Карвонсарой
Хавфсизлик

Россия Афғонистондаги вазият баҳонасида Марказий Осиёдаги ҳарбий ҳозирлигини кучайтирмоқда

Канат Алтинбаев ва AFP

2 июл куни Интернетга жойланган сурат: Россиянинг махсус оператив кучлари Ўзбекистондаги ўқув машғулотларида иштирок этмоқда. [Россия мудофаа вазирлиги]

2 июл куни Интернетга жойланган сурат: Россиянинг махсус оператив кучлари Ўзбекистондаги ўқув машғулотларида иштирок этмоқда. [Россия мудофаа вазирлиги]

ОЛМАОТА – Россия гўёки Афғонистондаги толиблар таҳдиди сабабли Марказий Осиёдаги ҳарбий фаолиятини кучайтираётганини айтса-да, кузатувчиларда Кремлнинг асл мақсадлари борасида шубҳалар пайдо бўлган.

Россия режими Марказий Осиёдаги постсовет республикалар хавфсизлигидан ташвишланаётгани боис, сўнгги ҳафталарда минтақада қўшма ҳарбий машғулотларнинг йирик тўлқини кузатилган.

Тожикистондаги 201-ҳарбий базага жойлаштирилган Россия танклари келаси ойда ўтказиладиган ҳарбий машғулотлар олдидан Афғонистон билан чегара яқинидаги полигонларга олиб келинди, деб хабар қилади Россия мудофаа вазирлиги сешанба (20 июл) куни.

201-база Россиянинг хориждаги энг йирик ҳарбий базаси ҳисобланади.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Толибонлар билан тинчлик музокаралари иштирокчиси Шермуҳаммад Аббос Станекзай (ўртада) ва Эроннинг Афғонистондаги элчиси Муҳаммад Ризо Баҳромий (ўнгда) 2018 йил ноябр ойида Москвада суратга тушмоқдалар. [Юрий Кадобнов/AFP]

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Толибонлар билан тинчлик музокаралари иштирокчиси Шермуҳаммад Аббос Станекзай (ўртада) ва Эроннинг Афғонистондаги элчиси Муҳаммад Ризо Баҳромий (ўнгда) 2018 йил ноябр ойида Москвада суратга тушмоқдалар. [Юрий Кадобнов/AFP]

Суратда: 2020 йилда Афғонистондаги лагерда жанговар тайёргарлик машқлари олиб бораётган Толибон аъзолари. Россия бир неча йил давомида Толибонни қурол-яроғ ва маблағ билан таъминлагани айтилади. [Файл]

Суратда: 2020 йилда Афғонистондаги лагерда жанговар тайёргарлик машқлари олиб бораётган Толибон аъзолари. Россия бир неча йил давомида Толибонни қурол-яроғ ва маблағ билан таъминлагани айтилади. [Файл]

Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон 5-10 август кунлари тожик-афғон чегараси яқинида қўшма ҳарбий машқлар ўтказишни режалаштирмоқда, деб хабар қилади Озод Европа/Озодлик радиоси.

Россия Марказий ҳарбий округи қўмондони Александр Лапиннинг сўзларига кўра, машқлар Тожикистоннинг Ҳарб-Майдон ҳарбий полигонида бўлиб ўтади.

Машғулотдан кўзланган мақсад – «иттифоқчи мамлакатга бостириб кирадиган ноқонуний қуролли бўлинмаларга қарши ҳамкорликдаги ҳарбий ҳаракатларни такомиллаштириш», деди душанба куни Лапин.

Ўзбекистонда 30 июлдан 10 августгача ўтказиладиган қўшма машғулотларда Россия ва ўзбекистонлик 1500га яқин ҳарбий иштирок этади.

201-ҳарбий базага жойлаштирилган Россиянинг 1000 га яқин ҳарбий хизматчиси ўтган ҳафтадаги машғулотларда қатнашган.

Машғулот мақсади «шиддат билан ўзгараётган вазиятда (Афғонистондаги толибларнинг фаоллашуви назарда тутилган) жанговар операцияларни режалаштириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни» машқ қилишдан иборат, дейилади Россия Марказий ҳарбий округи матбуот хизмати хабарида.

Икки қиёфали Россия

Сўнгги ҳафталарда Толибон Афғонистоннинг шимолий туманларини, жумладан Тожикистондаги Панж дарёсининг нариги соҳилида жойлашган Қундуз вилоятидаги Шерхон Бандар чегара пунктини эгаллаб олган.

Шунингдек, Толибон Балх вилоятининг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош Калдар ва Шўртепа туманларига ҳужум қилган.

Зарурат туғилса, Кремл «Афғонистон билан чегарадаги хавфсизликни таъминлашда Тожикистонга қўшимча ёрдам» беришга тайёр, деб баёнот беришган Россия расмийлари.

Россия Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонни ўз ичига олувчи Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидаги (КХШТ) шерикларининг хавфсизлигини таъминлашга тайёр, деб айтган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 7 июл куни.

«Биз иттифоқчиларимизга қарши ҳар қандай тажовузкор ҳаракатларнинг олдини олиш учун барча воситаларни, жумладан Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарасидаги ҳарбий базамиз имкониятларини ишга соламиз», деди у.

Аммо, кузатувчиларнинг таъкидлашича, Россия расмийлари Марказий Осиёда ўз режаларини амалга ошириш учун таҳдидни бўрттириб кўрсатишга уринмоқда.

Тақвимини қўшма ҳарбий машқлар билан тўлдираётган мамлакат сифатида Россиянинг Толибонни турли музокаралар учун қабул қилаётгани ва ҳатто уларни қуроллантираётганини оқламаслиги жуда ғалати.

Бу гуруҳ Россияда террорчи ташкилот сифатида тан олинганига қарамай, 8 июл куни Россия расмийлари Москвада толиблар билан Афғонистон масаласи бўйича музокара ўтказишган.

«Толибон делегацияси Марказий Осиё мамлакатлари чегараларига дахл қилмаслигига Россия томонини ишонтирди, шунингдек хорижий мамлакатларнинг Афғонистондаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари хавфсизлигини кафолатлашини айтди», дейилади Россия ТИВ баёнотида.

«Афғонистонда эълон қилинмаган уруш»

Бир неча бор Афғонистонда бўлган тожикистонлик сиёсий таҳлилчи Қосим Бекмуҳамедов Россиянинг Толибон билан яқин муносабатларидан ҳайратда эканини айтган.

Ҳозирги вақтда Россиянинг Афғонистондаги элчиси бўлган Замир Кобулов 1995 йили ерга қулаган Россия самолёти экипажини озод қилиш мақсадида Қандаҳорда Толибон асосчиси мулла Муҳаммад Умар билан учрашган вақтида унинг ортидаги деворда Толибларнинг бўлажак империяси харитаси илиб қўйилган эди, деб эслайди Бекмуҳамедов.

«Москва ва Кремл [Ислом амирлиги] таркибида кўрсатилган эди», деди у.

«У ўшанда буни сезмаганига ишониш қийин. Энди эса Кобулов ва Россия Толибоннинг ўз қўшниларига ҳужум қилмаслик ҳақидаги ваъдаларига ишонмоқда.»

Эҳтимол, Россия ҳукуматининг бир неча йиллар давомида Толибонни жиҳозлаш, қуроллантириш ва молиялаштириш билан шуғулланиб келгани энг даҳшатлиси бўлиши мумкин.

Россия Толибон ва Афғонистоннинг ғарбий қисмидаги Ҳаққоний тармоғига камида 2015 йилдан бери кўмак бериб келаётган бўлиши мумкин, дейилади хавфсизлик манбалари ва минтақа расмийларнинг 2017 йилда Salaam Times нашрига берган интервьюсида.

Бундай кўмак, жумладан қурол-яроғ ва ўқ-дори етказиб бериш ҳамда россиялик ҳарбий маслаҳатчиларнинг таълими ҳақида аввалроқ шимолда хабар қилинган эди.

«Хавфсизлик кучлари [ғарбдаги] жанг майдонларида толибларнинг замонавий Россия қуролларидан фойдаланганига бир неча бор гувоҳ бўлганлар, улар фақат Россия армиясидагина бор эди», деб айтган Афғонистоннинг ғарбий минтақаларидаги хавфсизлик манбаи анонимлик шарти билан.

«Толибон ва Ҳаққоний тармоғи каби террорчи гуруҳларга молиявий ва қурол-яроғ кўмагини тақдим этиш орқали Москва Афғонистон билан эълон қилинмаган урушда иштирок этмоқда», деб айтган манба.

Бу орада Россия режими ёқилғи сотиш орқали толибларга ҳар ой 2,5 миллион доллар берган, деб ёзган эди 2017 йилда «Лондон Таймс» Толибондаги манбаларга таяниб.

Кремлнинг қўрқитиш тактикаси

Россия учун Толибон таҳдиди минтақани қўрқитиш ва уни ўз орбитасига тортиш учун қулай баҳонадан бошқа нарса эмас, деб ҳисоблайди Олмаотада жойлашган Хавфларни баҳолаш гуруҳи маслаҳатчиси Досим Сатпаев.

Унинг айтишича, АҚШ ва НАТО кучлари Афғонистондан чиқарилар экан, Москва Марказий Осиёда ўз таъсирини кучайтириш имкониятини кўрмоқда.

«Россия минтақада хавфсизлик кафолати сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаш учун Марказий Осиё мамлакатларига Афғонистондан келиб чиқувчи таҳдидларни мунтазам равишда эслатиб туради», дейди Сатпаев.

Жорий вазиятда Москва Марказий Осиё давлатлари билан КХШТ доирасида янада яқинроқ ҳарбий ва сиёсий шерикликка эришиш учун Афғонистонни баҳона ўлароқ қўлламоқда.

Аммо Кремл бу давлатларни иттифоқчи эмас, балки сателлит деб ҳисоблайди, деди Сатпаев шу ой бошида Россия расмийлари бутун Марказий Осиё номидан ўзбошимчалик билан турли баёнотлар берганини таъкидлаб.

Оммавий ахборот воситаларида АҚШ қўшинлари Афғонистондан Марказий Осиёга кўчирилиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар тарқагач, 12 июл куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Лавров Марказий Осиё мамлакатлари АҚШ ҳарбий базаларини жойлаштиришдан манфаатдор эмаслиги ҳақида баёнот берган.

«КХШТ мамлакатларида хорижий давлатлар ҳарбийларини жойлаштиришга оид масалалар ташкилот ичида консенсусни талаб қилади», деди у АҚШга қарашли янги ҳарбий объектларининг пайдо бўлиши минтақадаги хавфсизлик манфаатларига зид эканлигини таъкидлаб.

Марказий Осиё суверенитетига таҳдид

Лавровнинг сўзлари Россиянинг асл мақсади Марказий Осиёни ҳимоя қилиш эмас, балки ўзининг геосиёсий мақсадларини амалга ошириш эканлигини яққол тасдиқлайди, дейди Бишкекдаги Orbita.kg нашрининг мухбири Марс Абаев.

«Мамлакатларимизда Америка ҳарбий базалари бўлганида, эҳтимол ҳимоямиз кучлироқ бўларди, аммо Россия бу ерда «рақибларни» истамайди», деди у.

Унинг айтишича, яқин келажакда Россиянинг Марказий Осиёдаги ҳарбий ҳозирлиги «барқарорликни таъминлаш» баҳонаси билан янада кенгайиши мумкин.

Бироқ, Россиянинг мустаҳкам ҳарбий ҳозирлиги минтақа давлатларининг барқарорлигини таъминлаш ўрнига, уларнинг суверенитетига таҳдид солиши ва муҳим сиёсий қарорларда ҳал қилувчи босим воситаси бўлиб хизмат қилиши мумкин, деди у.

«Марказий Осиё мамлакатлари ҳам иқтисодий, ҳам мудофаа нуқтаи назаридан аллақачон Россияга қарам», дейди Абаев.

«Аммо агар бу қудратли давлат бизнинг ҳудудимизда янада кўпроқ куч ва ҳарбий техникага бўлса, қандай суверенитет ҳақида гапириш мумкин?» деди у. «Ҳукуматларимиз қўғирчоққа айланиб қолмайдими?».

У Россиянинг 2014 йилда Қримни аввалдан айнан шу мақсад учун тузилган ҳарбий қисм ёрдамида аннексия қилганини эслатган.

«Украинанинг аччиқ тажрибаси бизга сабоқ бўлмадими?» деди Абаев.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 9

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Катта эҳтимол билан бу АҚШ Давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган россияпараст сайт

Жавоб бериш

Россия барча дивидендларни Хитой олиши учун ҳамма нарса қиляпти) Ҳар доимгидек, қинғир-қийшиқ ва узоқни кўра билмайдиган империалистик сиёсат.

Жавоб бериш

Осиёнинг кўплаб мамлакатларида мавжуд бўлган миллатчилик - ечим эмас! Миллатни йўқ қилиш орқали олиб бориладиган кўпчилик учун кўринмас «оккупация» – аслида деградация.

Жавоб бериш

Россия тажовузкор ва доим шундай бўлган.

Жавоб бериш

Путин ҳамма диктатор ва экстремистларни ёқтиради ва қўллаб-қувватлайди!

Жавоб бериш

Тўғри. Россия агрессор.

Жавоб бериш

Россиядан қанча нари турилса, шунча яхши.

Жавоб бериш

Тўғри. Бир тожикистонлик вазир Толибонга қурол етказиб беришни таъминламагани учун ишдан бўшатилди. Бу Россиянинг Помирга карвони бўлиши мумкин.

Жавоб бериш

Россияни бу ерга киритмаслик керак.

Жавоб бериш