Карвонсарой
Сиёсат

Россиялик «Z-актёрнинг» Қозоғистон президентини «сотқин» деб атагани ғазабга сабаб бўлди

Ксения Бондал

Россия президенти Владимир Путин 9 май куни Москвада бўлиб ўтган Ғалаба куни паради чоғида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевни олқишламоқда. [Владимир Смирнов/Sputnik/AFP]

Россия президенти Владимир Путин 9 май куни Москвада бўлиб ўтган Ғалаба куни паради чоғида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевни олқишламоқда. [Владимир Смирнов/Sputnik/AFP]

ОЛМАОТА – Кремлпараст актёр Станислав Садалскийнинг Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳақидаги гап-сўзлари Қўшма Штатлар билан ҳамкорликни кучайтираётган Қозоғистонда танқидга учради.

Россиялик актёр ва блогер Садалский Россиянинг Украинага ҳужумини қўллаб-қувватлайди. Россиянинг Украинага ҳужумини қўллаб, машина, баннер ва бошқа жойларда «Z» белгисидан фойдалангани учун уни ва унга ўхшаганларни масхаромуз тарзда «Z-ижрочилар» деб аташади.

Россия ОАВ ва Садалский каби блогерлар аввалроқ шарқий Украинадаги айирмачилар ҳудуди бўлмиш «Донецк халқ республикаси» (ДХР) ва «Луганск халқ республикаси»ни (ЛХР) тан олмаган Тўқаевни обрўсизлантириш йўлида кампания бошлаб юборган кўринади.

«Тўқаев Американинг узоқ муддатли ва хавфли лойиҳаси», деб ёзган 4 июл куни Россияда таниқли Садалский ўзининг LiveJournal блогида қусаётган эможи билан.

«Тўқаев Американинг узоқ муддатли ва хавфли лойиҳаси», деб ёзган россиялик актёр Станислав Садалский ўзининг LiveJournal саҳифасида Россия хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг сурати остида.

«Тўқаев Американинг узоқ муддатли ва хавфли лойиҳаси», деб ёзган россиялик актёр Станислав Садалский ўзининг LiveJournal саҳифасида Россия хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг сурати остида.

«Жо Байденнинг атрофида шармандали мақтовлар, бачканаликлар ва сакрашлардан кейин!!! Сенга ишонч йўқ, қутқариш керак бўлмаган сотқин», деб қўшимча қилган у 2022 йил январида Тўқаевнинг маҳаллий намойишчилар томонидан ағдарилишига яқин қолганини ва унинг ҳокимиятда қолишига ёрдам берган Россияга сотқинлик қилганини назарда тутиб.

Садалскийнинг постини ОАВ, жумладан Pravda.ru, Forpost-sevastopol.ru, Arbat.media ва Yandex Zen нашрлари қайта чоп этган.

Бу орада июн ва июл ойи Қозоғистон ва Қўшма Штатлар учун самарали учрашувларга бой бўлди.

Июн ойи бошида АҚШ савдо палатаси томонидан ташкиллаштирилган савдо миссияси Олмаота ва Остонага ташриф буюрди, унда АҚШнинг 20 дан ортиқ етакчи компаниялари вакиллари иштирок этди, деб хабар беради Қозоғистондаги АҚШ элчихонаси.

6-8 июн кунлари бўлиб ўтган миссияда қатнашган компаниялар сафида Apple, Microsoft, EPAM Systems, Google, General Electric ва Mastercard ҳам бор.

Давра суҳбатида икки мамлакат давлат идоралари ва тадбиркорлик субъектлари вакилларидан жами 100 дан ортиқ киши иштирок этди.

Бу орада Қозоғистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Қайрат Умаров ва Қозоғистон парламенти қуйи палатаси ташқи ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси Ойгул Куспан 12-13 июл кунлари Вашингтонга ташриф буюрган.

Бу икковлон Оқ уйда АҚШ сенаторлари ва Конгресс аъзолари билан сиёсий, хавфсизлик ва савдо соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилганлар.

Қозоғистонликлар ғазабда

Қозоғистон президентига нисбатан ҳақоратли сўзларни Садалскийнинг тилига Россия сиёсатчилари солишган, дейди собиқ остоналик депутат Ойгул Соловьева Карвонсарой нашрига.

«Бу одам мамлакатимизнинг ички ишларини диққат билан кузатиб борадиганга ўхшамайди. Назаримда, у Қозоғистон Россия билан ёнма-ён жойлашгани ва унинг президенти борлигини билади, холос», дейди у.

«Аммо Садалский ким билан дўст эканлигимизни, кимлар билан ўз лойиҳаларимизни ишлаб чиқаётганимизни ва америкаликлар билан бизнес-форумлар ўтказишимизни билмайди».

«Бу – россияпараст ОАВ томонидан мамнуният билан илиб олинган буюртма пост эканлигига шубҳа йўқ... Садалский ўз мамлакатида нималар бўлаётганини тўлиқ тушунмайди, бироқ у Қозоғистонни аллақачон тушуниб етгандек, ўзининг «экспертлик хулосасини» берган».

Россия Украинада ўзи бошлаган даҳшатли урушда мағлуб бўлмоқда, катта молиявий ва ҳарбий талафотларга учради, деди у Ғарб ва Европа санкциялари унга қақшатқич зарба бераётганини таъкидлаб.

«Иқтисодий муаммолар, бутун дунёнинг [Россияга] қарши эканлиги ва кучсизлик россиялик сиёсатчиларни ҳали Россияга қарши чиқмаган бир нечта давлат билан муносабатларни бузишга мажбур қилмоқда», деди у.

«Президентимиз Россияга нисбатан қатъиятлироқ бўлиши керак, деб ҳисоблайман», деб қўшимча қилди Соловьева.

Қозоғистон президентига қарши кампания энг тубан даражага тушди, дейди Matrica.kz сайтининг асосчиси, олмаоталик Серик Мамбетов Карвонсаройга.

«Авваллари Россиядагилар президентимизни танқид қилишарди, лекин уни ҳақорат қилишдан тийилар эдилар. Биз турли россиялик депутатлар, сиёсатчилар, машҳур телебошловчилар ва томошабинлардан ҳар хил гап-сўзларни эшитдик, лекин улар ҳеч бўлмаганда дурустроқ сўзларни ишлатишарди».

«Аммо безорилардек гапирадиган бу йигитдан [Садалский] оммага... Қозоғистон президенти гўёки Америка жосуси деган хабарни етказиш учун фойдаланишмоқда», деди Мамбетов.

Президент қандайдир агент ёки бировнинг одами деган гаплар сафсата, дейди олмаоталик тадбиркор Арман Шораев Карвонсарой билан суҳбатда.

«Садалский учун бу баёнотлар, энг камида унинг Қозоғистонга кириши тақиқланади дегани. Лекин, аслида, у ҳозир Россияда қолган тузумнинг намунасидир», дейди у.

«Чегарадан ташқари»

2022 йил февралда Россиянинг Украинага босқини бошланганидан бери Россия жамоат арбоблари Қозоғистонни танқид қилишни кучайтирдилар, дейди уралсклик журналист Лукпан Аҳмедяров Карвонсарой нашрига.

«Россия ОАВ агрессив уруш ташвиқотининг карнайига айланди, улар ўзлари бирга бўлмаган ҳар кимни ўзларига қарши деб ҳисоблай бошладилар. Энди эса буларнинг ёнига ҳақоратлар, сиёсий тамғалар ҳам қўшилди», деди Аҳмедяров.

«Ҳозирги кун сиёсати мамлакатлар раҳбарларини замонавий глобал жараёнларга қўшилишга, АҚШ ва Европа Иттифоқи каби дунёдаги етакчи ўйинчилар билан ҳамжиҳат бўлишга мажбур қилади», дейди Аҳмедяров.

«Шундай экан, агар маълумоти паст ва дунёқараши тор одам, ҳаттоки машҳур киши бўлсин, кимнидир ўз мамлакатини яхши йўлга қўйган йўналишда бошқараётгани учун америкапараст деб атаса, ҳечқиси йўқ», деб айтган у.

Юқори даражада сиёсат билан шуғулланган ҳар бир шахс танқид нишонига айланиши муқаррар, дейди олмаоталик тилшунос Александра Литова.

«Россия матбуотининг бизнинг президентга нисбатан камситувчи оҳангини (Россия президенти Владимир) Путин белгилаган. У журналистлар олдида уни бир неча бор нотўғри исм билан атаган», деди Литова.

2022 йил январида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашув чоғида Путин Тўқаевни адашиб «Касам Жемел Кемелич» деб атаган.

2022 йилнинг июн ойида Санкт-Питербург иқтисодий форумида Путин яна Тўқаев исмини тилга олди, бу сафар уни «Кемежан Ишемилевич» деб атади.

«Менимча, бизнинг ташқи ишлар вазиримиз ҳеч бўлмаганда Қозоғистондаги Россия элчисини чақиртириб, норозилик билдириши керак эди. Россия матбуотида Тўқаевга нисбатан безорилик ҳолатлари аллақачон чегарадан чиқиб кетган», дейди Литова.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Тентак бу, актёр эмас.

Жавоб бериш

Шарқона ҳикмат: ит ҳуради, карвон ўтади )))

Жавоб бериш