Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

Ислом дунёси Хитойнинг мусулмонларга нисбатан зулмини тўхтатиш йўлида «бирлашмоғи лозим»

Султон ал-Барай

Хитойнинг Шинжондаги мусулмонларга нисбатан зўравонлигига қарши намойишга чиққан араблар. [Девид Ферст/AFP]

Хитойнинг Шинжондаги мусулмонларга нисбатан зўравонлигига қарши намойишга чиққан араблар. [Девид Ферст/AFP]

Араб ва ислом давлатлари ҳамда иттифоқлари Хитойнинг мусулмонларга нисбатан зулмига қарши ўз позицияларини бирлаштириши ва мудҳиш вазиятга барҳам бериш бўйича қатъий чора кўриши керак, дейди Яқин Шарқдаги имомлар ва уламолар.

Шунингдек, уларнинг айтишича, Хитойни жавобгарликка тортиш бўйича кенг қамровли кампания олиб борилиши зарур.

Пекин аҳолисининг аксари мусулмонлардан иборат Хитой шимоли-ғарбидаги Шинжонда мусулмонларга нисбатан бир қатор қонунбузарликлар содир этиб келмоқда.

Асосан уйғурлардан иборат ҳудуддаги миллиондан ортиқ одам «сиёсий қайта таълим» лагерларида судсиз ҳибсда сақланмоқда.

Феврал ойида Истанбулда Шинжондаги жиноятлар юзасидан адолат талаб қилиб намойишга чиққан уйғурлар ва бошқа мусулмонлар. [Ясин Акгул/AFP]

Феврал ойида Истанбулда Шинжондаги жиноятлар юзасидан адолат талаб қилиб намойишга чиққан уйғурлар ва бошқа мусулмонлар. [Ясин Акгул/AFP]

2019 йил Индонезияда Хитойдаги мусулмонларни қўллаб-қувватлаб намойиш ўтказаётган Ислом ҳимоячилари жабҳаси (ИҲЖ) аъзолари. [Чайдир Маҳюддин/AFP]

2019 йил Индонезияда Хитойдаги мусулмонларни қўллаб-қувватлаб намойиш ўтказаётган Ислом ҳимоячилари жабҳаси (ИҲЖ) аъзолари. [Чайдир Маҳюддин/AFP]

2019 йил Гонконгда полиция Шинжондаги мусулмонларни қўллаб-қувватлаб намойиш ўтказган одамларни ҳибсга олган. [Дале де ла Рей/AFP]

2019 йил Гонконгда полиция Шинжондаги мусулмонларни қўллаб-қувватлаб намойиш ўтказган одамларни ҳибсга олган. [Дале де ла Рей/AFP]

Мустақил терговлар ва собиқ маҳбуслар билан ўтказилган суҳбатлардан маълум бўлишича, қамоқхона вазифасини ўтовчи лагерларда жисмоний ва руҳий қийноқлар, онгни заҳарлаш, мунтазам зўрлашлар, жинсий таҳқирлаш ва бошқа даҳшатли амалиётлар қайд этилган.

Шунингдек, Хитой расмийлари турли баҳоналар билан ҳудуддаги масжидлар ва бошқа исломий объектларнинг учдан икки қисмини йўқ қилган ёки зиён етказган , дейилади Human Rights Watch (HRW) ташкилотининг апрел ойидаги ҳисоботида.

Аммо, аҳолисининг аксарияти мусулмонлардан иборат араб давлатлари бундай ёвузликларга совуққонлик билан жавоб берган, айрим араб етакчилари эса Хитой тарафини олишгача борганлар.

2019 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) инсон ҳуқуқлари кенгашига Хитойнинг Шинжондаги «ҳавфсизлик ва тинчликни» сақлаш чораларини олқишлаб ёзилган мактубни имзолаган 37 давлат орасида Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ва Миср ҳам бор эди.

2019 йил март ойида номусулмон мамлакатларда яшовчи мусулмонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишланган резолюцияда Саудиядаги Ислом ҳамкорлиги ташкилоти (ИҲТ) Хитойнинг «мусулмон фуқароларига ғамхўрлик кўрсатишга оид» саъй-ҳаракатларини олқишлаган.

HRWнинг таъкидлашича, резолюцияда «Пекинни танқид қилувчи ёки қораловчи бирорта сўз йўқ».

Саудия Арабистони, Миср ва БАА ҳукуматлари Пекиннинг талаби билан уйғурларни қўлга олиб, Хитойга депортация қилгани ҳақида хабарлар бор.

Мусулмонлар бирдамлиги

Al-Mashareq нашри билан суҳбатда бўлган диний арбобларга кўра, Хитой ҳукуматининг уйғурларга нисбатан шафқатсиз муносабатини кенг қамровли кампаниялар ва Хитой маҳсулотларини бойкот қилиш қилиш орқали тўхтатиш мумкин.

Шунингдек, араб давлатлари ИҲТ ва Кўрфаз ҳамкорлиги кенгаши (КҲК) каби ташкилотлар ва иттифоқлар орқали Хитойнинг мусулмон озчиликка қарши репрессив амалиётларини қоралаш бўйича умумий позицияни эгаллаши керак, деб айтишган.

«Диний нуқтаи назардан, мусулмонлар зулм остида қолган биродарларига ёрдам бериши керак», дейди Ал-Азҳар университетининг шариат ва фиқҳ бўйича профессори, уламо Найиф Абд Раббу.

«Хитойлик мусулмонлар фақат мусулмон бўлгани учун омматан зулмга учрамоқда», деди у бу гаплар Ал-Азҳарнинг расмий муносабати эмас, балки шахсий фикр эканлигини таъкидлаб. Бу университетда бир неча ўн йиллардан бери Хитойдан келган уйғур талабалар таҳсил олиб келган.

Сўнгги йилларда Ал-Азҳар Хитой ва Бирмадаги мусулмонларни қўллаб-қувватлаб бир қатор, жумладан 2015 йилда Хитойда Рамазон ойида уйғурларга рўза туттирмасликни қораловчи баёнотларни эълон қилган, деб айтган Абд Раббу.

Баёнотда Ал-Азҳар «Хитойда уйғур мусулмонларига нисбатан олиб борилаётган барча зулмларга қарши» эканлиги айтилади.

Кенг миқёсли оммавий намойишлар «ҳукуматларни ўз позициясини ўзгартиришга ёки Хитойни ўз манфаатлари йўлидаги ҳаракатларини тўхтатишга мажбур қилади», деб айтган Абд Раббу.

Айримлар Афғонистондаги ҳолатга ишора қилганлар – у ерда жангарилар ҳатто бутун дунё мусулмонларини Пекиннинг жиноятларига қарши «жиҳод» йўлида бирлашишга чақирган.

Мувофиқлаштирилган жавоб чоралари

Мисрдаги Ўрганишлар ва дала тадқиқотлари бўйича Ибн ал-Валид марказининг янги медиа бўйича раҳбари Мазин Закий ижтимоий тармоқларда Хитой мусулмонлари мавзуида кузатув олиб борган.

У «мусулмон давлатларда, айниқса Яқин Шарқда уларга нисбатан ҳамдардлик тўлқини кўринганини», аммо ҳамжиҳатлик йўқлиги ва «уларнинг овози юқори даражада тингланиши учун бирлашган кампания» етишмаётганини айтади.

Хештегларни мувофиқлаштириш билан намойишлар олиб бориш Араб ёки ислом давлатлари ҳукуматларини Пекинни ўз ҳаракатларидан қайтарадиган позицияни эгаллашга ундаши мумкин, дейди Закий.

«Хитойнинг Яқин Шарқ, айниқса исломий мамлакатларда кенг қамровли иқтисодий манфаатлари бор», деб айтган Умм ал-Қуро университетининг қиёсий ҳуқуқшунослик бўйича профессори Абдуллоҳ ал-Муқрин.

Давлатлар бундан Хитой ҳукуматини мусулмонларга нисбатан олиб бораётган ҳаракатларидан воз кечишга ундаш йўлида фойдаланишлари мумкин, деб айтган у.

Ал-Муқрин ҳукуматларни Хитой ҳаракатларига қарши муносабат билдиришга ундаш учун оммавий намойишлар самараси ва Хитойдаги мусулмонларга қарши зулмлар ҳақидаги хабарларни ёйинлашда ижтимоий тармоқларнинг ўрнини алоҳида таъкидлаган.

«ИҲТ ва КҲК каби гуруҳларнинг умумий ҳаракатларидан фарқли ўлароқ, алоҳида давлатлар позицияси бирор сезиларли натижа олиб келмаслиги мумкин», деб қўшимча қилган у.

Ижтимоий масъулият

Араб минтақаси 2013 йилда ишга туширилган, Осиё, Африка, Европа ва Океания бўйлаб 78 давлатни темирйўл, юк ташиш йўллари ва бошқа инфратузилма лойиҳаларини ўз ичига олган Хитойнинг «Бир камар – бир йўл» ташаббусида марказий ўринни эгаллайди.

Хитой «Бир камар – бир йўл» ташаббуси орқали Эрон каби заиф давлатларга кредитлар тақдим этган. Бу Пекинга қарзни тўлашга қурби етмайдиган мамлакатларга босим ўтказиш воситаси бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Бундай иқтисодий ҳамкорлик нима учун айрим давлатлар Хитойнинг Шинжондаги мусулмонларга нисбатан жиноятлари борасида сукут сақлаётганини қисман изоҳлайди.

Ал-Азҳар уламоси, Мисрдаги ал-Маъдий туманининг ан-Нур масжиди имоми, шайх Абдул Мунайм Муҳаммадга кўра, Хитойдаги мусулмонлар муаммосига янада кўпроқ эътибор қаратилиши керак.

«Масжидга келаётганларнинг кўпчилиги бу мавзудан бехабар ва бундай ишлардан ҳайратда», дейди у Al-Mashareq билан суҳбатда.

Мусулмонлар жамоатчиликни ўз биродарлари ҳақида хабардор қилиш борасида ижтимоий жиҳатдан маъсулдирлар, деб айтган у.

«Хитой маҳсулотларини Яқин Шарқ ва исломий давлатларда бойкот қилишга чақириш каби оммавий кампаниялар ҳукумат ёки расмий позициялардан кўра кучлироқ таъсир қилиши мумкин», деб айтган Муҳаммад.

«Агар бу иш амалга ошса, Хитой учун оғриқли зарба бўлади», деб айтган у, чунки араб минтақаси Хитой маҳсулотлари учун йирик бозор ҳисобланади ва бойкот Хитой иқтисодига сезиларли таъсир қилади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Йўқолсин Хитой фашизми!!!!!

Жавоб бериш