ДУШАНБА – Россия ҳукумати Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши учун Душанбега босимни кучайтирмоқда. Аъзолик эвазига Кремл тожикистонлик мигрантлар учун қулай шароит яратиб беришга ишора қилмоқда.
Аммо кузатувчилар ва қўшни мамлакатларнинг огоҳлантиришича, бундай келишувнинг тескари тарафи ҳам бор.
Тожикистонлик ишчи-мигрантлар Россияда аллақачон оғир қийинчиликларга дуч келишган ва шундоқ ҳам юқори бўлган бюрократик тўсиқлар бундан кейин янада кучайиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, Россия етакчилигидаги савдо блокига аъзолик Қозоғистон ва Қирғизистон учун фойдасиз эканлиги ўз исботини топган.
Пул жўнатмаларига қарамлик
Меҳнат миграцияси ва хорижий мамлакатлардан келадиган пул жўнатмалари Тожикистон иқтисодиёти таянадиган омиллардан биридир.
Жаҳон банкининг октябр ойидаги маълумотларига кўра, ўтган йили пул ўтказмалари Марказий Осиё мамлакатлари ялпи ичми маҳсулотнинг (ЯИМ) сезиларли улушини ташкил қилган – Қирғизистонда 25, Тожикистонда 26 ва Ўзбекистонда 6 фоиз.
Пандемиядан аввалги 2019 йилда пул ўтказмалари ҳажми бундан ҳам каттароқ эди.
2020 йилнинг дастлабки уч чорагида Россиядан Тожикистонга юборилган пул ўтказмалари 1,2 млрд. АҚШ долларига (13,7 млрд. сомоний) етган, бу аввалги йилнинг шу даврига нисбатан 37 фоизга кам, дейилади Россия банки хабарида.
COVID-19 пандемияси даврида Россия бир қатор постсовет мамлакатлар билан чегарани ёпган. Қозоғистон, Қирғизистон ва Беларус ўртасидаги авиарейслар тикланган, аммо Тожикистонга йўллар очилмаган.
Россия ЕОИИга аъзо бўлмаган Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида вақти-вақти билан виза режимини жорий қилиб келган, дейди Тошкентдаги «Билимлар карвони» таҳлил маркази раҳбари Фарҳод Толипов.
«Шу тариқа Россия Марказий Осиё давлатларини «ўзиники» ва «бегона»ларга ажратмоқда», деди Толипов.
Россия Тожикистонга босим ўтказмоқда
Меҳнат миграциясини чегаралаш билан Россия режими ЕОИИга қўшилиши учун Тожикистонга босим ўтказмоқда, дейди кузатувчилар. Бу орада, Россия давлат оммавий ахборот воситалари Душанбега тўғридан-тўғри очиқ сигналлар юбормоқда.
Россиянинг ташвиқот каналларидан бўлган «Спутник» нашри 11 феврал куни Россиянинг ўрта ва кичик экспортчилар уюшмаси раҳбари ҳамда Россия халқаро экспортни ривожлантириш агентлиги бош директори Юрий Шуригин билан интервью ўтказди.
Шуригин Тожикистон Хитойдан кўра ЕОИИни афзал кўриши кераклигини айтиб ўтган. У «Хитой чегараларни деярли ёпиб қўйган» пандемия давридаги «вақтинчалик паузага» ишора қилган.
«Тожикистоннинг Хитой билан иқтисодий алоқалар борасидаги умидлари амалга ошмади, мамлакат етакчилари ва бизнес ҳамжамияти ЕОИИга қўшилиш орқали бу имкониятларга эга бўлишлари мумкин», деб айтган у.
Россия ҳукумати Душанбега ЕОИИ қўшилган тақдирда тожикистонлик мигрантлар учун қулай шароит яратиб беришини билдирган.
Аммо, ичкаридаги вазиятдан хабардор кузатувчилар бунга шубҳа билан қарамоқда.
Москва Тожикистонни ЕОИИга жалб қилиш чораларини жадаллаштириб, амалга ошмайдиган ваъдалар бермоқда, дейди «Утро Мира» нодавлат ташкилоти раиси москвалик Валентина Чупик.
«Россия ҳукумати Тожикистоннинг меҳнат миграциясига қарамлигидан ўз геосиёсий манфаатлари йўлида фойдаланмоқда», дейди у. «Аммо Тожикистон ЕОИИ аъзоси бўлганидан кейин, мигрантлар учун вазият янада ёмонлашади.»
Россияда мигрант ишчилар оғир шароитлар ва дискриминацияга дуч келишмоқда, кўпчилик коронавирус пандемияси вақтида рейслар тўхтатилиши ортидан ишсиз ва ёрдамсиз қолиб кетган.
ЕОИИга аъзо мамлакатлар мигрантлари солиқ имтиёзларини кутмасликлари керак, дейди Чупик Россия парламенти бундай мажбуриятларни янада оғирлаштирувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқаётганига ишора қилиб.
«Биз эҳтиёт бўлишимиз керак»
Тожикистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши эҳтимоли жамоатчилик танқидига сабаб бўлмоқда.
«Ҳеч қандай мезон ёки мажбуриятларсиз қашшоқ мамлакатларни куч билан бўйсундириш қандай бемаънилик бўлди?!» деб ёзган февралда душанбелик Музаффар Имомдод ўзининг Facebook саҳифасида. «Мен бунга буткул қаршиман!»
Россия режими провокациялар уюштириши мумкин, «биз жуда эҳтиёт бўлишимиз керак», деб ёзади у.
«Ҳукуматимиз учун ички ва умуман давлат манфаатлари ҳақида қайғурадиган вақт келди. Акс ҳолда Россия ташвиқоти ва провокациялари туфайли тасаввур қилганимиздан ҳам кўпроқ нарса йўқотишимиз мумкин.»
Марказий Осиёдаги Америка университети профессори, бишкеклик Болот Калмирзаев Facebook тармоғидаги Имомдоднинг фикрига жавобан 2015 йилдан бери ЕОИИ аъзоси бўлган Қирғизистоннинг худди шундай қийинчиликларга дуч келгани ҳақида ёзган.
«Божхона иттифоқи (ЕОИИнинг эски номи) бизга ҳеч қандай фойда келтиргани йўқ», деб ёзган у. «Айниқса, бундан маҳаллий тадбиркорлар катта зарар кўрдилар.»
Душанбе Пекин билан иқтисодий муносабатларга салбий таъсир қилишидан қўрқиб, Россия раҳбарлигидаги савдо блокига аъзо бўлишни пайсалга солаётган кўринади.
Швецияда яшовчи тожикистонлик сиёсатшунос Парвиз Мулложонов Тожикистоннинг 2021 йилда ЕОИИга қўшилишига унчалик ишонмаяпти.
«Тожикистондаги йирик бизнес Хитой билан яқиндан ҳамкорлик қилади, шунинг учун у ЕОИИга қўшилиш ғоясини қўллаб-қувватламайди», деди у.
Меҳнат миграциясининг салбий таъсири
Ҳисоботга кўра, асосан Россиядан Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга юборилаётган пул жўнатмалари ушбу мамлакатлар иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Улар иқтисоддаги рақобатдошликни пасайтириб, инфляцияни кучайтирмоқда, инвесторларни чўчитиб, ишлаб чиқариш соҳаси ва янги иш ўринларининг яратилишига тўсқинлик қилмоқда.
Масалан, Тожикистонда 40 фоизга яқин оилалар пул жўнатмалари ҳисобига кун кечиради.
Минтақа мамлакатларига кириб келаётган хорижий валюта, шунингдек экспорт ва иқтисодиётнинг реал ўсишига тўсқинлик қилиб, маҳаллий валюта курсини ошириб юбормоқда.
Бу тенденция нафақат ички, балки ташқи бозорларда ҳам маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларининг рақобатбардошлигини пасайтиради, cабаби маҳаллий компаниялар ишчи кучи билан боғлиқ харажатларнинг ўсишига дуч келмоқдалар, дейилади ҳисоботда.
Марказий Осиё республикалари ичида табиий ресурсларга бой Қозоғистонгина ишчи кучи экспорт қилмай, балки уни жалб қилади ва меҳнат мигрантларининг пул ўтказмаларига қарам эмас.
Тожикистон каби мамлакатлар учун ёлғиз ҳолда жон сақлаш қийин бўлади. Аммо, масалан, бу халққа Хитойдан кўра Россия яқинроқ. Шунинг учун Россия билан бўлган маъқул. Тожикистоннинг ўзида жуда кўп муаммолар ва адолатсизликлар бор; масалан, маҳаллийчилик.
Жавоб беришФикрлар 19
Тожик буржуазияси учун ЕОИИ манфаатли эмас. Хитой бозори эса катта. Оддий одамлар учун эса манфаатли. Хитойга ўзининг ишчи кучи етиб ортади.
Жавоб беришФикрлар 19
Ҳа, буларнинг бари ўйлаётганимиздан ҳам қўрқинчлироқ.
Жавоб беришФикрлар 19
Тожикистон шунчалик мустақил ва мустаҳкам мамлакат бўлса, нега унда Россия ва Қозоғистонга ишлагани келасизлар? Ўз мамлакатингизда ишлаб, иқтисодиётингизни кўтаринг.
Жавоб беришФикрлар 19
ТОЖИКИСТОН – МУСТАҚИЛ, ҲУҚУҚИЙ ДАВЛАТ, БИЗ ТОЖИКЛАРГА РОССИЯ БИЛАН ЕОИИ КЎРИНИШИДАГИ БУ ИТТИФОҚ УМУМАН КЕРАК ЭМАС.
Жавоб беришПрезидентимиз ИМОМАЛИ РАҲМОН маладес!! Яшасин президентимиз ИМОМАЛИ РАҲМОН!
Жавоб беришТўғри! Бу ерда ҳеч кимга керак эмассизлар! Хитойга боринглар. Хитойликларга ишланглар. Улар сизни тезда ютиб юборишади.
Жавоб беришФикрлар 19
Адашмасам, 2014 ёки 2015 йилда, аниқ эслай олмайман... Улар Тожикистон билан Россия ҳарбий базасига оид шартнома муддатини узайтиришлари керак эди. Кейин [Россия бош вазири ўринбосари Игор] Шувалов шахсан Тожикистон телевидениеси орқали жонли эфирга чиққанди. У апрел ойидан бошлаб фақат тожикистонлик фуқаролар учун Россияда яшаш учун рухсатномалар мамлакат ҳудудидан чиқмай 3 йил йилга расмийлаштирилишини ваъда қилган. Россия яна нималарни ваъда берганини яхши эслай олмайман. Тожикистон жуда арзон нархда ҳарбий база шартномасини узайтириши билан, Россия ваъдаларини унутди. Ҳукуматимиз эса жаноб Шуваловга унинг баландпарвоз ваъдаларини эслатишга ҳам уринмади ... шунинг учун мен ЕОИИ таркибига киришга қаршиман! (Чунки доим фақат пуч ваъдалар берилади.)
Жавоб беришЕвропа Иттифоқи битта чўқиниб олди ҳозир.
Жавоб беришФикрлар 19
Россия ўзини мигрантлардан, жумладан меҳнат мигрантларидан ва СССР бўйича собиқ ватандошларга нисбатан нафратдан сақланиши керак. Мустақил ва бахтли яшашларига қўйиб беринглар.
Жавоб беришТўппа-тўғри! Эркинлик хоҳлаган эдингиз; мана энди унга тиқилиб ўлинг.
Жавоб беришФикрлар 19
Нафақат бу иттифоқ, балки Тожикистон ҳукуматининг ўзи ҳам расво.
Жавоб беришҲукуматнинг ҳақиқйий ютуқларини билмай туриб танқид қилма, (қолгани тожикчада ёзилган)
Жавоб беришФикрлар 19
Бу иттифоқнинг турган-битгани бемаънилик. Аммо бизнинг мигрантлар бу Иттифоқнинг моҳиятини тушунмасдан уни ёқламоқда. Шуни унутманг, биз (айниқса мигрантлар) Иттифоқга аъзо бўлсак, ютмаймиз. Аксинча, мигрантлар янада заифлашади ва иш берувчиларга қаттиқроқ қарам бўлиб қолади. Қисқаси, Иттифоқ шартномасини имзолаш билан биз ўзимизни сиртмоққа, қулликка туширяпмиз.
Жавоб беришОддийроқ қилиб тушунтир, илтимос
Жавоб беришФикрлар 19
Агар тожикистонлик депутатлар ёки мансабдор шахслардан кимдир бу изоҳни ўқиётган бўлса, диққат билан ўқисин: бу иттифоқ туфайли биз 44 миллиард доллар йўқотдик. Бир сўз билан айтганда, шартномадаги ҳеч бир бандга ёзилгани каби риоя қилинмаяпти. Шундай экан, бу бамисоли қарта ўйинидир, учта ўйинчидан ҳар бирининг енгида қўшимча қарталар дастаси бор.
Жавоб беришЎзингиз ҳам рақамларга эътиборли бўлинг
Жавоб беришФикрлар 19
ЕОИИ фақат Россияга фойда келтиради.
Жавоб беришФикрлар 19
Бизга бундай Божхона иттифоқи керак эмаслиги аниқ.
Жавоб беришФикрлар 19