Карвонсарой
Дипломатия

Сохта ҳужум видеоси Кремлнинг Украинада уруш чиқариш йўлидаги ҳийласи кўламини фош этади

Карвонсарой ва AFP

Украинанинг Донецк вилояти Текстилшик туманида отишма чоғида вафот этган фарзанди устида йиғлаётган аёл, 2015 йил, 4 феврал. Кремл «ўта кўргазмали ташвиқот видеосини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда, унда мурдалар, гўёки мотамдаги одамлар ролини ўйнаган актёрлар, харобага айланган бинолар акс этади», деб хабар берган АҚШ ҳарбийлари. [Доминик Фаже/AFP]

Украинанинг Донецк вилояти Текстилшик туманида отишма чоғида вафот этган фарзанди устида йиғлаётган аёл, 2015 йил, 4 феврал. Кремл «ўта кўргазмали ташвиқот видеосини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда, унда мурдалар, гўёки мотамдаги одамлар ролини ўйнаган актёрлар, харобага айланган бинолар акс этади», деб хабар берган АҚШ ҳарбийлари. [Доминик Фаже/AFP]

КИЕВ, Украина – АҚШ расмийлари Москва Украинага ҳақиқатда бостириб киришни оқлаш учун россияликларга қарши украиналиклар ҳужуми акс эттирилган сохта видеони суратга олишни режалаштираётгани ҳақида далилга эга эканликларини айтганлар.

«Биз россияликлар бостириб кириш учун сабаб қидираётгани ҳақидаги маълумотга эгамиз», деб айтган Пентагон вакили Жон Кёрби пайшанба куни.

Вашингтон Россия ҳукумати Украина ҳарбийлари ёки разведка кучлари «Россиянинг суверен ҳудуди ёки русийзабон аҳолига қарши» ҳужумни сохталаштиришни режалаётгани ҳақида маълумотга эга, деб айтган у мухбирларга.

Украинадаги русийзабон аҳоли сони талайгина.

Украина чегараси яқинида ҳарбий машқ ўтказаётган россиялик аскарлар, 29 январ. [Россия мудофаа вазирлиги]

Украина чегараси яқинида ҳарбий машқ ўтказаётган россиялик аскарлар, 29 январ. [Россия мудофаа вазирлиги]

Донецк вилояти, Авдеевка яқинида Россия қўлловидаги айирмачиларга қарши фронт чизиғидаги хандақ ичида имо-ишора қилаётган украиналик ҳарбий хизматчи, 3 феврал. [Анатолий Степанов/AFP]

Донецк вилояти, Авдеевка яқинида Россия қўлловидаги айирмачиларга қарши фронт чизиғидаги хандақ ичида имо-ишора қилаётган украиналик ҳарбий хизматчи, 3 феврал. [Анатолий Степанов/AFP]

«Ушбу сохта ҳужум доирасида Россия жуда таъсирли ташвиқот видеосини суратга олади деб ўйлаймиз, унда мурдалар, мотамдаги одамлар ролини ўйнаган актёрлар ва харобага айланган бинолар акс эттирилади», деб айтган у.

Бу Украина чегарасида 100 мингдан ортиқ аскар ва оғир артиллерия тўплаган Москвага бостириб кириш учун баҳона бўлиб хизмат қилади.

Режа доирасида Украина фойдаланаётган ҳарбий техника Ғарб томонидан етказиб берилгандек қилиб кўрсатилиши керак, деб айтган Кёрби. Бу Россиянинг Украинага қарши жазо чораларини оқлайди.

«Бу каби ишларни Россия аввал ҳам амалга оширган ва бундай ҳолатни очиқлашимиз керак деб биламиз», деб айтган у.

«Бизнинг тажриба шуни кўрсатадики, бундай ҳаракатларнинг аксарияти Россия ҳукуматининг энг юқори даражасида маъқулланади», деб айтган Кёрби режа ҳақида.

«Асоссиз тажовуз»

Режа «Россия ҳукуматининг Украинага қарши ҳарбий тажовузни бошлаш ва уни оқлаш учун сохта сабаб сифатида ишлаб чиқаётган бир қатор вариантларидан биридир», деб айтган АҚШ Давлат департаменти вакили Нед Прайс.

«Россия вазиятни юмшатиш бўйича дипломатик музокаралар олиб боришга тайёрлигини билдирган бўлишига қарамай, бундай ҳаракатлар аслида вазият бошқача эканини англатади», деб айтган Прайс. АҚШ разведкаси Москва ҳақиқатда ҳам бу режага асосан иш юритишга қарор қилганидан бехабар эканлигини қўшимча қилган.

Кёрби ҳам, Прайс ҳам тахминдаги режа ёки АҚШ разведкаси ихтиёридаги далилларга оид тафсилотларни маълум қилмаган.

Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс Москванинг сохта операциялари ҳақидаги АҚШ даъвосини «Россиянинг асоссиз тажовузи» ва Украинадаги вазиятни беқарорлаштириш бўйича махфий фаолиятига очиқ ва ҳайратга солувчи далили» деб айтган.

«Россия учун ягона йўл – вазиятни юмшатиш, кескинликни тўхтатиш ва дипломатик йўлдан бориш», деб ёзган у Твиттердаги баёнотида.

Кремл бу айбловларни гўёки Украинани босиб олиш режаси йўқлиги каби рад этган.

Ғарб давлатлари Москванинг қатъий инкорига қарамай, яқин орада Украинанинг босиб олиниши хавфини бартараф этиш учун дипломатик саъй-ҳаракатлар билан бирга, президент Владимир Путиннинг атрофидагиларга нисбатан санкциялар таҳдиди билан огоҳлантирганлар.

Россия Ғарбдан кенг кўламли хавфсизлик кафолатларини жумладан, Украинани ҳеч қачон НАТОга қабул қилмасликни талаб қилган эди.

Кремл, шунингдек, НАТО ва Қўшма Штатлар Россия чегаралари яқинида ракета тизимларини жойлаштиришдан воз кечишини ва Шарқий Европадаги НАТО кучларини ортга қайтаришини истайди.

Гибрид уруш

Алдов – мамлакатларда бузғунчилик қилишда Кремлнинг таниш воситаларидан бири. Ҳар сафар қўшин юбориш ўрнига, у кўпинча дезинформация ва хакерлик ҳужуми орқали «нишонни заифлаштиради».

Ўтган йили европалик сиёсатчилар ва таҳлилчилар Украинада содир бўлаётган воқеаларга қарши туриш учун давлатлар Россиянинг гибрид уруш стратегияси ҳақидаги билимларини ошириши кераклиги ҳақида огоҳлантирган эди.

Россиянинг гибрид уруш стратегияси бешта асосий йўналишдан иборат, дейди Брюсселдаги Украина таҳлил марказлари билан алоқалар идорасининг ҳаммуассиси ва ижрочи директори Елена Карбу.

У дезинформация ёки ахборот уруши билан бирга иқтисодий, энергетик, сиёсий ва милитаристик босим қўллайди, деган эди у ўтган йили.

«Украина ва Грузия бу урушнинг плацдармига айланди», деди у.

Россия гибрид уруш олиб бораётган мамлакатларда бу воситалар доим мавжуд бўлади, деб тушунтирди Карбоу.

«Сиёсий таъсир ҳақида гапирадиган бўлсак, бу россияпараст сиёсий кучларни қўллаб-қувватлашдир. Бу сиёсий тузилмани беқарорлаштириш ва сайлов жараёнига аралашиш», деди у.

«Гибрид урушнинг хавфи шундаки, тажовузкор заиф жиҳатлардан фойдаланади», - деди Карбоу. «Давлат мустаҳкамланиши керак. У давлат институтларини кучайтириши, коррупцияга барҳам бериши ва аҳолининг ахборот саводхонлигини ошириши керак.»

Ҳайратланарли эмас

Жума куни Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Россия тажовузининг кучайиши фонида Ғарб мамлакатларининг қўлловини олқишлади.

Кулебанинг айтишича, тахмин қилинган режанинг «ҳайратланарли» жойи йўқ.

«2014 йилдан бери биз Россия Федерациясининг кўплаб маккорона ҳаракатларига гувоҳ бўлдик, улар ёлғон тўқиб, Украинани айблаш учун ҳеч нарсадан тоймаслигини кўрдик», деди вазир.

«Россиянинг ҳар қандай режалари, ниятларининг фош бўлиши жуда муҳим ва биз уларни барбод қилишга муваффақ бўлдик», деди у.

Россия 2014 йилда Киевдан Қрим яриморолини тортиб олиб, мамлакат шарқида 13 мингдан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлган шиддатли айирмачилик низосини авж олдирган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 13

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Украина нафақат Қримни, балки Кубанни ҳам қайтариб олиш ҳуқуқига эга, чунки у тарихан Россия томонидан ноқонуний равишда босиб олинган Украина ерлари.

Жавоб бериш

Донецк халқ республикаси Украинага тегишли.

Жавоб бериш

Ким русларнинг миясига Россия суперқудратли давлат деган фикрни сингдирган? Пенсионерлари [ойига] 250 доллар оладиган ва ахлат қутиларини титиб юрадиган давлат суперқудратли бўла олмайди.

Жавоб бериш

Путин Хитойда муҳим ер участкасини Хитойга бериш тўғрисидаги шартномани имзолади. Қизиғи шундаки, ўқувчилар Россиянинг Хитойга ерларини қайтариб бераётгани ҳақида фикр билдира бошладилар. Улар тез фурсатда Хабаровск, Владивосток ва Амурни Хитой таркибида кўришни истаяптилар! Буларнинг бари тарихан Хитойга тегишли ерлар ҳисобланади.

Жавоб бериш

Германия мудофаа вазири Кристин Ламбрехт Украинадаги можарони ҳал этишга оид мулоқот ҳали ҳам давом этаётганини айтиб, Киевга қурол юборилишини истисно қилди.

Жавоб бериш

Россиядан тиззаларидан оёққа туриб олди дейишади. Лекин, ҳали ҳам қорни билан ерга судралиб юрибди.

Жавоб бериш

Украинадан ажабтовур янгиликлар, мантиқ ва соғлом фикрдан анча узоқ. Хохоллар келаси йил бошида Ғарбий Европа энергия тизимига уланишни синаб кўриш учун, феврал ойида 72 соат давомида Россия энергия тармоқларидан узилишни режалаштирмоқда. Германияда 1 кВт/соат нархи 0,3 еврони ташкил қилади, бошқа Европа Иттифоқи мамлакатларида ҳам тахминан шундай. Россияда 1 кВт/соат нархи эса уч рублдан сал кўпроқ ёки жорий курс бўйича 0,038 евро. Яъни, ўн баравар кам. Украинада ҳам ҳозирги нарх шундай. Савол: нега унақа қилишади? Жин ургур тентаклар!

Жавоб бериш

2004 йилда Россия президенти Владимир Путин Хитойга ташрифи чоғида Катта Уссурийский оролининг бир қисми ва Тарабаров оролини тўлалигича Хитойга бериб юбориш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаган эди. Унга кўра, собиқ Россия ҳудудининг 337 квадрат километри ХХР ихтиёрига ўтади.

Жавоб бериш

Украина биринчилардан бўлиб Узоқ Шарқни Хитой ҳудуди сифатида тан олади.

Жавоб бериш

2021-23 йилларда Россиянинг Украинага асоссиз тўсатдан бостириб кириши Обаманинг Шимолий Косовони ажратишга оид машҳур референдуми билан бир қаторда муносиб ўрнини эгаллайди.

Жавоб бериш

Россия шохи йўқ сузонғич сигирга ўхшайди.

Жавоб бериш

Украина қуролли кучлари бош қўмондони Украина ҳеч қачон украиналик қотилларни бўлгинчи Донбасс республикаларига юбориш режасини ишлаб чиқмаганини маълум қилди. Айни вақтда Изваринск, Иловайск, Дебалцево учун олиб борилган жанглар русларнинг ташвиқоти, холос.

Жавоб бериш

Фашист Россиядан яна нима кутса бўлади? Ҳудудий жиҳатдан парчаланиб кетиши керак.

Жавоб бериш