Карвонсарой
Оммавий ахборот воситалари

Aфрика ёшлари Россиянинг дезинформацион кампаниясини қуролсизлантиришга чақирилди

Хулио Китс

14 февралда олинган ушбу суратдаги телефон экранида 16 январ куни Украинанинг Днепр шаҳридаги ракета зарбасидан кейин вайрон бўлган тураржой биносида ишлаётган қутқарувчилар акс этган. WarOnFakes.com сайтида россияпараст ташвиқотчиларнинг сохта видеоси кўрсатилган бўлиб, орқа фонда худди шу бино тасвирланган, унда дезинформация воситаси сифатида сохта факт-чекингдан фойдаланилган. [Оливье Дульери/AFP]

14 февралда олинган ушбу суратдаги телефон экранида 16 январ куни Украинанинг Днепр шаҳридаги ракета зарбасидан кейин вайрон бўлган тураржой биносида ишлаётган қутқарувчилар акс этган. WarOnFakes.com сайтида россияпараст ташвиқотчиларнинг сохта видеоси кўрсатилган бўлиб, орқа фонда худди шу бино тасвирланган, унда дезинформация воситаси сифатида сохта факт-чекингдан фойдаланилган. [Оливье Дульери/AFP]

НАЙРОБИ – Россиянинг Украинага босқини иккинчи йил давом этар экан, кузатувчилар Африка давлатларини Кремлнинг ташвиқот ва дезинформация ҳаракатларига нисбатан ҳушёр бўлишга чақирмоқда.

24 феврал куни Россия президенти Владимир Путиннинг Украинада «махсус ҳарбий операция» бошланганига бир йил тўлди.

Жанг майдонидаги боши берк кўчага кириб қолган Москва халқаро майдонда тобора яккаланиб борар экан, Африкада қўллаб-қувватловга эришиш учун дезинформация ва ташвиқот кампаниясини кучайтирган.

Россиялик блогерлар ва уруш ташвиқотчилари Украина урушига оид нарративни ўзгартириш ҳамда Африка ва бошқа мамлакатларда интернет орқали дезинформация ёйинлаш ҳаракатларини кучайтирдилар, дейди Найробидаги Дипломатия ва халқаро тадқиқотлар институти ўқитувчиси Мумо Д. Кизито.

12 апрел куни Мариупол драма театрида қўриқчилик қилаётган Россия аскари. Ўтган йил16 мартда Россия қўшинларининг Украинадаги ушбу стратегик порт шаҳрини эгаллаш ҳаракатлари чоғида театр бомба ҳужумига учраган эди. [Александр Неменов/AFP]

12 апрел куни Мариупол драма театрида қўриқчилик қилаётган Россия аскари. Ўтган йил16 мартда Россия қўшинларининг Украинадаги ушбу стратегик порт шаҳрини эгаллаш ҳаракатлари чоғида театр бомба ҳужумига учраган эди. [Александр Неменов/AFP]

Россия, айниқса, Африкадаги жамоатчилик зеҳниятини назорат қилишни хоҳлайди, чунки кўпчилик Африка давлатлари урушда ҳеч бир давлатнинг тарафини олмаган, деди у.

«Мақсад шуки, Россия халқаро изоляциядан ҳамда Европа Иттифоқи ва АҚШ санкцияларидан азият чекаётган бир пайтда, африкаликларни жалб қилиш орқали кўпроқ дўст орттирмоқчи.»

Вашингтонда жойлашган Африка стратегик тадқиқотлар маркази ҳисоботига кўра, Россия илк бор Африкада сиёсий таъсирга эга бўлиш учун дезинформация моделини қўллаган.

Ўтган апрел ойида эълон қилинган «Африкада дезинформация картографияси» номли ҳисоботга кўра, «Россия Африкадаги дезинформацион кампанияларнинг етакчи таъминотчиси бўлиб, қитъада камида 16 та операция ўтказган».

«Мақсад кўпинча фуқароларни ишонтириш эмас, балки чалғитиш, демократик ва нодемократик сиёсий иштирокчилар ўртасида сохта эквивалентлик ҳосил қилиш билан умидсизлик ва лоқайдлик келтириб чиқариш», дейилади ҳисоботда.

«Россия Африкага нотўғри маълумот бермоқчи»

Дезинформация ва сохта янгиликлар Африкада жиддий муаммо, дейди Найробидаги Midsun Technologies полиграфия ва логистика компанияси директори Мурити Гатенжва.

У Африка ҳукуматларини контентни ўз вақтида текширишга ёрдам берадиган кадрлар ва илғор технологияларга сармоя киритишга чақирди.

Ҳақиқий ва ўз вақтидаги информация кучга эга экани боис, Африка Twitter, Facebook, Telegram ва TikTok каби ижтимоий тармоқлардаги уйдирма ташвиқот материалларининг чиқиндихонасига айланмаслиги керак, деди у.

Кения коммуникациялар бошқармаси мамлакатда негатив ижтимоий ёки сиёсий мақсадларни илгари суриш учун мўлжалланган ёлғон маълумотларга қарши курашиши керак, деди Гатенжва.

«Бизнинг веб-сайтларимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз ташвиқот, ёлғон, чалкашлик ва қарама-қаршиликлардан холи бўлиши керак, шунда халқимиз ёлғонга таяниб қолмай, асосли ва оқилона қарорлар қабул қилиши мумкин», деди у.

Россиянинг асосий мақсади ўз ташқи сиёсатини қўллаб-қувватлаш, айниқса Украинадаги урушни оқлаш учун ижтимоий тармоқларда имкон қадар кўпроқ воситачи аккаунтлардан фойдаланиш, деди Найробида жойлашган «New Age Media» алоқа агентлиги асосчиларидан бири Жоб Мутай.

«Путиннинг ўтган йили Украинага бостириб кириши озиқ-овқат, ёқилғи ва ўғитлар нархининг кескин кўтарилишига олиб келди», дейди у.

«Аммо Россия мамлакат ташқи ишлар вазирлиги, давлат томонидан молиялаштириладиган ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали Африкага нотўғри маълумот бериб, қитъада озиқ-овқат хавфсизлигининг ёмонлашуви ёки африкаликлар дуч келган қийинчиликларда Ғарб санкцияларини айбламоқда», деди у.

Россия раҳбарияти Украинадаги урушга Кремлнинг экспансиявий сиёсати эмас, балки НАТО айбдор, деган гап-сўзларни тарқатишга уринмоқда, деб қўшимча қилди Мутай.

Кремл ташвиқотига қарши кураш

Танзаниядаги Дорус Салом университетининг сиёсатшунослик факултети талабаси Жозеф Баракага кўра, Россия ўзи содир этган уруш жиноятларини ҳам яширишга ҳаракат қилмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан тайинланган инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил терговчиларнинг 2022 йил сентябр ойидаги ҳисоботида Россия кучлари Украинада ҳарбий жиноятлар содир этгани, жумладан, 30 дан ортиқ аҳоли пунктларида тинч фуқароларни оммавий қатл этгани аниқланган.

Россия бу ҳақиқат дунёга ошкор бўлишидан кўра, бу ваҳшийликларнинг махфий қолишини афзал кўради, деди Барак.

Уруш назоратдан чиқиб кетди ва Россия энди дезинформация кампанияси орқали Африкадан дастак излаяпти, деди у.

«Мариуполдаги театрдан бошпана топган бегуноҳ болаларнинг совуққон қирғинини ҳам, Краматорск темирйўл вокзалида ўлдирилган юзлаб одамларни ҳам унутиш имконсиз, деди Барака. «Бучада Россия аскарларининг даҳшатли қийноқ амалиётлари, ёвузликлари ва қотилликларини қандай изоҳлаш мумкин?»

У африкаликларни «ёлғон, ташвиқот ва дезинформация тоғидан ҳақиқат ва фактларни ажратишга» чақирди.

Найробилик турагент Лидия Нябоке африкалик ёшларни клавиатура олдига ўтириб, Твиттерга Украинадаги урушга оид ҳаққоний ва тасдиқланган маълумотларни ёзган ҳолда дунёни Россиянинг дезинформацион кампанияларидан халос қилиш қилиш учун кўмаклашишга чақирди.

Бўғувчи ёлғонга қарши туришнинг энг яхши йўли – уни ҳақиқат ва фактлар билан бостириш, деди у.

«Биз блогерлар, ёзувчилар, инфлюенсерлар ва мухбирлар батальонига қўшилиб, Путин ва унинг ташвиқотчиларини қуролсизлантиришга ҳаракат қилмоғимиз керак».

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500