Унинг «Оскар» мукофотига даъвогар филми Иосиф Сталиннинг қишлоқ хўжалигини мужбурий коллективлаштириш сиёсати туфайли Қозоғистонда 1930 йилларда юзага келган очарчилик ҳақида ҳикоя қилади.

«Россиядаги ҳукумат расмийлари Кремлнинг тасдиқловисиз бундай кескин баёнот бермаган бўларди, бу муаммо келтириб чиқариши мумкин эди», дейди Маликов.

Бу каби баҳсли баёнотлар албатта Кремлнинг кўрсатмаси билан берилган, дейди Nur Media холдинги раҳбари ўринбосари, Нур-Султонлик Уразгали Селтеев.

«Путин ватанпарварликни кучайтириш ва рус халқини бирлаштириш учун империалистик ва шовинистик риторикадан жирканмай, қўлидан келганини қиляпти», деди у. «Аммо бу Россияга қарши кайфиятни янада кучайтиради ва охир-оқибат уни яккалаб қўяди.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 8

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россия ҳамма собиқ Совет давлатларининг душмани. СССР босқинчи бўлганини исботлайди.

Жавоб бериш

Россиядан қанча узоқ бўлсак, шунча яхши.

Жавоб бериш

Доктринани аллақачон қайта кўриб чиқиш керак эди. Сиз банан республикаси эмассиз-ку, тўғрими? Россиянинг садақасини кутмай, мустақил бўлиш ва ўз ҳаракатларингиз учун жавоб бериш вақти келган. Ахир сиз мўғулларнинг ворисларисиз; олға, биродарлар!

Жавоб бериш

Чиқинглар, нима муаммо?.. Лекин Россия Қозоғистон билан ҳеч қандай келишувга эга эмас, керак бўлганда сизларни ҳимоя қилмайди. Албатта, сиз қудратли давлатсиз деб айтасиз ва ҳ.к. Россияга, бошқалардан фарқли ўлароқ, сизнинг ҳудудингиз керак эмас... Шундай экан, ўйлаб кўринглар, қозоқ биродарлар.

Жавоб бериш

ҚОЗОҚЛАР, ҚОЗОҚЛАР, ҚОЗОҚЛАР... Йигитлар, сайловларга яқин қолган эди-ку, Федоров-Никоновнинг сурбетларча қилиғидан ютган тараф (мен уларни бу ўйинда шунчаки қўғирчоқ деб биламан) фақат биринчи президент Назарбоевнинг маъмурияти бўлди. Украина билан таққосланадиган бўлса, Қозоғистон Москвадан анча узоқда. Айтиш мумкинки, бу – қўшиқда куйлангани каби Волга дарёсидан Енисейгача чўзилган туркий халқлар зич яшайдиган жой. Бу ерга Кавказни ҳам қўшинг. Бу кимга керак? Москвагами? Россиянинг иғволи номга эга «Миллий озодлик ҳаракати» қандай қилиб Остона шаҳрида ўз ваколатхонасини очишга муваффақ бўлди? Путин айбдорми? Ушбу фактни билатуриб, жоҳил, мен айтаманки, саводсиз Федоров қандайдир альтуристик истак туфайли оғзини очганига ким ишонади? ҚОЗОҚЛАР, ҚОЗОҚЛАР, ҚОЗОҚЛАР... ўзимизга назар солайлик. Биз киммиз? Нима учун қандайдир лайчанинг акиллашига эътибор берамиз-да, барча табиий бойликларимизни хитойликларга сотиб юборганимизни; ўз фуқароларимизнинг эркинлигини чеклаётганимизни; давлат бошқарувига муносиб одамларни сайлай олмаслигимизни; ҳокимиятдагилар ҳали ҳам бизни назорат қилиш учун миллийлик масаласидан фойдаланишга уринаётганини пайқамаймиз? Халққа, Ватанга хизмат қилишга қасамёд қилган ҳарбийлар ва бошқа кучлар қаерда... Қозоғистон давлат сифатида мавжудми ўзи?

Жавоб бериш

Сиз учун Назарбоев Путиндан ҳам каттароқ душман. Сиз у ҳақда орзу қилсангиз керак.

Жавоб бериш

Путин – диктатор ва тажовузкор. Депутатлар Кремлнинг буюртмасига кўра шундай баёнотлар берган. 170 йилдан ошибдики, Россия ўзига қўшни ва узоқроқ давлатларни қўрқитиб келмоқда. Финлар, Болтиқбўйидагилар, украинлар, венгерлар, руминлар, кавказликлар ва Марказий Осиё халқлари шулар жумласидан.

Жавоб бериш

Демак, фойдасиз ЕОИИ ва ўлик КХШТдан чиқишимиз керак.

Жавоб бериш