Карвонсарой
Хавфсизлик

Грузия хатарли сиёсий ўйинда НАТОни четлаб ўтмоқда

Тенго Гоготишвили

7 март куни Тбилисида «хорижий агентлар» тўғрисидаги баҳсли қонун лойиҳасига қарши ўтказилган намойишда Грузия, Украина ва НАТО байроқларини кўтариб олган намойишчилар. Грузия полицияси намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичларни ишга солган. [AFP]

7 март куни Тбилисида «хорижий агентлар» тўғрисидаги баҳсли қонун лойиҳасига қарши ўтказилган намойишда Грузия, Украина ва НАТО байроқларини кўтариб олган намойишчилар. Грузия полицияси намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичларни ишга солган. [AFP]

ТБИЛИСИ – Европа Иттифоқи (ЕИ) ва айрим Ғарб давлатлари раҳбарларига қарши бир қатор риторик ҳамлалардан сўнг, Грузия расмийлари ўз эътиборини Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотига (НАТО) қаратган.

2012 йилда иқтидорга келган «Грузия орзуси» ҳукмрон партияси ўшандан бери Кремлпараст сиёсат олиб боради.

Бу ҳужумлар Россия ва Беларус президентлари Владимир Путин ва Александр Лукашенконики каби кескин бўлмаса-да, улар Тбилисининг НАТО шартларига асосида иттифоқ тарафига юрмаслигини аниқ кўрсатган.

Грузия Бош вазири Ираклий Гарибашвили Путин ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров томонидан айтилган ташвиқотни сўзма-сўз такрорлар экан, «...[Россиянинг Украинага ҳужуми] сабабларидан бири Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш истаги эди», деб айтган.

Грузия Бош вазири Ираклий Гарибошвили ва НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг 25 апрел куни НАТОнинг Брюсселдаги бош қароргоҳида қўшма баёнот беришди. [Kenzo Tribouillard/AFP]

Грузия Бош вазири Ираклий Гарибошвили ва НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг 25 апрел куни НАТОнинг Брюсселдаги бош қароргоҳида қўшма баёнот беришди. [Kenzo Tribouillard/AFP]

Унинг 30 май куни Братислава (Словакия) шаҳридаги чиқишида сўзлаган баёноти GLOBSEC форумида очиқ кулгига сабаб бўлди.

Май ойида НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг Кавказ ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Гарибашвили билан учраша олмай Тбилисини тарк этгач, НАТО ва Грузия ўртасидаги муносабатлар кескин ёмонлашган.

Хавер Коломина Гарибашвилининг қабулига умид қилиб, Грузияга ташрифини яна бир кун узайтирди.

Парвои фалак Гарибошвили НАТОга Грузия раҳбарлари нима қилишни ва ким билан дўстлашиш ёки дўстлашмасликни ўзлари ҳал қилишларини эслатган.

НАТОдан бир қадам нарига

«Биз Москванинг парвозларни қайта тиклаш бўйича бир томонлама қарорини ёқламаймиз», деди Коломина Грузияда гаплашишга муваффақ бўлган ҳар бир шахсга, Россиянинг тўрт йиллик тақиқдан кейин Грузия билан икки ўртадаги авиапарвозларни бир томонлама тиклаганини назарда тутиб.

«Аммо биз (Грузия) парламенти ва ҳукуматидаги айрим расмийларнинг муносабатидан кўпроқ хавотирдамиз», деб айтган у «Америка Овози»нинг (VOA) грузин хизматига кўра. «Биз аниқ позицияга эга бўлишимиз ва Украина билан ёнма-ён туришимиз керак

Афтидан, Россияга қарши санкциялар жорий қилишда халқаро ҳамжамиятга қўшилишдан бош тортган Гарибашвили Украина ва Ғарб билан бирдамлик чақириқларини эшитишни истамайди.

Бошқа давлатларга сафар қилиш чекланганидан кейин бир неча ўн минглаб россияликлар Грузияга оқиб келиши ортидан икки сонли иқтисодий ўсишга эришилган.

Грузиянинг Россия билан товар айирбошлаш ҳажми «2022 йилда 2,4 миллиард доллардан ошди, бу 2021 йилга нисбатан 52 фоизга кўп», деб хабар берган Azernews январ ойида ТАСС агентлигига таяниб.

«(Ҳукмрон партия бўлмиш) «Грузия орзуси»нинг ягона мақсади – ҳокимиятда қолиш», дейди сиёсатшунос Георгий Гобронидзе. «Ва улар бу борада ёрдам таклиф қилаётган хорижий кучлар томонида бўлишади.»

Аммо бу танловнинг узоқ муддатли оқибатлари бўлади, деб огоҳлантирди у.

«Агар улар Ғарб билан ҳамкорлик қилишлари керак бўлса, мамлакат эртами-кечми очилади», деб тушунтирди у. «Борди-ю, Россия орбитасида қоладиган бўлишса, мамлакат абадий ёпилади.»

Эҳтимол, Грузия «ҳақиқий» демократия сифатида ўз йўналишини белгилай олар. Аммо Коломинанинг сўзларига кўра, сўнгги 18 ой ичида ислоҳотлар жараёни тўхтаб қолган.

«Бу суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, сайлов ислоҳотлари, хавфсизлик соҳасига тааллуқли», деди у.

«НАТО ва ЕИ раҳбарияти Грузия ҳукуматига суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, қонун устуворлиги ва сўз эркинлигисиз ҳеч нарсага эришиб бўлмаслигини очиқ айтмоқда», дейди Грузия Атлантика кенгаши ижрочи директори ва Грузия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Георгий Мучаидзе Карвонсаройга.

НАТО аъзолиги томон йўл

2008 йил Руминиянинг Бухарест шаҳрида бўлиб ўтган НАТО саммитида иттифоқ Грузиянинг Аъзолик бўйича ҳаракатлар режасига топширилган аризасини қўллаб-қувватлаган. У охир-оқибат альянсдан аъзолик кафолатини олган.

2008 йилдаги Россия-Грузия урушидан кейин НАТО Грузиянинг ташкилотга аъзо бўлиши учун бошқа механизмлар, жумладан, НАТО-Грузия комиссияси ва Йиллик миллий дастурларни ишлаб чиқди.

НАТО Бухарестда берилган ёзма ваъдага содиқ қолишда давом этди.

Грузия армияси бош штабининг собиқ раҳбари Заза Гогава Карвонсаройга берган интервьюсида «Грузия орзусининг» ҳаракатларидан норози эканини очиқ айтган.

«20 йил давомида НАТО миссияларида 32 нафар ҳарбий хизматчимиз ҳалок бўлди. Энди эса улар иттифоқчиларимиз, манфаатларимиз йўлида жон бермаган бўлиб чиқяптими?», деб айтган у.

«Биз бу йигитлар, уларнинг оилалари олдида жавобгармиз. Уларга НАТО ва мамлакат хавфсизлиги энди муҳим эмас деб айта оламизми?»

Апрел ойида АҚШ армиясининг Европа қўмондонлиги томонидан ўтказилган кўп миллатли DEFENDER 2023 машғулотларида Грузия қатнашмади.

Бу Грузиянинг ҳарбий маневрларда илк марта иштирок этмаслиги, деб айтган собиқ мудофаа вазири Тина Хидашели.

Бу орада мудофаа вазири Жуаншер Бурчуладзе ҳарбий машғулотларда Грузиянинг иштирок этмагани ҳақидаги саволга аниқ жавоб бермаган.

Грузиянинг машғулотларда иштирок этмаслик қарори маблағни тежаш билан боғлиқ, чунки аскарларни юбориш қимматга тушади, деб айтган у.

Аммо бу ёлғон, деди Хидашели Карвонсарой нашрига.

«Бундай маневрларда иштирок этишимиз учун доим мезбон тараф тўлайди. Биз учун умуман бепул», деб айтган Хидашели.

Евро-Атлантика оиласи қадриятлари

АҚШ Давлат департаменти июн ойида Грузия парламенти олдида тинч намойишчиларнинг ҳибсга олиниши ортидан берган баёнотида «ўзгача фикрга тоқат қилмаслик Евро-Атлантика мамлакати оиласи қадриятларига тўғри келмайди» деб айтган.

Аксар грузияликлар бу оилага аъзо бўлишни истайдилар, деб таъкидлаган у.

Афтидан, улардан бири оилага аъзо бўлиш истиқболига қизиқмайдиган кўринади: Гарибашвили асосий мавзуи Украинанинг ғалабаси бўлган, 11-12 июл кунлари Литванинг Вильнюс шаҳрида ўтказиладиган НАТО саммитида иштирок этишдан бош тортган.

Аммо унинг ўрнига Вильнюсга бош вазир сафар қилади. Грузия делегациясининг ўрни бўш қолмаса-да, у ислоҳотлар ва Европа ва Атлантика ҳудудлари интеграцияси масаласида пуч ваъдалар бериб келади.

«Грузия НАТО аъзолигига даъво қилмай қўйган. Мен буни шундай тушунаман», деб айтган АҚШ армиясининг Европадаги собиқ қўмондони Бен Ходжес GLOBSEC форумидан кейин «Америка Овози»нинг грузин хизматига берган интервьюсида.

«Менимча, Грузия бош вазири мамлакатининг НАТОга аъзо бўлишини истамайдиган кўринади», деди у. «У Украинада бўлаётган воқеаларга нисбатан Кремл нуқтаи назарини қўлламоқда.»

«Грузиянинг 20 фоизи Россия томонидан оккупация қилинган, Гарибашвилида эса мамлакат яхлитлигини тиклаш нияти йўқ.»

«Грузиянинг зўравон ва босқинчи билан муросага келиши айниқса ғалати кўринмоқда», деб айтган Грузия стратегик таҳлил маркази олими Гела Васадзе Карвонсарой нашрига «Путин империясини» илгари суриш, сақлаб қолиш ва узайтиришни қоралаб.

«Минтақа давлатлари Россиясиз шароитда ўзларини қандай тутишни ва энг муҳими, глобал давлатлар, аниқроғи Вашингтон ва Пекин минтақавий давлатларга нисбатан қандай муносабатда бўлишини ҳеч ким билмайди.»

«Россия империяси сақланиб қоладиган бўлса, тинчлик бўлмайди», деб айтган у.

«1991 йил чегараси бўйлаб ўтувчи фронт билан сулҳ тузилади. Жанубий Кавказда маълум бир вақтгача, балки узоқ муддат статус-кво сақланиб қолади, аммо кейин ҳаммаси яна қайтадан бошланади.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Уларнинг фикрича, номаълум сабабларга кўра Кремл қўли остида яшаш жуда яхши. Ҳа, қандай ажойиб режа! Соқов, узоқни кўра билмайдиган сиёсатингизни давом эттиринг; Ахир биз киммизки, Улуғ Йўлбошчининг донолигига шубҳа қилсак?

Жавоб бериш

Грузия ҳукумати буюк устозимиз Путиндан сабоқ олган. Гап НАТО ҳақида эмас; Кремлнинг иссиққина қучоғида ўтира оладиган бўлсанг, халқаро ҳамжамиятнинг ёрдами кимга керак? Нима юз бериши мумкин?

Жавоб бериш

Путин 2022 йил бошида Франция президенти Эммануел Макронни Украинанинг Рим шартномасига қўшилишга интилишидан ўпкалаб, буни «Россия хавфсизлигига таҳдид» деб атагани жуда ҳайратланарли. Лекин шошманг! 1957 йилги Рим шартномаси Европа иқтисодий ҳамжамиятининг (ЕИҲ) яратилишига олиб келди, НАТО (Шимолий атлантика шартномаси ташкилоти) мудофаа иттифоқи эса 1949 йилда Вашингтонда имзоланган шартнома асосида ташкил этилган. Демак, Кремл ҳатто Украина ва Европа Иттифоқи ўртасидаги фаразий эркин савдо уюшмасини таҳдид деб биладими? Билмадим, бу ерда нима ажиброқ - жаҳолатми ёки сурбетлик? Аммо ҳозирги фюрердан ҳикмат излаш ношукур иш. «Оч қолганимга сиз айбдорсиз.»

Жавоб бериш