Карвонсарой
Технология

Россиялик IT-мутахассисларнинг Марказий Осиёга ўрнашаётгани Москва ҳарбийларини саросимага солмоқда

Ольга Чепил

Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев (чапда) 14 октябр куни Санкт-Петербургдаги Махсус технологиялар марказида дрон ишлаб чиқариш саноати раҳбари Никита Моршчакинни тингламоқда. [Екатерина Штукина/Sputnik/AFP]

Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев (чапда) 14 октябр куни Санкт-Петербургдаги Махсус технологиялар марказида дрон ишлаб чиқариш саноати раҳбари Никита Моршчакинни тингламоқда. [Екатерина Штукина/Sputnik/AFP]

КИЕВ – Ўн минглаб ахборот технологиялари (АТ) ходимларининг Россиядан кетиб қолгани мамлакат ҳарбий-саноат мажмуасидаги жиддий камчиликларни фош этган.

Ҳозир Остонада истиқомат қилувчи россиялик 31 ёшли IT-мутахассис Никита 2022 йил февралида Украинага кенг кўламли босқин бошланганидан сўнг Россияни тарк этиш ҳақида ўйлай бошлаганини айтади.

«Юз бераётган воқеалардан норози эдим. Бундан ташқари, сафарбарлик [ҳарбий хизматга чақирув] эълон қилинадиган бўлса, буларнинг барида қатнашишим кераклигидан хавотирда эдим», дейди у.

«Шундай қилиб, 2022 йил сентябрда сафарбарлик бошланганида хотиним билан итимизни олиб, жўнаб кетдик», деди хавфсизлик важидан фамилияси ошкор қилинмаган Никита.

Кремл Украинага қарши кенг миқёсли уруш бошлаганидан бери 100 мингга яқин ИТ-мутахассис (Россияда ушбу соҳада банд бўлганларнинг 10 фоизи) мамлакатни тарк этди. Улардан баъзилари 5 июл кунги суратда акс этган Олмаотага йўл олган. [Канат Алтинбаев/Карвонсарой]

Кремл Украинага қарши кенг миқёсли уруш бошлаганидан бери 100 мингга яқин ИТ-мутахассис (Россияда ушбу соҳада банд бўлганларнинг 10 фоизи) мамлакатни тарк этди. Улардан баъзилари 5 июл кунги суратда акс этган Олмаотага йўл олган. [Канат Алтинбаев/Карвонсарой]

«Ҳозир бу ерда бизга ўхшаган жуда кўп одамларни учратяпман», деди у. «Кўплар Қозоғистонга кетишган. Кўпчилик Осиё мамлакатларига, Ўзбекистон каби қўшни давлатларга кўчиб ўтган».

«Бутун офис йиғилиб, бошқа юртга кетгани ҳақидаги ҳикояларни эшитдим. Бир дўстим бор... Унинг раҳбари барча ҳамкасбларига қўнғироқ қилиб, «Ҳаммамиз нарсаларимизни йиғиштириб, Қозоғистонга кетамиз, кейин нима қилишимизни эса ўша ерда ўйлаймиз», деб айтган ва уларнинг ҳаммаси кетган».

Никитанинг айтишича, у ҳозир Европа ва Америка компанияларида иш қидиряпти, Россиядаги иш берувчилар билан эса алоқага чиқаётгани йўқ.

«Табиийки, уйга кетишни режалаштирмаяпмиз. Биз бу ердан ҳам кетмоқчимиз», деди у. «Биз олдимизга улкан ва глобал мақсад қўйдик: Қўшма Штатлар.»

«2022 йилда Россияни 1,3 миллионга яқин одам тарк этди, улар орасида юқори даромадли соҳаларда ишлайдиган ёш ва ўқимишли одамлар кўп», деб ёзади Британия мудофаа вазирлиги 7 май куни Твиттерда эълон қилинган разведка маълумотида.

Босқин бошланганидан сўнг 100 мингга яқин ИТ-мутахассис (Россияда ушбу соҳада банд бўлганларнинг 10 фоизи) мамлакатни тарк этди, деб тасдиқлаган Россиянинг рақамли тараққиёт ва алоқа вазири Максут Шадаев ўтган йилнинг охирида.

Уларнинг кетишига, жумладан ҳарбий хизматга чақирувдан қўрқиш, босқиндан норозилик, ҳукуматга қарши кайфият сабабли қамалиш қўрқуви ва баъзи ҳолларда жаҳон ҳамжамиятининг Россияга қарши санкцияларидан холи тарзда ишлаш билан боғлиқ носиёсий истаклар сабаб бўлган.

Издан чиққан мудофаа сектори

«Россияни барча миялар тарк этди», дейди Украинанинг Львов шаҳридаги Украина католик университети журналистика ва коммуникациялар мактаби профессори, IT-мутахасси Надежда Баловсяк.

«[Компаниялар] ҳатто Яндекс ёки ВКонтакте каби бирор хизматнинг ишлашига имкон берувчи серверни созлашда ҳам муаммоларга дуч келишмоқда», деди у. «Энди улар учун ҳатто янги принтер сотиб олиш ҳам муаммо бўлиб қолган.»

«Улар ўзлари учун серверлар йиға олишмаяпти, чунки ҳеч ким чип сотмаяпти. Чип ёки микрочипсиз телефон ҳам, фитнес-трекер ёки сервер ҳам – ҳеч нарса ишламайди», деб тушунтирди Баловсяк.

Бу орада Россия армияси импортга қарам бўлиб қолган.

Аммо санкциялар Кремлнинг танловини чеклаб қўйди, Эрон ва Хитой эса Россия президенти Владимир Путиннинг ҳарбий технологиялар ёки қурол сотишга тайёр бўлган ягона ҳамкорлари бўлиб қолди, дейди Россия-Украина уруши фахрийси, заҳирадаги украиналик майор Алексей Гетман.

«Юқори аниқликдаги ишлаб чиқариш кўп билим ва технологияларни талаб қилади.»

«Энди россияликлар ҳаммасини хориждан сотиб олишлари керак. Уларга технологиялар, электроника ва микроэлектроника керак, чунки уларнинг ўзида ишлаб чиқариш ёки технология мавжуд эмас», деди у.

«Европа, Америка ва Япония компонентларининг сифати юқори», деди Гетман. «Хитой компонентларининг эса сифати пастроқ.»

«Хитойни бошқа мамлакатлардан ажратиб турадиган жиҳати, бу унинг катта миқдорда маҳсулот ишлаб чиқара олишидир. Аммо бу юқори сифатли деб атаса бўладиган маҳсулотлар экспорти эмас....«Хитойда ишлаб чиқарилган» нима эканлигини ҳамма яхши билади.»

Хитой ва Эронга қарамлик

Санкциялар остида қолган, микрочиплар ва яримўтказгичлар ишлаб чиқариш сир-асрорларидан бехабар бўлган Россия ўтган йили 40% гача носозлик даражасига эга Хитой аналогларига таянишга мажбур бўлди.

Россия улардан ўзи истаган нархни талаб қиладиган хитойлик сотувчиларнинг қўлига қараб қолган.

Хитойнинг AliExpress онлайн чакана савдо платформасида сотиладиган бундай чиплар Россия қуролларида, масалан, Россиянинг «Торнадо-С» бараварига ўқ узадиган ракета тизими учун мўлжалланган 9М544 бошқарилувчи ракеталарида ишлатилган.

Россия, шунингдек, ҳаво дастаги ва Украина инфратузилмасига қаратилган ҳужумлар учун Эронда ишлаб чиқарилган дронларга муҳтож.

Россия шу кунгача Эроннинг 1000 дан ортиқ худкуш дронларини учириб, сон-саноқсиз тинч аҳолини ўлдирди ва жароҳатлади.

Аммо Украинанинг топқирлиги ва ҳарбийларнинг таҳдидлар қарши тезкор ва илғор чора кўриш қобилияти олдида бундай тактика ҳам иш бермай қоляпти.

25 май куни украин ҳарбийлари Россиянинг Украина ғарбидаги ҳудудларга ҳужумида ишлатилган 36 та Эронда ишлаб чиқарилган «Шаҳед» дронини уриб туширганини маълум қилди.

«Душман мамлакатнинг ғарбий вилоятларидаги муҳим инфратузилма ва ҳарбий объектларга ҳужум қилишни кўзлаган», дейилади Украина ҳарбий ҳаво кучларининг Телеграмдаги баёнотида.

Украина президенти Владимир Зеленский бу «оғир тун бўлганини» айтди.

«Украинадаги террорини давом эттираётган душман 36 та Шаҳед [дрони]ни учирди», деб ёзди у Телеграм каналида. «Уларнинг ҳеч бири нишонга бориб тегмади. Ушбу 100% лик натижа учун ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларимизга раҳмат айтамиз».

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 5

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Хоинлар!!

Жавоб бериш

Оҳ, Россия қарама-қаршиликлар юрти. Бир томондан айримлар Россияни цивилизация чўққиси, буюклик қалъаси ва комиллик стандарти деб билишади. Аммо, кейин бу ажиб тренд юзага келди: уларнинг энг қобилиятли АТ мутахассислари урушдан қочиш, хорижда яхшироқ имкониятлар оопиш учун мамлакатни тарк этишди! Кулгили эмасми? Россия ўзининг «кучли» ҳарбий-саноат комплексини сақлаб қолиш учун малакали кадрлар етишмаслигидан азият чекаётган бўлиши мумкинми? Уруш олиб бориш ва фуқароларингизни қўрқитиш ва улар мамлакатдан чиқиб кетишлари учун маҳаллий ишлаб чиқаришга салбий таъсир кўрсатиши кимнинг ҳаёлига келган? Бироқ, ишонаманки, қолган ИТ-мутахассислари ёлғиз ўзи бутун ҳарбий-саноат комплексини қўллаб-қувватлай олади ёки йўқотилган вақтни қоплаш учун сифатсиз ҳарбий техникани оммавий ишлаб чиқариш алгоритмларини ишлаб чиқади. Уруш бари-бир ёмон нарса бўлса, сифат қандай фарқ қилади? Россия, сен одамларни буюклигинга ишонтирмоқчисан. Аммо, қилган ишларинг ҳақиқатни кўрсатмоқда.

Жавоб бериш

Биз россияликлар бутун умр ёғоч уйимиз ортидаги ҳожатхонага бориб, қариқиз барглари билан артинганмиз.

Жавоб бериш

Россияга ITнинг нима кераги бор? Бу жуда мураккаб ва булар шайтоний Ғарбнинг нарсалари. Боболаримиз IT технологияларсиз, бит ва кана босган ертўла уйларда яшашган. Набиралар ана шу миллий анъана ва қадриятларни ҳурмат қилиши керак.

Жавоб бериш

Ақллилар Россияни тарк этаётган бўлса, у ерда фақат ахмоқлар қоладими?

Жавоб бериш