Карвонсарой
Таълим

Ўзбекистонда Россиянинг таълимга оид ташаббуслари гибрид уруши билан боғлиқ хавотирларни келтириб чиқармоқда

Рустам Темиров

COVID-19 пандемияси вақтида очиқ ҳавода кириш имтиҳонларини топшираётган ўзбекистонлик талабалар, Тошкент, 2020 йил 2 сентябр. [Юрий Корсунцев/AFP]

COVID-19 пандемияси вақтида очиқ ҳавода кириш имтиҳонларини топшираётган ўзбекистонлик талабалар, Тошкент, 2020 йил 2 сентябр. [Юрий Корсунцев/AFP]

ТОШКЕНТ – Россиянинг Марказий Осиёдаги таълим ташаббуслари Москванинг минтақадаги гибрид урушига оид ғаразли тактикасининг бир қисмидир, деб огоҳлантирмоқда кузатувчилар.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўтган ой Тожикистон ва Ўзбекистонда Кремл қўлловидаги рус мактабларини ташкил этиш режасини эълон қилган эди.

«Тожикистонда тўлиқ рус тилидаги ўқув дастурлари ва методикаси асосида таълим берадиган бешта мактаб ташкил этилмоқда. Ўзбекистон учун ҳам худди шундай дастур тайёрланмоқда», деди Лавров 15 октябр куни Москвада хориждаги ватандошларнинг 7-Бутунжаҳон конгрессида.

Унинг айтишича, Россия бу лойиҳани барча иттифоқдош мамлакатлар ва стратегик ҳамкорлар учун намунали лойиҳага айлантиришдан манфаатдор, деб хабар беради «РИА Новости».

Россия «юмшоқ куч» – маданият ва сиёсий ғоялардан фойдаланган ҳолда таъсир ўтказиш стратегиясини ташқи сиёсат концепциясининг муҳим қисми сифатида тан олган. Кўпинча «Россия уйи» деб аталадиган «Россотрудничество» агентлиги Кремлнинг Марказий Осиёга таъсир ўтказиш воситаларидан бири ҳисобланади. [Facebook/Тошкентдаги Россия уйи]

Россия «юмшоқ куч» – маданият ва сиёсий ғоялардан фойдаланган ҳолда таъсир ўтказиш стратегиясини ташқи сиёсат концепциясининг муҳим қисми сифатида тан олган. Кўпинча «Россия уйи» деб аталадиган «Россотрудничество» агентлиги Кремлнинг Марказий Осиёга таъсир ўтказиш воситаларидан бири ҳисобланади. [Facebook/Тошкентдаги Россия уйи]

Кремл қўлловидаги «Россия уйи» каби ташаббуслар Қозоғистон, Беларус, Қирғизистон, Молдова, Озарбайжон, Ўзбекистон ва Арманистон каби бир қанча мамлакатларда фаолият юритади. [Facebook/Тошкентдаги Россия уйи]

Кремл қўлловидаги «Россия уйи» каби ташаббуслар Қозоғистон, Беларус, Қирғизистон, Молдова, Озарбайжон, Ўзбекистон ва Арманистон каби бир қанча мамлакатларда фаолият юритади. [Facebook/Тошкентдаги Россия уйи]

«Россия университетларининг МДҲ (Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги) мамлакатларидаги филиаллари тизими ҳам анчадан бери мавжуд бўлиб, у кенгайиш ва ривожланишга мойил», деди у.

Ўтган йили бошланган яна бир лойиҳа доирасида рус тили ўқитувчиларини Ўзбекистонга юбориш кўзда тутилган эди.

2020 йил октябр ойида Россия маориф вазирлиги, Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги ва асли ўзбекистонлик Россия олигархи Алишер Усмоновнинг «Санъат, фан ва спорт» хайрия жамғармаси ҳамкорлигида «Класс!» гуманитар лойиҳасини ишга тушириш бўйича меморандум имзоланган.

«Класс!» доирасида 2021 йилда 100 нафар, 2030 йилгача эса ҳар йили яна 100 нафардан россиялик рус тили ўқитувчиларининг Ўзбекистонга келиши режалаштирилган, деб хабар беради Nuz.uz нашри.

Дастур доирасида 30 мингга яқин ўзбекистонлик ўқитувчилар рус тилидаги малака ошириш курсларида қатнашиши кутилмоқда.

«Юмшоқ куч» сиёсати

Россиянинг «юмшоқ куч» сиёсати – маданият ва сиёсий ғоялардан фойдаланган ҳолда таъсир ўтказиш стратегияси 2016 йилда қабул қилинган ташқи сиёсат концепциясининг муҳим қисми сифатида эътироф этилган.

Ушбу концепция 2016–2020 йилларга мўлжалланган қиймати 122 млн. долларлик махсус «Рус тили» дастурини амалга ошириш орқали Марказий Осиёда рус тили ва маданиятини оммалаштиришни ўз ичига олган эди.

«Россия уйи» номи билан машҳур «Россотрудничество» агентлиги Марказий Осиёда таълим, маданий ва гуманитар лойиҳаларини амалга оширишда Москванинг асосий воситаларидан бири саналади.

Июн ойида «Россия уйи» Кремл қўлловидаги Россия гуманитар миссияси ва Кўнгиллилар марказлари уюшмаси кўмагида «Россия: хайрли ишлар миссияси» халқаро гуманитар лойиҳаси устида иш бошлади.

Миссиянинг мақсадларидан бири Қозоғистон, Беларус, Қирғизистон, Молдова, Озарбайжон, Ўзбекистон ва Арманистонда маҳаллий таълим ташаббусларини қўллаб-қувватлашдан иборат.

«Ўзбекистондаги вазифамиз маҳаллий ноҳукумат ташкилотларга болалар боғчаси, мактаб ёки бошқа бирор муассаса очишга қарор қилган тақдирда ёрдам беришдан иборат», деган эди ўшанда «Россотрудничество» директори Евгений Примаков «Спутник» мухбирига.

«Россия уйига мурожаат қилсангиз, сизни қўллаб-қувватлаш йўлларини излаймиз – одатда мушкул бўлган молиялаштириш ёхуд ўқитиш методикаси, ўқитувчиларни қайта тайёрлаш, малака ошириш курслари, дарсликлар ва бошқалар билан», деди у.

Россияда таълим олиш

Москва ўзбекларни Россияда ўқишга рағбатлантириш ва Ўзбекистонда Россия университетларининг филиалларини очиш каби тактикаларни ҳам қўллайди.

Россия Ўзбекистонда энг кўп хорижий университетга эга давлат – Тошкент ва вилоятларда 15 та Россия ОТМ филиаллари фаолият кўрсатади.

1 октябр куни Россия давлат кинематография университети (ВГИК) Тошкентда ўз филиалини очган – бу университетнинг Россиядан ташқаридаги ягона шўъбасидир.

Ўзбекистон – фуқаролари таҳсил олиш учун Россияга борадиган беш асосий хорижий давлатлардан биридир. 2020 йил ҳолатига кўра, 35 ярим мингдан ортиқ ўзбекистонлик Россия олий ўқув юртларига ўқишга кирди, деб хабар берган Ritmeurasia.org май ойида.

Жорий ўқув йилида Россия бепул ўқишга қабул қилинадиган ўзбекистонлик талабалар учун квотани 405 тага оширди, деб ёзган эди Кун.уз январ ойида. Манбаларга кўра, аввалги квота 223-228 атрофида бўлган.

Кремл ҳукуматнинг «Россия: ишлаш ва ўқиш учун зўр жой» деб номланган стратегик ташаббуси доирасида қатор лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда, деган эди ноябр ойи бошида Россия иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Дмитрий Волвач «Подробно.уз» нашрига кўра.

Лойиҳа асосан хориждаги рус тили ўқитувчилари сонини, шунингдек, Россияда таҳсил олаётган чет эллик, жумладан, ўзбекистонлик талабалар сонини оширишни кўзда тутади.

Гибрид уруш

Бундай ташаббусларнинг асл мақсади Марказий Осиёда сезилмай қолмади.

«Менимча, бу гибрид урушнинг бир кўриниши, Россиянинг Ўзбекистонга нисбатан босим ўтказиш бўйича гибрид сиёсати», дейди тошкентлик сиёсатшунос Анвар Назиров.

«Россия тилни оммалаштириш ва ривожлантириш орқали аҳолисига Марказий Осиёда ўз мавқеини мустаҳкамлаётганини кўрсатиш, ўз таъсирини кучайтириш учун тил омилидан фойдаланмоқда», деди у.

«Россия фақат ўз манфаатини кўзлаган ҳолда тилни тарғиб қилишга интилмоқда».

«Дунёда рус тилига нисбатан совуққонлик ажабланарли эмас, чунки Россиянинг халқаро майдондаги обрўси тушиб кетган», дейди у.

«Ҳарбий салоҳиятни кучайтириш ва хорижий ҳудудларни эгаллашга эътибор қаратиш... Россиянинг иқтисодий ёки илмий куч сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашга ёрдам бермади, натижада рус тили ўз потенциалини йўқотмоқда», деди Назиров.

«Нима учун бу кенг кўламли тарғибот айнан ҳозир олиб бориляпти ва бу Ўзбекистон суверенитетига қанчалик дахл қилиши мумкин? Россия бизнинг ички ишларимизга қай даражада аралашмоқда?»

Унинг айтишича, бу масалалар ўрганиб чиқилиши зарур, чунки «Россия кесиб ўтмаслиги керак бўлган қизил чизиқни белгилаш ва Ўзбекистонда Россиянинг ўз тил сиёсатини мажбуран юритишига йўл қўймаслик лозим».

Rost24.uz сайти бош муҳаррири Анора Содиқованинг сўзларига кўра, айни дамда бу ташаббуслар кремлпараст ОАВ ва блогерлар томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Ўзбекистонликларнинг АҚШ ва COVID-19 вакциналари каби мавзуларга муносабатини Россия оммавий ахборот воситалари шакллантирмоқда, дейди у.

Унинг айтишича, расмийлар Россия ва русийзабон блогерларнинг Ўзбекистондаги тил муаммосига оид «ташвиқот ҳужумларига» эътибор бермаяпти.

«Ўзбекистон расмийлари хабар алмашиш иловалари ва ижтимоий тармоқлардаги кичик саҳифаларида янгиликларни ўзбек ва рус тилларида жойлайдилар», деди Содиқова.

У 21 октябр – Ўзбек тили куни муносабати билан Тошкентда бўлиб ўтган давра суҳбатида Ўзбекистон сенати раиси Танзила Норбоевани мисол ўлароқ келтирган.

«Нега у киши бу тилларда хабар ёзади? Нега сиёсий жиҳатдан тўғри бўлиши учун, ўзбек ва қорақалпоқ тилларида ёзмайди?» деди Содиқова озчиликка мансуб қорақалпоқ тилига ишора қилиб. «Агар улар ўз фикрларини дунё билан баҳам кўришни истасалар, нега уларни инглиз тилида ёзишмайди?»

«Ўзбек тилидан хавотирда бўлиб турганимизда, русийзабон матбуот иштирокида ахборот урушлари кетаётган бир пайтда биз нега расмийларни рус тилида маълумот бераётганини танқид қилмаяпмиз? Тушуна олмаяпман.»

«Бу ҳақда гапирмаслик қўрқоқлик белгисидир», деди у. «Уялишимиз керак.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 6

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Одамлар орасига адоват соладиганлар ярамас, номаъқул ва жиноятчидир. Бошқа одамларга нимаики қилаётган бўлса, оиласига ҳам шу етиб борсин: яхшилик қилаётган бўлса, ҳамма соғ ва бахтли бўлсин; пул эвазига одамларни бир-бири билан уриштириб, адоват қўзғаётган бўлса, ўзи кулфат ва бахтсизликда яшасин!

Жавоб бериш

Россияга ишониб бўлмайди. Зарар келтирувчи ва босқинчи мамлакат.

Жавоб бериш

Ўзбеклар, русларнинг бундай қилишига йўл қўйманг! Бизда, аҳолисининг 90 фоизи рус тилини яхши биладиган Қозоғистонда, мамлакатнинг маркази, асосан русийзабонлар ва этник руслар яшайдиган, пойтахтдан унча узоқ бўлмаган Қарағандадаги университет қошида янги рус тили бўлими очилди. Ўшанда кўпчилик қозоқлар бунга қарши чиқдилар, чунки бу бўлимларнинг барчаси Қозоғистондаги «бешинчи колонна»нинг ухлаб ётган ячейкалари ва тайёрлов марказларидан бошқа нарса эмас эди! Борсин, рус тилини Африкада оммалаштирсин! Қозоғистондек русийзабон мамлакатда бу бемаънилик! Рус тили ўқитувчиларини олиб келишларига йўл қўйманг! Агар сизга бизнес ёки бошқа мақсадлар учун рус тили керак бўлса, қозоғистонлик рус ёки украиналик ўқитувчиларини ёлланг! Ўрта ҳисобда биздаги қозоқлар рус тилида Россиянинг ўзига қараганда тўғрироқ гаплашадилар. Бизда таълим рус тилида олиб бориладиган мактаблар кўп. Ўзбеклар орасида рус тили бўйича малака ошириш билан махсус текширувдан ўтган ўзбек ўқитувчилари шуғуллансин. Биз Қозоғистонда бешинчи колоннани нима қилишни билмаяпмиз! Бу ҳам етмагандек, Россия бизнинг фарзандларимиз ўз университетларига жалб қилмоқда, чунки кўпчилик учун бу Қозоғистондагидан арзонроқ ва кўплари стипендия олади. Сизнинг кучингиз ўзбеклар сонининг кўплигида, биз қозоқлардан фарқли ўлароқ, кўпчилигингиз она тилингизда сўзлашасиз. Вақтинчалик иқтисодий қийинчиликлар туфайли ёшларингизни бой берманг! «Данайлар ҳадясидан эҳтиёт бўлинг!» Россия бекордан бекорга ҳеч нарса қилмайди!

Жавоб бериш

Мутлақо қўшиламан. Ўзбекистон бизнинг қўшнимиз билан ҳамкорлик тажрибамизни инобатга олиши керак.

Жавоб бериш

Россия бор жойда доим мусибат бор.

Жавоб бериш

Буларнинг ҳаммаси Россиянинг беҳуда уринишлари.

Жавоб бериш