Карвонсарой
Хавфсизлик

Ливиядаги жанг майдонидан топилган планшетдан Вагнер гуруҳининг ҳарбий жиноятлари фош бўлди

Карвонсарой

image

Ливияликлар 2018 йилда Бенғозидаги портлаш оқибатларини кўздан кечирмоқда. [Абдуллоҳ Дома/AFP]

ТРИПОЛИ – BBC тарафидан Ливиядаги жанг майдонидан топилган синиқ экранли Samsung планшети Вагнер гуруҳининг мамлакат ва унинг ташқарисидаги вазиятни беқарорлаштирувчи ҳаракатларини фош этган.

Планшет ичида Россия ёлланма армиясининг ҳаракатланишига оид маълумотлар, унинг одамлар яшайдиган туманларда миналар жойлаштирганига оид далиллар ва соядаги гуруҳ ортида турган пулларга тааллуқли ишоралар бор, деб хабар берган ВВС пайшанба (12 август) куни.

Планшет Вагнер аскарлари 2020 йил баҳорда пойтахт Триполи жанубидаги жанг майдонларидан ортда чекинган вақтда гуруҳнинг номаълум аъзоси тарафидан ташлаб кетилган.

Вагнер илк марта 2014 йилда Украинада пайдо бўлган. Ўшандан бери унинг ёлланма аскарлари бутун дунёда, жумладан Сурия, Мозамбик, Судан, Венесуэла, Марказий Африка Республикаси (МАР) ва Чаддаги можароларда қатнашганлар.

image

Россиялик дипломат Виктор Токмаков (чапда) ва Марказий Африка Республикаси (МАР) президентининг хавфсизлик бўйича махсус маслаҳатчиси Валерий Захаров, 2018 йилда Банги (МАР) шаҳрида олинган сурат. Ўша куни Россия расмийлари 2018 йилнинг 30 июл куни МАРда ўлдирилган уч журналистнинг жасадида қийноқ излари топилмаганини айтганлар. Улар МАРда уруш жиноятлари содир этишда айбланаётган Россия ёлланма армияси – Вагнер гуруҳи ҳақида хабар тайёрлаган эди. [Флоран Верн/ AFP]

image

БМТ тарафидан тан олинган Ливия миллий келишув ҳукуматига (МКҲ) содиқ жангчилар 2020 йилнинг 4 июн куни Триполи халқаро аэропортида Москва қўлловидаги кучлар томонидан йўқ қилинган самолёт қолдиқларини кўздан кечирмоқда. [Маҳмуд ТУРКИЯ/AFP]

Вагнер жангчилари Ливияда қачон пайдо бўлгани ҳақидаги маълумотлар турлича – айрим манбалар 2018, бошқалари эса 2019 йил, дейди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) 2020 йилги ҳисоботида айтилишича, уларнинг мақсади Россия қўлловидаги фельдмаршал Халифа Ҳафтар бошчилик қиладиган Ливия миллий армиясини (ЛМА) дастаклаш бўлган, деб ёзган эди BBC 2020 йилда.

57 саҳифадан иборат ҳисоботда айтилишича, Вагнер оператив ходимлари Ливияда 2018 йил октябридан бери бўлиб турибди ва «ҳарбий транспортни таъмирлашда техник ёрдам кўрсатиб, жанговар операцияларда иштирок этмоқда».

Ҳафтарнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тан олган Миллий келишув ҳукуматини (МКҲ) ағдаришга қаратилган ҳаракатлари муваффақиятсиз кечган. Ўтган йил октябр ойида икки томон ўртасида БМТ воситачилигида тузилган тинчлик битимида эса барча хорижий кучлар 23 январгача мамлакатни тарк этиши шарт қилиб белгиланган.

Белгиланган охирги муддат тугаб, ўтиб ҳам кетди, лекин Вагнер ёлланма аскарлари тарафидан Ливия бўйлаб кўплаб хандақлар қазилгани «Вагнер» гуруҳининг бу ерда «узоқ муддатга қолмоқчи» эканидан далолат беради, деб хабар берган АҚШ разведкасидаги манбалар.

Кўплаб далиллар, жумладан Samsung планшетидаги маълумотлар ҳам Кремл Россиянинг ўз манфаатларини илгари суриш ва ҳақиқатнамо инкор ниқоби остида гибрид урушларини олиб бориш учун Вагнер гуруҳидан фойдаланаётганини кўрсатмоқда.

Тахминларга кўра, 2014 йилдан буён 10 мингтагача эркак Вагнер билан камида битта шартнома имзолаган.

Планшет текшируви

BBCга кўра, планшет ичидан ўнлаб файллар, жумладан пиёдаларга қарши миналар ва қўлбола портловчи мосламаларнинг қўлланмалари, разведка дронидан олинган тасвирлар ва фронт чизиғининг ҳарбий хариталари акс этган харита иловаси (барчаси рус тилида) топилган.

Хариталарда Вагнернинг ёлланма аскарлари деб тахмин қилинаётган код номлари ҳам бор.

Планшетни текшириш билан бирга, BBC Вагнернинг собиқ жангчилари билан ҳам суҳбатлашган, улар анонимлик шарти билан гуруҳга ёлланиш жараёни, ёлланма жангарилар гуруҳига қандай одамлар қўшилиши ва молиялаштириш манбалари ҳақида сўзлаб берганлар.

«Собиқ жангариларга кўра, одамлар Вагнер номли ташкилотга ёлланмайди, балки бир нечта сохта компаниялар билан нефт кони ишчиси ёки хавфсизлик ходими сифатида қисқа муддатли шартномалар тузади», деб хабар берган BBC.

Ёлланма аскарлар «Россиянинг жанубида, Россия ҳарбий базаси яқинида жойлашган Краснодардаги Вагнернинг норасмий тайёрлов ҳудудида» машғулотга киришиш олдидан жисмоний текширувлар ва хавфсизлик синовларидан ўтадилар.

Машғулотлардан сўнг, Вагнер жангчилари хорижга юборилади.

Бу одамларнинг ҳам, ташкилотнинг ҳам асосий мақсади пул, дейди собиқ жангари BBC нашри билан суҳбатда.

Уларнинг аксари – иш танқис бўлган шаҳарчалар ва чекка ҳудудлардан келганлар. Кўпчилиги жиноий ўтмиши сабабли Россия армиясида хизмат қила олмайди.

Бундан ташқари, Вагнер сафига қўшилиб, Россиядаги ўртача маошнинг 10 баробарини топиш мумкин, дейди собиқ жангарилардан бири.

«Қаердадир қуролли тўқнашув содир бўлса, Вагнер аскарлари у ҳақда гапиришарди. Ўша ерда бўлганимизда эди, бу бизга мос иш эди, дейишарди. Чунки ҳар бир шартнома, ҳар бир мамлакат – бу пул.»

Вагнер ўз жангчилари учун ҳеч қандай хулқ-атвор кодексини ишлаб чиқмаган, дейди собиқ вагнерчилардан яна бири.

Қотилликлар изи

Ҳозирда планшетдаги харитада Вагнернинг жойлашуви деб кўрсатилган Ливиянинг Эспиаа қишлоғида бир нечта фуқаронинг русийзабон эркаклар томонидан ўлдирилиши тергов қилинмоқда.

Ливия бу қотилликларни уруш жинояти сифатида тергов қилмоқда, дейди мамлакат мудофаа вазирлигида ишлайдиган ливиялик ҳарбий прокурор Муҳаммад Гаруда.

Собиқ вагнерчилардан бири гуруҳ қўлга тушганларни ўлдиришини айтади. «Овқатлантириш керак бўлган ортиқча оғиз ҳеч кимга керак эмас», дейди у.

Триполидаги жангларда ўнга яқин фуқаро Вагнер жангарилари томонидан ўлдирилган бўлиши мумкин, жумладан машина ичидаги уч нафар эркак ва икки аёл снайперлар нишонига айланган, деб хабар беради BBC.

Сурияда Вагнер жангариларининг қотилликлари ва уруш жиноятлари ҳақидаги ҳикоялар талайгина. Гуруҳ бу мамлакатга Москва 2015 йил сентябрида Сурия президенти Башар Асад армиясини қўллаб-қувватлаб низога аралашган вақтда кирган.

Шунингдек, вагнерчилар 2017 йилда ҳам суриялик эркакни ўлдирганликда гумон қилинган эди.

«Интернетда чоп этилган икки видеолавҳада унинг русийзабон эркаклар тарафидан қийноққа солиниши ва бошининг танасидан жудо қилиниши, танасига эка кирилл ҳарфларида ҳар хил сўзлар ёзиб ташлангани акс этган», деб хабар беради BBC.

Россия ушбу ҳолатни тергов қилиши учун, эркакнинг оиласи номидан ҳуқуқий процедурага старт берилган.

2018 йилда Вагнернинг МАРдаги фаолиятини тергов қилган уч нафар россиялик журналист отиб ташланган эди.

Москва 2018 йилдан бери МАРнинг қазилма бойликлари, айниқса олтин ва олмос конларидан фойдаланишни кўзлаб келади.

Қуролларга оид «харид рўйхати»

Триполидаги ливиялик разведка манбаларидан бири Вагнернинг Ливиядаги жойлашувига оид 10 бетлик ҳужжатни BBC нашрига тақдим этган.

Ҳужжатнинг санаси 2020 йил 19 январ – худди шу куни Россия президенти Владимир Путин Ливиядаги тинчлик жараёнига бағишланган Берлин анжуманида иштирок этган эди.

Улар «замонавий, технологик жиҳатдан илғор ва ҳозирда Россия армияси фойдаланаётган ускуналар», дейди у.

«Бу нафақат салмоқли бюджетдан фойдаланиш, балки энг сўнгги махфий технологияларни қўллаш имконияти мавжудлигини билдиради», дейди у.

«Вагнер – Россия армиясининг шунчаки норасмий унсури эмаслиги ойдинлашмоқда.»

Собиқ вагнерчилардан бири BBC рус хизматига гуруҳ ва унинг аъзоларини тасвирлаб берган.

«Бу мамлакатимиз чегараларидан ташқарида манфаатларимизни илгари суришга хизмат қиладиган бир тизим», дейди у.

Пул ортидан кузатув

Мозамбикдаги Вагнер кучлари билан боғлиқ 2019 йил ноябр ойидаги бошқа бир ҳужжат – бузилган қурилмаларни янгилаш талабномаси бўлиб, у орқали гуруҳни Кремл номидан ким молиялаштираётгани ойдинлашади.

«Евро Полис» Санкт-Петербургда яшовчи бизнесмен ва Путинга яқин шахслардан бири, Вагнернинг таниқли эгаси Евгений Пригожинга алоқадор компаниядир.

АҚШда фитна уюштиришда иштирок этганликда айбланган Пригожин АҚШ Федерал қидирув бюросининг (ФҚБ) қидирувдаги шахслари рўйхатига тушган эди.

АҚШ ғазначилиги компания Пригожин томонидан «назорат ёки эгалик қилинган» Суриядаги нефть конларини «ҳимоя» қилиш бўйича шартнома тузган, деб «Евро Полис»га нисбатан 2018 йилда санкциялар жорий қилган.

Пригожин «Евро Полис» ёки Вагнерга алоқадорлигини рад этиб келади.

Бир неча йиллардан «Вагнер гуруҳини» тергов қилиб келган россиялик журналист Денис Коротковга кўра, хат «Бош директорга», яъни Пригожинга аталган.

Вагнер гуруҳининг яна бир мутахассисига кўра, иккала ҳужжат ҳам «ДУ» ҳарфлари остида «тасдиқланган», бу эса Дмитрий Уткиннинг алоқадорлигини тасдиқлайди.

Уткин собиқ россиялик десантчи ва Вагнер гуруҳининг асосчиси ҳамда умумий қўмондони деб ишонилади. Шу билан бирга, у «Тўққизинчи» номи билан ҳам танилган бўлиб, «9» рақами ва «тўққиз» сўзи иккала ҳужжатда ҳам мавжуд.

Уткин BBC мурожаатларига жавоб бермаган.

«Бу тақиқланган мавзу», дейди собиқ Вагнер жангариси гуруҳнинг молиявий қўллаб-қувватловчиларини назарда тутиб. «Гапиришга рухсат йўқ, акс ҳолда юзингиз пачоқ бўлган ҳолда темир панжара ортига тушишингиз мумкин.»

Планшет билан бирга, BBC ихтиёрига қуроллар ва қурилмаларнинг «харид рўйхати» ҳам келиб тушган. Таҳлилчиларга кўра, улар фақат Россия армияси заҳирасида бўлиши мумкин.

Рўйхатдаги қуроллар «энг замонавий», дейди Буюк Британияда яшовчи хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи ва инсон ҳуқуқлари терговчиси Крис Кобб-Смит.

Хизмат қайди Суриядаги нефт ва газ конларини ўзлаштириш бўйича шартномалар бенефициари Россиянинг «OOO Евро Полис» компаниясига йўналтирилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 5

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Уларни бежизга «қассоб» деб аташмайди. Улар НКВДнинг авлодлари, қотиллар ва зўравонлар.

Жавоб бериш

Путлернинг мафияси ҳукумат тепасида экан, Россия ёвузлик империяси, ҳақиқий Мордор бўлиб қолади.

Жавоб бериш

Одамлар азоб чекмоқда; Россия бор жойда хунрезлик бор. Кимдир бу одамхўрларни тўхтатиши керак.

Жавоб бериш

Россия яна инсониятга қарши даҳшатли жиноятларни содир этмоқда!

Жавоб бериш

Россиянинг ўзи террорчи ташкилотга айланиб бўлган

Жавоб бериш