МОСКВА – Россиянинг асоссиз урушига қарши норозилик намойишлари давом этар экан, Россиянинг ташвиқот машинаси Украина «ишғолини» муддатидан аввал нишонлагани учун кулгига қолган.
Ўтган пайшанба куни президент Владимир Путин Россия армиясига бир неча жабҳадан Украинага бостириб киришга буйруқ берганида, тезда ғалаба қилишини кутган кўринади.
Аксинча, украин халқи бутун мамлакат бўйлаб шиддатли жанг қилаётган, иттифоқчилар эса ёрдам тариқасида ҳалокатли қуроллар жўнатган бир пайтда Россия кучлари бир ҳафта ичида катта талафотларга учраган.
Ҳарбий босқин билан бир қаторда, Кремл дезинформация урушини ҳам олиб бормоқда – Россия босқинини жайдари ва бемаъни баҳоналар билан оқлашга уриниб, Россиянинг йўқотишларини яширмоқда.
Аммо Кремлнинг ташвиқот машинаси ва Путиннинг троллари воқеалар марказида бўлишга зўр бериб уринмоқда.
Шанба (26 феврал) куни эрталаб соат 8:00 да Россиянинг «РИА Новости» давлат ахборот агентлиги Петр Акопов муаллифлигидаги «Украина Россияга қайтди» деб номланган байрам мақоласини чоп этилган.
Мақоланинг аҳмоқона эканлигини англаган кимдир уни шоша-пиша ўчириб ташлаган, аммо унинг нусхалари Wayback Machine каби автоматлаштирилган интернет-трекерида келажак авлод учун сақланиб қолган.
Мустақил ахборот агентликлари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари бу ҳодисани тезда пайқадилар.
Нидерландияда жойлашган Bellingcat журналистик текширув гуруҳининг ижрочи директори Христо Грозевнинг айтишича, бу воқеа «ҳатто Кремл ўлчовларига кўра ҳам ўта ҳайратланарли».
«Бу мақола Россия қуролли кучлари Киевни эгаллаб, мамлакатни ўзига бўйсундирган сценарий учун ёзилган кўринади... Аммо воқеликда ундай бўлмади», деб ёзди у якшанба куни Твиттерда.
«Дейлик, бу шунчаки таҳририятнинг хатоси бўлиб, барвақт тузатилган ва мақола давлат нуқтаи назарини акс эттирмаган. Унда.. худди шу мақола @SputnikInt каби бошқа давлат каналларида ҳам ёйинланганини қандай изоҳлаш мумкин?», дейди у.
Мақола «РИА Новости»дан ўчирилган бўлса-да, у «Спутник» ташвиқот сайтининг ўзбек тилидаги саҳифасида сақланиб қолган. Шунингдек, у Покистоннинг The Frontier Post сайтида инглиз тилида қайта чоп этилган.
«Бу фитнали мақолани жаноб Путиннинг қўшинлари тез ва осон ғалаба қозонади, деган тахмин билан олдиндан чоп этиш режалаштирилган, кимдир эса уни бекор қилишни унутиб қўйган, чоғи», деб ёзади душанба куни The Economist.
Фош этувчи парчалар
Акопов мақоласида келтирилган сўзлар машъум ва ўткир. Улар бамисоли масиҳий рус шовинизмининг заҳарли қоришмаси бўлиб, Украинанинг миллий ўзлигини инкор этиш, собиқ Совет Иттифоқини соғиниш ва Россиянинг ҳарбий шон-шавкатига асоссиз ишончни акс эттиради.
Мақоланинг муқаддимаси Россиянинг амалга ошмаган ғалабаси ҳақида ҳикоя қилади.
«Кўз ўнгимизда янги дунё пайдо бўлмоқда», деб бошланади у. «Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиёти янги даврни бошлаб берди».
Бундан Акопов мақолани қачон ёзган ва уни ёзаётганида Россиянинг бир неча ойлик инкорларга қарамай, Украинага бостириб кирмоқчи эканини билганми, деган савол туғилади.
«Украина Россияга қайтди», дея завқ-шавқ хитоб қилади у мақола давомида 1991 йили Совет Иттифоқи парчаланиб, Украина 15 та постсовет мамлакатидан бирига айланганидан кейин ортга қайтишни назарда тутиб.
Акопов Россия раҳбарлигида тикланган славян биродарлигини улуғлаган, баҳайбат рус армиясига қарши курашаётган украиналиклар буни очиқ рад этадилар.
«Россия ўзининг тарихий яхлитлигини тикламоқда, рус дунёсини, рус халқини - барча буюк руслар, беларуслар ва кичик русларни [укранларни англатувчи эскирган термин] бирлаштирмоқда», деб ёзади у.
Акопов Путиннинг босқинини мақташ учун ваҳимали тарзда Холокостни эслатувчи иборани қўллаган.
«Владимир Путин заррача муболағасиз, Украина масаласини ҳал қилишни келажак авлодларга топширмасликдек тарихий масъулиятни ўз зиммасига олди», деди у.
«Украинани... Россияга қайтариш ҳар ўн йилда тобора қийинроқ бўлиб борар эди.»
Акоповнинг назарида, Украинанинг муддатидан олдин нишонланган «ишғоли» хиёнаткор «англосакслар»нинг (инглиз ва америкаликлар) ҳам мағлубиятини англатади.
«Англосакслар Европани ҳам аралаштираётган Россия билан қарама-қаршилик европаликларни ҳатто мустақиллик имкониятидан ҳам маҳрум қилади», деб ёзади у.
«Россия Ғарбга шунчаки уруш эълон қилгани йўқ – у Ғарбнинг глобал ҳукмронлик даврини бутунлай ва узил-кесил тугаган деб ҳисоблаш мумкинлигини кўрсатди».
Эй Худойим. Уларнинг аянчли ҳақоратлари кундан кунга кулгили бўлиб бормоқда. «Киев уч кун ичида...» юбилейини кутамиз.
Жавоб беришФикрлар 6
Акопов асли рус миллатига мансуб ЭМАС, лекин у Путлернинг кетини яхши ўпади - манқурт, ўз халқининг хоини ва россияликларнинг малайи! Украина ғалаба қозонади, Россия эса бир нечта мустақил давлатларга парчаланиб кетади!.
Жавоб беришФикрлар 6
Петр Акопов – Рашкадаги кўпчилик каби ҒИРТ ТЎНКА одам. ҲАММАCИ УКРАЇНА БЎЛАДИ! [машҳур Украина уруш шиори] Қаҳрамонларга шон-шарафлар! Московиялик ОРКларга ўлим!
Жавоб беришФикрлар 6
Пётр Акопов ажойиб муаллиф, кеча ўқиган эдим
Жавоб беришФикрлар 6
Россияликлар замонавий технологияда ортда қолган.
Жавоб беришФикрлар 6
Россиядаги ҳеч бир жанжал қорамўндиларсиз бўлмайди. 1918 йилда худди ўлаксахўрлардек Фарғона вилоятини тозалашган.
Жавоб беришФикрлар 6