Карвонсарой
Оммавий ахборот воситалари

Марказий Осиё Россиянинг Европага қарши гибрид урушидан қандай сабоқ чиқаради?

Тамара Горделли

12 апрел куни Донецк вилоятининг Маринка шаҳарчаси яқинида Россия қўлловидаги айирмачиларга қарши фронтда қўриқчилик қилаётган украиналик ҳарбий хизматчи. [AFP]

12 апрел куни Донецк вилоятининг Маринка шаҳарчаси яқинида Россия қўлловидаги айирмачиларга қарши фронтда қўриқчилик қилаётган украиналик ҳарбий хизматчи. [AFP]

БРЮССЕЛ, Белгия – Дунё мамлакатлари Россиянинг дезинформация тактикасига қарши курашиш учун гибрид уруши стратегиясига оид билимларини ошириши керак, дейди европалик сиёсатчи ва таҳлилчилар.

Бундай маълумотлар, айниқса, Россиянинг Украина билан чегарада ҳарбий ҳозирлигини кучайтириши ва бундай тажовузлар яқинда уларнинг остонасида ҳам пайдо бўлиши хавфи сабабли Марказий Осиё мамлакатлари учун долзарбдир.

Хабарларга кўра, Украина билан чегарадаги Россия қўшинлари сони 2014 йилдан – Украина шарқида уруш бошланиб, Россия Қримни ноқонуний равишда босиб олганидан бери ҳар қачонгидан ҳам кўпроққа ошган.

Россия қўшинлари сонининг ошиши Украина армияси ва Россия қўлловидаги айирмачилар ўртасидаги жангларнинг кучайиши билан бир вақтда юз бермоқда.

Россия президенти Владимир Путин 21 март куни Сибир федерал округидаги таътили чоғида вездеход устида суратга тушмоқда. [Алексей Дружинин/Спутник/AFP]

Россия президенти Владимир Путин 21 март куни Сибир федерал округидаги таътили чоғида вездеход устида суратга тушмоқда. [Алексей Дружинин/Спутник/AFP]

«Биз Путин ва Россиянинг давлатга қарашли ОАВ Марказий Осиёда ўз сиёсий кун тартибини илгари суриб, кўплаб манипуляция ва ёлғонлардан фойдаланган ҳолда ўйин қилганига кўп бор гувоҳ бўлганмиз», дейди 20 йилдан ортиқ постсовет давлатларидаги воқеаларни ёритиб келган Киевдаги даниялик журналист Майкл Андерсен. [Спутник-Қозоғистон Facebook саҳифаси]

«Биз Путин ва Россиянинг давлатга қарашли ОАВ Марказий Осиёда ўз сиёсий кун тартибини илгари суриб, кўплаб манипуляция ва ёлғонлардан фойдаланган ҳолда ўйин қилганига кўп бор гувоҳ бўлганмиз», дейди 20 йилдан ортиқ постсовет давлатларидаги воқеаларни ёритиб келган Киевдаги даниялик журналист Майкл Андерсен. [Спутник-Қозоғистон Facebook саҳифаси]

«Урушнинг янги тури – гибрид уруши пайдо бўлганини борган сари кўпроқ одамлар кўриб, англаб етмоқда», дейди литвалик сиёсатчи ва Европа парламенти аъзоси Раса Юкнявичене.

«Европа Иттифоқи [ЕИ] ҳам шундай уруш нишонига айланган», дейди Европа Иттифоқидаги барча демократик жараёнларга хорижий аралашув (жумладан, дезинформация) бўйича парламентнинг махсус қўмитаси аъзоси бўлган Юкнявичене.

Ўтган июнь ойида ташкил этилган қўмита Россиянинг тактикаси борасида хабардорликни ошириш бўйича иш олиб бормоқда.

Россиянинг сиёсий институтларга таъсир қилиш усулларидан бири бу молиялаштиришдир, деди Юкнявичене.

«Маблағ муайян сиёсий партиялар ва сиёсий кучларга йўналтирилади, улар эса ўз навбатида ичкаридан Европага қарши иш олиб боради. Ҳатто Европа парламентида ҳам биз евроскептик сиёсий гуруҳларни кўряпмиз», деди у. «Ўз вақтида Совет Иттифоқи Европанинг коммунистик партиялари билан ишлаган бўлса, ҳозирда Россиянинг пуллари Европанинг муайян сиёсий тизимларга сарфланмоқда».

Европа Иттифоқи қўмитасининг асосий мақсадларидан бири «пул манбаи ва унинг қандай келиб тушаётганини текшириш», деди Юкнявичене.

«Демократия ва сўз эркинлиги Россия учун таҳдид ҳисобланади... Европа Иттифоқи каби ташкилотлар қанча кучсиз бўлса, диктаторлар учун шунча яхши», дейди у.

Москванинг асосий мақсади «Европа Иттифоқи давлатларида тарқоқлик, тартибсизлик келтириб чиқариш», дейди у. Бунинг учун эса ҳозир «қурол билан уруш олиб бориш шарт эмас, бу бошқа йўл билан олиб бориладиган уруш» - гибрид урушдир.

Сиёсатга келишидан аввал шифокор бўлиб ишлаган Юкнявичененинг сўзларига кўра, у мураккаб муаммоларга ҳам шу йўл билан ёндашади – аввал ташхис қўяди, кейин эса даво тайинлайди.

«Махсус қўмита ташхис қўйиб бўлган, одамлар ўзларига қандай йўллар билан таъсир кўрсатилиши билсалар ва ҳамма нарса ўз номи билан аталса, бу ғалаба тарафга қўйилган илк қадам бўлади», деди у.

Гибрид уруш нима?

Россиянинг гибрид уруш стратегияси бешта асосий йўналишдан иборат, дейди Брюсселдаги Украина таҳлил марказлари билан алоқалар идорасининг ҳаммуассиси ва ижрочи директори Елена Карбу.

У дезинформация ёки ахборот уруши билан бирга иқтисодий, энергетик, сиёсий ва милитаристик босим қўллайди, деди у.

«Украина ва Грузия бу урушнинг плацдармига айланди», деди у.

Россия гибрид уруш олиб бораётган мамлакатларда бу воситалар доим мавжуд бўлади, деб тушунтирди Cарбоу.

«Сиёсий таъсир ҳақида гапирадиган бўлсак, бу россияпараст сиёсий кучларни қўллаб-қувватлашдир. Бу сиёсий тузилмани беқарорлаштириш ва сайлов жараёнига аралашиш», деди у.

«Гибрид урушнинг хавфи шундаки, тажовузкор заиф жиҳатлардан фойдаланади», - деди Карбо. «Давлат мустаҳкамланиши керак. У давлат институтларини кучайтириши, коррупцияга барҳам бериши ва аҳолининг ахборот саводхонлигини ошириши керак.»

«Курашдаги энг муҳим воситалар - бу жамиятни демократлаштириш, иқтисодий ўсиш, халқнинг бирлашуви ва албатта, инсон ҳуқуқларига риоя қилиш», деди у.

Кремлнинг тактикаси ҳар бир мамлакатга хос алоҳида мавзулар ва ёндашувларни ўз ичига олади, деди тбилисилик сиёсатшунос, Грузия стратегик таҳлил маркази асосчиси Нодар Харшиладзе.

«Россия ўзини яхши деб айтмайди. У Европани ёмон дейди», деди у.

Грузияда Россия ташвиқоти жамоатчиликни Европа (Грузиянинг 20 фоизини эгаллаб олган) Россия каби «ёмон» эканлигига ва Москва – икки ёвузликдан яхшироғи эканлигига ишонтиришга уринмоқда, дейди Харшиладзе.

«Россия аҳолининг ярми унга нисбатан салбий муносабатда бўлмаслигини истайди. Унга бундан ортиғи керак эмас», деди у.

Марказий Осиё учун хавф

Москванинг тажовузини хавотир билан кузатиб борадиган Марказий Осиёлик кузатувчилар учун Украина ва Грузияда олинган сабоқлар айниқса долзарбдир.

Президент Владимир Путин режими «актив гибрид урушини ўз ичига олган бузғунчи ташқи сиёсат олиб бормоқда», дейди Қозоғистон жамоатчилик ишончи миллий кенгашининг собиқ аъзоси Арман Шораев.

«Путин ўз стратегик мақсадларига эришишда куч ишлатиш тилинигина тушунади», дейди у. «Шу сабабли, Украинадаги вазиятни таҳлил қилиб шуни айтиш мумкинки, ҳаракатларини олдиндан тахмин қилиб бўлмайдиган бундай қўшниси бор экан, Қозоғистонда ҳам шундай ҳолат юз беришини истисно қилиб бўлмайди.»

Постсовет маконда Кремлнинг тажовузкор хатти-ҳаракатларидан хавфсираётган Қозоғистон ўз миллий хавфсизлигини муҳофаза қилиш ва қуролли кучларини модернизациялаш чораларини кўрмоқда.

Бундай хавотирга сабаб бўлган энг сўнгги мисоллар – охирги икки ой ичида Россия сиёсатчилари ва журналистлари Қозоғистон ҳудудига оид бир қатор ирредентистик баёнотлари бўлди.

Қирғизистондаги хавотирга тушган маҳаллий аҳоли ва кузатувчилар ҳам Москванинг мамлакатга таъсир ўтказишни кучайтиргани ҳақида бонг урмоқда.

«Донбасс ва Қримда содир бўлаётган воқеаларни Марказий Осиё мамлакатлари диққат билан кузатишлари керак», дейди 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида постсовет мамлакатлардаги ҳодисаларни ёритиб келган Киевдаги даниялик журналист Майкл Андерсен.

«Путин ўзиники деб биладиган собиқ СССР мамлакатларининг Ғарб билан яқинлашувини истамайди», дейди у.

«Путин украиналиклар Майдан (Украинадаги Кремлга қарши ҳаракат) ортидан демократияни қабул қилишларига қараб тура олмасди, чунки россияликлар ҳам худди шу фикрга келишлари мумкинлигидан қўрқар эди ва бу ҳаракатга барҳам берди», дейди Андерсен.

«Биз Путин ва Россиянинг давлатга қарашли ОАВ Марказий Осиёда ўз сиёсий кун тартибини илгари суриб, кўплаб манипуляция ва ёлғонлардан фойдаланган ҳолда ўйин қилганига кўп бор гувоҳ бўлганмиз», деди у.

«Украина ва Грузияда уруш бошлашдан аввал ҳам Путин айни шу ишларни қилган.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 9

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россия Марказий Осиёдаги тинчлик гарови. Эртага биз ўзимизни толиблар ёки радикал террорчилардан ҳимоя қилишимиз керак бўлади. Россия бўлмаса, бизни ким ҳимоя қилади?

Жавоб бериш

Толиблар руслардан афзаллигини биласизми?

Жавоб бериш

Россиядан нафратланаман; Путинни ундан ҳам баттар ёмон кўраман. Путинни тугатиш керак.

Жавоб бериш

Хулосалар аниқ: Россияга ишониб бўлмайди, нуқта.

Жавоб бериш

Марказий осиё Украина ёки Грузия эмас, Россия буни яхши билади. Қорақалпоқларни бир-икки хоинини йўлдан уриб, низо чиқармоқчи бўлди, иш бермади.

Жавоб бериш

Шунақами?! Озодлик, мустақиллик истаги – хиёнатми? Унда сизлар иккиюзламачи разилсизлар – тожикларга қадимги ерларини қайтаринглар

Жавоб бериш

Россия–Украина урушида Украинани қўллаб-қувватлашимиз керак.

Жавоб бериш

Россия тугатилиши керак.

Жавоб бериш

Ким ёпади уни, сенга ўхшаган маймунми? :)
Сен аввал ўзингни товуқхонангни бир ёқлик қилиб ол

Жавоб бериш