Карвонсарой
Дипломатия

Россия Эронга илғор сунъий йўлдош тизимини етказиб бермоқчи

Карвонсарой ва AFP

22 апрел куни чоп этилган суратда Эрон ҳудудидан учирилган ҳарбий сунъий йўлдош ташувчи ракета акс этган. [ИИПК]

22 апрел куни чоп этилган суратда Эрон ҳудудидан учирилган ҳарбий сунъий йўлдош ташувчи ракета акс этган. [ИИПК]

ВАШИНГТОН – Россия Эронга унинг жосуслик қобилиятини сезиларли даражада оширадиган замонавий сунъий йўлдош тизимини етказиб беришга тайёрланмоқда, деб хабар беради АҚШ оммавий ахборот воситалари.

Москва Эронга юқори аниқликдаги камера билан жиҳозланган «Канопус-V» сунъий йўлдошини тақдим этишга ҳозирлик кўрмоқда, деб ёзади пайшанба (10 июнь) куни Washington Post нашри.

Бу Эрон ислом республикасига ўз душманларининг Яқин Шарқдаги объектларини кузатиб бориш имкониятини беради, деб ёзади нашр АҚШ ва Яқин Шарқнинг ҳозирги ва собиқ амалдорларига таяниб.

Бу хабар Россия президенти Владимир Путиннинг америкалик ҳамкасби Жо Байден билан АҚШ раҳбарининг илк хорижий сафари доирасида чоршанба куни Швейцарияда бўлиб ўтадиган музокараларидан бир неча кун олдин пайдо бўлган.

Бу воқеа музокаралар олдидан сайловларга аралашувдан тортиб, Россия ҳукумати билан боғлиқ хакерлик ҳужумларини ўз ичига олувчи Вашингтон шикоятларининг узун рўйхатига қўшилиши мумкин.

Расмийларнинг таъкидлашича, ушбу сунъий йўлдош бир неча ой ичида учирилиши мумкин. Бу Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпуси (ИИПК) раҳбарларининг Россияга қилган кўплаб сафарлари натижасидир.

Расмийлар томонидан тарқатилган тафсилотларга кўра, сунъий йўлдош Россиядан учирилади, унинг таркибида Россияда ишлаб чиқарилган қурилмалар мавжуд бўлади.

Эрон янги сунъий йўлдошга ўзи танлаган жойларда жосуслик қилишга «кўрсатма» бериши мумкин.

Эрон бу каби тасвирларни Яман, Ироқ ва Ливандаги ишончли вакиллари билан бўлишиши мумкин деган хавотир бор, дейди расмийлардан бири Эроннинг баллистик ракеталар ва учувчисиз учар қурилмалар ишлаб чиқариши билан боғлиқ бошқа хавотирларни ҳам назарда тутиб.

Россиялик экспертлар Эрон шимолидаги Караж шаҳри яқинида қурилган объектдан йўлдошни бошқарадиган жамоаларни ўқитишда ёрдам беришган», дейилади мақолада.

Мазкур битим Теҳронга Форс кўрфази, Исроил базалари ва Американинг Ироқдаги қўшинлари ҳозирлигини янада кўпроқ назорат қилишга имкон бериши мумкин.

Битим тафсилотлари жаҳоннинг қудратли давлатлари Эрон билан 2015 йилги ядровий келишувни қайта тиклашга уринаётган, аммо Эрон режимининг давомли қоидабузарликлари, шу жумладан май ойи охирида «БМТнинг Эрондаги бойитилган уран захираси рухсат этилганидан 16 баравар кўп» деган хавотирлари келишув тақдирига соя солиб турган бир пайтда пайдо бўлди.

Россия президенти Владимир Путин жума куни бу хабарни рад этди.

Эрон-Россия ҳамкорлиги

Эроннинг ҳарбий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш Россияга иккала режим ҳалокатли қурбонлар эвазига Сурия президенти Башар ал-Асадни қўллаб-қувватлаган Сурияда эришган ютуқларини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Эрон ва Россия ўз геосиёсий таъсирини кучайтириш учун Суриядаги можарога бир неча йиллар давомида жангарилар ва маблағ жалб қилиб келган.

Бу жангарилар орасида Россиянинг ёлланма аскарлари, жумладан, «Вагнер» ва «Вега» гуруҳлари аъзолари ҳам бўлган, улар ҳақиқатнамо инкор этиш ниқоби остида Россия президенти Владимир Путиннинг буйруқларини бажариш билан шуғулланади.

Эрон ўтмишда ҳам Россиянинг халқаро саҳнадаги қўллаб-қувватловидан фойдаланган.

Ўтган йил август ойида Россия Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Эронга қарши қурол-аслаҳа эмбаргосини узайтирмасликка овоз берган давлатлар сафига кирган эди – бу Эрон ислом республикасига халқаро бозорда қурол-яроғ сотиб олиш ҳамда бутун минтақадаги ишончли вакилларини хавфли ва вазиятни беқарорлаштирувчи қуроллар билан таъминлаш имконини берган.

Россия ҳам Эроннинг сунъий йўлдошлар учириш ҳуқуқини ҳимоя қилган.

2020 йилда АҚШ ҳарбийлари томонидан «қулаётган веб-камера» деб таърифланган Эроннинг илк ҳарбий сунъий йўлдоши учирилганида, Россия Эроннинг Теҳронга ядровий қувватга эга баллистик ракеталар билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатларни тақиқловчи 2015 йилги БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясини бузаётгани ҳақидаги даъволарни рад этганди.

Қўшма Штатларнинг огоҳлантиришича, коронавирус пандемияси зарбасига учраган пайтда Эрон томонидан амалга оширилган парвоз Теҳроннинг ракеталар ишлаб чиқариш фаолияти учун ниқоб бўлган ва узоқ масофа учувчи ракеталар салоҳиятининг сезиларли ривожини англатиши мумкин.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Лапти бўлаклари ва ичак-чавоғи тўкилган балалайкадан ясалган бу буюмнинг уча олишига шубҳам бор ))

Жавоб бериш

Қандайдир бузуқ ёки брак бир нарса бўлади. Ахир у Россияда ишлаб чиқарилганку

Жавоб бериш