Саломатлик

Хитой миллионга яқин инсонни тасдиқланмаган COVID-19 вакцинаси билан эмлади

Карвонсарой ва AFP

image

Хитой байроғи олдида акс эттирилган COVID-19 вакцинаси белгиси туширилган шприцлар ва флаконлар, 17 ноябр. [JUSTIN TALLIS / AFP]

ПЕКИН – Самарадорлиги тиббий жиҳатдан исботланмаганига қарамай, Хитойнинг «Синофарм» компанияси ишлаб чиқарган экспериментал коронавирус вакцинаси қарийб миллион кишида қўлланилган.

Компаниянинг кўпчилик синовлари хорижда, жумладан Бирлашган Араб Амирликлари, Бахрайн, Миср, Покистон, Иордания, Перу ва Аргентина ўтказилмоқда.

Қарийб миллион киши фавқулодда фойдаланиш учун бу вакцинани қабул қилди дея хабар берган «Синофарм» раиси чоршанба (18 ноябр) куни қайта нашр қилинган интервьюда. У аниқ рақамларни келтирмаган.

«Бизга ножўя таъсирлар ҳақида ҳеч қандай хабар келиб тушмади, фақат саноқли одамларда енгил симптоплар кузатилди», деб айтган Лю Цзинчжэн давлатга қарашли компания томонидан қайта нашр қилинган ҳужжатда.

Компания олиб бораётган синовларига тиббий далиллар келтирмаса-да, вакцина ишлаб чиқиш бўйича «дунёнинг барча жабҳаларида етакчиликка» даъво қилмоқда.

Аксинча, компания эмланганлар, жумладан «қурувчилар, дипломатлар ва хорижлик талабаларнинг» вакцинациясидан сўнг 150 дан ортиқ мамлакатга касалликни юқтирмай саёҳат қилгани билан боғлиқ субъектив ҳолатларга урғу берган.

Хитойда эмланганларнинг кўпчилиги ишлаб чиқарувчи синовларининг расмий иштирокчилари бўлмай, бу жараёнда кўнгилли сифатида иштирок этгани айтилмоқда. Аммо кузатувчиларга кўра, Пекин самараси исботланган COVID-19 вакцинасини ишлаб чиқарган илк мамлакат бўлиш иштиёқида ўз фуқароларини вакцина қабул қилишга жалб этган ёки мажбурлаган.

Ғарб муваффақиятига муносабат

Россия президенти Владимир Путин яқинда ўз мамлакатида «Sputnik V» экспериментал вакцинасини тарғиб қилганидек, Хитой режимининг сўнгги баёнотлари Ғарбда ишлаб чиқарилган вакциналарнинг юқори самарадорлиги ҳақидаги хабарларга муносабат ўлароқ баҳоланмоқда.

18 ноябр куни Pfizer ва BioNTech компанияларининг COVID-19га қарши вакциналари устидан якунланган тадқиқотлар натижасида уларнинг 95% самарадорликка эга экани тасдиқланган эди.

Икки кун аввал Moderna биотехнологик компаниясининг АҚШ Соғлиқни сақлаш миллий институти билан биргаликда ишлаб чиқилган COVID-19 вакцинасининг самарадорлиги 94,5% ни ташкил этгани маълум бўлган.

COVID-19 қарши вакцина ишлаб чиқиш – Пекиннинг касалликка нисбатан масъулиятсиз муносабати ҳамда кейинроқ айбни ўзидан соқит қилиш ва пандемиянинг келиб чиқиши ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатишга қаратилган дезинформация кампаниясини яширишга уриниш усулларидан бири бўлган.

Марказий Осиё учун Хитойнинг сармояси ва таъсири манфаатлими?
Фикрлар 1
Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Хитой вакцинасини қаердан сотиб олса бўлади?

Жавоб бериш