Карвонсарой
Таҳлил

Раҳмоннинг Путинга таъналари Россиянинг узоқ йиллик совуққонлиги туфайли келиб чиқди

Канат Алтинбаев

Таглавҳа: 14 октябр куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё-Россия саммитида Раҳмон минтақадаги ҳамкасблари ва журналистлар олдида қаршисидаги Путинга аччиқ ва таънали мурожаат билан юзланган.

ОЛМАОТА – Шу ҳафтада Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг Россия президенти Владимир Путинга кутилмаган танбеҳи Россиянинг Марказий Осиё давлатларини тенг ҳуқуқли шерик деб ҳисобламагани учун анчадан бери йиғилиб қолган ғазабидан келиб чиққан, дейди таҳлилчилар.

Бу танбеҳ Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари 14 октябр куни Остона шаҳрида «Марказий Осиё – Россия» саммитига йиғилган вақтда янграган.

Минтақадаги ҳамкасблари ва журналистлар олдида сўзлаган Раҳмон қаршисида ўтирган Путинга етти дақиқадан кўпроқ давом этган аччиқ ва ғазабнок монолог билан юзланган.

Раҳмон Путиндан Марказий Осиё мамлакатларига «собиқ Совет Иттифоқининг бир қисми» каби муносабатда бўлмасликни ва уларнинг ҳурматини жойига қўйишни талаб қилган.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг Россиядан Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан «собиқ Совет Иттифоқининг бир қисми» каби муносабатда бўлмасликни талаб қилаётганини бефарқлик билан тинглаётган Россия президенти Владимир Путин. [AKIpress янгиликлари/YouTube]

Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг Россиядан Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан «собиқ Совет Иттифоқининг бир қисми» каби муносабатда бўлмасликни талаб қилаётганини бефарқлик билан тинглаётган Россия президенти Владимир Путин. [AKIpress янгиликлари/YouTube]

Россия президенти Владимир Путин (ўнгда) ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 2021 йил 9 май куни Москвада суратга тушмоқдалар. [Кирилл Кудрявцев/AFP]

Россия президенти Владимир Путин (ўнгда) ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 2021 йил 9 май куни Москвада суратга тушмоқдалар. [Кирилл Кудрявцев/AFP]

14 октябр куни Остонада ўтган «Россия-Марказий Осиё» саммити иштирокчиларининг бирга тушган сурати. [Қозоғистон президенти матбуот хизмати]

14 октябр куни Остонада ўтган «Россия-Марказий Осиё» саммити иштирокчиларининг бирга тушган сурати. [Қозоғистон президенти матбуот хизмати]

«Биз, сиз ҳам, мен ҳам Совет Иттифоқининг қандай парчаланганини кўрганмиз. Ўшанда худди ҳозиргидек кичик республикаларга, майда миллатларга етарлича эътибор берилмади. Урф-одатлар, анъаналар инобатга олинмади. Тараққиёт қўллаб-қувватланмади», деди Раҳмон.

Россия Марказий Осиё билан маълум даражада ҳамкорлик қилса-да, Путин бу давлатларни ўзига тенг деб кўрмайди, аксинча, иқтисодий шерикларининг эҳтиёжларини инобатга олмайди, деди Тожикистон президенти.

«Қандайдир хато иш қилдикми? Қаердадир муносиб қарши олмадикми? Биз ҳар доим асосий стратегик ҳамкоримиз [Россия] манфаатларини ҳурмат қилганмиз. Ёки биз қандайдир ажнабиймизми?»

Раҳмон қўлларини мушт қилиб силтар экан, яқинда Путиндан 15 сентябр куни Душанбеда бўлиб ўтган «Тожикистон-Россия» халқаро сармоя форумига россиялик вазирларни юборишни сўраб, Россия президентига «ёлворганини» эслатган.

Якунда тадбирга фақат вазир ўринбосарлари ва давлат идораларининг бошқа қуйи мансабдор шахслари келишган.

«Россиянинг стратегик ҳамкори бўлган Тожикистон мана шунга лойиқ кўрилди», деди Раҳмон.

«Бизни кичик халқлар яшайдиган давлатларга айлантиришди. Лекин биз ўз тарихимизга эга миллатмиз ва бизни ҳурмат қилишларини хоҳлаймиз», деди Раҳмон бутун суҳбат давомида Раҳмонга бефарқлик билан қараб, сақич чайнаб ўтирган Путинга.

Путиннинг таъсири камаймоқда

Раҳмоннинг танқиди ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган.

Нутқнинг эътиборли тарафи шундаки, давлат раҳбарларининг бу каби очиқ суҳбатлари, одатда, оммавий форумда эмас, журналистлар ёки телекамералар иштирокисиз, ёпиқ эшиклар ортидаги юзма-юз учрашувларда бўлиб ўтар эди.

Илгари Уруш ва тинчликни ёритиш институтининг (IWPR) Бишкекдаги идорасида ишлаган Кубаничбек Ибраевнинг айтишича, бўлиб ўтган воқеа Путиннинг Марказий Осиёдаги таъсири ва нуфузи пасайиб бораётганидан даракдир.

«Раҳмон энди Путиннинг истиқболини кўрмаяпти ва уни Марказий Осиёдаги хавфсизлик кафолати деб ҳисобламаяпти, айни вақтда Душанбе Афғонистондан келаётган таҳдидни ҳам ҳис қилмоқда», дейди Ибраев.

«Шу тариқа Тожикистон президенти мамлакат иқтисодиёти ва хавфсизлиги борасида Россия ўрнини эгаллашни истайдиган бошқа давлатларга сигнал юбормоқда», деди у.

Тожикистон Москва томонидан мувофиқлаштириладиган ҳамда Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистонни ҳам ўз ичига олган ҳарбий блок – Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига (ОДКБ) аъзо эканига қарамай, Россия унинг хавфсизлик борасида эҳтиёжларини ҳам эътиборсиз қолдириб келмоқда.

КХШТ 2021 йил июл ойида қўшни Афғонистонда беқарорлик кучайиб бораётган бир шароитда Тожикистонга қўшин юбориш сўровини рад этган эди.

Путин зарурат бўлсагина ёрдам қилишга ваъда берган.

Яқиндагина, сентябр ойи ўрталарида КХШТга аъзо Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги тўқнашувлар натижасида, расмий манбаларга кўра, камида 100 киши, жумладан, тинч аҳоли ҳалок бўлган, 200 дан ортиқ киши жароҳат олган.

Вазиятга аралашувдан бош тортган КХШТ Қирғизистонда ҳам, Тожикистонда ҳам кескин танқидга учради.

Россия билан дўстлик – «миф»

Россия ҳеч қачон Тожикистон иқтисодини «умуман қўллаб-қувватламаган» ва Тожикистон билан ҳамкорликда фақат ўз манфаатларини кўзлайди, дейди Европада яшовчи тожик журналисти Хайрулло Мирсаидов.

Совет Иттифоқининг қулаши туфайли қашшоқлашган Тожикистон ўз иқтисодий муаммолари билан ёлғиз қолиб кетди, Россия унга айтарли ёрдам бергани йўқ.

«Россия фақат хомашё ва мева-сабзавотларимизни ташиб, еримиздан ўзининг ҳарбий базаси учун текин фойдаланади – бу имтиёзларнинг барини унга айнан Раҳмон берган», деди Мирсаидов Россиянинг 201-ҳарбий базасини назарда тутиб.

Россия олий ўқув юртларининг умумий ўқув дастурида минтақадаги республикалар расмий равишда ва очиқчасига «мустамлака» деб таърифланган, деди Мирсаидов.

«Марказий Осиё давлатларининг дўст ва иттифоқчи экани ҳақидаги Россиянинг даъволари афсонадан бошқа нарса эмас.

«Москва доим бизни камситиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлади».

Тўп еми

Эндиликда Россия Тожикистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларини Украинадаги «махсус ҳарбий операцияга» жўнатиш мумкин бўлган инсон ресурслари манбаи сифатида кўра бошлаган.

Июл ойи маълумотларига кўра, Россия бир миллиондан ортиқ Тожикистон фуқароси учун иш ва яшаш жойига айланган.

Сўнгги ойларда россиялик ёлловчилар Россия фуқаролиги ва бошқа имтиёзларни ваъда қилиб, Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва қирғизистонликларни Россия ҳарбийлари билан шартномалар имзолашга жалб қилиш учун турли усулларни қўлламоқда.

Бундай ёллаш чоралари ҳалокатли оқибатларга олиб келмоқда. Воқеликда Кремл маълумоти кам Марказий Осиёлик мигрантларни ўз урушлари учун «тўп еми»га айлантирмоқда, дейди таҳлилчилар.

15 октябр куни Россиянинг Белгород вилоятида икки тожикистонлик аскар россиялик ҳарбий хизматчиларга қарата ўт очган, натижада 11 киши ҳалок бўлди, 15 киши яраланди. Тожикларнинг иккови ҳам отиб ўлдирилган.

Россия ҳукумати ушбу ҳодисани террорчилик ҳаракати деб атади.

Бироқ, ўлдирилган тожикистонликлардан бирининг укаси Эҳсон Аминзодийнинг Озоди радиосига айтишича, унинг укаси ҳеч қачон радикал бўлмаган ва Москвадаги барда ишлаган.

Дўстларининг айтишича, Аминзодий Украинадаги урушга боришни эмас, балки Тожикистонга қайтиб, севгилиси билан турмуш қуриш учун қўшимча пул ишлаб олишни истаган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 5

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Жин урсин. Али бобо шунчаки Россияда пул ишлаб, ўз овулида уйланмоқчи экан. Лекин урушга боришни ИСТАМАС ЭКАН. Ўз қишлоғингга даф бўлларинг унда.

Жавоб бериш

Россиянинг қудрати олдида Тожикистон нима бўлибди.....??

Жавоб бериш

[Раҳмон] Путинга ўз ўрнини кўрсатиб қўйди.

Жавоб бериш

Тўғри гапирган. Биз СССР эмасмиз ва бу ерда бошқа ҳеч қандай СССР бўлмайди.

Жавоб бериш

Россия – крепостнойлар ва қаролллар мамлакати! Кремл ҳамиша Ўрта осиёликларнинг миллий урф-одат ва анъаналарига нисбатан тоқатсизлик сиёсатини олиб борган! Кремл моҳиятан Марказий Осиё давлатларига нисбатан империалистик амбициялари бўлган ирқчи! Биз нафас олаётган ҳавомиз каби цивилизациялашган дунёнинг бир қисми бўлишимиз керак!!! УКРАИНА фашистлар Россиясини мағлуб этиши керак!!! Украинага шон-шарафлар бўлсин!!! Россия, алоҳида республикаларга парчаланиб кетишингни тилайман! АҚШНИ ХУДО ЁРЛАҚАСИН!!!

Жавоб бериш