Карвонсарой
Хавфсизлик

Инқироз якунланига қарамай, Қозоғистонга россиялик аскарлар келишда давом этмоқда

Карвонсарой ва AFP

image

9 январ куни интернетда эълон қилинган видеолавҳада Олмаота аэропортидаги Россия қўшинлари акс этган. [Россия мудофаа вазирлиги]

ОЛМАОТА – Ўтган ҳафта мамлакатни ларзага келтирган намойишлар тўхтагани айтилса-да, Россия Қозоғистонда ўз ҳарбий ҳозирлигини кучайтиришда давом этмоқда.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев душанба (10 январ) куни ички тартибсизликларга барҳам берилгани ва мамлакат куч тузилмалари вазиятни назоратга олганини айтди.

Шу ойда мамлакат ғарбида ёқилғи нархларининг ошишига қарши норозилик намойишлари билан бошланган мислсиз тартибсизликлар Қозоғистонни ларзага келтирган.

Зўравонликларда ўнлаб одамлар ҳалок бўлгани айтилмоқда. Ички ишлар вазирлиги (МВД) душанба куни қарийб 8000 киши ҳибсга олинганини маълум қилган.

Москва бошчилигидаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) раҳбарлари билан видеоселектор мажлисида қатнашган Тўқаев мамлакатда «давлат тўнтаришига уриниш»нинг олди олинганини айтган.

Унга кўра, «қуролланган жангарилар» намойишлардан фойдаланиб, ҳокимиятни қўлга олишга уринганлар.

«Асосий мақсад аниқ: конституцион тузумга путур етказиш, бошқарув идораларини вайрон қилиш ва ҳокимиятни эгаллаш бўлган», деди у.

Россиялик ҳарбийлар Қозоғистонга оқиб кирмоқда

Бу орада мамлакатга россиялик аскарлар оқиб кирмоқда.

Россия мудофаа вазирлиги якшанба куни Россиядан Қозоғистонга аскарларни етказиш учун 75 дан ортиқ ҳарбий транспорт самолётлари «кечаю кундуз» парвоз қилаётгани ҳақида хабар берган.

Душанба куни ўтказилган видео-анжуманда Россия президенти Владимир Путин КХШТ Тўқаевнинг талабидан кейин аскарлар юборганини айтиб ўтди, сабаби мамлакат «халқаро террорчилик тажовузига юз тутган».

Тўқаев КХШТнинг 2030 аскар ва 250 та техника юборгани, аммо Россия етакчилигидаги аскарлар «тез орада» қайтиб кетишларини айтган.

Путин Қозоғистондаги «тинчликпарвар» кучлар «қисқа муддатга» жойлаштирилганини айтар экан, уларнинг чиқиб кетиш вақтига аниқлик киритмаган.

Аммо тарих шуни кўрсатадики, руслар исталганидан узоқроқ вақт қолишлари мумкин.

«Яқин ўтмишдан ўрганишимиз керак бўлган сабоқ шуки, россияликлар уйингизга кириб келганидан кейин уларни чиқариш жуда мушкул», деб айтган АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен.

Россияликлар ўз ваколатидан ортиқча қолишига яна бир сабаб – норозиликлар тарқалишини назорат қилиш бўлиши мумкин.

Шу ҳафта Қозоғистонда юз берган шиддатли намойишлар президент Владимир Путин мамлакат иқтисодиёти ва келажагидан чуқур норози бўлган аҳоли билан тўқнаш келаётган қўшни Россияга мужда йўллаган.

Россия учун огоҳлантириш

Қозоғистондаги вазият Кремл учун огоҳлантиришдир: ташқаридан барқарор бўлиб кўринса-да, ҳар қачон портлашга тайёр бўлган норозилик ўчоғи етилаётган бўлиши мумкин.

Шу тариқа, постсовет мамлакатлардан аскарлар юборилиши бу давлатлар лидерларининг «инқилоблар» юз беришига йўл қўймаслигидан далолат беради, деб айтган Путин.

«КХШТ қабул қилган чоралар шуни кўрсатадики, биз ҳеч қачон ҳеч кимга ўз уйимиздаги вазиятни беқарорлаштиришга ва «рангли инқилоблар» сценарийсини амалга оширишга йўл қўймаймиз», деб қўшимча қилган у.

Россия етакчилигидаги КХШТга олти собиқ совет республикаси: Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларус ва Арманистон киради.

Путин 2020 йилда Беларусда намойишчилар сайловдаги сохталаштиришлардан норози бўлиб кўчаларга чиққанида Александр Лукашенко режимини қўллаб-қувватлагани каби, яна бир бор Россиянинг собиқ Совет Иттифоқидаги вазиятни бошқаришга қодир эканлигини кўрсатиши мумкин.

Сўнгги йилларда Россия аскарларининг қўшни давлатлардаги можароларга, жумладан Украинадаги давомли низога, 2020 йилда Тоғли Қорабоғ баҳсли ҳудуди учун урушга аралашуви ва Кремлнинг Афғонистон ва бошқа жойларда таҳлика қўзғашга уриниши дунё миқёсида хавотирларга сабаб бўлган.

«Қўшма Штатлар ва умуман олганда бутун дунё инсон ҳуқуқлари бузилишини кузатиб боради», деб айтган ўтган ҳафта Давлат департаменти вакили Нед Прайс мухбирларга.

«Шунингдек, биз Қозоғистондаги идораларни эгаллаб олишга етаклайдиган ҳар қандай ҳаракатларни ҳам кузатиб борамиз.»

«Қозоғистон ҳукумати асосан иқтисодий ва сиёсий характердаги муаммоларни ҳал қилади деган умиддамиз», деб айтган Прайс Қўшма Штатларнинг Марказий Осиёдаги «ҳамкорига» қарата.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Бадбўй русларнинг нима кераги бор бу ерда?

Жавоб бериш

Қуйида русча шовинизм қандай эканлигини акс эттирадиган шарҳни кўрдингиз. Америка, илтимос, Путиндан қутулишга ёрдам беринг! Бизга Қозоғистонда рус ёки бошқа аскарлар керак эмас!

Жавоб бериш

Бу босқинчилар Қозоғистондан ҳайдаб чиқариш керак. Чивинга тўла ботқоқларига қайтишсин.

Жавоб бериш