Карвонсарой
Таҳлил

АҚШда ҳокимиятнинг тинчлик йўли билан топширилгани демократия барқарорлигининг белгиси бўлди

Карвонсарой

image

АҚШ миллий гвардиячилари Капитолий биносини қўриқламоқда, Вашингтон, 17 январ. [Эндрь Кабальеро-Рейнольдс/AFP]

ВАШИНГТОН – Қўшма Штатлар тарихидаги энг баҳсли сайловлар ортидан ҳукуматнинг тинч йўл билан АҚШ президенти Жо Байденга ўтиши АҚШ демократиясининг кучи ва барқарорлигига урғу беради, дейди кузатувчилар.

Ҳар тўрт ёки саккиз йилда америкаликлар АҚШ ҳарбий кучларини ҳам бошқарувчи янги президентга овоз беришади.

Қўшма Штатлар учун ҳатто энг қийин сиёсий низолар вақтида ҳам ҳукумат тепасида президент янги етакчини тан олиши ва ўз ўрнини тинч йўл билан топшириши фахрли масала бўлган.

Бундай воқеа илк марта 1800 йилда Жон Адамс иштирокида юз берган, ўшанда у Томас Жефферсонга мағлуб бўлганидан кейин президентлик бир партиядан иккинчисига топширилган ва бу 200 йилдан бери давом этиб келаётган анъанага айланган.

image

2017 йил, 20 январда олинган бу суратда ўша вақтдаги АҚШ президенти Дональд Трамп аввалги президент Барак Обама ва собиқ вице-президент Жо Байден билан суҳбатлашмоқда. Сенатор Чак Шумер Вашингтондаги инагурация маросимини кузатмоқда. [Пол Ричардс/AFP]

image

АҚШ ва Саудия қуролли кучлари Форз кўрфазида қўшма ҳарбий машғулотлар олиб бормоқда, 2020 йил, 17 декабр. [CENTCOM]

Шу сабабли ҳам якунда 20 январ кунги инагурацияга олиб келган ноябрдаги зиддиятли президент сайловлари, жумладан 6 январ куни АҚШ Капитолийсига ҳужумдан кейин ҳам Дональд Трамп Қўшма Штатларнинг 46-президенти Жо Байденга ўз ўрнини топширишга рози бўлди.

Иттифоқдошларга содиқлик

Яна бир фахрли жиҳат – ким президент бўлишидан қатъий назар, АҚШ армиясининг дунё бўйлаб ўз иттифоқдошларига содиқлигидир.

АҚШ армияси генерали, штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Марк Милли бир неча маротаба бу содиқликни таъкидлаб ўтган.

«Америка қадриятлари икки ярим асрдан бери бизга куч бериб келган ва биз ҳеч қачон АҚШ конституциясига содиқлигимиздан воз кечмаймиз», деган эди у декабр ойида. «Иккинчи жаҳон урушидан бери мавжуд бўлган буюк тинчликни сақлаб қолиш ва бизга қарши чиққанлар билан қатъий курашиш – мақсадимиз бўлиши керак.»

2018 йил октябрда АҚШ мудофаа вазирлиги ўз Миллий мудофаа стратегиясини эълон қилган, унда Россия ва Хитойнинг «жорий халқаро мувозанатни бузмаслигини» таъминлаш асосий мақсад эканлиги таъкидланган.

«Авторитар мамлакатлар халқаро тизимнинг сабрини синамоқда», деб айтган Милли. «Иттифоқчиларимиз ва ҳамкорларимиздан иборат тармоқ Қўшма Штатларнинг қудратидир. Шу боис ҳам АҚШ дунёдаги ҳар қандай муаммоларни ҳал қилиши мумкин.»

«Биз тинчликни куч билан таъминлашимиз керак», деб айтган у. «Бу хавфли дунёда дўстлар билан бўлиш яхши.»

Умумий душманга қарши бирлашиш

Октябрда АҚШ ҳарбийлари ҳамкор давлатлар билан иттифоқчилик алоқаларини мустаҳкамлаш ташаббусни эълон қилди ва Россия ва Хитойнинг глобал таъсирига қарши курашда ўз қуролли кучлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг янги усулларни топиш йўлини топди.

«Хитой ва Россия жадаллик билан ўз қуролли кучларини замонавийлаштирмоқда ва ўсиб бораётган қудратини халқаро қонунчиликка нисбатан беписандлик, давлатлар суверенитетига дахл қилиш ва кучлар мувозанатини ўзгартириш учун қўлламоқда», деб айтган АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер ўтган йил 20 октябрда Вашингтондаги таҳлил маркази бўлган Атлантик кенгашидаги нутқида.

Хитойнинг Жанубий Хитой денгизидаги провокацияси ва Кремлнинг Украина билан уруши «ўзгаларнинг автономиясига, мамлакатлар ва ташкилотларнинг барқарорлиги ва бирдамлигига сурбетларча путур етказишга уринаётганини кўрсатмоқда», деди у.

«Американинг иттифоқчилари ва шериклари тармоғи бизга душманларимиз тенглаша олмайдиган устунлик беради», деди Эспер.

«Хитой ва Россиянинг иттифоқчилари бирга қўшиб ҳисоблаганда ўнтадан кам», деди у. Шунингдек, уларнинг қонунбузарлик табиати потенциал шерикларни чўчитади, деб қўшимча қилди у.

Айни вақтда Қўшма Штатлар кенг кўламли «иттифоқчилар ва шериклар тармоғига», шунингдек «муштарак қадриятлар ва манфаатлар билан боғланган» муносабатларга ҳам эга, деди Эспер.

Бу ташаббус иттифоқчилик ва шерикликни ривожлантириш бўйича қўлланма деб номланган.

АҚШ стратегияси Американинг қурол-яроғ савдоси ҳажмини кенгайтириш, иттифоқларни кучайтириш, Россия ва Хитой рақобатига қарши АҚШ мудофаа саноатини ривожлантиришни ўз ичига олади, деди Эспер.

АҚШ демократик тизимини бадном қилишга уриниш

Шу ой бошида Қўшма Штатларда сайловга оид нотинчликлардан кейин Россия, Эрон ва Хитой расмийлари тартибсизликлардан мамнун эканликларини изҳор этиб, ўз мамлакатларида давом этаётган репрессив кампанияларини оқлаш мақсадида бу хабарларни ўз фойдаларига шарҳлашга уриндилар.

6 январ куни АҚШ Капитолийсига ҳужум Американинг таназзулига ишорадир, деб айтган Россия парламенти юқори палатасининг ташқи ишлар қўмитаси раиси Константин Косачев. АҚШ демократиясининг «икки оёғи ҳам оқсамоқда», деб қўшимча қилган у.

Россия президенти Владимир Путин ҳар қандай демократик меъёрларга зид равишда «умрбод» президент бўлиш имкониятига эга бўлган, янги қонун эса Путин ва унинг оила аъзоларини ҳаётлари давомида содир этган ҳар қандай жиноят учун жавобгарликдан, шунингдек, тинтувлар, ҳибс ва сўроқдан озод қилган.

Капитолийда бошланган тартибсизлик «энг аввало Ғарб демократияси қай даражада кучсиз ва заиф эканлигини кўрсатади», деб айтган Эрон президенти Ҳасан Руҳоний.

Бироқ Эронда демократиянинг фақат номи бор, холос.

Эрон сайловларини назорат қилувчи Қўриқчилар кенгаши мунтазам равишда номзодликка ҳаракат қилаётганларни текшириб боради. Ўтган йили 14500 нафар даъвогарнинг деярли учдан икки қисми – 9500 га яқин потенциал номзоднинг сайловда иштирок этиши тақиқланган эди.

«Демократия ва миллий суверенитетга энг катта таҳдид сайловлар расмиятчиликка айланган кундан бошланади», деган эди Руҳоний ўтган йил январда кенгаш қарори чиқарилгандан кейин.

Бундан ташқари, ўтган йил февралда Эрондаги парламент сайловларида 1979 йилги инқилобдан бери энг кам иштирок қайд этилган, унда овоз бериши ҳуқуқига эга одамларнинг 42,6 фоизи иштирок этган. Теҳронда эса сайлов қатнашчилари 25 фоиздан сал ошган.

Бу орада Хитой давлат оммавий ахборот воситалари Капитолийдаги исёнчиларни 2019 йил июлдаги Гонконг қонунчилик кенгаши биносини қўлга олган намойишчиларга ўхшатган.

Икки гуруҳнинг сабаб ва ниятлари тубдан умуман фарқ қилади.

Гонконгдаги намойишчилар тўлақонли демократия талаб қилиш ва шаҳарнинг сайланмаган раҳбарияти томонидан тизим орқали илгари сурилаётган ноўрин қонун лойиҳасини тўхтатиш учун Қонунчилик кенгаши биносига бостириб киришган.

Пекин 2019 йилги тартибсизликларни шафқатсиз тарзда бостириб, нотинч шаҳарда қаттиқ қонунни жорий қилди, ўнлаб танқидчиларни ҳибсга олиб, ўзгача фикрни бўғишга уринди. Бу ҳаракати билан у 1997 йилдаги Гонконгнинг фуқаролик эркинликларини 50 йил давомида сақлаб қолиш тўғрисидаги ваъдасини бузди.

АҚШ Капитолийсига бостириб кирганларнинг мақсади эса эркин ва адолатли президент сайловлари натижаларини бекор қилиш эди. Мамлакат бўйлаб аксари Трамп томонидан тайинланган судьялар сайлов натижаларини савол остига олиб, ўзбошимчалик билан 60 дан ортиқ асоссиз даъволар чиқарган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Американинг қатъий сиёсати билан Россиянинг қамоқхонага ўхшаган тизимини солиштирмаслик керак.

Жавоб бериш

АҚШ бу куч демакдир!

Жавоб бериш