КИЕВ – «Мен нақ иблиснинг асирлигида бўлдим», дейди Украина қуролли кучлари 56-мотоўқчилар бригадасининг ҳарбий шифокори Ирина Стогний.
Стогний март ойида истило қилингунига қадар Мариуполни ҳимоя қилаётганлар орасида бўлган.
Бизни асирга олишганида, очиғи, тирик қолмасам керак деб ўйлагандим», дейди у. «Бутун ҳаётим кўз олдимдан ўтди.»
17 октябр куни Украина 110 россиялик асирни ҳарбий асир сифатида ушлаб турилган 108 нафар украиналик аёлга (улар орасида Стогний ҳам бор эди) алмашган.
«Россияда бизни анчагача бир тергов изоляторидан бошқасига олиб юришди, қаерга олиб кетишаётганини айтишмасди. Бу эса ундан-да қўрқинчлироқ эди», дейди у.
Стогнийнинг айтишича, у ва бошқа маҳбуслар мунтазам равишда жисмоний зўравонлик ва қийноқлардан азият чекишган.
«Мени сўроқ қилишаётган пайтдаги энг даҳшатли лаҳза эсимда... У ерда бир қари киши бор эди. У болға ва пичоқни олиб, стол устига қўйди ва шу йўсинда мени сўроқ қилди», деди у.
У Стогнийни электр токи билан ҳам азоблаган.
«Доим ўйлар эдим: уларнинг ҳам фарзандлари, аёллари бордир. Ўзлари ҳам ота-она бўлишса керак. Қандай қилиб бу қадар шафқатсиз бўлиш мумкин?» Аёлни шундай масхара қилиш, калтаклаш, руҳан синдириш... Қандай?
Стогний ташқи дунёдан узилган ҳолда олти ой ва икки кунни асирликда ўтказди.
Унга Украина энди мавжуд эмаслиги ва украин ҳукумати таслим бўлгани ҳақидаги видеоларни кўрсатишган.
Унинг айтишича, асирларни тасвирга олиб, кейинчалик ташвиқот учун фойдаланиш режалаштирилган гап-сўзларни айтишга мажбурлашган.
Россия кучлари томонидан асирга олинган аёллар орасида Чернигов вилоятидан бўлган 25 яшар математика ва информатика ўқитувчиси Виктория Андруша ҳам бор эди.
Россия аскарлари уни 25 март куни ўғирлаб кетган ва Украина артиллериясининг Россия позициялари бўйлаб ҳужумларига кўмаклашишда айблаган.
Андруша бир неча ой Россиянинг Курск шаҳридаги қамоқда сақланиб, сентябр ойида озод қилинган.
«Ҳам жисмонан, ҳам руҳан босим ўтказишар эди», дейди у. Улар аёлларни георгий ленталари ва Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари суратларини ўпишга мажбурлашарди.»
«Аввалига улар сочимни қириб ташмасликларини айтишган эди. Аммо, кейин ҳамманинг сочи олиб ташланаётган жойга олиб боришди ва энди сочингни оламиз, дейишди.»
«Жуда қўрқдим, аммо улар сочимни кесишмади. Улар мени қўрқитиб қўймоқчи бўлишди», деб айтган у.
«Кунига икки маҳал: эрталаб ва кечқурун текширув бўлар эди. Ҳамма ишни махсус кучлар, балаклава кийиб олган эркаклар қилар эди», деди Андруша. «Эрталаб турганимиздан кейин Россия гимнини куйлашга мажбур эдик. Изолятор ходимларидан кимгадир ёқмаса, «бошидан» дерди, кейин улар «бўлди, етади» дегунича куйлар эдик.»
«Қўшиқлар сони кун сайиб кўпайиб боради. Аввалига улар ҳарбий, россияпараст қўшиқлар эди. «Биз россияликлармиз» қўшиғи ҳам бор эди. Бошқа маҳбуслар олиб келинганида, улар ҳам ёдлаб олиши учун бизга шу қўшиқни айттиришар эди. Бу жуда оғир психологик босим», деб айтган у.
Россиянинг қийноқлар сиёсати
Россияликлар икки турдаги қийноқларни қўллайди: психологик ва жисмоний, дейди Фуқаролик эркинликлари маркази мутахассислари кенгаши аъзоси, киевлик Михаил Савва.
Ушбу кенгаш фуқаролик ташаббуси бўлиб, Россиянинг ҳарбий жиноятларини ҳужжатлаштирувчи 18 та нодавлат ташкилотни ўз ичига олган.
«Маҳбусларни таҳқирлаш ва психологик босим ўтказиш Россиянинг давлат сиёсатидир. Буни тушуниб олишимиз зарур», дейди у.
«Барча изоляторларда маҳбусларни Россия гимни, Катюша, Ғалаба куни ... ва мен ахмоқона деб атайдиган «Вова амаки, мен сен биланман» қўшиқларини куйлашга мажбурлашади», деди у Россия президенти Владимир Путинни мадҳ қилувчи қўшиқни назарда тутиб.
«Маҳбуслар қўшиқ айтмаса, қийноқларнинг кейинги: жисмоний зўравонлик босқичига ўтилади», дейди Савва.
«У ерда аёлларни калтаклашади, электрошокерлар ишлатишади. Бу махсус кучларнинг стандарт қуроли», дейди у. «Россиядаги тергов изоляторларида у ҳаммада бор, уни тез-тез ишлатиб туришади, ҳатто одам ҳушсиз ҳолга келгунча.»
«Бевосита зўравонликдан ташқари таҳдидлар бор. Масалан, аёлларнинг сочини қириб ташлаш билан қўрқитишади.»
«Украиналик аёллар чўмилаётганда соқчи хонани тарк этишдан бош тортган ҳолат ҳам бўлган», деб қўшимча қилди у.
Россия маҳбусларга оид барча халқаро қонунлар ва конвенцияларни бузмоқда, дейди у.
Бундан ташқари, Кремл аёлларни ҳибсда сақлаб, уларни аскарларни қийнагандек қийнамоқда, деди Савва.
«Россияда уруш асирлари ва оддий фуқаролар ажратилмайди», деди у. «Бу халқаро уруш қонунларнинг бузилишидир. Женева ковенциясининг 75-моддасига кўра, ҳужум қилган давлат фуқароларни ҳибсда сақлаши мумкин, аммо ҳибсга сабаб бўлган ҳолат йўққа чиққач, уларни озод қилиши керак. Аммо, Кремл ундай қилмаяпти», дейди Савва.
«Албатта, бизга дунё ҳамжамиятининг ёрдами зарур. Нафақат аёлларимиз, балки бошқалар ҳам россияликларнинг қўлида қандай шароитларда сақланаётганини ҳамма билиши керак», деб айтган у.
«Россия буларнинг бари учун жавоб бериши керак.»
Жирканч ёлғон
Жавоб беришФикрлар 6
Яқин келажакда уларнинг жавобгарликка тортилишини тилайман. Ундай бўлмаса, улар Худонинг олдида жавоб беришлари аниқ.
Жавоб беришФикрлар 6
Булар россиялик ваҳшийлар, улардан яна нима кутиш мумкин?
Жавоб беришФикрлар 6
Иккита одам асирликдан қайтишни истамаган экан. Албатта, буни бу ерда ёзишмайди. Улар бу фактни яшириб қўя қолишган.
Жавоб беришФикрлар 6
Асирлик даҳшатлари нимада эди? Россия мадҳиясини айтишга мажбурлашганими?!
Жавоб беришШокерлар билан қийнашган ва дўппослашган. Қўрқитиш ҳам қийноқнинг бир тури.
Жавоб беришФикрлар 6