Карвонсарой
Жамият

«Россияга қўнғироқ қил»: Телефон қўнғироқлари урушни тўхтата оладими?

Анна Плотникова

Россия армиясининг Украинага кенг миқёсли босқинининг дастлабки кунларида Литвада бошланган «Россияга қўнғироқ» лойиҳаси бир марталик телефон қўнғироқлари орқали Россиядаги фикрларни ўзгартиришга қаратилган. Вилнюс, 2022 йил, ноябр. [Анна Плотникова/Карвонсарой]

Россия армиясининг Украинага кенг миқёсли босқинининг дастлабки кунларида Литвада бошланган «Россияга қўнғироқ» лойиҳаси бир марталик телефон қўнғироқлари орқали Россиядаги фикрларни ўзгартиришга қаратилган. Вилнюс, 2022 йил, ноябр. [Анна Плотникова/Карвонсарой]

ВИЛНЮС, Литва – «Кўпинча биз қаерга қўнғироқ қилаётганимизни билмаймиз», дейди «Россияга қўнғироқ» ташаббуси асосчиларидан бири Паулиус Сенута.

«Нима иш қиласиз, қаердансиз ва шу каби шахсий саволларни суҳбат жуда дўстона кечсагина беришимиз мумкин», деди у.

Россия армиясининг Украинага кенг миқёсли босқинининг дастлабки кунларида Литвада бошланган «Россияга қўнғироқ» лойиҳаси бир марталик телефон қўнғироқлари орқали россияликларнинг фикрини ўзгартиришга қаратилган.

Ташаббус доирасида кўнгиллилар Россиядаги мобил рақамларга қўнғироқ қилиб, «махсус ҳарбий операция» ҳақида суҳбатлашадилар, бу россияликларга ўз мамлакатлари ва Украинада содир бўлаётган воқеаларга бошқача назар солиш имконини беради.

«Кўп ҳолларда биз айнан қаерга қўнғироқ қилаётганимизни билмаймиз», дейди «Россияга қўнғироқ» ташаббусининг асосчиларидан бири Паулиус Сенута. Вилнюс, 2022 йилнинг ноябри. [Анна Плотникова/Карвонсарой]

«Кўп ҳолларда биз айнан қаерга қўнғироқ қилаётганимизни билмаймиз», дейди «Россияга қўнғироқ» ташаббусининг асосчиларидан бири Паулиус Сенута. Вилнюс, 2022 йилнинг ноябри. [Анна Плотникова/Карвонсарой]

Сенутанинг айтишича, у дўстлари билан россиялик мобил алоқа фойдаланувчиларининг очиқ маълумотлар базасини топган ва россияликларга қўнғироқ қилиб, уларга муқобил ахборот улашиб кўрмоқчи бўлган.

Бу ғоя Россия ҳукумати мустақил ва хорижий оммавий ахборот воситаларига босқинни ёритишни тақиқлаб, уларни бўға бошлаганидан сўнг пайдо бўлган.

Ҳозирга қадар бу ташаббусга 60 мингга яқин кўнгилли қўшилган бўлиб, уларнинг аксарияти қўнғироқ қанча давом этиши ёки неча пулга тушишидан хавотирланмай гаплашиш учун Viber ва WhatsApp каби хабар алмашиш иловаларидан фойдаланади.

Шу кунгача улар бир миллиондан ортиқ россияликлар билан гаплашишга улгурган.

Сенутанинг сўзларига кўра, қўнғироқларнинг тўртдан бири Литвадан амалга оширилади. Полша ва Молдова қўнғироқлар сони бўйича иккинчи ва учинчи ўринларда туради.

Буюк Британия энг кўп қўнғироқлар амалга ошириладиган давлатлар бешлигидан, АҚШ эса юқори ўнликдан жой олган.

Лойиҳада Австралия ва Янги Зеландиядан ҳам кўнгиллилар бор. Рус тилида сўзлаша олмайдиганлар эса ушбу лойиҳага хайрия қилишмоқда.

«Россияга қўнғироқ» лойиҳаси менежери Наталия Богушевичнинг сўзларига кўра, ҳар ким жинси ва ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан қатъи назар, лойиҳа волонтерига айланиши мумкин.

У Карвонсаройга менежер сифатида бу каби демографияни кузатмаслигини айтди.

«Нозик жиҳати шундаки, сиз ҳатто юзингизни кўрсатмасдан ҳам аноним тарзда иштирок этишингиз мумкин. Исмингизни ошкор қиласизми-йўқми, ўзингиз ҳал қиласиз», деди Богушявич.

«Уларни рўйхатга олмаймиз. Электрон почта манзилини беришингиз мумкин, иштирокчиларга маълумот ва тажриба алмашишга имкон берувчи семинарлар ўтказиладиган бўлса, улар ҳақида хабар юборамиз».

«Биз эзгу ишларни амалга оширишингиз ва қандайдир тарзда Россия аҳолисининг менталитети ва ҳатто уруш жараёнини ўзгартиришингизга имкон берадиган платформамиз», деди у.

Ижобий ўзгаришлар

Вилнюсда яшовчи Гражина ёз кунларининг бирида эрталабки радиодастурда «Россияга қўнғироқ» лойиҳаси ҳақида эшитиб қолган.

У собиқ совет республикаларидан келган меҳнат мигрантлари ишлайдиган логистика бизнесига эгалик қилади.

«Авваллари Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини оқлайдиганлар учраб турарди», деди Гражина Карвонсаройга.

«Уруш энди бошланганида узоқ масофага юк ташувчи ҳайдовчилар билан Россиянинг босқини ҳақида гаплашганман. Литвада [Россия президенти Владимир] Путин ва унинг сиёсатини ёқлайдиган беларуслар ҳам яшайди. Бу мени ҳайратда қолдирди, чунки позициям аниқ эди.»

У «Россияга қўнғироқ» лойиҳасига қўшилишга қарор қилиб, телефон қўнғироқлари орқали қандай маълумотларни улашишни ўргатувчи онлайн курсни тамомлади.

Илк қўнғироқ олдидан Гражина «қизиқаётгани ва ҳақиқатан ҳам суҳбатлашиш истагида эканлигини» айтган.

У қўнғироқ қилган кўплаб рақамларда телефонни ҳеч ким кўтармаган.

«Волонтёрлик фаолиятимнинг илк кунларидан шуни сездимки, руслар уларга Европадан қўнғироқ бўлиши мумкинлигини билишарди. Биз WhatsApp орқали қўнғироқ қилардик... Баъзан суҳбатнинг бошидаёқ қўнғироқни узиб қўйишарди», деди у. «Доимий инкор умидсизлик ва беҳудалик туйғусини пайдо қилар эди.»

«Баъзан шундай таассурот пайдо бўладики... гўё руслар Украинадаги уруш ҳақида ҳеч нарса эшитишни хоҳламайдигандек», деди у.

Лекин вақти-вақти билан кимдир телефонни олади.

«Бир сафар коллеж талабаси чақирувга жавоб берди. Аввалига у гаплашишдан қўрқди», дейди Гражина.

«У менга украиналик қиз билан яшаётганини, Россия ва Украина ОАВ маълумотларини солиштириш имкони борлигини айтди. Сўнг урушга қарши эканини билдирди».

Қизнинг айтишича, аслида унинг мулоқот доирасидаги одамларнинг бари шундай фикрда бўлган.

Гражинанинг айтишича, умуман олганда Путин сентябр ойида қисман сафарбарлик эълон қилганидан бери кўпроқ россияликлар урушни танқид қила бошлаган, аммо улар чет элдан қўнғироқ қилаётган нотаниш одам билан бу ҳақда гаплашишдан қўрқиши сезилади.

Ҳиссий чарчоқ ва вақти-вақти билан пайдо бўладиган ҳафсаласизликка қарамай, у «Россияга қўнғироқ» лойиҳасидаги волонтёрлик фаолиятини тўхтатиш нияти йўқлигини, чунки ижобий ўзгаришларга гувоҳи бўлмоқчи эканини айтади.

Ёлғиз эмас

Лойиҳа менежери Богушевич илгари қочқинларга ёрдам марказларида ишлаган, у ерда босқиндан омон қолганлар билан учрашган.

Шу тариқа у «Россияга қўнғироқ» лойиҳаси эълон қилинган постерларни кўриб, халқаро миқёсдаги ушбу саъй-ҳаракатларга қўшилишга қарор қилган.

Россияларнинг армия «махсус ҳарбий операцияси» ҳақидаги қарашлари «бир қордан иккинчи қорга қадар» сезиларли ўзгарди», дейди Богушевич Карвонсаройга.

Аввалига, Россия фуқаролари маълумотларни кўп ҳолларда фақат телевидениедан олган бўлса, кейинроқ бошқа манбалардан маълумот кела бошлади, деди у.

«Одамлар бир-бирига қарши бўлиб қолган, содир бўлаётган ҳодисалар, ким кимга ҳужум қилгани ҳақида ҳар кимнинг ўз қараши бор. Эркин дунё ва Россиядаги талқинлар фарқи жуда сезиларли».

«Агар биз улар билан муносиб суҳбат қура олсак, уларга Россияда қолган ташкилотларнинг алоқа маълумотларини беришимиз мумкин», деб қўшимча қилди у урушга ва Путиннинг лойиҳасига қарши бўлган ташкилотларга ишора қилиб.

Богушевичнинг мақсади «хорижда имкон қадар кўпроқ русийзабон одамларни топиш – айримлар ҳатто ўз ота-оналарининг фикрини ҳам ўзгартира олмаслигини айтади, лекин баъзида одамлар ўз яқинларидан кўра нотаниш одамни тинглашга тайёр бўлади».

«Агар биз урушни қўллаб-қувватламайдиган одамга қўнғироқ қилсак, суҳбатимиз натижасида у ёлғиз эмаслигини англаса, бу муҳим – чунки ҳатто дўстлари ва оила аъзолари билан гаплашишга қўрқадиган бундай одамлар кўп.»

«Қолаверса, қўшнилар, ҳатто яқин дўстлар ҳам сизни сотиши мумкин

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500