УХАНЬ, Хитой – Бутун дунё COVID-19 пандемияси туфайли мисли кўрилмаган йўқотишларга дуч келаётган бир пайтда, ҳалокатли коронавируснинг ватани бўлмиш Хитойнинг Ухань шаҳри аҳолиси ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ вақтичоғлик қилмоқда.
Дам олиш кунлари Уханнинг машҳур «Мая Бич» аквапарки чўмилиш кийимлари ва ҳимоя кўзойнакларини тақиб, электрон мусиқа садолари остида рақсга тушаётган, айримлари резина қайиқларда, бошқалари эса кўкрагигача сувга тушган минглаб одамлар билан гавжум бўлди.
Чўмилиш ҳавзаси Уханда 76 кун давом этган карантиндан сўнг, июнь ойида очилар экан, эндиликда бу ердаги ҳаёт ўз меъёрига қайтган кўринади.
Сув ҳавзаси олдидаги саҳна турган ижрочилардан бири томошабинларга қўл силкар экан, тўпланган оломон унга жавобан қўл силкитган, айримлар эса бўйинларига осилган ҳимоявий пластик кармондаги телефонлари билан буни суратга олар эдилар.
Сув устида учиш қурилмасидаги бошқа бир ижрочи эса елкаси оша учқунлар сочиб, одамлар устидан парвоз қилар эди.
Саҳнада – ёрқин сариқ рангли қулоқчинлар тақиб олган диджей. Айримлар ҳимоя жилетларини тақиб олган бўлса-да, кеча иштирокчиларининг ҳеч бирида ниқоб йўқ эди.
Дунё бўйлаб тарқалиб, юз минглаб одамлар ҳаётига зомин бўлган ва иқтисодга улкан зарар етказган COVID-19га чалиниш билан боғлиқ илк ҳолатлар 11 миллион кишилик аҳолига эга Уханда йил охирида қайд этилган.
Дунё ишончсиз назар солмоқда
Беташвиш шод-хуррамликка тўла бундай манзаралар Ухандан чиққан мислсиз пандемиядан азият чекаётган бутун дунёдаги одамларга ёқмаслиги тайин.
Душанба (17 август) ҳолатига кўра, дунё бўйлаб 21 миллиондан ортиқ одам COVID-19 билан касалланган, 770 минг одам касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмган. Вирус дунёнинг ҳар бир мамлакатига сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва аҳоли саломатлиги учун мисли кўрилмаган зиён келтирди.
Дунё бўйлаб вазиятни кузатаётганлар Пекин ўзини пандемиянинг глобал қаҳрамони сифатида кўрсатишга ҳаракат қилаётганидан мамнун эмаслар.
Хитойнинг дезинформация чораларига сўнгги мисоллардан бири – Хитой миллий музейида очилган «Куч бирлиги» деб номланган янги кўргазма бўлиб, унда инқирозга қарши курашда эришилган муваффақиятларни мадҳ этувчи расмлар, ҳайкаллар ва хаттотлик намуналари намойиш этилган.
Шундай бўлса-да, Хитойнинг «мардонавор хатти-ҳаракатлар» ҳақидаги иддаолари унинг пандемиядаги ҳақиқий ролига зиддир.
Хитой расмийлари ҳалокатли касаллик авж олаётганини била туриб, деярли бир ҳафта сукут сақладилар ва Ухандаги вируснинг дунё бўйлаб тарқалиб кетишига йўл қўйиб, эпидемияга оид далилларни яшириш ёки йўқотишга уриндилар.
Инқироз бошланганидан бери, Пекин фитна назарияларини тарғиб қилиш орқали коронавирус пандемияси билан боғлиқ айбни ўзидан соқит қилишга ва ижтимоий тармоқлар ҳамда ахборот маконини вирус ҳақидаги дезинформация билан тўлдиришга уринди.
Бу орада Хитой компаниялари пандемияни даромад манбаига айлантирганлар.
Март-май оралиғида Хитой 50 миллиард донадан ортиқ ниқоб экспорт қилган, бу ўтган йилги ҳажмдан 10 марта кўп, дейди таҳлилчилар.
Бу каби чоралар доирасида Хитой расмийлари Шинжон ҳудудидаги мусулмон озчиликни шахсий ҳимоя воситалари ишлаб чиқарувчи заводларда ишлашга мажбурламоқдалар. Хитойнинг бу турдаги аксар маҳсулотлари яроқсиз ва самарасиз деб топилган.
Маҳаллий аҳоли ҳеч қачон бундай хурсандчилик қилмаган эканми??? Қизиқ, COVID-19дан аввалгилари қандай бўлган экан??? Илтимос «ҳеч қачон» деган гапларингиз ва таассубларингизни йиғиштиринг.
Жавоб беришФикрлар 2
Рутиниянинг (Россия) истило салоҳияти 1941-1945 йиллардаги Иккинчи Жаҳон уруши давомида тугаб бўлган, Хитой экспансияси Путиннинг бемаъни уйдирмасидан хавфлироқ.
Жавоб беришФикрлар 2