Карвонсарой
Жиноят ва адолат

Россиялик аскарлар тарафидан ақлан заиф ўсмирнинг шафқатсиз ўлдирилиши аҳолининг ғазабини қўзғади

Волид Абул-Хайр

2019 йилда ижтимоий тармоқларга юкланган видеолавҳа кадри – сурияликлар Кремл эгаллаб олишга уринаётган ҳудудларни назорат қилаётган Россия ҳарбий машиналарга қарата ёнувчи аралашмалар ва тошлар улоқтирмоқда.

Сурияликлар ўтган ҳафта Дайр Аз-Зор шаҳрида патрул назорати олиб борган Россия кучлари томонидан суриялик ногирон ўсмирнинг ўлдирилишини қоралаган.

Вилоятнинг Субихон шаҳридан бўлган ўн олти яшар Абдулазиз Халил ал-Ҳажар 9 декабр куни Дайр Аз-Зор шаҳрининг ал-Жура туманидаги Қуббо масжиди яқинида ўлдирилган.

Рус қўшинлари уни отиб ўлдириб, машинада унинг танаси устидан юриб ўтишган. Бир неча манбалар, жумладан, Дайр Аз-Зордаги Orient News нашри мухбири ва Твиттердаги жамоатчилик фаолларига кўра, улар йигитни террорчи деб гумон қилишган.

Карвонсарой билан суҳбатлашган маҳаллий аҳолининг айтишича, ақлан заиф Абдулазиз доим бир жойда бўлган.

Суриядаги Россия аскарлари, январ ойида олинган сурат. [Делил СУЛАЙМОН / AFP]

Суриядаги Россия аскарлари, январ ойида олинган сурат. [Делил СУЛАЙМОН / AFP]

Санасиз суратдаги Абдулазиз Халил ал-Ҳажар 9 декабр куни Россия патрули қўлидан ҳалок бўлди. [Euphrates Post]

Санасиз суратдаги Абдулазиз Халил ал-Ҳажар 9 декабр куни Россия патрули қўлидан ҳалок бўлди. [Euphrates Post]

Айтишларича, рус аскарлари уни танир эди.

«Қотиллик юз берган жой... ўлдирилган боланинг одатий жойи эди», дейди Дайр Аз-зорлик савдогар Мустафо ал-Акайдий.

«Россияли ҳарбийлар болани у ерда ўнлаб марта кўришган», деди у.

Патрул аскарлари ўсмирга тўхташни буюрди ва буйруққа бўйсунишини кутмасдан уни отиб ташлади, деди ал-Акайдий.

Унинг сўзларига кўра, аскарлар шунчалик узоқда эдики, агар улар Абдулазизни хавфли деб топганида ҳам, уни отиб ташлаш ўрнига бошқа чора кўриши мумкин эди.

«Бола ақлан носоғлом бўлгани учун сўралган ҳар бир нарсага жуда секин жавоб қайтарар эди», деди Абдулазизнинг она шаҳри Субихондан бўлган Абдулҳамид Ҳижозий.

Чорвачилик билан шуғулланувчи Ҳижозий Карвонсаройга Абдулазизнинг амакиси билан таниш эканлигини айтган.

«У билан гаплашиш жуда қийин эди. Уни жуда яқин бўлган оила аъзоларигина тушуна олар эди», дейди Ҳижозий.

Ишонч йўқ

Абдулазизнинг ғайриоддий хатти-ҳаракатлари ва кийими туфайли уни террорчи деб гумон қилишгани билан боғлиқ воқеа ҳақидаги Россиянинг баёноти ҳеч қандай асосга эга эмас, дейди Дайр Аз-Зордаги қурилиш ишчиси Насруддин Ал-Фархон.

Унинг таъкидлашича, россияликларнинг ҳарбий машинаси боланинг жасадини босиб ўтиб, «уни эзиб ташлаган... ва одамларни янада жунбушга келтирган».

Абдулазизнинг оиласи бу хатти-ҳаракатларни нафақат ҳақоратомуз, балки руслар уни террорчи деб гумон қилган тақдирда, ғайритабиий эканлигини айтмоқда, деди Ал-Фархон.

«Улар қанақасига унда портловчи белбоғ бор деб ўйлашган? Нега машина билан унинг устидан юриб ўтишган? Жасадни босиб ўтишса, камар портлаб кетишидан қўрқишмаганми?» деб савол берган у.

Бундан ташқари, Абдулазизнинг жароҳатлари унинг худкуш-террорчи бўлиши мумкинлиги ҳақидаги россияликларнинг хавотирларини тасдиқламаган, деб қўшимча қилди ал-Фархон ва унинг боши, кўкраги ва белидан юқори қисмидан ўқ еганини таъкидлаб. Унинг белидан пастда жароҳатлари бўлмаган.

#Путин_бола_қотили

Сурияликлар ўсмирнинг бевақт ўлими ортидан ўз даҳшатларини ўртоқлашар экан, Дайр Аз-Зор кўчалари ҳам, ижтимоий тармоқлар ҳам, қотиллик ҳақидаги хабарлардан ларзага келган.

Айрим фаоллар ижтимоий тармоқларда #Путин_бола_қотили тегини фаоллаштирганлар.

Бу хештег Россия ҳарбий машинаси томонидан Сурия халқи ва унинг фарзандларига қарши содир этилган жиноятлар, хусусан, Россия самолётларининг ҳаво ҳужумларига эътибор қаратиш мақсадида қўлланилган.

Хештег остида чоп этилган кўплаб постларда Россия президенти Владимир Путиннинг суратлари ва «болалар қотили» ибораси бор эди.

«Россия аскарлари томонидан ақли заиф болага нисбатан содир этилган жирканч жиноятдан Дайр Аз-Зор шаҳри ва унга яқин жойлашган айрим қишлоқлардаги аҳоли жунбушга келди», дейди қурилишда ишловчи Ал-Фархон.

Сурия режими Дайр Аз-Зорнинг баъзи туманларида Россиянинг ҳарбий ҳозирлиги ва қотилликларини қораловчи оммавий норозиликларнинг олдини олиш учун патрул кучларини жойлаштирган, деди у.

Патрул ҳарбийларидан бири Абдулазизнинг уйига бориб, унинг отасига «россиялик ўртоқларга» қарши ҳеч қандай чора кўрмаслик ҳақида огоҳлантирган, деб қўшимча қилди Ал-Фархон.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Шунчаки рус босқинчилари ва террорчилари. Сурияликлар уларни ўз юртларидан ҳайдаб чиқариши керак.

Жавоб бериш

Тўғри, руслар босқинчи. Русларга қарзни тўлаш кераклигини эслатиб қўйиш керак.

Жавоб бериш