ОЛМАОТА – Баҳсли сиёсий масалаларда қарашлари турлича эканига қарамай, Қозоғистон расмийлари ва уларнинг танқидчилари мамлакат суверенитетига соя соладиган ҳар қандай таҳдидга қарши бирлашишини ва мамлакатни бўлишга уринаётганларга тоқат қилмаслигини айтмоқда.
9 апрел куни Олмаотадаги Республика майдонида мухолифат вакиллари ва жамоатчилик фаоллари иштирокида 19 март кунги парламент сайлови натижаларига норозилик билдириш учун ўтказилган митингда миллий бирдамликка содиқлик янада яққолроқ намоён бўлди.
Намойиш иштирокчилари, шунингдек, Россия таъсири остидаги бўлгинчиларга нисбатан ўз норозиликларини билдириб, «айирмачиликнинг барча турларини» тақиқлашга чақиришган.
Улар қарши чиққан бўлгинчилик кайфияти ўтган ой Россия билан чегарадош Шимолий Қозоғистон вилоятида бир гуруҳ Бир гуруҳ петропавловскликлар томонидан тузилган «Халқ кенгаши» деб аталувчи ташкилот сайлов куни ўз йиғилишини ўтказганида намоён бўлган эди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода гуруҳнинг 20 га яқин аъзоси бир хонада йиғилганини кўриш мумкин.
Кўринишидан уларнинг раҳбари бўлган аёл Қозоғистонни «сохта корпорация» деб атаган ва давлат идораларини «бизнес бўйича идентификация қилинган юридик шахслар» деб таърифланадиган декларацияни ўқиб эшиттирган.
Қозоғистонда ушбу идоралар томонидан тан олинган барча қонунлар «ҳеч қандай юридик кучга эга эмас ва маънисиздир», деб айтган у.
Халқ кенгаши Қозоғистондан «эркин, мустақил ва суверен эканлигини» ва Петропавловскни ўз ичига олувчи «суверен Қозоғистон совет социалистик республикасининг ҳудудий яхлитлиги»га оид ҳуқуқларга эга эканини билдирган.
Март ойи ўрталарида Россиянинг «ВКонтакте» ижтимоий тармоғида эълон қилинган баёнотларда Халқ Кенгаши Қозоғистонни суверен давлат сифатида узил-кесил рад этган.
Унда 1991 йили Қозоғистоннинг мустақил деб эълон қилиниши учун асос бўлган қонун «сохта» ўлароқ тавсифланган бўлиб, мамлакатнинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев «ноқонуний» ва ҳуқуқий ҳужжатларни имзолашга «ваколатсиз» деб аталган.
Назарбоев 1991 йилда Қозоғистонни Совет Иттифоқи таркибидан чиқарган эди.
«Сепаратизм ташвиқоти»
Сохта гуруҳ ва унинг декларацияси ушбу видеонинг ижтимоий тармоқларда тарқалиши ортидан кенг жамоатчиликка маълум бўлар экан, норозиликлар келтириб чиқарган.
Сешанба (18 апрел) куни Шимолий Қозоғистон вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари сепаратизм айблови билан «Халқ кенгаши»нинг уч аъзоси ҳибсга олинганини маълум қилди, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радиоси. Улар айбдор деб топилса, етти йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Кузатувчилар 2014 йилда Россиянинг Қрим ярим оролини аннексия қилиши билан боғлиқ ўхшашликларга ишора қилмоқдалар, ўшанда Украинанинг шарқий вилоятларидаги бўлгинчи гуруҳлар фаоллашган эди.
Қрим аннексия қилиниши билан 2014 йил апрелда маҳаллий россияпараст депутатлар Донецк вилояти маъмурияти биносига йиғилиб, «Донецк Халқ Республикаси» деб аталувчи давлатнинг мустақиллиги тўғрисидаги декларацияни қабул қилган эди.
Хавфсизлик органларида ишлаган айрим қозоғистонлик жамоат арбоблари Шимолий Қозоғистонда кучайган айирмачилик ҳаракатларида Россиянинг қўли борлигини айтмоқда.
«Халқ кенгаши» деб аталувчи бу ташкилот Россия разведка хизматларининг «кўрсатмалари бўйича» ҳаракат қилган бўлиши мумкин, дейди Тожикистон-Афғон чегарасидаги жанговар ҳаракатлар фахрийларининг миллий иттифоқи раиси, остоналик Мурат Мухамежанов 7 апрел кунги матбуот анжуманида.
«Улар Қозоғистондан мустақиллик эълон қилмоқчи. Бу сепаратизм», деди у.
«Айсбергнинг учи»
Олмаоталик сиёсатшунос, Хатарлар баҳолаш гуруҳи директори Дўсим Сатпаев ҳам Петропавловскдаги сепаратизм ҳодисасида Россия Федерал хавфсизлик хизматини (ФСБ) айблади.
«Ва бу айсбергнинг учи, холос», деб ёзди у 31 март Facebook саҳифасида.
«Ҳушёрликни йўқотмаслик керак, аксинча, икки баробар эътиборлироқ бўлиш зарур, чунки Қозоғистонда 2014 йилги Украинада бўлгани каби жуда кўп заиф нуқталар бор».
У Британия Қироллигининг бирлашган хизматлар институти томонидан чоп этилган тадқиқотни тилга олар экан, Украинадаги Россия махсус хизматлари «жойларда ўз тармоқларини бошқарадиган юқори лавозимли агентларни» жалб қилиш орқали Россиялик жосусларга эҳтиёжни камайтираётганини айтди.
Қозоғистонда ҳам худди шундай бўлиши мумкин, деб огоҳлантирган у.
Қозоғистон Россия таъсиридан халос бўлиши лозим, чунки геосиёсий вазият унинг мустақиллиги ва суверенитетига таҳдид солмоқда, деди Мухамежанов.
«Бундай сигналлар анча олдин, россиялик сиёсатчилар Қозоғистоннинг шимолий ҳудудларига тарихий эгалик ва давлатчилигимизни шубҳа остига олувчи таҳдидли баёнотлар билан чиққанида кўрина бошлаган», деди у.
Қозоғистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) каби Россия мувофиқлаштирадиган минтақавий блокларни тарк этиши керак, деб айтган у улар фақат Москва манфаатига хизмат қилиш учун яратилганини таъкидлаб.
Миллий хавфсизликни муҳофаза қилиш
Айирмачилик миллий хавфсизликка энг катта таҳдидлардан бири, деб айтган Олмаотанинг Жетису тумани миграция молициясининг собиқ бошлиғи Нурлан Оспанов.
Шу сабали, ҳуқуқ тартибот идоралари шимолдаги вазиятни назорат остида ушлаб туриш учун барча зарур чораларни кўради, деб айтган у.
«Фаолларнинг кўрсатмасисиз ҳам тегишли идоралар нима бўлаётганидан тўлиқ хабардор, нима қилиш кераклигини билади ва таҳдидларнинг олдини олиш учун қўлидан келганини қилади», деб айтган Оспанов.
Украинаникига ўхшаш тақдир бошимизга тушмаслиги учун Қозоғистоннинг бутун аҳолиси ҳатто энг кичик айирмачилик белгиларига қарши курашда бирлашиши керак, деб айтган блоггер ва инфлуенсер Ергали Абдрахманов.
Ижтимоий тармоқдаги бошқа фойдаланувчиларни кучларни бирлаштириш ва биргаликда «айирмачилар тарафидан бузғунчи ғоялар тарқатилишининг олдини олишга» чақирди.
«Зеро, ватанимиз ва умумий келажагимиз хавф остида», деб айтган Абдрахманов.
Россия Оренбургни ўз ҳохиши билан топшириши керак.
Жавоб беришОстона кўчалари Қозоғистоннинг собиқ пойтахтлари, жумладан Оренбургская деб номланганини эслайман. Кейин уни ўзгартиришган эди.
Жавоб беришГарчи, муаммо нимада деб ўйлашингиз мумкин. Энди бу тарих, қанча кўчалар хорижий шаҳар нмоми билан аталган?
Фикрлар 7
Бемаънилик ва дезинформация; мустақиллигингизни англо-сакслардан ҳимоя қилинг
Жавоб беришФикрлар 7
Бу кўпроқ айирмачиликдан кўра ҳукуматни қўлга олишга ҳаракатига ўхшайди. Шунга ўхшаш Россиядаги(«СССР фуқаролари») ва Германиядаги («Рейхсбюргерлар») ва ҳоказо ҳаракатлар айни вақтдаги бошқарув шаклини рад этишади. Айримлари жиннилар, ташвиқот ва қурбонлари ҳам учраб туради, сиёсий таваккалчилар ҳам йўқ эмас.
Жавоб беришФикрлар 7
Россиянинг мамлакатимиз ички ишларимизга аралашиши жонга тегди! Шимолий Қозоғистондаги Россия қўлловидаги бўлгинчилар халқимизни ихтилофга солишга уринмоқда, ҳукумат ва фуқаролик жамияти уларни бир овоздан рад этмоқда. Яқинда Олмаотада бўлиб ўтган митинг биз ватанимизни ҳимоя қилишга ва бирдамлик учун курашишга тайёр эканимизни исботлади. Учта айирмачини қўлга олган полиция қўллаб-қувватлов ва ҳурматга лойиқ. Россия, мамлакатимизни тинч қўй!
Жавоб беришАйтганча, ЛНР/ДНР тилга олингани тасодифий эмас. Ҳатто Россия 2014-2022 йилларда уларни «Украинанинг бир қисми» деб de jure тан олган эди, гарчи у ерда Кремл қўғирчоқлари ёки ҳатто Россия фуқаролари de facto ҳукмронлик қилган бўлса ҳам. Аммо «троя оти» тактикаси муваффақиятсизликка учраганидан кейин, Путин уларнинг «мустақиллигини тан олди» ва кенг кўламли ҳужум бошлади ва кейинчалик уларни бошқа босиб олинган ҳудудлар билан бирга очиқчасига аннексия қилди. Шу билан бирга, халқаро ҳуқуқ ҳам, Россия конституциясининг ўзи ҳам оёқ ости қилинди, бу ерда халқаро шартномаларнинг устуворлиги махсус ҳимояланган бобда кўрсатилган, уни на президент, на Давлат Думаси, на Федерация Кенгаши ўзгартиришга ҳақли эмас, фақат махсус чақирилган Конституциявий Ассамблея бу ишни қила олар эди, аммо у мавжуд бўлмаган ва мавжуд эмас. Ҳарбий ҳолат ёки фавқулодда ҳолат (босиб олинган ҳудудларда бўлгани каби) вазиятида референдумлар ўтказиш қатъиян ман этилади. Бироқ, ҳеч ким Россия Жиноят кодексининг тажовузкор урушга тайёргарлик кўриш, очиш ва олиб бориш учун жазолаш моддасини бекор қилинмаган. Сиёсий ҳолат ўзгарганида, ҳатто юқори мансабдор шахсларни ҳам жавобгарликка тортиш учун ҳеч қандай қонуний тўсиқлар йўқ.
Жавоб беришФикрлар 7
Бирлашсак енгилмаймиз!
Жавоб беришФикрлар 7