Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

Россиянинг «филтрлаш лагерлари» нацистлар геттоларини эслатмоқда

Ольга Чепил

Украинанинг Мариупол порт шаҳрида йўл бўйидаги вайронага айланган уй олдида суратга тушган россиялик хизматчи, 18 май. Мариуполликларга кўра, уларнинг қариндошлари уйларидан мажбуран олиб чиқиб кетилган ва Россияга депортация қилинган. [Ольга Мальцева/AFP]

Украинанинг Мариупол порт шаҳрида йўл бўйидаги вайронага айланган уй олдида суратга тушган россиялик хизматчи, 18 май. Мариуполликларга кўра, уларнинг қариндошлари уйларидан мажбуран олиб чиқиб кетилган ва Россияга депортация қилинган. [Ольга Мальцева/AFP]

КИЕВ – Россиянинг украиналик фуқароларни «филтрлаш лагерларида» шафқатсиз сўроққа тутиши нацистлар Германиясининг геттолари ва концентрацион лагерларини ёдга солмоқда, дейди уйларидан мажбуран олиб кетилган ва қочиб кетган украиналиклар.

12 май куни Қўшма Штатлар Москванинг босқинга қаршилик қилган бир неча ўн минг украиналикни Россия назорати остидаги ҳудудга мажбуран олиб кетишда айблади.

Лагерларда «шафқатсиз сўроқлар» олиб борилгани ҳақида гувоҳларнинг кўрсатмалари бор, дейди Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) америкалик элчиси Майкл Карпентер.

«Уруш жиноятига тенглаштириш мумкин бўлган бундай шафқатсиз ва мажбурий кўчиришлар ҳозир ҳам давом этмоқда», деб айтган Карпентер Венадаги ташкилотга.

Чапда: Мариуполда феврал ойида уруш бошланишидан аввал ўз уйи жойлашган кўп қаватли бино олдида суратга тушган Валерия Черниш. Ўнгда: апрел ойида бино бомбардимон қилинган. [Чернишнинг шахсий архиви]

Чапда: Мариуполда феврал ойида уруш бошланишидан аввал ўз уйи жойлашган кўп қаватли бино олдида суратга тушган Валерия Черниш. Ўнгда: апрел ойида бино бомбардимон қилинган. [Чернишнинг шахсий архиви]

«Бу ёвузликнинг давом этишига йўл қўймаслигимиз керак.»

«Қўшма Штатлар Россиянинг қуролли кучлари бу «филтрлаш лагерларида» сўроқ қилиш учун бир неча минг украиналикни олиб кетгани ва яна бир неча ўн минглаб фуқароларни Россия ёки унинг назорати остидаги ҳудудга эвакуация қилгани ҳақида маълумотга эга, аксар ҳолатларда эвакуация қилинганларга якуний манзил ҳақида хабар берилмаган», дейди у.

Карпентернинг даъволарини Украина ҳукумати тасдиқлаган, унга кўра 1,2 миллион украиналиклар Россия ёки унинг назорати остидаги ҳудудларга депортация қилинган.

Киев Москва томонидан қўлга тушганларни сўроқ қилиш билан шуғулланувчи «филтрлаш лагерларини» қоралади.

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Россия ҳужум бошлаганидан олти ҳафта ўтиб– апрел ойи бошларида берган маълумотига кўра, Россия минглаб украиналикларни ўз ҳудудига олиб кетган.

Бу рақамлар 1,18 миллионга етган, улар орасида 200 минг нафар ёш бола ҳам бор, деб хабар беради Украинанинг инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсмани Людмила Денисова 9 май куни.

Россияликлар фақатгина Россия куйдирилган ер кампаниясида яксон қилган Мариуполнинг ўзидан минглаб одамларни олиб кетган, деб айтган Карпентер.

Гувоҳлардан бирига кўра, Украина шарқида жойлашган россияпараст айирмачилар назоратидаги «Донецк шаҳрига олиб кетилишдан ҳамма қўрқарди», деб айтган Карпентер.

Агар бирор шахс «украиналик нацист» (Россия президенти Владимир Путиннинг севимли эпитети) эканликда айбланса, россияликлар уни Донецкка «қўшимча сўровлар ёки қатл қилиш» учун олиб кетишган, деб айтган у омон қолганлардан бирининг сўзларидан иқтибос келтириб.

«Отишмалар вақтида россияликлар одамлар бомбалардан яширинган уйларга ва ертўлаларга киришган», деб айтган Украина телеканали муҳаррири, мариуполлик Марина фамилиясини очиқламасликни сўраб.

«Россияликлар уларни қаерга олиб кетаётганликларини айтмай автобусга чиқаришган», деб айтган у. «Ҳали ҳам айрим дўстларим ва қариндошларим билан боғлана олмаяпман.»

Унга кўра, автобуслар Россияга кетган.

Маринанинг бир нечта қариндоши Россиянинг Липецк, Калуга ва Ленинград вилоятларига ҳеч қандай расмий ҳужжатларсиз олиб кетилган, улар қачон ва қандай қилиб уйга қайтишини билмайди.

21 аср концлагерлари

Россиянинг «филтрлаш марказлари» ишғол қилинган Донецк ва Луганск вилоятларидаги мактаблар, ўрта махсус билиб юртларида, ахлоқ тузатиш муассасаларида ва бошқа объектларда жойлашган, дейди 19 яшар рақс ўқитувчиси, мариуполлик Валерия Черниш.

Черниш, унинг укаси ва ота-онаси Украина назоратидаги ҳудудга қочиб ўтгунига қадар, уларни «филтрлаш» жараёнидан ўтказиш учун Донецк вилоятидаги Никольск қишлоғига олиб кетишган эди.

«Филтрлаш жараёни россиялик ФСБ (Федерал хавфсизлик хизмати) ходимлари томонидан олиб борилади», деб айтган у. «Улар Путинга муносабатингизни сўрайди. Кўз тўрпардасини суратга олишади ва бармоқ изларини олишади... Филтрлаш жараёни олти соат давом этади.»

«Филтрлашдан» кейин россияликлар украиналикларни уч гуруҳга: Россия режимини қўллаб-қувватловчилар, ҳеч қандай позиция эга бўлмаганлар ва Россия режимини қўллаб-қувватламайдиганларга бўлишади, деб айтган Черниш.

«Улар олиб кетилади ва сўроққа тутилади, ундан кейин уларга нима бўлишин номаълум», деб айтган у. «Филтрлаш жараёнидан ўтганларга эса Россияга кетиш ёки Мариуполда ҳаракатланиш учун ҳужжат ёки гувоҳнома берилади.»

«Вақтинча сақлаш пунктига етиб келганимизда, бу гувоҳномаларни олиш учун ерда кутиб ётган юзлаб одамларни кўрдик. Уларни минглаб россиялик аскарлар қўриқлашар эди», деб айтган Черниш.

«Бу менга гетто ва нацистларни эслатиб юборди. Биз 21 асрда гўёки шуни бошдан кечираётгандекмиз.»

Филтрлаш жараёнидан ўтган 10 фоиз украиналиклар, асосан эркаклар ахлоқ тузатиш муассасаларига тушади, деб айтган Мариупол мэри маслаҳатчиси Петро Андрюшченко. Қолганлар гувоҳнома билан Мариуполда қолади ёки Россияга олиб кетилади.

«Мариупол яқинидаги филтрация лагерларида саралашдан ўтмаган ва «ишончсиз» деб топилганлар Донецк вилояти, Оленевка қишлоғидаги 52-сонли собиқ ахлоқ тузатиш муассасасига ёки Донецкдаги машҳур «Изоляция» қамоқхонасига жўнатилмоқда», деб ёзган у Телеграмда 11 май куни.

Ҳибсга олинганлар орасида аскарларнинг қариндошлари, собиқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, фаоллар, журналистлар ва ватанпарварлик мавзуидаги татуировкаси туфайли шубҳа уйғотган шахслар бор, деди у.

Россиялар уларнинг кўпчилигини қаттиқ сўроқ қилмоқда, кўплари эса шунчаки ғойиб бўляпти, деб қўшимча қилди у.

«Айтиш мумкинки, бу Россия тарафидан Европанинг қоқ марказида яратилган ҳақиқий 21-аср концлагеридир», деди Андрюшченко.

Паспортни олиб қўйиш ва сургун

Украинадан мажбуран чиқариб юборилганларнинг уйга қайтиши мушкул, дейди таҳлилчилар.

Ўз мамлакатидан мажбуран чиқариб юборилган украиналикларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатаётган ZMINA инсон ҳуқуқлари марказининг адвокатлик бўйича менежери Алёна Луневанинг сўзларига кўра, энг катта муаммо шундаки, руслар украиналикларни Россияга олиб келгач, уларнинг паспортларини олиб қўйишади.

«Мариупол, Изюм ва Чернигов вилоятидан кимнидир олиб чиқиш уруш жиноятидир», деди у. «Руслар шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни алдов йўли билан олиб қўйишмоқда».

«Масалан, улар украиналикларга ё бошпана ёки иммигрант мақомини таклиф қилишади, кейин эса гўёки шу мақсадда паспортларини олиб қўйишади», деди Лунева. «Кейин уларга суратли маълумотнома беришади, тамом... Россияга олиб кетишади ва улар энди ҳеч қаерга кета олмайдилар.»

«Нима қилиб бўлса ҳам, уларнинг шахсини ва Украинага қайтиш ёки Россияни тарк этиш талабида эканини аниқлашимиз керак», дейди у. «Улар вақтинчалик сақлаш марказларида бўлиб, пул, алоқалар, ҳужжатлар ёки истиқболларга эга эмас.»

«Биз Қримдаги марказларда бўлиб турган 33 минг кишини биламиз ва улар қандайдир йўл билан ўша марказлардаги кўнгиллилар орқали биз билан боғланишга ҳаракат қилмоқда», деди Лунева.

Болаларга қарши жиноятлар

Ноқонуний равишда чиқариб юборилган украиналиклар орасидаги болалар алоҳида хавотирга сабаб бўлмоқда.

Аксар болалар Россияга мажбуран депортация қилинган ёки Россия томонидан босиб олинган ҳудудларга – Донецк Халқ Республикаси ва Луганск Халқ Республикасига қариндошлари билан бирга мажбуран олиб ўтилган, деди Зеленскийнинг бола ҳуқуқлари ва болалар реабилитацияси бўйича маслаҳатчиси Дарья Герасимчук.

Москванинг ноқонуний олиб кетилган болалар орасидаги етимларга нисбатан ўз режаси бор, деди у.

«Россияликлар украиналик болаларни асраб олиши учун Россия фарзанд асраб олиш тўғрисидаги қонунларни соддалаштиришга тайёрланмоқда», деди у.

«Бу болалар ноқонуний равишда депортация қилингани аниқ, бу Женева конвенцияси томонидан тақиқланган. Фарзандликка олишни соддалаштириш тўғрисидаги қонун эса Россия томонидан украиналик болаларга нисбатан содир этиладиган жиноятлар сонини янада оширади», деди Герасимчук.

«Биз бу жараёнга йўл қўймаслик учун барча ташкилотларга мурожаат қиляпмиз», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Одамлар хоҳлайдими ёки йўқ у ерда яшашга мажбур. Улар кетиш тақиқланган, у ерда жуда кўп хабарлар келмоқда. Иккинчи жаҳон урушидан битта фарқи, улар газ камераларини ишлатишмаяпти. Бу даҳшатли, ҳамма нарса шундай қайтарилар экан тарихни ўрганишдан нима фойда?

Жавоб бериш

«Биз бу жараёнга йўл қўймаслик учун барча ташкилотларга мурожаат қиляпмиз», деди у.

Жавоб бериш

Гитлерга ҳам концлагерлар қуришни Россия ўргатган.

Жавоб бериш