Карвонсарой
Дипломатия

Марказий Осиё саммитига борган Путин минтақа давлатлари раҳбарлари тарафидан совуқ қарши олинди

Канат Алтинбаев

13 октябр куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг олтинчи саммити бўлиб ўтди. [Akorda.kz]

13 октябр куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг олтинчи саммити бўлиб ўтди. [Akorda.kz]

ОЛМАОТА – Таҳлилчиларнинг айтишича, Россия президенти Владимир Путин шу ой бошида бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг олтинчи саммитида совуқ кутиб олинган.

13 октябр куни Остонада бўлиб ўтган бу йилги саммит Россиянинг Украинага босқини ҳамда унинг фуқаролик ва энергетика инфратузилмасига ракета ҳужумлари натижасида юзага келган геосиёсий танглик фонида ўтган.

Путин тадбир бошланмасиданоқ ҳурматсизликка дуч келди: Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев унинг унга шахсан пешвоз чиқиш ўрнига Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол-Тани ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни кутиб олди.

Путин бош вазир Алихон Смаиловнинг ҳамроҳлиги билан кифояланишга мажбур бўлди.

Тўқаев Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳамедов билан бўлгани каби Путинни аэропортгача кузатиб бормади, деб таъкидлаган Қозоғистон парламентининг собиқ депутати Нуржан Алтаев Украинанинг «24-канали»га берган интервьюсида.

Бошқа давлатлар раҳбарлари ҳам «Путин билан мулоқотдан тийилишга ҳаракат қилдилар», деди у.

«Путин ўзини одатдагидек тутмади. У саросимада эди. Бошқа давлатлар раҳбарлари унга аввалгидек «ҳурмат» кўрсатишганини кўрмадик», деди Алтаев.

Реутерс агентлиги хабарига кўра, гарчи Тўқаев Туркия, Қатар, Озарбайжон ва бошқа етакчилар билан яккама-якка гаплашган бўлса ҳам, Остонада бўлиб турган Путин билан шахсан учрашмаган.

Эътиборсиз қолдириш

Тадбирнинг очилишида нутқ сўзлаган Тўқаев Путиннинг Украинага босқини кириши натижасида Қозоғистонда юзага келган муаммоларни қайд этиб, таъминот занжирларининг узилиб қолгани ва ҳарбий хизматдан бўйин товлаган россияликларнинг Қозоғистон ва бошқа яқин давлатларга қочиб ўтаётганига ишора қилди.

У Россия оммавий ахборот воситаларида Қозоғистон раҳбариятини танқид қилиш ҳолатларини назарда тутиб, Қозоғистон етакчиларига қаратилган шахсий ҳужумлардан шикоят қилар экан, улар постсовет ҳудудидаги «ҳамкорлик муҳитига путур етказишини» айтди, деб ёзади Рейтер.

«Бугун биз мисли кўрилмаган геосиёсий бўрон ва кучайиб бораётган глобал иқтисодий инқироз шароитида яшаяпмиз. Бу ҳодисага аллақачон «глобал дисфункция» деб ном берилган», деди Тўқаев.

Тўқаев «юзага келаётган мислсиз таҳдидлар шароитида халқаро муносабатларда барқарорликка эришиш», «кўп томонлама механизмлар», «очиқ мулоқот» муҳимлигини таъкидлади.

Путиннинг саммитда илгари сурган аксар таклифлари эътиборсиз қолдирилган.

У тобора кўп қутбли бўлиб бораётган дунё шароитида глобал молиявий тизимни янгилашга чақирди.

«Жаҳон молия тизимининг ишлаш тамойилларини қайта кўриб чиқишни бошлаш зарур», деди у.

Шу мақсадда у Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга аъзо мамлакатлар молиявий суверенитетини мустаҳкамлаш, ички капитал бозорларини ривожлантириш ва минтақавий иқтисодий интеграцияни чуқурлаштириш мақсадида ўзаро операцияларда миллий валюталардан фаол фойдаланишни таклиф қилди.

Бироқ, Путин таъналарга дуч келди.

Дунё Украинадаги инқироз оқибатларини минтақавий ва глобал миқёсда ўткир ҳис этмоқда, деди Туркия раҳбари.

«Адолатли дунёга дипломатия орқали эришилишини доим айтиб келганман. Урушда ғолиблар бўлмайди, адолатли дунёда эса мағлублар бўлмайди», деди у «қон тўкилишини тезроқ тўхтатиш» зарурлигини таъкидлаб.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон қаршисида ўтирган Путинга етти дақиқадан кўпроқ давом этган аччиқ ва таънали мурожаат билан юзланган.

Раҳмон Путиндан Марказий Осиё мамлакатларига «собиқ Совет Иттифоқининг бир қисми» каби муносабатда бўлмасликни ва уларнинг ҳурматини жойига қўйишни талаб қилган.

«Бизга кичик халқларга каби муносабатда бўлишган. Лекин биз ўз тарихимизга эга миллатмиз ва бизни ҳурмат қилишларини хоҳлаймиз», деди Раҳмон бутун суҳбат давомида Раҳмонга бефарқлик билан қараб, сақич чайнаб ўтирган Путинга.

«Таклиф қиладиган ҳеч нарса йўқ»

«Путин ўз уруши билан Осиё мамлакатлари, жумладан, ўзи стратегик ҳамкор деб атайдиган давлатлар учун кўп муаммолар келтириб чиқарди», дейди Хатарларни баҳолаш гуруҳи раҳбари, олмаоталик сиёсатшунос Дўсим Сатпаев Карвонсарой билан суҳбатда.

«Шу сабабли унинг кун тартиби кенгашнинг бошқа аъзолари эътиборидан четда қолди – унинг таклиф қиладиган ҳеч нарсаси йўқ», деди у.

Бугун Шарқда ҳеч ким Россия билан дўстлик ҳақида гапирмаяпти – улар фақат ўз манфаатларини кўзламоқда, дейди Армия, конверcия ва қуролсизланишни ўрганиш марказининг Осиё-Тинч океани бўлими раҳбари, киевлик таҳлилчи Юрий Пойта.

«Деярли барча Осиё давлатлари Россия Украина билан урушда аллақачон мағлуб бўлаётганини ёки бу энг эҳтимолга яқин сценарий эканлигини билишади», деди у Карвонсаройга.

«Улар, масалан, арзон ресурслар ёки қурол-яроғ олиш учун Россия билан муносабатлар керак бўлиши мумкинлигини тушунадилар, бироқ Москва стратегик жиҳатдан жуда мураккаб аҳволда ва унинг мавқеи заифлашиб боради».

Хусусан, Хитой ва Ҳиндистон энди стратегик соҳаларда Россияга қарамлигини камайтирган ҳолда ундан арзон хомашё сотиб олиш имкониятига эга, деб ҳисоблайди Пойта.

«Масалан, Ҳиндистон аллақачон Россия қуролларидан воз кечиб, Ғарб қуролларини танлаш имкониятини кўриб чиқмоқда», деди Пойта манбани очиқламай.

Халқаро санкциялар ҳам Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш аъзолари ҳамда Россия ўртасидаги ҳамкорликнинг заифлашувига сабаб бўлувчи кучли омиллардан биридир, деди у.

«Осиё давлатлари Ғарб билан муносабатларни мураккаблаштирадиган соҳаларда ўта эҳтиёткорлик билан ҳамкорлик қиладилар», деди у ҳатто Россиянинг иттифоқчиси бўлган Хитой ҳам «чексиз дўстлик»нинг чегараси борлигини кўрсатиб қўйганини қўшимча қилиб.

«Хитой Россияга дипломатик, чекланган иқтисодий ва ташвиқот ёрдамини кўрсатади, бироқ санкциядаги қуроллар, технологиялар ёки маҳсулотларни етказиб бермайди», деди Пойта. Москванинг Пекин билан Ғарбга қарши тўлиқ иттифоқ тузишга уринишлари барбод бўлди».

Хитой Россия билан ўз манфаатларига мос келсагина ҳамкорлик қилади, деди Сатпаев.

Ғарб давлатлари у ёқда турсин, Осиё мамлакатлари Россияни чўкиб бораётган давлат деб ҳисоблагани учун Путин халқаро миқёсда яккаланиб қолди», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Бу ерда Путинни ваҳший ва қотил деб ҳисоблашади.

Жавоб бериш