Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

Марказий Осиёлик мигрантлар Россияга киришнинг янги қоидаларини ирқчилик деб баҳоламоқда

Канат Алтинбаев

13 декабр куни Москвада Янги йил ва Рождество байрамлари муносабати билан ўрнатилган қутб айиқларнинг чироқли ҳайкаллари олдида сайр қилаётган одамлар. Бу ойда Марказий Осиёлик мигрантлар учун Россияга киришда янги талаблар жорий этилмоқда. [Кирилл Кудрявцев/AFP]

13 декабр куни Москвада Янги йил ва Рождество байрамлари муносабати билан ўрнатилган қутб айиқларнинг чироқли ҳайкаллари олдида сайр қилаётган одамлар. Бу ойда Марказий Осиёлик мигрантлар учун Россияга киришда янги талаблар жорий этилмоқда. [Кирилл Кудрявцев/AFP]

ОЛМАОТА – Россия Марказий Осиёдан келган мигрантлардан юқумли касалликлардан холи эканлигини тасдиқловчи тиббий маълумотномадан ташқари, бармоқ излари ва юз суратини ҳам тақдим этишни талаб қилувчи янги қонунни жорий этмоқчи.

29 декабрдан кучга кириши кутилаётган қонунга мувофиқ, Россияга ишлаш учун ёки шахсий ташриф билан 90 кундан ортиқ муддатга келаётган хорижликларнинг мажбурий бармоқ излари ва юз суратини олиш жорий қилинади.

Мазкур тартибга кўра, меҳнат мигрантлари 30 кун давомида тиббий клиникаларда қатор кўриклардан ўтиши ҳамда гиёҳванд эмаслиги, одам иммунотанқислиги вируси (ОИВ) инфекцияси ёки бошқа юқумли касалликларга чалинмаганини тасдиқловчи маълумотнома олиши шарт.

Агар мигрант тиббиёт муассасаларига келмаса, унинг Россияда бўлиш муддати қисқартирилади. Агар шифокорлар уларда гиёҳвандлик ва/ёки ОИВ инфекциясини аниқласа, Россия бу мигрантларни 30 кун муддатда мамлакатдан чиқариб юбориши мумкин.

Москвада Янги йил ва Рождество байрамлари муносабати билан ўрнатилган оқ айиқларнинг чироқли ҳайкаллари ёнидан ўтиб кетаётган эркак, 13 декабр. Шу ойдан Россияда Марказий Осиёлик мигрантлар учун янги талаблар жорий этилмоқда. [Кирилл Кудрявцев/AFP]

Москвада Янги йил ва Рождество байрамлари муносабати билан ўрнатилган оқ айиқларнинг чироқли ҳайкаллари ёнидан ўтиб кетаётган эркак, 13 декабр. Шу ойдан Россияда Марказий Осиёлик мигрантлар учун янги талаблар жорий этилмоқда. [Кирилл Кудрявцев/AFP]

19 июл куни Москвада суратга тушаётган ўзбекистонлик мигрант. [Канат Алтинбаев/Карвонсарой]

19 июл куни Москвада суратга тушаётган ўзбекистонлик мигрант. [Канат Алтинбаев/Карвонсарой]

Бармоқ излари ва суратга олиш талаби бир марталик амалиёт бўлса-да, шифокор кўриги Россияга ҳар сафар киришда талаб қилинади.

Қонунда давлат органлари ходимлари, жумладан, Россияга расмий ташриф билан келадиган дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари учун истисно қўлланилган.

Беларус фуқаролари ва 6 ёшгача бўлган болалар ҳам ушбу тартиб-қоидалардан озод қилинади.

Россия расмийларининг таъкидлашича, қатъийлаштирилган кириш талаблари мамлакатдаги санитария-эпидемиологик вазиятни яхшилаш ва жиноятларни фош этиш даражасини оширишга қаратилган.

Россия ҳукуматидаги ирқчилик

Бироқ, меҳнат мигрантлари янги чораларни ўзларига нисбатан қўшимча дискриминация ва ирқчилик деб баҳоламоқдалар.

Москвада такси ҳайдовчиси бўлиб ишлайдиган душанбелик Тоҳир Юсупов нега Марказий осиёликлар учун «[рўйхатдан ўтишга оид] камситувчи тартиб-қоидалар» жорий этилгани, беларусликлар эса ундан озод қилинганидан таажжубда эканини айтади.

«Бунинг сабаби нима? Беларуслар бизга ўхшаб жиноят содир этмайдими ёки юқумли касалликларга чалинмайдими?»

«Негалигини сизга айтаман – Россия ҳукуматида ирқчилар бор», дейди у.

Юсупов янги чора-тадбирларни бутун Россия бўйлаб кўчмас мулк ижарасида кенг тарқалган ирқчилик ҳолатлари билан таққослади.

Квартира эгалари уни кўпинча ўзбеклар ёки тожикларга ижарага беришдан бош тортиб, фақат славянларни афзал кўрадилар, деди у «фақат славянларга» деган талаб кўрсатилган эълонларни назарда тутиб.

«Россияга киришда қатъийлаштирилган қоидаларнинг жорий этилиши – славянларга яшил чироқ бериб, кўз шакли ва терисининг ранги бошқача одамлар учун кўплаб тўсиқлар яратадиган ирқчиликнинг ўзгинасидир», дейди Юсупов. «Фақат буниси – давлат даражасида».

Россия ИИВнинг октябр ойидаги хабарига кўра, янги чоралар Россия миграция сиёсатида 2025 йилгача амалга ошириладиган ҳуқуқий ислоҳотнинг бир қисмидир.

Вазирлик расмийлари сўнгги ойларда Марказий Осиёлик мигрантларга нисбатан душманлик руҳидаги муносабатини кучайтирган.

«Хорижликларнинг Россияда бўлиши назоратга олиниб, профилактик чоралар такомиллаштирилади», деб айтган Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовой 11 октябр куни журналистларга.

«Мигрантлар улар учун қабул қилинган қарорлар, муайян ҳаракатларни амалга ошириш зарурати ва уларни бажармаслик оқибатлари тўғрисида онлайн тарзда хабардор қилинади», деди у.

Меҳнат мигрантлари содиқлик келишувини имзолайдилар, бу шартномани бузганлар «Россияда қолиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин», деб қўшимча қилди у.

«Ушбу келишув Россия жамиятида қабул қилинган қоидалар ва хулқ-атвор меъёрларига риоя қилиш, жамоат тартибини бузишдан тийилиш, ахборот эркинлиги ҳуқуқини суиистеъмол қилмаслик, шу жумладан конституциявий аҳамиятга эга маънавий ва бошқа қадриятларни обрўсизлантиришга уринишлар ёки уларни рад этишга мойилликдан сақланиш бўйича ёзма мажбуриятни англатади».

Янги қонун россиялик сиёсатчилар Марказий Осиёлик мигрантларга нисбатан ксенофобик таклифларни илгари сураётган бир пайтда қабул қилинди.

Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин ноябр ойида мигрантлар орасида жиноятчиликка қарши кураш доирасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатларидан келган барча мигрантлар учун геном бўйича рўйхатга олиш тартибини таклиф қилганди.

Россия ҳукумати билан яқин ҳамкорликда ишловчи лобби гуруҳи – Россия мигрантлар федерацияси раҳбари Вадим Коженов ҳам ноябр ойида «Московский комсомолец» газетасига берган интервюсида 2024 йилгача миграцияга оид чоралар қатъийлаштирилишини айтган.

Жумладан, шахснинг жойлашувини доимий равишда кузатиб борадиган мажбурий мобил илова шулар жумласидандир. Бу иловадаги геолокация функциясини ўчириб бўлмайди.

Махфийлик муаммолари ва «рақамли концлагер» эҳтимоли ҳақида сўралган Коженов «бу ҳолатда муаммо кўрмаётганини» айтган.

Ўсаётган муаммолар

Россиядаги меҳнат муҳожирлари миграция идоралари томонидан ҳосил қилинган бюрократик тўсиқлардан тортиб, ноқонуний ва асоссиз ҳибсга олишларгача бўлган кундалик муаммоларга дуч келишади.

«Россия бизга қарши кўплаб чекловчи қонунларни жорий қилган, биз эса оддий инсон ҳуқуқларимизни ҳам ҳимоя қила олмаяпмиз, маҳаллий ҳуқуқбон ташкилотлар эса муаммоларимизга эътибор қаратмайди», дейди Юсупов.

«Ҳар куни бундай босим билан курашиш психологик жиҳатдан оғир», деб қўшимча қилди у.

Россияда хорижликларга нисбатан чекловларнинг кучайиши мигрантларнинг чиқиб кетишига сабаб бўлаётган кўринади.

Икки йил аввал Новосибирскдан Тошкентга қайтиб, маҳаллий чинни заводига ишга кирган Норбек Аҳмедов сўнгги пайтларда Ўзбекистон иқтисодиёти яхшиланаётганини айтади.

«Бу йил мамлакатимизда, жумладан, қурилиш объектларида ҳам кўплаб иш ўринлари пайдо бўлди», деди Аҳмедов Карвонсарой билан суҳбатда.

«Бу Россияни тарк этиб, ватанига қайтишни орзу қилаётган минглаб ўзбекистонликлар учун яхши тенденция», дейди у.

Бишкекдаги «Қилим шами» нодавлат ҳуқуқбон ташкилоти директори Азиза Абдурасулованинг ишонишича, яқин келажакда Россияда меҳнат мигрантлари ҳуқуқларининг тизимли бузилиши кучаяди.

«Россия иқтисодиёти меҳнат мигрантларига кескин эҳтиёж сезмоқда, Россия сиёсати эса уларни мамлакатни тарк этишга мажбур қилмоқда», дейди Абдурасулова.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 5

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Маълум бўлишича, фашизм Украинада эмас, Россияда экан

Жавоб бериш

Викида «Рашизм» ҳақида мақола кўрдим. Яқинда бутун дунёдаги ҳамма луғатларга киритилса керак. Ҳамма ерда ташвиқотлари билан қанчалар ёлғон тарқатишмасин тарих ҳеч қачон унутмайди.

Жавоб бериш

Россиядан келадиган русларнинг ҳам бармоқ излари олиниши керак.

Жавоб бериш

Ўзлари Марказий Осиё халқларини камситиш учун ҳамма нарса қиладилар, кейин эса Россиядан ТАШҚАРИДА ҳуқуқлари поймол қилинаётганини айтиб дод-вой соладилар. Бориб турган иккиюзламачилик ва нацизм. Ҳеч қачон ишонмаслик керак уларга

Жавоб бериш

Уларга ҳеч нарсани ишониб бўлмайди! Агар ҳақиқатда нималар бўлаётганига қарасангиз, улар ўзларига ҳам ишона олмайдилар – ҳамма жойда ёлғон . «Буюк Армия» ҳамма нарсани ўмарган яроқсиз аскарлар ва генераллар тўплами бўлиб чиқди. Улар тўғри ва бенуқсон; қолганлар эса хатода.
Ўрта Осиё халқлари - руслар уларга, йиллар давомида улар билан яшаган ва улар учун ишлаганларга расво муносабатда бўлишади. Бу даҳшат! Машаққатли меҳнатлари учун арзимаган чақа олишади, ҳужжатлар билан боғлиқ доимий муаммолар ва ҳақоратларга дуч келишади. Буларнинг бари ўзлари идеал деб даъво қиладиган мамлакатда содир бўлмоқда.

Жавоб бериш