Карвонсарой
Хавфсизлик

Афғонлардан иборат кўнгилли армия Россия ва Эроннинг Суриядаги ҳукмронлик учун курашида марказий ўринни эгаллади

Карвонсарой

Қоя бўйлаб тепага кўтарилаётган «Фотимиюн» жангарилари, Сурия, санасиз сурат. (Фотимиюн дивизияси)

Қоя бўйлаб тепага кўтарилаётган «Фотимиюн» жангарилари, Сурия, санасиз сурат. (Фотимиюн дивизияси)

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИПК) томонидан асос солинган, қўллаб-қувватланган ва бошқарилган бир гуруҳ афғонистонликлардан иборат «Фотимиюн» дивизияси Сурияда томонлар ўртасидаги геосиёсий ўйин марказидан ўрин олди.

Бунда номинал иттифоқдошлар – Россия ва Эрон асосий ўйинчилар бўлиб қолмоқда.

Кўнгилли армия 2014 йилда ташкил топганидан бери ИИПК ва 3 январь куни Боғдодда АҚШ ҳаво зарбаси билан ўлдирилган «Ал-Қудс» кучларининг собиқ қўмондони Қосим Сулаймонийга ўта содиқ бўлиб келган.

Қўмондоннинг ўлимидан кейин Теҳроннинг билвосита урушларида жанг қилган Эрон қўлловидаги аскарларнинг келажаги шубҳа остида қолмоқда.

Россия ва Эрон ҳукуматининг Суриядаги манфаатлари кўп йиллар давомида муштарак бўлиб келган. Аммо, эндиликда фуқаролик уруши ниҳоялаб борар экан, Москва Теҳронни сиқиб чиқаришга ҳаракат қилмоқда. Россия президенти Владимир Путин (чапда) Эрон олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳоманаий билан учрашувда, 2018 йил, Теҳрон. (Олий руҳоний идораси)

Россия ва Эрон ҳукуматининг Суриядаги манфаатлари кўп йиллар давомида муштарак бўлиб келган. Аммо, эндиликда фуқаролик уруши ниҳоялаб борар экан, Москва Теҳронни сиқиб чиқаришга ҳаракат қилмоқда. Россия президенти Владимир Путин (чапда) Эрон олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳоманаий билан учрашувда, 2018 йил, Теҳрон. (Олий руҳоний идораси)

2016 йил Палмирада «Ислом давлатига» (ИД) қарши курашда муҳим роль ўйнаган «Фотимиюн» дивизияси қўмондони Абдуллоҳ Салоҳий, ўтган йили Дайр Аззорда олинган сурат. (The National томонидан тақдим этилган)

2016 йил Палмирада «Ислом давлатига» (ИД) қарши курашда муҳим роль ўйнаган «Фотимиюн» дивизияси қўмондони Абдуллоҳ Салоҳий, ўтган йили Дайр Аззорда олинган сурат. (The National томонидан тақдим этилган)

Аммо ундан аввал, 2016 йилда Палмирани «Ислом давлатидан» (ИД) озод қилиш жанглари чоғида ҳам Кремль «Фотимиюн» қўмондони Абдуллоҳ Салоҳий эътиборини тортишга уриниб келган эди, деб ёзади The National нашри 22 апрель куни.

БАА нашрларидан бирининг хабарига кўра, Салоҳий айни вақтда Дайр Аззорда жойлашган, 500 нафар «Фотимиюн» жангчиларидан иборат «Ҳудрат Файзал ал-Аббос» бўлинмасига қўмондонлик қилади.

Унинг бўлинмаси Суриядаги Россия қуролли кучларининг собиқ қўмондони Александр Дворников томонидан тақдим этилган ҳаво-ер қувватлови ёрдамида Палмирани қайта қўлга киритишда муҳим роль ўйнаган.

Нашрга кўра, Палмирадан ИД кучлари сиқиб чиқарилганидан сўнг, Салоҳий қаҳрамонга айланган ва шаҳар бўйлаб унинг суратлари илиб қўйилган.

Кучайиб бораётган дўстлик

Тарихий жангдан сўнг бир неча ой ўтиб, Дворников Суриядан кетган бўлишига қарамай, у Салоҳий билан муносабатларини қўллаб-қувватлашда давом этган.

«Салоҳий ва Дворников дўст эди, улар яхши муносабатда бўлган. Бу муносабатлар иш билан боғлиқ эмасди», деб айтган «Фотимиюн»даги манбалардан бири The National нашрига.

Салоҳий Россия ҳарбийлари билан мунтазам равишда учрашиб туради.

«Россияликларда «Фотимиюн» базаларига киришга рухсат йўқ, чунки бўлинма сафларида эронликларнинг информаторлари ва жосуслари бор», деб айтган манба. «Кўпинча, Салоҳийнинг ўзи уларнинг олдига боради.»

Ўтган ой Салоҳий Россиядан ҳарбий стратегик тайёрлов таклифи ва замонавий қуролларни қабул қилиш ортидан россияликлар билан янада яқинлашган эди, деб ёзади The National.

Ўтмишда «Фотимиюн» жангчилари Россия қуролларини ушлаб, рус махсус бўлинмалари аскарлари билан суратга тушган эдилар. Аммо, шу пайтга қадар бевосита тренинглар ва ускуналар таклиф қилинмаган эди, дейди таҳлилчилар.

«Фотимиюн ҳар қандай ироқлик кўнгилли аскарлар гуруҳлари ва ҳатто ливаннинг «Ҳизбуллоҳ»идан фарқ қилади. У ироқлик гуруҳлардан фарқли ўлароқ, мухторият тушунчасини билмайдиган бевосита ИИПК бўлинмасидир», деб айтган Вашингтон институтининг Яқин шарқ сиёсати бўйича мутахассиси Филлип Смит The National нашрига.

«Русларнинг бу ҳаракати Эрон учун тажовузли белги ҳисобланади. Бу бевосита Эроннинг Суриядаги ривожланишига қаратилган ҳужумдир.»

Кремль Теҳрон COVID-19 коронавирус пандемиясига қарши курашаётган ва АҚШ санкциялари туфайли заифлашган пайтда ИИПКдан фойдаланаётган бўлиши мумкин.

«Улар ўз тармоқлари устидан аввалгидек назоратни ўрната олмасликлари мумкин, россияликлар эса бундан фойдаланиб қолмоқчи», деди Смит.

Таъсир учун кураш

Яна бир эҳтимол – Кремль Сурия шарқидаги даромадли, нефтга бой ҳудудларга эгалик қилиш ниятида ва урушдан кейин Эрон режими унинг йўлига тўғаноқ бўлмаслигини истайди.

Кўпчилик Салоҳийнинг аскарлари жойлашган Дайр Аззорни ушбу ҳудудлар томон йўл деб билади.

Теҳрон эса Дайр Аззордаги доимий ҳарбий ҳозирлиги билан уни «ўз таъсири ҳудудига», шунингдек, ўзининг ижтимоий, маданий ва иқтисодий фаолият марказига айлантиришни устувор вазифа деб белгилаган, деб ёзади The Baghdad Post нашри 25 апрель куни.

Бундай таъсир Теҳронга Ироқ ва Сурия орқали Эрондан Ливанга қуруқлик орқали йўл очиш учун имкон беради, дейилади Берлиндаги Германия халқаро муносабатлар ва хавфсизлик масалалари институти илмий ходими Ҳамидризо Азизий тайёрлаган ҳисоботда.

Ўтган икки йил ичида ИИПК ва Эрон қўлловидаги кўнгилли аскарлар Дайр Аззорга қизиқиш билдириб, 2500 нафар маҳаллий жангаридан таркиб топган, «Қишлоқлар армияси» деб номланган янги ҳарбийлашган гуруҳни тузиш учун маҳаллий кучларни ёллаганлар.

Ҳисоботга кўра, Теҳрон Албу Камолда ва ал-Майдон яқинида камида иккита база яратган, ўз ғояларини илгари суриш учун Дайр Аззорда иккита «маданий марказ» ташкиллаштирган.

Бу орада, Эрон томонидан молиялаштириладиган Ҳизбуллоҳ ташкилотига қарашли «Жиҳод ал-Бино» Ливан қурувчилик компанияси Ироқ қабилаларининг садоқатини қозониш учун минтақадаги турли реконструкция ва инфратузилма лойиҳаларида иштирок этмоқда.

Россиянинг меҳмонлик иззати тугамоқда

Москванинг «Фотимиюн» дивизияси билан иттифоқи Кремлга Суриядаги рус аскарлари билан боғлиқ норозиликни четлаб ўтишга имкон бериши мумкин.

Россия қўшинлари Сурияни ҳудудларини босиб олишда давом этар экан, маҳаллий аҳолининг қаттиқ қаршилигига дуч келмоқда.

Ўтган йилнинг сентябр ойида AFP ва бошқа ОАВ журналистлари Россия мудофаа вазирлигининг Сурия бўйлаб медиа-турига таклиф қилинган, ўшанда рус аскарларининг бу мамлакатда узоқ муддат қолиши ойдинлашган эди.

Тур давомида Суриянинг Ўртаер денгизи соҳилидаги Тартус шаҳрида жойлашган ҳарбий базадаги Россиянинг жанговар ва сувости кемалари намойиш қилинган.

Мухбирларга аскарлар бўш вақтда шуғулланадиган спорт заллари, русча пишириқлар тайёрланадиган новвойхоналар, ёғочдан ясалган рус ҳаммомлари ва ҳатто ичи иконаларга тўла, пиёзсимон гумбазли православ ибодатхоналари кўрсатилган.

Рус аскарларига «ҳамма қулайликлар яратилган», деган эди зобитлардан бири.

Русларнинг Сурия можаросига ҳарбий аралашувидан сўнг ўтган тўрт йил ичида Россия ҳарбий амалиётлари натижасида 6500 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди. Бу ҳақда 30 сентябр куни Сурия инсон ҳуқуқлари тармоғи хабар берган.

Ушбу ҳисобот Сурия президенти Башар Асад кучлари томонидан навбатдаги кимёвий қурол ҳужуми тасдиқланиши ортидан Россиянинг Суриядаги контрабанда операциясига нисбатан АҚШнинг янги санкциялари эълон қилинганидан бир неча кун ўтиб чиқарилган.

Ўтган йилнинг 19 май куни Асад режими Латакия вилоятида Идлибдаги исёнчи кучларнинг сўнгги йирик истеҳкомини қайтариб олишга қаратилган ҳужуми чоғида хлор газини ишга солган, деган эди ўшанда АҚШ давлат котиби Майк Помпео.

Бу Москва қўлловидаги режимнинг кимёвий қурол ишлатгани (жумладан, Думада 80 кишининг ўлимига сабаб бўлган 2018 йилги воқеа) билан боғлиқ кўплаб тасдиқланган ҳолатлардан бири бўлган.

Ўтган йилнинг октябр ойида Россия ҳарбий самолётлари Асад режими мухолифларига зарба бериш мақсадида Суриядаги касалхоналарни қасддан бомбалаганига оид янги далиллар пайдо бўлган.

Ўтган йилнинг ноябр ойида Суриянинг шимолидаги камида иккита шаҳар аҳолиси Россия ҳарбий карвонларига ҳужум қилган ва россиялик ҳарбийларга қарата тошлар улоқтири, ўз норозиликларини билдиришган эди.

Кремлнинг Суриядаги ҳаво зарбалари ва қуруқликдаги ҳужумлари давом этар экан, 60 фоизи аёллар ва ёш болалардан иборат бўлган 900 мингдан ортиқ тинч аҳоли қишда ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш идораси (OCHA) 20 феврал куни хабар берган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Кимдир Россиянинг пул тикиб, ҳалок бўлган аскарларини дафн қилишини ва ғалабаларини Ғарбнинг ҳаромзодаларига қолдириб, келган жойига қайтиб кетишини хоҳлармиди?.. Бекорларни ебсиз! Бу Совет даврида бўлган; ортиқ бундай бўлмайди. «Бу бизнинг сигиримиз ва уни ўзимиз соғамиз.»

Жавоб бериш