Карвонсарой
Жиноят ва адолат

Россия ҳарбий асирлари Украинага босқин доирасида тинч аҳолига қарши ҳужум қилиш ҳақида буйруқ олганини тасдиқлади

Ханна Чертова ва AFP

Украиналик ҳарбий хизматчи 21 март куни Киев шимоли-ғарбида Россия томонидан уюштирилган ҳужумдан сўнг Киевдаги «Retroville» савдо маркази ичидаги вайроналар орасидан ўтмоқда. Савдо марказининг тунда ўққа тутилиши оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди. Қутқарувчилар вайроналар орасидан бошқа қурбонларни изламоқдалар. [Арис Мессинис/AFP]

Украиналик ҳарбий хизматчи 21 март куни Киев шимоли-ғарбида Россия томонидан уюштирилган ҳужумдан сўнг Киевдаги «Retroville» савдо маркази ичидаги вайроналар орасидан ўтмоқда. Савдо марказининг тунда ўққа тутилиши оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди. Қутқарувчилар вайроналар орасидан бошқа қурбонларни изламоқдалар. [Арис Мессинис/AFP]

КИЕВ – Россиялик ҳарбий асирлари Кремлнинг Украинага босқини доирасида ҳарбий жиноятлар содир этганини тасдиқладилар.

Украина қўшинлари томонидан асирга олинган уч россиялик ҳарбий 11-март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида улар жангга худди тўп емидек ташлангани ва тинч аҳолига қасддан ҳужум қилиш буйруғи берилганини айтди. Гарчи кўплаб видеодалиллар Россиянинг фуқаролик объектларини нишонга олганини кўрсатса-да, бу учлик ҳарбий асир сифатида босим остида қолган бўлиши мумкин.

Европа Иттифоқи (ЕИ) ва бошқа Ғарб мамлакатлари 24 феврал куни босқин бошланганидан бери Россия қуролли кучларини уруш жиноятларини амалга ошираётганликда айблаб келмоқда.

ЕИнинг ташқи сиёсат бўйича раҳбари душанба (21 март) куни Россия тарафидан Украинанинг Мариупол порт шаҳрига қилинган ҳужумни «улкан уруш жинояти» деб атаган, бир қатор аъзо давлатлар Москванинг муҳим энергетика соҳасига қарши санкциялар жорий этилишини талаб қилганлар.

21 март куни Киев шаҳридаги «Retroville» савдо маркази ва турар жой мавзесига уюштирилган Россия ҳужумидан ортидан осмонга кўтарилаётган тутун. [Арис Мессинис/AFP]

21 март куни Киев шаҳридаги «Retroville» савдо маркази ва турар жой мавзесига уюштирилган Россия ҳужумидан ортидан осмонга кўтарилаётган тутун. [Арис Мессинис/AFP]

Россия қуролли кучлари томонидан деярли бир ой давомида бомбардимон қилинган порт шаҳрида 350 мингга яқин киши сувсиз ва электр қувватисиз қолиб кетган.

«Айни дамда Мариуполда улкан уруш жинояти содир этилмоқда, у ерда ҳамма нарса вайрон қилинмоқда, ҳаммани бомбардимон қилиб ўлдиришмоқда», деб айтган Жосеп Боррел Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги йиғилишида.

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок ҳам Украинадаги тинч аҳолининг Россия томонидан бомбардимон қилинишини қоралади.

«Қарорни суд чиқаради, аммо мен учун бу аниқ ва сўзсиз уруш жинояти», деб айтган у.

«Халқаро тартибга асосланган қоидаларга ишонувчи Европа Иттифоқи, жаҳон ҳамжамияти сифатида биз бу режимни буткул яккалашимиз зарур эканлиги ойдинлашмоқда.»

Душанба куни Украина Россиянинг Мариуполни топшириш ҳақидаги ултиматумига рад жавобини берди.

Душанба куни Киев шимоли-ғарбидаги «Retroville» савдо маркази ва турар жой мавзесининг портлаши натижасида олти киши ҳалок бўлган, деб хабар беради AFP.

«Даҳшатли буйруқ»

Украина қуролли кучлари томонидан асирга олинган россиялик аскарларга кўра, уларга атайин тинч аҳолига ҳужум қилиш буюрилган.

5 март куни Украина қуролли кучлари Миколаев вилоятида уч нафар россиялик учувчини қўлга олган.

Россиялик штурман Алексей Козловнинг 11 март куни Киевда ўтказилган матбуот анжуманида айтишича, унга Украина армияси умуман лаёқатсиз экани айтилган ва жангга тўп еми сифатида ташланган.

«Қўмондонлик Украинадаги, хусусан Николаев вилоятидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ҳақида хабардор қилмай, бизни жанговар миссияга жўнатди. Шу тариқа улар бизни муқаррар ўлимга жўнатдилар», деди Козлов украиналик расмийлар YouTube тармоғига жойлаган видеолавҳада.

Айни пайтда россиялик учувчи Максим Криштоп унга ва сафдошларига тинч аҳолини атайлаб бомбардимон қилиш буюрилганини ошкора тасдиқлаган.

«Харковдаги фуқаролик объектларига қарата оғирлиги 250 ва 500 кг бўлган фугасли авиация бомбалари қўлланган», деди у.

«Йўқ қилиш радиуси – 60 метр. Буйруқларнинг мудҳишлиги, жиноийлиги кишини даҳшатга солади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам буйруқни бажармаслик имкони бор».

«Аммо мен заифлик ва қўрқоқлик қилди ва бу буйруқни бажардим. Даҳшатли буйруқ», деб тан олди Криштоп.

11 март куни CNN ҳам уч маҳбусдан интервью олиб, улар сиқувга олинмаганини таъкидлади.

«Бу Украинани демилитаризация қилиш ёки Украина қуролли кучларини мағлуб этиш учунгина қилинмаяпти, балки энди тинч аҳоли яшайдиган шаҳарлар ҳам вайрон қилинмоқда», деди Криштоп CNN телеканалига.

У Мариупол каби жойларда, жумладан, 9 март куни болалар шифохонасига қилинган ҳужумлардан хабардор эканини айтган.

«Бу жиноят бўлгани учунгина мудҳиш факт эмас. Бу вандализм. Бундай нарсаларни кечириб бўлмайди. Туғруқхонани бомбардимон қилиш?» дейди у.

«Бу неонацизм, неофашизмнинг энг бузуқ... кўриниши. Бундай нарса кимнинг хаёлига келиши мумкин?»

«Аслида кимни ва нимани бомбалашни биз ҳал қилмаймиз. Бу буйруқ», дейди Козлов.

Бундай матбуот анжуманлари инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларнинг ғазабини қўзғаган. «Халқаро Қизил хоч қўмитаси (ХҚХҚ) томошабинлар ёки ўқувчиларга маҳбусларнинг шахсини аниқлаш имконини берадиган ҳар қандай материал ошкор қилинмаслиги, чоп этилмаслиги ёки эфирга узатилмаслиги кераклигини аниқ таъкидлади», деб баёнот берган Human Rights Watch ўтган ҳафтадаги баёнотида.

«Ахборот диктатураси»

Россиялик ҳарбий асирларнинг иқрорлари Россияда сўз эркинлигига нисбатан мислсиз тазйиқлар кузатилаётган бир пайтда янграмоқда.

Россия президенти Владимир Путин 4 март куни Россия армияси ҳақидаги «сохта хабарлар» учун 15 йилгача қамоқ жазосини кўзда тутувчи қонун лойиҳасини имзолади.

Қонун лойиҳасида қуролли кучлар ҳақида «қасддан ёлғон маълумот» тарқатганлар учун турли муддатдаги қамоқ жазолари ва жарималар, тарқатиш оғир оқибатларга олиб келадиган бўлса, янада қатъийроқ жазолар белгиланган.

Россия оммавий ахборот воситаларига босқинни «махсус ҳарбий операция» деб атайдиган расмий манбалар томонидан тақдим этилган маълумотларнигина тарқатишга буйруқ берилган.

Айни пайтда давлат назоратидаги телерадиокомпаниялар ҳукуматнинг Украинадаги миллатчилик ва Москванинг Украина аскарлари тинч аҳолидан тирик қалқон сифатида фойдаланаётгани ҳақидаги иддаоларини кучайтирган.

«Litigation Group» адвокатлик уюшмасининг ҳамкори, киевлик Юрий Демченкога кўра, янги қонун бевосита асосий инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича Европа конвенциясини бузади.

«Ушбу конвенцияда 10-модда бор – Фикрни ифодалаш эркинлиги. Моҳиятан, журналистика бутунича шу тамойилга асосланади. Россия парламенти аъзолари модданинг иккинчи қисмига таянмоқда, унда сўз эркинлиги миллий хавфсизлик мақсадида чекланиши мумкин», деди у Карвонсаройга.

«Ушбу қонунга кўра, Россия давлат Думаси ва мудофаа вазирлигининг расмий позициясига тўғри келмайдиган ҳар қандай маълумот сохта ҳисобланади», деб қўшимча қилди у. «Бугунги жамиятда бу бемаънилик. Ҳозиргача бундай қонун фақат Шимолий Корея ва қисман Хитойда қўлланилган».

«Россия борган сайин Совет Иттифоқига ўхшаб бормоқда», деди Жаҳон сиёсати институти таҳлил маркази директори, киевлик Евгений Магда Карвонсарой билан суҳбатда.

«Энди Россия ҳукумати ўзининг ички интернетини ўйлаб топиб, темир пардани буткул ёпади», деди Магда.

Магданинг ишончи комилки, яқин орада Кремл россиялик аскарларнинг оналарини, худди саккиз йил аввал Иловайск ва Дебалцево яқинидаги жанглардан сўнг, Россия армияси Украина бўлинмалари билан тўқнаш келганида бўлгани каби сукут сақлашга мажбурлайди.

«Ўшанда улар [Россия расмийлари] ҳалок бўлган россиялик аскарларнинг қариндошларига турли товон пулларини тўлаб, пул билан овозини ўчиришга ҳаракат қилган. Агар бу иш бермаса, таҳдид қилишлари мумкин», дейди Магда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 5

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

АҚШ Мудофаа вазирлиги томонидан тақдим этилган бу маълумотларга ишониш ўзини ҳурмат қилмасликдир. Бу сайтнинг ўзида шундай дейилган – турган-битгани АҚШ ташвиқоти.

Жавоб бериш

«Астойдил ишонаман» :)) Бу сайт ҳақидаги маълумотларда «Карвонсарой АҚШ Бирлашган Қуролли кучлари қўмондонлиги USCENTCOM ҳомийлик қиладиган веб-сайт» деб аниқ-тиниқ ёзиб қўйилган бўлса.

Жавоб бериш

Мусиқани пулини тўлаган одам буюртиради.

Жавоб бериш

Бадбашара ижродаги Россия фашизми.

Жавоб бериш

Бу эса фашист Россия томонидан содир этилган геноцид ва уруш жиноятлари демакдир.

Жавоб бериш