Карвонсарой
Жиноят ва адолат

Хитойнинг хориждаги махфий полиция идоралари ҳақидаги далилларнинг ортиб бораётгани бутун дунёда хавотир уйғотмоқда

Карвонсарой

Нью-Йорк шаҳрининг Чайнатаун ҳудудидаги кўчадан ўтиб кетаётган пиёда, 2022 йил, 31 январ. [Эд Жонс/AFP]

Нью-Йорк шаҳрининг Чайнатаун ҳудудидаги кўчадан ўтиб кетаётган пиёда, 2022 йил, 31 январ. [Эд Жонс/AFP]

НЬЮ-ЙОРК – Яқинда Нью-Йоркда Хитойнинг «полиция идорасини» ташкил қилган икки эркакнинг ҳибсга олиниши Пекиннинг дунё мамлакатларида яширин полиция постларини ўрнатишга оид кенгроқ схемасига омма эътиборини қаратган.

Бу эркаклар апрел ойи ўрталарида хорижий ҳукуматнинг рўйхатдан ўтмаган агенти сифатида фаолият олиб бориш ва ўзининг Хитой расмийлари билан алоқалари ҳақидаги далилларни йўқотиб, одил судловга тўсқинлик қилишда айбланган.

Бруклиндаги (Нью-Йорк) бош федерал прокурор Бреон Писнинг сўзларига кўра, улар ўтган йили Хитой миллий полицияси – Жамоат хавфсизлиги вазирлигининг (ЖХВ) Фучжоу бўлими буйруғи билан Нью-Йоркдаги Чайнатаунда офис очишган.

Офис Хитой фуқароларига ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгилашда ёрдам бериш каби айрим хизматларни бажарган бўлса-да, унинг асосий вазифаси Хитой Халқ Республикасидан (ХХР) қочган диссидентларни қидириш ва таъқиб қилишда ёрдам бериш бўлган, дейди АҚШ расмийлари.

Дунё харитасида Хитойнинг хориждаги полиция хизмати станциялари жойлашган мамлакатлар кўрсатилган. [Safeguard Defenders]

Дунё харитасида Хитойнинг хориждаги полиция хизмати станциялари жойлашган мамлакатлар кўрсатилган. [Safeguard Defenders]

2021 йилнинг 10 март куни Хитойнинг Янги Деҳлидаги элчихонаси олдида 1959 йилда Хитой ҳукмронлигига қарши Тибет қўзғолони санасини нишонлаш учун ўтказилган норозилик намойиши чоғида Ҳиндистон полицияси қувғиндаги тибетлик фаолни ҳибсга олган. [Мани Шарма/AFP]

2021 йилнинг 10 март куни Хитойнинг Янги Деҳлидаги элчихонаси олдида 1959 йилда Хитой ҳукмронлигига қарши Тибет қўзғолони санасини нишонлаш учун ўтказилган норозилик намойиши чоғида Ҳиндистон полицияси қувғиндаги тибетлик фаолни ҳибсга олган. [Мани Шарма/AFP]

«Парламент депутатлари ЖХВ АҚШнинг энг фаол диаспораларидан бирида диссидентлар ва ХХРнинг бошқа танқидчиларини кузатиш ва қўрқитиш учун Нью-Йорк шаҳрида таянч пунктини, полиция бўлимини ташкил қилишган», дейди Адлия вазирлиги бош прокурорининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Дэвид Ньюман.

Икки кишининг ҳибсга олинишидан ташқари, Қўшма Штатлардаги ХХР танқидчиларини ижтимоий тармоқлар орқали нишонга олишда гумонланган Хитой миллий полициясининг 34 ходимига нисбатан ҳам сиртдан айбловлар илгари сурилган.

Бутун дунёдаги ноқонуний полиция кампанияси

Хитойнинг бутун дунё бўйлаб олиб бораётган ушбу кампанияси сентябр ойида Испанияда жойлашган Safeguard Defenders инсон ҳуқуқлари ташкилотининг ҳисоботида ошкор қилинган.

Суриштирув давомида хорижда полиция томонидан бошқариладиган, «чет эл ҳудудида ноқонуний полиция операцияларини» амалга оширувчи камида 54 та марказ ташкил этилгани ойдинлашган.

«Safeguard Defenders»нинг 5 декабр куни эълон қилинган кейинги ҳисоботида айтилишича, ташкилот Хитойнинг хориждаги полиция идораларидан яна 48 тасини аниқлади, бу билан уларнинг сони 53 мамлакатда жами 102 тага етди.

Хитой ҳукумати «чет элдаги хизмат кўрсатиш шохобчалари» COVID-19 пандемияси даврида хориждаги фуқароларга ҳайдовчилик гувоҳномасини янгилаш ва шунга ўхшаш масалаларда ёрдам бериш учун очилганини айтган.

Бироқ, тергов давомида 2018 йилнинг бошида Цинтянда (Чжэцзян провинцияси) ва Фучжоуда (Фуцзян провинцияси) жамоат хавфсизлиги бюроси томонидан ташкил этилган полиция участкалари ҳам қайд этилган.

Қайд этилган янги станцияларнинг аксарияти 2016 йилдан бошлаб Нантун (Цзянсу провинцияси) ва Венчжоу (Чжэцзян провинцияси) жамоат хавфсизлиги бюролари томонидан ташкил этилган бўлиб, бу факт станциялар пандемиядан кейин ташкил этилгани ҳақидаги даъволарни бевосита рад этади.

Фуцзян провинцияси ҳукумати 2002 йил феврал ойидаги пресс-релизда бешта қитъада илк 30 та «Фучжоу полициясининг чет элда хизмат кўрсатиш станцияси» очилганини айтган. Бу Пекиннинг даъволарини рад этадиган қўшимча далилларга айланди.

Махфий «қора» объектлар

Ҳисоботга кўра, айрим мезбон давлатлар ушбу «полициянинг хизмат кўрсатиш станциялари»нинг ташкил этилишига розилик берган ва маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шунингдек, Хитой дипломатикнинг ҳозирлиги бу жойлардаги станциялар билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

Бирлашган Араб Амирликларида (БАА) шундай ҳолат бўлиб, бу ерда Хитойнинг камида иккита хориждаги полиция хизмати маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликда ишлаши айтилади.

Бироқ, ўтмишда БАА маъмурлари «Хитой разведка идоралари томонидан бошқариладиган, ҳибсда сақлаш ва тергов қилиш марказлари сифатида фойдаланилган махфий объектларни» фош этишган, дейди БАА армиясининг Яссер Ҳассан тахаллусли истеъфодаги зобити.

БАА ва Хитой ўртасидаги келишувлар Хитой полициясига кенг ҳаракат эркинлигини беради, деди Ҳассан. «Жумладан, БААда ҳаракатланиш эркинлиги, кузатув олиб бориш, мониторинг ва керак бўлганда ҳибсга олиш (имкониятини).»

«Бирлашган Араб Амирликлари расмийлари кўплаб диссидентлар ёки уйғур мусулмонларини ҳибсга олиб, Хитойга депортация қилдилар», деб қўшимча қилди у.

Пекин сўнгги бир неча йилда Хитойнинг олис ғарбий Шинжон вилоятида яшовчи бир миллиондан ортиқ уйғур ва асосан мусулмонлардан иборат бошқа туркийзабон аҳоли вакилларини яширин ҳибсхона ва қамоқхоналар тармоғида сақлаб келмоқда.

Айбловлар орасида оммавий ҳибслар, мажбурий меҳнат, мажбурий стерилизация, мунтазам зўрлаш ҳолатлари ҳамда уйғурларнинг маданий ва исломий обидаларини йўқ қилиш кабилар бор.

«Бошқа мамлакатларда бундай розилик олинмаган (ёки шундай кўринади) бўлса-да, ХХР ҳукумати ўзининг яширин мақсадларига эришиш учун мавжуд икки томонлама полиция ҳамкорлиги механизмларидан фойдаланганга ўхшайди», дейди Safeguard Defenders декабр ойидаги ҳисоботида.

«Хитойнинг хориждаги полиция идораларини мезбон давлатнинг розилигисиз ташкил этиш ҳудудий ва суд суверенитетини жиддий бузиш ҳисобланади, ҳатто улар паспорт ёки ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгилаш каби «фақат» консуллик хизматларини кўрсатса ҳам», дейилади ҳисоботда 1963 йилги Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена конвенциясига таяниб.

Аслини олганда, ушбу полиция идоралари Хитой режимининг «қувғин, таҳдид қилиш, қўрқитиш ва таъқиб қилиш учун Хитойга қайтишга мажбурлаш» ҳаракатларининг бир қисмидир.

Марказий Осиёликларнинг хавотирлари

Марказий Осиёликлар Хитойга яқин жойлашгани ва Пекиннинг минтақага таъсири ортиб бораётганини сабабидан бу янгилик борасида ўз хавотирларини билдирдилар.

Фучжоу жамоат хавфсизлиги бюроси томонидан бошқариладиган камида битта полиция идораси Сирдарёда (Ўзбекистон) фаолият юритади, деб хабар берган Safeguard Defenders.

Ҳисобот «Хитойнинг кенг қамровли трансмиллий репрессив чоралар олиб боришидан далолат беради», дейди Қўшма Штатларда яшовчи ўзбекистонлик сиёсий таҳлилчи Нигара Ҳидоятова.

«Хитой разведкаси асосан уйғур диссидентларини топиш билан шуғулланади; шу сабабли Хитой ўзларига содиқ уйғурларни Марказий Осиё давлатларидаги бозорларга жойлаштиради», деб айтган у. «Хитой хавфсизлик хизматлари Қирғизистондаги транспорт компанияларини ёллаб, уларни молиялаштиради ва улар уйғур диссидентлари ҳақида маълумот тўплашлари учун бозорда префенциялар беради.»

Ҳидоятова «шпионаж» билан 10 йилдан ортиқ муддатга қамалган камида битта Хитой фуқаросини билишини қўшимча қилган.

«Хитой полиция бўлинмалари Ўзбекистон ва Қозоғистонда мавжуд бўлса ҳайрон бўлмайман», деб айтган Швецияда яшовчи ўзбекистонлик сиёсий таҳлилчи Пўлат Охунов.

«Бундай полиция идораларининг вазифалари, биринчи навбатда, бизнинг мамлакатларда яшовчи хитойликларни кузатиш ҳамда диний ва миллатчи гуруҳлар томонидан Хитойга қарши таҳдидларни аниқлашга қаратилган», деб айтган у.

Улар, шунингдек, «давлат устидан назоратни қўлга олиш мақсадида Хитойнинг чуқурроқ кириб боришини таъминлаш учун мамлакатларимиз расмийлари ва оддий фуқароларини ёллашлари мумкин», деб айтган у.

«Шуниси аниқки, Хитой Ўзбекистонда бундай полиция идораларини уйғурлар Хитойдан келишяптими ёки йўқми, агар келаётган бўлса қайси йўл билан ва кимнинг (шахслар ва гуруҳлар) ёрдами билан келаётганини аниқлаш учун очган», деб айтган Лондондаги ўзбекистонлик таҳлилчи Алишер Илҳомов.

Агар Ўзбекистон Хитойнинг уйғурларни тақиб қилишига кўмаклашаётган бўлса, бу «Ўзбекистон ҳукумати учун шармандали бўлади», деди у уйғурлар ўзбекларга этник ва маданий жиҳатдан яқинлигини ва Ўзбекистонда уйғурлар озчилиги борлигини таъкидлаб.

«Ғаразли» фаолият

Бу муаммо Хитой импорти билан шуғулланувчи 47 яшар кениялик Стенли Кюлега ҳам ёқмайди.

«Хитой хорижий давлатларда яширин тарзда полиция идораларини очаётган бўлса, бу унинг мезбон мамлакат ҳуқуқ-тартибот тизимига ишонмаслигини англатади», деб айтган у.

«Бундай операция ҳақорат ва инсофсизлик ҳисобланади», деб айтган у. «Бошқа давлатлар ҳам улардан намуна олиб худди шундай ноқонуний бўлинмаларни Пекин ёки Хитойнинг бошқа шаҳарларида очса қандай муносабат бўлар эди? Албатта Хитой бундай идораларни таъқиб қилар ва ходимларни узоқ муддатга қамар эди.»

Кения Хитойнинг полиция идоралари бор мамлакатлар рўйхатида бўлмаса-да, бу айрим таниқли шахслар ва сиёсатчиларда шубҳа уйғотмоқда.

Safeguard Defenders маълумотларига кўра, қўшни Танзанияда Хитойнинг махфий полиция идораларидан бири жойлашган.

«Аммо, бизнинг Хитойдаги элчимиз жаноб Мбелва Каируки бу даъволарни рад этган», деб айтган Найробидаги гуруч сотувчиси танзаниялик 38 яшар Жозеф Тунду.

«Бу шундай ҳолат деб умид қиламан», деб айтган у. Аммо, «бизнинг Африка ҳукуматларимиз тарқатаётган маълумотларнинг 100 фоиз ишониб бўлмайди», деб қўшимча қилган у.

«Хитой хориждаги бўлинмалар орқали халқлар суверенитетига путур етказмоқда, уларнинг ягона вазифаси хитойликларни кузатиш, таҳдид қилиш, қўрқитиш ва таъқиб қилиш», деб айтган Найробида дам олаётган Угандадаги бошланғич мактаб ўқитувчиси 31 яшар Мерси Насиче.

Насиче бундай хорижий марказлар Хитой элчихоналари ёки консулликлари эплай олмайдиган қандай «бюрократик вазифалар» борлиги билан қизиқди.

У яқинда Нью-Йоркда амалга оширилган ҳибсларни тилга олиб, шундай деди: «агар оператив ходимлар бундай ноқонуний бўлинмаларни (Қўшма Штатларда) очишга ҳадди сиққан бўлса, коррупцияга ботган Африка давлатлари ҳақида нима дейиш мумкин? Бу Хитойнинг «хитойликларга сайёҳлик ҳужжатлари билан ёрдам берадиган идоралар» ёки консуллик хизматлари сифатида яширинган саноқсиз жойлари борлигини ангалатади».

«Хитой барча фаолиятини яширинча олиб бориши ҳаммамизга маълум ва унинг бу полиция бўлинмалари мавжудлигини тан олишини кутаётганимиз ҳам йўқ», деб қўшимча қилган у.

[Мақола Қоҳирадан Волид Абул Хайр, Тошкентдан Рустам ТемировНайробидан Хулио Китсва AFP кўмагида тайёрланган]

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Лаънати китаёзалар бутун дунё учун хавф

Жавоб бериш